Press "Enter" to skip to content

O tkan kunlar elektron kitob

1264-инчи ҳижрий, далв ойининг ўн еттинчиси, қишки кунларнинг бири, қуёш ботқан, теваракдан шом азони эшитиладир…
Дарбозаси шарқи-жанубийга қаратиб қурилған бу донғдор саройни Тошканд, Самарқанд ва Бухоро савдогарлари эгаллаганлар, саройдаги бир-икки ҳужрани истисно қилиш билан бошқалари мусофирлар ила тўла. Сарой аҳли кундузги иш кучларидан бўшаб ҳужраларига қайтқанлар, кўб ҳужралар кечлик ош пишириш ила машғул, шунинг учун кундузгига қарағанда сарой жонлиқ: кишиларнинг шақиллашиб сўзлашишлари, хохолаб кулишишлари саройни кўкка кўтаргудек.
Саройнинг тўрида бошқаларға қарағанда кўркамрак бир ҳужра, анови ҳужраларга кийгиз тўшалгани ҳолда бу ҳужрада қип-қизил гилам, утталарда бўз кўрпалар кўрилган бўлса, мунда ипак ва адрас кўрпалар, наригиларда қора чароғ сасиғанда, бу ҳужрада шамъ ёна-дир, ўзга ҳужраларда енгил табиъатлик, серчақчақ киши-лар бўлғанида бу ҳужранинг эгаси бошқача яратилишда.
Оғир табиъатлик, улуғ ғавдалик, кўркам ва оқ юзлик, келишган, қора кўзлик, мутаносиб қора қошлиқ ва эндигина мурти сабз урган бир йигит. Бас, бу ҳужра бино ва жиҳоз ёғидан, ҳам эга жиҳатидан диққатни ўзига жалб этарлик эди. Қандоғдир бир хаёл ичида ўлтурғучи бу йигит Тошканднинг машҳур аъёнларидан бўлған Юсуфбек ҳожининг ўғли — Отабек.
Сарой дарбозасидан икки киши келиб киргач, улардан бирави дарбоза ёнидағи кимдандир сўради:
— Отабек шу саройга тушканми?
Бизга таниш ҳужра кўрсатилиши билан улар шу томонга қараб юрдилар. Бу икки кишининг биттаси гавдага кичик, юзга тўла, озроққина соқол-муртлик, йигирма беш ёшлар чамалиқ бир йигит бўлиб, Марғилоннинг бойларидан Зиё шоҳичи деганнинг Раҳмат отлиқ ўғлидир, иккинчиси: узун бўйлик, қора чўтир юзлик, чағир кўзлик, чувоқ соқол, ўттуз беш ёшларда бўлған кўримсиз бир киши эди. Бу йигит яхшиғина давлатманд бўлса ҳам, лекин шуҳрати нима учундир бойлиги билан бўлмай, «Ҳомид хотинбоз» деб шуҳратланган, кишилар Ҳомид орқасидан сўзлашканда унинг отиға тақилған лақабни қўшиб айтмасалар, ёлғиз «Ҳомидбой» дейиш ила уни танита олмайдирлар. Ҳомиднинг Отабек билан танишлиғи бўлмаса ҳам Раҳматка яқин қариндош— Зиё шоҳичининг қайниси, Раҳматнинг тоғаси.
Улар ҳужрага келиб кирдилар. Отабек келгучиларни улуғлаб қаршилади.
— Бизни кечирасиз, бек ака, — деб Раҳмат узр айтди, — вақтсиз келиб сизни тинчсизладик.
Отабек уларга юқоридан жой кўрсатар экан, ёқим-лиқ бир вазиятда:
— Тинчсизламадингизлар, билъакс қувонтирдингиз-лар,— деди, — шаҳрингизга биринчи мартаба келишим бўл-ғани учун танишсизлиқ, ёлғизлиқ мени жуда зериктирган эди.
Шу орада ҳужрага бир чол кириб ул ҳам меҳмонлар билан сўрашиб чиқди. Бу чол Ҳасанали отлиқ бўлиб, олтмиш ёшлар чамасида, чўзиқ юзлик, дўнггироқ пешоналик, сариққа мойил, тўгарак қора кўзлик, оппоқ узун соқоллик эди. Соқолининг оқлиғига қарамасдан унинг қаддида кексалик аломатлари сезилмас ва тусида ҳам унча ўзгариш йўқ эди.
Отабек меҳмонларни танчага ўтқузиб, фотиҳадан сўнг Ҳасаналидан сўради:
— Тузукмисиз, ота?
— Худога шукур, — деди Ҳасанали, — бояғидан бир оз енгилладим. Мазмуни ис теккан экан.
— Баъзи юмушлар буюрсам…
— Буюрингиз, ўғлим.
— Раҳмат, ота, бўлмаса бизга чой қайнатиб берсангиз-чи.
— Хўб, бегим.
Ҳасанали чиқди. Раҳмат Отабек билан яна бир қайтиб соғлиқ сўрашқандан кейин сўради:
— Бу киши кимингиз бўладир, бек ака?
Отабек Раҳматнинг саволига жавоб бермай эшикка қаради. Ҳасаналини ҳужрадан узоқлатиб сўнгра жавоб берди:
— Қулимиз.
Бу сўздан нима учундир Ҳомид ажабланган эди.
— Қулингиз?
— Шундоғ.
Ҳасаналини болалиқ вақтида Эрондан киши ўғирлаб келгучи бир туркман қўлидан Отабекнинг бобоси ўн беш тилло баробарига сотиб олган эди. Ҳасаналининг Отабеклар оиласида қуллиқда бўлғаниға элли йиллар чамаси замон ўтиб, энди Отабеклар оиласининг чин бир аъзоси бўлиб кеткан. Хўжаси Юсуфбек ҳожига, айниқса, хўжазодаси Отабекка итоат ва ихлоси том бўлиб, бунинг эвазига улардан ҳам ишонч ва ҳурмат кўрар эди. Ҳасанали ўттуз ёшлиқ вақтида сотиб олған бир чўрига уйлантирилган бўлса ҳам, аммо ўғил-қизлари бўлмаған, бўлсалар ҳам ёшлиқда ўлиб кетканлар. Шунинг учун бўлса керак, Отабекка ихлос қўйиб, унга ўз боласи каби қарар: «Ўлганимдан кейин руҳимга бир калима қуръон ўқуса, бир вақтлар Ҳасанали ота ҳам бор эди деб ёдласа, менга шуниси кифоя» деб қарор берган ва ҳозирдан бошлаб Отабекка бу тўғрида сипо-ришлар бериб, ундан самимий ваъдалар олиб юрғучи оқ кўнгил бир қул эди.
Ҳасанали устида бўлған ҳалиги гапдан кейин Раҳмат сўради:
— Тошканддан нималар келтирдингиз, бек ака?
— Арзимаган нарсалар: газмол, қалапой афзали ва бир оз қозон.
— Марғилонда газмол билан қалапой афзалининг бозори чаққон, — деди Ҳомид.
Отабек миқрози билан шамъ сўхтасини кесиб тузатди. Орада ётсирашка ўхшаш бир ҳол бор, нима учундир бир сўзлаб икки тўхтар эдилар. Бу ўнғайсиз ҳолатдан чиқиш ва, сўзға улаб юбориш учун Раҳмат тиришкандек кўринар эди.
— Марғилонни қандай топдингиз, бек ака, хушландингизми, ё.
Бу саволнинг жавобига Отабек иккилангандек ва ўнғайсизланғандек бўлди.
— Нима десам экан… Марғилонни ҳар ҳолда… хуш кўрдим, Марғилон Туркистонимизнинг тўқуғучилиқ ҳунарида биринчи шаҳридир.
Иккиланиб берилган бу жавобдан Ҳомид билан Раҳмат бир-бирларига қарашиб олдилар. Отабек бу ҳолатни сезди ва ўзининг сўзини кулгуликка олиб изоҳ берди:
— Келган кунимдан Марғилонинғизни хушламай бошлаған эдим. Чунки танишларим йўқ, мусофирчилик билиниб қолаёзған эди. Энди бу соатдан бошлаб Марғилондан розиман, негаки, йўқлаб келгучи сизнинг каби қадрдонлар ҳам бўлур экан.
— Кечирингиз, бек ака, — деди Раҳмат, — мен сизнинг Марғилон келганингизни бу кун отамдан эшит-дим. Йўқса, албатта сизни зериктирмас эдим.
— Аниқми?
— Тўғри гап, — деди Раҳмат, — отам Тошканд борғанларида тўп-тўғри сизнинг эшикингизга тушсинлар-да, сиз саройга тушинг. Бу тараф билан сиздан ўпкани биз қилсақ арзийдир.
— Ҳаққингиз бор, — деди Отабек, — аммо би-ринчидан, сизнинг ҳавлингизни сўроғлаб топиш менга қийинроқ кўринди, ундан сўнг молимизни ортған туякашлар шу саройға тайинланған эдилар.
— Ҳар ҳолда бу узр эмас.
Ҳасанали дастурхон ёзиб қумғон киргизди. Одатий такаллуфлар билан дастурхон ва чойга қаралди. Ҳомид нонни шиннига булғар экан сўради:
— Ёшингиз нечада, бек?
Отабекнинг лаби қимирламасдан чой қуйиб ўтирган Ҳасанали жавоб берди:
— Бекка худо умр берса, бу йил ҳамдуна бўлса тўппа-тўғри йигирма тўрт ёшга қадам қўядилар.
— Йигирма тўрт ёшга кирдимми, ота? — деди бек. — Чиндан ҳам неча ёшга кирганимни ўзим билмайман.
— Йигирма тўрт ёшга кирдингиз, бек.
Ҳомид тағин сўради.
— Уйланганмисиз?
— Йўқ.
Ҳасанали Отабекнинг ёлғиз «йўқ» билан тўхташига қаноатланмади ва бу тўғрида ўз томонидан изоҳлар беришни лозим кўрди:
— Бек учун бир неча жойларга қиз айтдирмак исталинган бўлса ҳам, — деди, — аввал тақдир битмаганлик, ундан кейин бекнинг уйланишка бўлған қаршилиқ-ларидан бу кунгача тўй қилолмай келамиз. Улуғ хўжа-мизнинг қатъий ниятлари бу сафардан қайтғач бекни уйландиришдир.
— Манимча, уйланишдек нозик бир иш дунёда йўқдир, — деди Раҳмат ва Отабекка юз ўгирди. — Уйлангач, хотининг табъингга мувофиқ келса бу жуда яхши; йўқса, мунчалик оғир гап дунёда бўлмас.
Отабек Раҳматнинг бу сўзини самимият билан қаршилади.
— Сўзингизнинг тўғрилиғида шубҳа йўқ, — деди,— аммо шуни ҳам қўшмоқ керакки, оладирғон хотинингиз сизга мувофиқ бўлиши баробарида эр ҳам хо-тинға мувофиқуттабъ бўлсин.
— Хотинға мувофиқ бўлиш ва бўлмаслиқни унча кераги йўқ, — деди Ҳомид эътирозланиб, — хотинларга «ер» деган исмнинг ўзи кифоя… аммо жиян айткандек, хотин деган эрга мувофиқ бўлса бас.
Раҳмат кулиб Отабекка қаради. Отабек ҳам истеҳ-золик табассум ораси Ҳомидга кўз қирини ташлади.
— Уйланишдаги ихтиёримиз, — деди Раҳмат, — ота-оналаримизда бўлғанлиқдан, оладирған келинлари ўғиллариға ёқса эмас, балки унинг ота-оналари ўзларига ёқса бас. Бу тўғрида уйлангучи йигит билан эр қилғучи қизнинг лом-мим дейишка ҳақ ва ихтиёрлари бўлмай, бу одатимиз маъқул ва машруъ ишлардан эмасдир. Масалан, мен ота-онамнинг ёқдиришлари билан уйландим… аммо хотиним ота-онамга мувофиқ бўлса ҳам менга мувофиқ эмас, сиз айтгандек, эҳтимол мен ҳам хотинимға мувофиқ эмасдирман… Сўзингиз жуда тўғри, бек ака.
Отабек Раҳматнинг сўзини ихлос билан эшитди ва «сен нима дейсан?» дегандек қилиб Ҳомидга қаради.
— Жиян, — деди Ҳомид Раҳматка қараб, — бошлаб уйланишинг албатта ота-онанг учун бўлиб улардан ранжиб юришингни ўрни йўқ. Хотининг кўнглингга мувофиқ келмас экан, мувофиқини олиб, хотинни икки қил. Буниси ҳам келишмаса учунчисини ол. Хотиним мувофиқ эмас деб зорланиб, ҳасратланиб юриш эр киши-нинг иши эмас.
Раҳмат Отабекка кулимсираб қарадида, тоғасиға жавоб берди.
— Хотин кўпайтириб, улар орасида азобланишнинг нима ҳикмати бўлсин? — деди. — Бир хотин билан муҳаббатлик умр кечирмак, манимча, энг маъқул иш. Масалан, икки хотинлиқнинг биттаси сизми? Уйингизда ҳар куни жанжал, бир дақиқа тинчлиғингиз йўқ.
— Сенингдек йигитлар учун албатта битта хотин ҳам ортиқчалиқ қиладир, — деб кулди Ҳомид. — Кўб хотин орасида азобланиш ўзи нима деган сўз? Қамчингдан қон томса, юзта хотин орасида ҳам роҳатланиб тириклик қиласан. Мен бу кунгача икки хотин ўртасида туриб жанжалға тўйгунимча йўқ, аммо хотинни учта қилишға ҳам ўйим йўқ эмас.
— Сизга тараф йўқ, тоға.
Ҳомид мағрур бир тусда Отабекка қаради. Отабек унинг сўзидан кулимсираган эди.
Ҳасанали паловға урнаш учун ташқарига чиқди. Отабек меҳмонларга чой қуйиб узатди. Ҳомиднинг ҳалиги сўзидан кейин орадағи баҳс кесилган эди. Учовлари ҳам бир нарсанинг хаёлини сургандек кўринар эдилар. Бир неча вақт шу ҳолда қолишиб Раҳмат тоғасидан сўради:
— Мирзакарим ака қизини эрга бердими, эшитдингизми?
Бу саволдан нима учундир Ҳомиднинг чеҳраси бузилди ва тилар-тиламас жавоб берди:
— Бундан хабарим бўлмади. Гумонимча, бермагандир.
Раҳмат сўздан четда қолдирмас учун Отабекни ҳам ораға олди:
— Бизнинг Марғилонда бир қиз бор, — деди, — шундоғ кўҳликки, бу ўртада унинг ўхшаши бўлмас, деб ўйлайман.
Ҳомид бир турлик вазиятда ер остидан жиянига қаради. Тоғасининг ҳолидан хабарсиз Раҳмат сўзида давом этти:
— Шаҳримизда Мирзакаримбой отлиғ бир савдогар киши бор, бу шунинг қизидир. Балки сиз Мирзакарим акани танирсиз, у бир неча вақт Тошкандда қутидорлиқ қилиб турған экан?
— Йўқ… Танимайман.
Ҳомиднинг юзидаги бояғи ҳолат яна ҳам кучланиб гўё тоқатсизланғандек кўринар эди, Раҳмат давом этти:
— Унинг ҳавлиси пояфзал растасининг бурчагидаги иморатдир. Ўзи давлатманд бир киши; Тошканд ашрофларининг кўблари билан алоқадор бўлғанлиқдан балки отангиз билан таниш чиқар.
— Эҳтимол, — деди Отабек ва нима учундир ғайри-ихтиёрий бир тебранди. Унинг юзида бир ўзгариш ва вужудида бир чайқалиш бор эди. Ундаги бу ўзгаришдан Раҳмат хабарсиз бўлса ҳам, аммо Ҳомид уни ер остидан таъқиб этар эди. Бу таъқиб Отабекдаги ҳалиги ўзга-ришни пайқабми ёки тасодифийми эди, бу тўғрида бир мулоҳаза айтиш, албатта мумкин эмас. Яна бир неча вақт жим қолдилар.
— Энди бизникига қачон меҳмон бўласиз, бек ака?
Раҳматнинг бу сўзи билан Отабек хаёлидан бош кўтарди:
— Худо хоҳлаған вақтда бўлармиз…
— Йўқ, бек ака, — деди Раҳмат, — сиз аниқлаб бир кунни тайин қилингиз, биз бу ерга сизни таклиф қилғали келганмиз.
— Овора бўлмоқнинг нима зарурати бор?
— Бунда овора бўлиш деган нарса йўқ. Иложи бўлса сизни бу саройдан ҳавлиға кўчирамиз. Ҳозирга бир кунни тайин қилиб бизга меҳмон бўлинг-чи… Отам сизнинг билан ўлтуришиб Тошканд аҳволотини сўзлаш-макка муштоқдирлар.
— Бу саройдан сизларникига кўчишим оғир, — деди Отабек, — аммо отангизнинг зиёратларига боришға ҳар қачон ҳозирман.
— Соғ бўлинг, бек ака, борадирған кунингизни та-йин қила оласизми?
— Маълумингиз, кечалари бўш бўламан, шунинг билан бирга отангиз қайси вақтни ихтиёр қилсалар ижобат этишдан ўзга чорам бўлмас.
— Саломат бўлингиз, — деди Раҳмат, — шуни ҳам сиздан сўрайин: ўлтуришка бегона кишилар ҳам айтилса мумкинми, озор чекмасмисиз? Чақирилғанда ҳам ўзимизга яқин ва аҳл кишилар бўлур, масалан, Мирзакарим қутидор каби.
Бу вақт Отабекнинг тусига ҳам ҳалигидек ўзгариш чиқди эрсада, лекин сездирмасликка тиришиб жавоб берди:
— Маним учун фарқсиз.
Ошдан сўнг меҳмонлар билан хайрлашиб чиқдилар.

Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар (роман)

Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз.
Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси, бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай камчилик-лар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим.
Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тари-химизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.

Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

Биринчи бўлим
1. ОТАБEК ЮСУФБEК ҲОЖИ ЎҒЛИ

2. ХОН ҚИЗИҒА ЛОЙИҚ БИР ЙИГИТ

Отабек ўзи билан кўришган мундаки икки ёт кишини танимаганлиқдан бир-икки қайта уларни кўз остидан кечирди. Буни пайқаған Зиё шоҳичи Отабекка танитди:
— Амакиларингизни сиз танимағандирсиз албатта, — деди. — Бу киши отангизнинг яқин дўстларидан Мирзакарим қутидор. Бу зот Андижон савдоғарларидан Акрам ҳожи.
Мирзакарим исмлик қирқ беш-елли ёшлар чамасида қора қош, қора кўз, кўркам юз, яхшиғина кийинган бир киши бўлиб, Акрам ҳожи элли беш ёшлар орасидағи бир кекса эди. Отабек қайтадан Мирзакарим қутидорни кўздан кечирди.
— Ота қадрдонлари билан танишдирғанингиз учун раҳмат, амак, — деди ва Акрам ҳожи билан Мирзакарим акага тавозуъланди. — Отам сизлардек яқин дўстларига салом айтишни менга амонат топширған эдилар.
— Раҳмат, соғ бўлсинлар.
Мажлис Зиё шоҳичининг уйида Отабекнинг меҳ-мондорчилиғи учун йиғилған, юқорида исмлари ўткан зотлардан бошқа Ҳомид, Раҳмат ҳам Ҳасанали бор эдилар. Танишдиришдан сўнг Отабек билан қутидорнинг кўзлари бир-бирларига тез-тез учраша бошладилар. Қутидор ниманидир Отабекдан сўрамоққа оғзини жўплаб турса ҳам Акрам ҳожи билан Зиё шоҳичининг алланарса тўғрисидағи гаплари кети узилмай давом этар эди. Уларнинг кўзи учунчи тўқнашишида қутидор кулимсираб қўйиб сўради:
— Мени эслай оласизми, бек?
Отабек диққат ва эътибор билан қутидорни кузатиб жавоб берди:
— Йўқ, амак.
— Неча ёшға бордингиз?
— Йигирма тўрт ёшға…
Қутидор ўзича нима тўғрисидадир ҳисоб юритди-да:
— Воқиъан сиз мени эслай олмассиз, — деди. — Мен Тошкандда қутидорлик қилған вақтимда сиз тахминан беш-олти ёшлиқ бола эдингиз… Гўёки, мен Тошкандда кечагина турғандек ва кечагина сизнинг ҳавлингизда меҳмон бўлғандекман… Аммо, ҳақиқатда, орадан ўн беш-йигирма йил ўтиб, сиз ҳам катта йигит бўлгансиз, умр — отилған ўқ эмиш.
— Сиз бизнинг ҳавлида бўлганмисиз?
— Кўб марталаб меҳмон бўлдим, — деди қутидор,— ул вақтда бобонгиз ҳам ҳаётда эдилар.
Бу иккисининг сўзларига қулоқ солиб четда ўлтурган Ҳасанали ҳам гапга аралашди:
— Амакингиз бизнинг ҳавлиға келиб турадиган вақтларида сиз ёш бола эдингиз, бек, — деди. — Амакингиз сизни саройларга ҳам олиб тушар эдилар.
Отабек уялув аралаш кулимсираб қутидорға қаради:
— Таассуфки, эслай олмайман, — деди. Қутидор тағин нимадир айтмоқчи бўлған эди, Акрам ҳожи унга йўл бермади.
— Ҳожи акамиз бу кунда қандай иш билан маш-ғуллар?
Отабек:
— Тошканд беги ёнида мушовир сифати билан турадилар.
— Азизбек бу кунда ҳам Тошкандга ҳокимдир?
— Шундоғ.
— Сотқи бек кетсин, Азиз бачча денг, — деди Ҳомид ва Акрам ҳожига қараб кулди. — Яқиндағина Мусулмон чўлоқнинг базими шу Азиз бачча билан қизир эди, — деди, улуғ бир нарса кашф этгандек мағрур, мажлиска қараб чиқди. Ҳомиднинг заруратсиз айб текшириши мажлиска ётроқ туйилган бўлса керак бир-бирларига қарашиб олдилар. Бу ўринсиз текшириш мажлисни бир оз сукутга юборди-да, сўнгра Акрам ҳожи саволида давом этти:
— Ҳокимингиз жуда золим эмиш, бу тўғри сўзми?
— Тўғри сўз, — деди бек. — Азизбек зулмидан аҳоли жуда тўйған.
Отабекнинг бу жавобидан ёлғиз Акрам ҳожигина эмас балки, мажлиснинг бошқа аъзолари ҳам ажабландилар.
Отасининг валинеъмати бўлған бир бекнинг зулмини иқрор этиш ҳақиқатан ҳам таажжубка лойиқ эди. Азизбекнинг Туркистон хонлиғининг энг золим ва мустабид саналған бекларининг бири ва унинг ўз қа-рамоғида бўлған Тошканд аҳолисига қилған зулмлари Фарғонага достон, аммо Акрам ҳожининг бу саволи Азизбекнинг энг яқини бўлған бир кишининг ўғлини синаб кўришлик учун эди. Бу синаш натижаси Акрам ҳожининг таажжубини орттирди ва бунинг сиррини билишка қи-зиқсинди:
— Отангиз Азизбекнинг мушовири экан, — деди Акрам ҳожи, — нима учун уни бир оз бўлса ҳам йўлға солмайдир?
— Кечирингиз, амак, — деб Отабек кулимсиради,— сиз отамнинг мушовирлиғини бошқачароқ онгла-ғанға ўхшадингиз… Бизнинг бекларга ҳукм вақтида ҳам мушовир бўлмоқ имконсиз нарсадир. Отам Азизбекнинг мушовири ва яқин мусоҳиби саналса ҳам ва лекин бу жузъий ишлардагинадир, бунинг учун сизга бир мисол келтирай, бу иш шу яқин оралардағина бўлди: Тошканддаги жумъалик гап мажлисларидан бирида бир киши Азизбекни махтар ва бу махтовға қарши иккинчиси «нега мунчалик махтайсан, Азизбекнинг асли бир бачча-да» дер. Уларнинг бу музокараларини четда эшитиб турган хуфиялардан бири бу сўзни Азизбекнинг қулоғига етказур. Эртасига Азизбек мазкур икки кишини ўз ҳузурига олдириб махтовчиға улуғ мансаб ато қилар ва иккинчисини ўлимга буюрар… Бу ҳукм мажлисида ҳозир турган отам маҳкумнинг гуноҳини сўраганида Азизбек жаллодга бақирар: «Тезроқ олиб чиқ!» Отам тағин қуллиқ қилғанида жаллодға буюрар: «Қўлинг-дағини бўшатиб, ўрнига ҳожини олиб чиқ!» — Мана кўрдингизми, отамнинг қадру қийматини.
— Бўлмаса аҳоли хонға шикоятнома ёзмайдирми?
— Нечанчи шикоятномани сўрайсиз, — деди Отабек, — Азизбекдан зулм, жафо кўрганлар билан биргаликда энди ўнинчи шикоятномамизни юборғандир-миз… Лекин хоннинг йўлбошчиси бўлған кишининг ўзи зулмда Азизбекдан бир неча зина баланд ўринни ишғол эткучи кимса бўлса, биз қандоғ қилайлиқ. Аммо шуниси ҳам борки, шу кейинги вақтларда Азизбек Қўқоннинг ёрлиғ ва фармонларини илтифотсиз қолдира бошлади. «Итоатдан бош тортмасин…» деган мулоҳазада ёзған шикоятларимиздан марказнинг кўз юмиши ҳам эҳтимолдир. Ҳар ҳолда Тошканд аҳолиси Азизбек истибдодидан ортиқ тўйинди, кимдан кўмак сўрашға ҳам билмайдир.
Юсуфбек ҳожининг қандай одам экани айниқса Акрам ҳожига онглашилиб, бу тўғрида ортиқ баҳс қилинмади ва сўз бошқа хусусларга ўтди.
Зиёфат самимият билан чақирилғанлиқдан дастурхон қадрлик меҳмонга махсус турланган эди. Зиё шоҳичи билан ўғли Раҳматнинг ҳар замон меҳмонларни дастурхонга қисташлари бошқаларнинг иштаҳаларини очишға сабаб бўлса ҳам, аммо бизнинг Отабекка сира ҳам асар қилмас, хаёлланиб ўлтирар эди. Ул нима тўғрида хаёл суриб, қайси тўғрида ўйлар эди — буни би-лиш қийин бўлса ҳам, бироқ унинг ҳозирги баъзи ҳаракатлари диққатни жалб этарлик эдилар: хаёл сурар экан, унинг кўзлари ихтиёрсиз каби қаршисидаги қутидорға қарайдирлар, қутидорнинг кўзи ўзига тушди дегунча кўзини ундан олиб дастурхондаги кўнгли тиламаган нарсаларга урина бошлайдир… Отабекнинг бу ҳолини мажлисдагилар сезмасалар-да, аммо Ҳомид уни таъқиб эткандек эди.
— Савдо билан қандай шаҳарларга бордингиз, бек?— деб қутидор сўради.
— Ўзимизнинг шаҳарлардан кўпини кўрдим, — деди бек, — ўрис шаҳардан Шамайга ҳам бордим.
— Ҳа, ҳа, сиз Шамайга ҳам бордингизми? — деб Зиё шоҳичи ажабланди.
— Ўткан йил борғон эдим, — деди бек, — боришим ноқулай бир вақтга тўғри келиб кўб машаққатлар чекдим.
— Чин савдогар сиз эмишсиз, — деди қутидор, — биз шу ёшқа келиб ҳали ўзимизнинг каттароқ шаҳарлари-мизни ҳам кўралмадик; сиз ўриснинг Шамайигача борғансиз.
— Юрган дарё, ўлтурган бўрё эмиш, — деди Акрам ҳожи.
Ўрис шаҳарларига бориб савдо қилғучилар Туркистонда жуда оз ҳисобда бўлиб, чет элларни кўрган Отабек мажлиска тансиқланди. Ўрислар тўғрисида аллақандай хаёлий ривоятлар эшитиб юрган қутидор ва Зиё шоҳичилар-нинг Отабекдан ҳақиқий ҳолни билгилари келиб, ундан Шамайда кўриб, кечирганларини сўрадилар. Отабек Шамай хотиротини сўзлаб берди. Ўрисларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётларини эшиткучиларни тонгға қолдириб, ортиқ тафсилоти билан айтиб чиқғач:
— Шамайга бормасимдан илгари ўз ҳукмдорлиғи-мизни кўриб; бошқалар ҳам шундайдир, деб ўйлар эдим, — деди бек, — лекин Шамай маним фикримни ост-уст қилиб, ўзимни ҳам бутунлай бошқа киши ясади. Мен ўриснинг идора ишларини кўриб, ўз идорамизнинг худди бир ўйинчоқ бўлғанлиғини иқрор этишка мажбур бўлдим… Бизнинг идорамиз бу кунги тартибсизлиги билан кетаберса ҳолимизнинг нима бўлишиға ақлим етмай қолди. Шамайда эканман, қанотим бўлса, ватанга учсам, тўппа-тўғри хон ўрдасига тушсам-да, ўриснинг ҳукумат қонунларини бирма-бир арз қилсам, хон ҳам арзимни тингласа-да, барча элга ёрлиғ ёзиб ўриснинг идора тартибини дастуриламал этишка буюрса, мен ҳам бир ой ичида ўз элимни ўрисники билан бир қаторда кўрсам… аммо ўз элимга қайтиб кўрдимки, Шамайда ўйлағанларим, ошиққанларим ширин бир хаёл эмиш. Бу ерда сўзимни эшиткучи биров ҳам бўлмади, бўлсалар ҳам: “Сенинг орзунгни шу хонлар эшитадими, шу беклар ижро қиладими?” деб мени маъюс қилдилар. Илгарироқ мен уларнинг гапига бовар қилмай юрсам, сўнгғидан тўғри сўзни айтканларини билдим. Дарҳақиқат, мозористонда «ҳайя алалфалаҳ» хитобини ким эшитар эди.
Мажлис Отабекнинг Шамай таассуротини мароқ билан эшиткан, шу кунгача ҳеч кимдан эшитилмаган унинг фикрларига ажабланган эди. Истиқбол қайғуси тушига ҳам кирмаган бу Туркистон оталари Отабекнинг даруни дилдан чиқариб айткан гапларидан ҳиссасиз қолмадилар:
— Амири Умархондек одил пошшо бўлса, — деди қутидор, — биз ҳам ўрисдан ошиб кетар эдик.
Зиё шоҳичи:
— Бизнинг бу ҳолга тушишимиз ўз феъли хўйимиз-дан.
Акрам ҳожи:
— Тўғри.
Ҳомид ҳам бошқалардан қолишмас учун: «Худо кофирнинг дунёсини берган» деб қўйди.
— Манимча, ўриснинг биздан юқоридалиғи унинг иттифоқидан бўлса керак, — деди Отабек, — аммо биз-нинг кундан-кунга орқаға кетишимизга ўз ора низўимиз сабаб бўлмоқда, деб ўйлайман, бошқа хил айтканда Зиё амакининг фикрлари қисман тўғри. Орамизда бу қўрқунч ҳолатка баҳаққи тушунадирған яхши одамлар йўқ, билъакс бузғучи ва низўчи унсурлар томир ёйиб, ҳар замон содда халқни ҳалокат чуқуриға қараб тортадилар. Бу кунги қора чопон ва қипчоқ низўларини сизга бир тимсол ўрнида кўрсатайин: ўйлаб кўрилсин, бу низўлардан бизга қанчалик фойда ва қипчоқ оғайниларға нима манфаат ҳосил бўлмоқ-да?— Фақат бундан фойдаланғучилар икки халқ орасиға адоват уруғини сочиб юрғучи бир неча эъвогар бошлуқларғинадир. Масалан, Мусулмонқулни ким холис одам, деб ўйлайдир? — Унинг юрт учун қон тўкишдан бошқа нимага фойдаси тегди? Мусулмонқул ўз ғарази йўлида орада йўқ низоларни қўзғаб, куяви Шералихонни ўлдирди, гуноҳсиз Муродхонни шаҳид этди, қўй каби ёввош Тошканд ҳокими Салимсоқбекни ўлдириб, ўрнига Азизбекдек золимни белгулади ва ўзини мингбоши деб эълон қилиб, ақлсиз бир гўдакни (Худоёрни) хон кўтариб эл елкасига минди. Тузук, агар Мусулмонқул бу ишларни бир яхши мақсадни кузатиб қилғанда, золимларни ўртадан кўтариб, юртка осойиш берганда, унга ким нима дея олур эди? Ҳолбуки, Тошканд тарихида мисли кўрилмаган Азизбек каби ваҳ-шийни фақат шу Мусулмонқул қўлидан олди. Башарти, Мусулмонқул чин инсон бўлса, инсондан ваҳший туғилганини ҳеч ким эшиткан чиқмас. Модомики, ўз ғарази йўлида истибдод орқали эл устига ҳукмрон бўлғунчилар йўқотилмас эканлар, бизга нажот йўқдир, магар шундай ғаразчиларни улар ким бўлсалар ҳам иш бошидан қувлаш ва улар ўрнига яхши холис одамларни ўтқузиш нажотимизнинг ягона йўлидир.
Отабек мажлиска тамоман янги ва эшитилмаган фикрларни сўзлаб кетди, улар бекнинг оғзиға анқайишиб қолган эдилар. Дарҳақиқат, ўз ора битмас низўларнинг асли маншаъини ул яхши онглаб таҳлил қилар ва дуруст қиймат берар эди. Унинг шу йўсун мулоҳаза ва фикрлари мажлиска чувалған ипнинг учини топиб бергандек бўлиб, лафзан бўлмаса ҳам маънан уларнинг таҳсин ва олқишларини олди.
Отабек хуфтон намози учун таҳорат олишға меҳмонхонадан чиқған эди, унинг кетича:
— Отанинг боласи-да, — деб Зиё шоҳичи меҳмон-ларга қараб қўйди.
— Умри узоқ бўлсин, — деди Акрам ҳожи, — йигитларимиз ичида энг ақллиғи экан… Агарда хон кўтариш маним қўлимда бўлса эди, хон қилиб Отабекни кўтарар эдим… Ўзи ўқуғанми?
Бу махтовлар билан терисига сиғмай кеткан Ҳасанали жавоб берди:
— Тошканд Бекларбеги мадрасасининг пешқадам муллабаччаларидан эди, лекин уч йилча бўлди, хўжамиз мадрасадан олиб савдо ишига қўйдилар.
— Худо ҳар нарсадан ҳам берган йигит экан, — деди қутидор.
Аҳли мажлис Отабекни кўкларга кўтариб махтар эди, лекин Ҳомид бу махташларға иштирок этмас ва нимадандир ғижинғандек кўринар эди. Шу орада қутидорнинг «уйланганми?» деб Ҳасаналидан сўраши Ҳо-мидга яна бошқача ҳолат берди. Ҳасаналининг сўра-ғучиға бекнинг қиз ёқдирмаслиғини сабаб кўрсатиб, шу кунгача уйланмай келганлигини тафсили билан ҳикоя қилиб беришидан сўнг ул тоқатсизланғандек бўлди:
— Балки бегингизнинг тамаълари хон қизидадир, — деди истеҳзо билан Ҳомид, — бундоғ йигитлар уйланганларида ҳам киши қизини умр бўйи азоб ичида ўтказадирлар…
Сабабига тушуниш қийин бўлған бу истеҳзога қар-ши Ҳасанали сукут қилмади:
— Мен унинг хон қизини олиш мақсади борлиғини билмайман, — деди кулимсираб, — бироқ ул хон қизини олса арзимайдирган йигит эмас… ҳатто зархарид қули бўлғаним ҳолда менга ҳам қаттиғ сўз айтишдан сақ-ланған бир йигит ўз никоҳида бўлған озод бир қизға албатта заҳмат бермас, деб ўйлайман. Баъзи хотин урадирган ва хотин устига хотин олиб, хотинлариға зулм қиладирған ҳайвонсифат кишилардан бўлиб кетиши менимча эҳтимолдан жуда узоқдир, иним мулла Ҳомид…
Ҳасанали ўткан фаслда Ҳомиднинг ўз оғзидан хотинлариға қарши қамчи ишлатканини эшиткан эди. Шунга биноан унинг бу охирғи жумласи Ҳомидни ерга қаратиб, лом дейишка мажол бермай қўйди. Зиё шоҳичи қайниси Ҳомидга «Тузлатилдингми»? дегандек қилиб қаради ва Ҳасаналидан афу сўради:
— Кечирасиз, ота, — бизнинг Ҳомидбой шунақа қўланса гаплар учун яратилған одам.
Қутидор ҳам Ҳасаналининг кўнглини кўтариб тушди:
— Гапингиз тўғри, ота, — деди, — Отабек хон қизиға лойиқ бир йигит экан.
Баҳслашиш учун Ҳомидга йўл қолмаған эди. Бир турлик илжайиб ер тегидан Ҳасаналига кўз ташлади.
Ошдан кейин бошлаб Ҳомид, сўнгра бошқа меҳ-монлар тарқалишдилар. Отабек билан қутидорнинг йўллари бир бўлғанлиқдан биргалашиб кетдилар. Қутидор ҳавлисига қайрилар экан, бек билан хайрлашди:
— Албатта, бириси кун бизникига марҳамат қиласиз, тузикми?
— Хўб, амак.
— Бизники мана шу бурчакдаги эшик… Қайтаға бу кун бизникида қолсангиз бўлмасми-а?
— Раҳмат… Хайр, саломат бўлингиз.
Улар тўхтаб сўзлашқан ўринларидан хайрлашиб узоқ-лашғач, шундаги бир бурчакдан чопониға бурканган бир киши чиқиб, ҳалигилар келган томонға қараб юрди…

Abdulla Qodiriy — O’tgan kunlar

Yozg‘uchidan
Modomiki, biz yangi davrga oyoq qo‘ydik, bas, biz har bir yo‘sunda ham shu yangi davrning yangiliklari ketidan ergashamiz va shunga o‘xshash dostonchiliq, ro‘monchiliq va hikoyachiliqlarda ham yangarishg‘a, xalqimizni shu zamonning «Tohir-Zuhra»lari, «Chor darvesh»lari, «Farhod-Shirin» va «Bahromgo‘r»lari bilan tanishdirishka o‘zimizda majburiyat his etamiz.

Yozmoqqa niyatlanganim ushbu — «O‘tkan kunlar», yangi zamon ro‘monchilig‘i bilan tanishish yo‘lida kichkina bir tajriba, yana to‘g‘risi, bir havasdir. Ma’lumki, har bir ishning ham yangi — ibtidoiy davrida talay kamchilik-lar bilan maydong‘a chiqishi, ahllarining yetishmaklari ila sekin-sekin tuzalib, takomulga yuz tutishi tabiiy bir holdir. Mana shuning daldasida havasimda jasorat etdim, havaskorlik orqasida kechaturgan qusur va
xatolardan cho‘chib turmadim. Moziyg‘a qaytib ish ko‘rish xayrlik, deydilar. Shunga ko‘ra mavzu’ni moziydan, yaqin o‘tkan kunlardan, tari-ximizning eng kirlik, qora kunlari bo‘lg‘an keyingi «xon zamonlari»dan belguladim.
Abdulla Qodiriy (Julqunboy)