Oilamiz va kitob mavzusida 10-12 ta gapdan iborat matn ota-onangiz oqigan,tavsiya qilgan kitoblarni haqida yozing
Ўзбекистондаги оила қуришнинг асосида, энг аввало, авлод қолдириш (37,1 фоиз), севимли кишиси билан бирга яшаш (25,8 фоиз) сингари мақсадлар ётиши қайд этилди. Шунингдек, ҳар тўртинчи респондент (25,6 фоиз) оила қуришда диний қадриятлардан келиб чиққан ҳолда асосий мақсадини белгилайди.
Оила – ҳаётнинг абадийлигини таъминловчи муқаддас маскан
Ўзбекистондаги оила қуришнинг асосида, энг аввало, авлод қолдириш (37,1 фоиз), севимли кишиси билан бирга яшаш (25,8 фоиз) сингари мақсадлар ётиши қайд этилди. Шунингдек, ҳар тўртинчи респондент (25,6 фоиз) оила қуришда диний қадриятлардан келиб чиққан ҳолда асосий мақсадини белгилайди.
“Оила – меҳр ва бахт қўрғони. Оила бор экан, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор, инсоний қадр-қиммат ва маънавият бор.
Оилавий бахт бу – энг улуғ саодатдир”.
Шавкат Мирзиёев
Мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган кенг қамровли ижтимоий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти оила манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг жамиятдаги муҳим ижтимоий институт ва баркамол авлодни тарбиялаш ўчоғи сифатида мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий, маданий-тарбиявий асосларини қўллаб-қувватлаш, оилавий тарбия ва репродуктив саломатлик ҳамда бу борадаги тизимли ишлардан таркиб топади.
Инсон борки, оилада туғилади, вояга етади. Оилалардан жамият ташкил топади. Бахтли ва фаровон оилалар кўпайса, жамият ривожланади.
Оила – ижтимоий ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини, тарбиянинг узлуксизлигини таъминлайдиган, келажак авлод, қадриятлар тизимига ўз таъсирини кўрсатадиган ижтимоий макон.
Оила эркак ва аёл ўртасидаги расмий никоҳга асосланган, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлардан ташкил топган, жамиятнинг ахлоқий меъёрлари ва қоидалари қўллаб-қувватланадиган, инсоният маданиятини келажак авлодга етказиб берадиган ва уни ривожлантирадиган бирламчи ижтимоий гуруҳдир.
Дарҳақиқат, глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви оилавий қадриятларнинг ҳимоя қилинишини ҳам кун тартибига қўймоқда. Жамиятда замонавий тенденциялар: иқтисодий интеграция, ахборот-коммуникация технологияларининг тараққий этиши ва глобал Интернет тармоғининг кенг қулоч ёйиши билан оилавий муносабатлар маданиятининг пасайиши ва анъанавий қадриятларга нисбатан оила аъзоларида янгича муносабатнинг шаклланишига таъсир қилмоқда.
Бу эса, албатта, жамиятимизда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш ҳамда ёшлар онгида оила муқаддаслиги тушунчасини сингдириб боришни бирламчи вазифа этиб белгиламоқда.
Минг афсуски, жамиятда оила муқаддаслиги ва эр-хотин ўртасидаги илиқ ва самимий муносабатларнинг зарурати ҳамда қадрият эканлигига шубҳа туғдурувчи баъзи фикр ва мулоҳазалар ҳамда чақириқлар жарангламоқдаки, бу борада кескин фикр-мулоҳазалар билдириш зарурати туғилмоқда.
Яқинда ижтимоий тармоқларда Наргиз Саттарованинг “Оила қуришни нима кераги бор?” мавзусида видеосуҳбати тарқалди. Ушбу видеосуҳбатни 70 мингга яқин киши томоша қилган. Ушбу видеодаги айрим таъкидлар ижтимоий тармоқлардаги жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бу ерда тўлиқ видеодан кесиб олинган парча – “Эр нима учун керак?”, “Оила нима учун керак?” сингари фикрлари кескин билдирилган. Видеога тўлиқ эътибор қаратиладиган бўлса, психологик маслаҳатлар савол-жавоблар шаклида баён қилинган. Бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар қуйидагилар:
Биринчидан, оилашунос, педагог ва оилавий психолог экспертларнинг баҳолашларига кўра, мазкур психологик маслаҳатлар Ғарб психологияси ёндашувига асосланган ҳолда олиб борилган. Наргиз Саттарова “Оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш”га оид курсни нима учун ҳануз очмаётгани ҳақида гапириб ўтади. Бунинг учун у “Нима учун оила қурамиз?”, “Эр нега керак?”, “Замонавий аёл ўзи қанақа бўлиши керак?” каби риторик саволларга жавоб излаётганини таъкидлайди. Психолог хизмат сафарида Республиканинг чекка ҳудудларида, вилоят ва шаҳар марказларида қийналиб яшаётган аёлларни кўрганини таъкидлайди. Кейинги видео мурожаатларида эса, ўзи ҳам икки нафар фарзанди билан уй-жойсиз қолиб кетгани, қийинчиликларга учрагани ҳақида фикр билдиради. Қолаверса, психологнинг ҳаракатларида ҳиссиётга берилиш, айрим ҳолатларда ўз фикрини аудиторияга сингдириш ҳолатлари ҳамда иррационал ёндашувлар ҳам кузатилади. Наргиз Саттарованинг камчилиги, риторик саволларни хулосасиз ва изоҳсиз қолдиришидадир. Бу эса психолог этикаси ҳамда психологик маслаҳатлар қоидаларига зид тарзда ёндашилганлиги, унинг тингловчиларининг онг остида ўзи билмаган тарзда “оила” ва “эр” каби тушунчаларнинг салбий жиҳатдан шаклланишига сабаб бўлишига олиб келиши мумкин.
Иккинчидан, кенг омма орасида бу масалада ижтимоий тармоқларда шов-шувли, кенг муҳокама авж олди ҳамда баъзиларнинг эътирози кучайди. Айримларнинг бироз ўйланиб, онгида саволлар туғилишига сабаб бўлди: “Оила ва эр ўзи керакми?” Айрим ёш қизлар эса Тик-Токда истеҳзоли видеоларни ҳам тайёрлаб улгуришди. Бундай ҳолатларга ижтимоий тармоқлардаги кўплаб саҳифаларда профессионал ва ҳаваскор блоргерлар томонидан видеонинг кескин, норозиликларга олиб келадиган қисмларини умумий контекстдан кесиб олинган ҳолда тарқатилишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳам ўз навбатида ижтимоий тармоқда маълумот тарқатиш тартиб қоидалари ва мезонларини бузиш, молиявий манфаат ортидан “сунъий дебат ва мушоҳада”ни юзага келтириб, жамоатчиликнинг эътиборини қозонишга эришиш, ўз кузатувчиларининг сонини оширишни кўзлашдан ўзга нарса эмас.
Учинчидан, оилаларга таъсирчан методик-консультатив ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, ижтимоий иш ходимларини, ҳуқуқшунослар, оилавий психологларни тайёрлаш долзарблигича қолмоқда. Мана шундай бир паллада психологни обрўсизлантириш, уларга нисбатан ишончсизлик кайфиятининг ўсишига сабаб бўладиган тарзда енгил ёндашувга олиб келмоқда.
Ваҳоланки, оила ва оилавий бахтга эришиш, жуфт бўлиб ҳаёт кечиришнинг ижобий томонлари илмий асосланган.
Хўш, ким бахтлироқ? Оилали инсонми ёки эрки ўзида бўлган мустақил шахсми? Бу борада хориж тадқиқотлари ва миллий тадқиқотлар нималарни кўрсатмоқда?
Умуман олганда, турмуш қурган инсонлар турмуш қурмаган ёки турмуши бузилган, турмуш ўртоғининг ўлими сабабли ёлғиз қолган инсонлардан кўра бахтлироқ бўлар экан. АҚШда ўтказилган жами 58 та илмий тадқиқотнинг хулосалари умумлаштирилганда олинган натижалар субъектив бахтлилик ҳисси ва оилавий турмуш ўртасидаги ўзаро алоқани ёлғизликка нисбатан олган ҳолда юқорилигини кўрсатди. Эркаклар ўртасида бу кўрсаткич аёлларникига нисбатан анча юқори бўлиб, ўрта ёшли ва қарияларга нисбатан ёшлар орасида ҳам анча юқори кўрсаткични намоён қилган.
Аслида ўзаро оилавий муносабатларнинг турли кўринишлари бахтлилик ҳиссининг пайдо бўлишига, зўриқишни бартараф этишга ва саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин экани олиб борилган тадқиқотлар натижаларида ўз исботини топмоқда.
Оила қурган инсонлар турмуш қурмаган ёки турмуши бузилган, турмуш ўртоғи ўлими сабабли ёлғиз қолган инсонларга нисбатан камроқ руҳий бузилишларга чалинар эканлар. Айрим тадқиқотлар шуни исботладики, умуман турмуш қурмаган эркаклар оилали эркакларга нисбатан руҳий бузилишларга чалиниш эҳтимоли 3,13 марта юқори бўлар экан.
Айрим сабабларга кўра алоҳида яшовчи эр ва хотин, турмуш қурмаган, ёки турмуши бузилган, турмуш ўртоғи ўлими сабабли ёлғиз қолган инсонлар йўқотиш ҳиссини сезадилар ва бу ҳолат албатта уларнинг ёлғизликда кечирган дастлабки 1‑3 йиллари ичида депрессия ҳолатининг юқори даражаларини намойиш қилишларига сабаб бўлади. Бундай вазиятлар энг стрессли вазиятлар қаторида баҳоланади.
Ёлғиз одамлар, кўпинча, бир ўзлари ёки ота-оналари билан бирга яшайдилар. Бундай вазиятда ота-оналар паст даражадаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражасини намойиш қиладиган бўлсалар, улар ва фарзанд орасидаги низолар турмуш ўртоқлар орасидаги пайдо бўлиши мумкин бўлган низолардан кўра кўпроқ азият чекадилар.
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган социологик тақиқотлардан олинган натижалар ҳам оила аҳоли учун муқаддас институт сифатида ўз ўрнини сақлаб қолаётганлигини намоён этди. Жумладан, Ўзбекистондаги оила қуришнинг асосида, энг аввало, авлод қолдириш (37,1 фоиз), севимли кишиси билан бирга яшаш (25,8 фоиз) сингари мақсадлар ётиши қайд этилди. Шунингдек, ҳар тўртинчи респондент (25,6 фоиз) оила қуришда диний қадриятлардан келиб чиққан ҳолда асосий мақсадини белгилайди.
Таҳлиллар мамлакатимизда оилада турмуш ўртоғига нисбатан анъанавий ўзаро самимийлик ва яқинликка асосланган қараш кўпроқ аҳамият касб этаётганлигидан далолат беради. Респондентларнинг қарийб учдан бири, яъни 32,0 фоизи ўз турмуш ўртоқларини, биринчи навбатда, севимли ёр, 29,1 фоизи эса оиланинг боқувчиси, таянчи, 10,0 фоизи энг яқин маслаҳатгуйи сифатида талқин этади. Шу билан бирга, тадқиқот натижасида 27,5 фоиз респондентлар учун турмуш ўртоғи фарзандлар учун намунали ота ёки она вазифасини бажариши маълум бўлди.
Олинган натижалар таҳлили оилалар учун ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш ва ишонч бахтли оиланинг асосий муҳим индикаторилари эканлигини кўрсатди ва респондентлар томонидан қайд этилган бу 3 параметрларнинг умумий йиғиндиси 53.0 фоизни ташкил этди.
Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда аксарият оилалар ўзларини бахтли оила сифатида тасаввур қилишларини намоён этди.
Жумладан, бу борада 81,4 фоиз респондентлар ўзларини тўлиқ бахтли, 13,4 фоиз оила вакиллари эса маълум маънода бахтли эканликларини билдиришди.
Ўтказилган тадқиқотларимиз натижасида олинган таҳлилий маълумотлар қадриятлар тизими борасида ҳам инсонлар учун оила энг муҳим қадрият сифатида қайд этилишини, ижтимоий тармоқларда эр ёки хотиннинг оилавий ҳаётдаги тутган ўрнига нисбатан нотўғри қараш ва талқинларнинг асоссиз эканлигини яна бир бор исботлади.
Хулоса ўрнида айтиб ўтиш зарурки, оила ва оилавий муносабатлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, тазйиқ ва зўравонлик каби масалаларда оммавий ахборот воситалари орқали турли чиқишлар қилишда Ғарб психологик ёндашуви ва миллат тафаккур даражаси, шарқона тарбия мезонлари ўртасидаги фарқли жиҳатларни инобатга олган ҳолда етказиб бериш муҳимлигини эътиборга олиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Нодира Эгамбердиева,
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот
институти директори,
педагогика фанлари доктори, профессор
Oilamiz va kitob mavzusida 10-12 ta gapdan iborat matn yarating.Unda ota-onangiz oqigan,tavsiya qilgan kitoblarni haqida yozing
Kitob õqish insonni saviyasiga juda katta ta’sir kõrsatadi. Biz kitob õqiganimizda dunyo qarashimiz õzgarib, sõz boyligimiz oryadi. Zero, kitoblardagi voqealar bizning hayotimizdan bir parchadir. Insoniyat kitob õqigani sari qiyinchiliklarni oson yengishni õrganadi. Men har payshanba otam bilan bir asarni yoki kitobni õqiyman. Va mazmunini birga muhokama qilamiz. Otam menga kõproq falsafiy kitoblarni õqishni tavsiya qiladilar. Chunki ular insonni tarbiyalar ekan. Men dõst-u birodarlarimga kitob õqishni tavsiya qilaman. Chunki Kitob – bilim manbai.
kotta raxmat
Новые вопросы в Оʻzbek tili
Mustaqil topshiriq. Sevimli hayvoningizning rasmini chizing. Uni nima sababdan yaxshi kõrishingiz haqida kichik matn yozing.ПЖПЖПЖПЖ только быстрее ну … жен сегодня 13бдо часа 12:00 только быстрооооооооооо.
Mustaqil ish O’zingiz istagan mamlakatga virtual sayohat qiling va taassurotlaringiz haqida so’zlab bering
5класс 1 mashq стр 132
2 mashq, Nuqtalar o’rniga gap mazmuniga mos keladigan sifatlarni qo’yib, gaplarni to’ldiring. Sinfdoshlarim bilan ,,Bahor guldastasi” tanloviga tayyo … r- lanyapmiz. Guldastamiz faqat ayoki finguldan iborat bo’lmaydi. Biz dala gullari va madaniylashtirilgan gullarni Bu guldasta yasash uchun boychechak, birlashtiramiz. Bu guldasta lola, atirgul, chinnigul kerak. Shunda chuchmoma, guldasta yasashga o’z hissamizni qo’shgan har birimiz.
Ko’chada, televideniyeda, avtobusda beriladigan yozuvlarga diqqat qiling. Qanday xatolarni uchratdingiz? To’g’risi qanday? Shu haqida ma’lumot tayyorl … ang.дам 10 баллов.
Oila va kitob mavzusida insho
Oila – muqaddas dargoh
Oila – nafaqat bir yurtning, balki umuminsoniyatning katta siyosati. Aytish kerakki – davlat siyosati. Nega deganda, bashariyatning tirikligi, uzluksizligi – oiladan! Axir oilaning eng birlamchi va bevosita vazifasi, ma’naviyat tili bilan aytganda, muqaddas vazifasi – insoniyatning zanjirini sog’lom va iqtidorli avlodlar bilan ulab borishdan iborat –ku! Bu – hamma millat, hamma davlat, hamma xalqlar zimmasigagi sharafli vazifa.
Oila dastlab ikki kishidan barpo bo’ladi. Shaffof irmoqlar biri biriga qo’shilib jo’shqin soy, daryolarni tashkil qilgani kabi o’zbeklar uchun katta oilalar urf hisoblanadi. Qo’shgani bilan q’osha qarishni, serfarzand bo’lishni, hamma bolalari yig’ilib kelganda uyi to’ydek bo’lib ketishini, chiroyli qarishni orzu qilmagan o’zbeklar, oila sohiblari topilmasa kerak.
Sharqda oila qadim-qadimdan muqaddas qo’rg’on hisoblangan. O’zbek oilalarining serildizlik, serbutoqlik xususiyatlari qadim – qadimdan va hozir boshqa millat kishilarida ham hayrat, ham hurmat uyg’otgan xususiyatdir. O’zbek oilasida ayol, ona ana shu qo’rg’onning posbonlari, oilaning muqaddasligini ta’minlovchi mo’tabar insonlardir.
Qur’oni karimda, hadislarda ayol – onani ulug’lash kerakligi haqida ko’plab ibratli ko’rsatmalar bor. Ularning hammasi ayol – onaning oilada tutgan o’rnidan kelib chiqib aytilgan, albatta. Negaki, dunyoga yangi kelgan farzand uchun oila – ilk tarbiya maskani , shu muqaddas dargohning ma’naviy – axloqiy muhitini yaratuvchi mo’tabar zotdir.
Momolarimiz o’z cheklariga tushgan bu qutlug’ vazifani juda sidqidildan bajarib kelganlar. Ana shu momolar o’gitini eslash, tiklash, rivojlantirish hozirgi kunda oldimizda turgan eng dolzarb vazifalarning bir uchquni desak to’g’ri bo’lar.Qaysi yo’nalishda bo’lishidan qat’i nazar, mamlakat taraqqiyotiga oid hamma dasturlarda millatning yuzi, nozik qalbi, op-nomusi bilan bog’liq ma’naviy qadriyatlarga qayta-qayta murojaat qilinishi, ulardan quvvat olinishi, e’zoz bilan qaralishi bejiz emas. Oila – bashariyat yaratgan bebaho, yombi ma’naviy qadriyatdir.
Qalbning iymonli va rahmonliligi yoki, aksincha, bag’ritoshlik va iblislik ham oilada shakllanadi.
Onalarimiz bu muqaddas vazifani juda oddiy yo’l bilan, ya’ni odobi, demakki xalq odobining eng ibtidoiy, lekin umri boqiy, qadri abad qirralari – kattalarga hurmat, kichikka izzat, murosai madora, yulduzga yulduzni moslab yashash kabilarni singdirish, bu fazilatlarni zamonga qarab rivojlantirish, oilaning har bir a’zosi ruhida turg’un qilish bilan o’taganlar. Oqibatda xalqimizga ulug’ farzandlarni etishtirib berganlar.
Yuqorida oila – nafaqat bir yurtning, balki umuminsoniyatning katta siyosati, aytish kerakki – davlat siyosati, dedik. Shuning uchun ham dunyoda necha xalq , necha xil millat, necha xil mamlakat bo’lsa, ularning nashr etgan behisob adabiyotlari ichida oila, oilaviy munosabatlar, oilaning jamiyatda tutgan o’rni xususida alohida varaqlardan tortib, katta-katta ensiklopediyalargacha, hukumat qarorlari, nizomlardan tortib, kodekslargacha uchratish mumkin.
Oila muqaddas va buyuk ne’mat hisoblangani uchun ham juda ko’p donishmandlar oilani tuzishni mamlakatni tashkil qilish kabi muhim deb biladilar.Oilaning barqarorligi va baxtli hayoti – shu mamlakatning yuzi, obro’yi deb qaraladi. Taraqqiy etgan davlatlarning o’z mamlakatlarida oilaga bunday katta e’tibor berishi, turli yo’llar bilan uning nufuzini ko’tarishga intilishi also bejiz emas.
Bizda oilalar qurayotganda an’anaviy ko’rsatmalarga amal qilinadi.Asrlar davomida ma’naviyatimiz boyib borayotganiga, oilalarimiz mustahkamligiga bu ko’rsatmalarning insonparvarligi, umrboqiyligi sabab bo’layotgani ham sir emas.Yaxshi oila xushxulqli, iymonli solih kishilarni, ibratli insonlarni tarbiyalaydi.
Voyaga yetayotgan har bir kishi oila to’g’risidagi yaxshi ko’rsatma, yo’riq, tuzuk, qonun- qoidalarni yaxshi bilishi lozim. Ana shu bilim va istak ularning o’z oilalarini ko’rkam tuzuvlariga, shu kichkina mamlakatlarni to’g’ri boshqaruvlariga yordam beradi. Oilada pohatli umr kechirish – barakotli umr kechirish demakdir.
Bordi-yu oila tuzuk bo’lmasa, tarbiyaga ham e’tibor berilmasa, qancha buyuk bo’lsa ham, bunday millat dunyoda uzoq yashay olmaydi.Buni donishmandlar ko’p ta’kidlashgan: “Millatlar sharafini yuqori martabaga ko’taradigan narsa millionlar ila sanaladigan askarlar-u, dunyoda eng buyuk va zo’r bo’lgan kemalar emas, balki eng oz e’tibor beradiganimiz yo bo’lmasa, hech bir zamon e’tibor bermasdan qoladiganimiz – oiladir. Oila nizomsiz bo’lsa, uning yomon oqibati butun millatga ta’sir etadi va shu sababdan fazilat yeriga razolat, taraqqiyot o’rniga tubanlik negiz quradi… Agar bir millatga bunday hol ro’baro’ kelsa, u millat kitobining so’nggi varag’i ochiladi…”
Shuning uchunham hamma asrlarda, hamma xalq va millatlarda dunyoning buyuk olim va fuzalolari,taniqli adiblari umrlarining oxirigacha qimmatli soatlarini oilani yaratish, uni barqarorlashtirish, insonni eng noyob farog’atdan bahramand qilish baxtiga muyassar etish ustida bosh qotirib o’tkazadilar.
Garchi oila turmushni iqtisodiy tashkil etuvchi ilk uyushma sifatida ibtidoiy davrlardan boshlab mavjud bo’lib kelayotgan bo’lsa ham, davrlar o’tishi, “zamonlar o’zgarishi” bilan oilaning maqsad va vazifalari ham o’zgarib, tobora takomillashib boraveradi.