Press "Enter" to skip to content

Izohli lugʻat

2 кўчма Манзарани хунуклаштирадиган, қиёфани ёмонлаштирадиган хунук нарса. Гўзал биноларнинг айримлари деворларига ёпиштирилган ҳуснбузар эълонларга кўзингизтушса, таъбингиз хира бўлади. Газетадан.

Ona tili lug’at

Imlo.uz — bu o‘zbek tilining imlo lug‘atidir. Sayt o‘zbek tilidagi so‘zlardan tarkib topgan. Saytimizda hozirgi zamon yoshlari hayotiga daxldor ommabop so‘zlar, ko‘p marotaba va qayta-qayta xato bilan yoziladigan so‘zlar jamlashtirilgan. Mana shu so‘zlar asosida yaratilgan imlo lug‘ati sayti, 87 000 dan ortiq so‘zni o‘z ichiga olgan. Batafsil Imlo.uz loyihasi haqida

Loyihalarimiz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Izohli lugʻat

Tekshirmoqchi boʻlgan soʻzingizni yuqoridagi izlash satriga kiriting va Enter yoki Izlash tugmasini bosing.

Qidiruv natijalari izlash satri ostida roʻyxat qilib koʻrsatiladi. Roʻyxatdagi biror soʻz ustiga bossangiz — uning izohini koʻrishingiz mumkin.

Izlash satri lotin va kirill harflarini qabul qiladi.

Siz soʻz oʻzgartiruvchi qoʻshimchalar qoʻshilgan (turlangan va tuslangan) soʻzlarni ham izlashingiz mumkin. Shunday soʻz kiritilsa, dastur uni tarkibiy qismlarga ajratib koʻrsatadi.

soʻzi imlosi tafsilotlarini Imlo.uz saytida koʻrishingiz mumkin.

Manba

Lugʻatimiz bazasida 1 447 682 soʻz jamlangan. Soʻzlar asosining izohi olingan asosiy manba: E. Begmatov, A. Madvaliyev, N. Mahkamov, T. Mirzayev, N. Toʻxliyev, E. Umarov, D. Xudoyberganova, A. Xojiyev. 2006-2008. Oʻzbek tilining izohli lugʻati. “Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi” Davlat ilmiy nashriyoti.

Oʻxshash soʻzlar

Lugʻatdan qanday foydalanaman?

Tekshirmoqchi boʻlgan soʻzingizni yuqoridagi izlash satriga kiriting va Enter yoki Izlash tugmasini bosing.

Qidiruv natijalari izlash satri ostida roʻyxat qilib koʻrsatiladi. Roʻyxatdagi biror soʻz ustiga bossangiz — uning izohini koʻrishingiz mumkin.

Izlash satri lotin va kirill harflarini qabul qiladi.

Siz soʻz oʻzgartiruvchi qoʻshimchalar qoʻshilgan (turlangan va tuslangan) soʻzlarni ham izlashingiz mumkin. Shunday soʻz kiritilsa, dastur uni tarkibiy qismlarga ajratib koʻrsatadi.

Manba

Lugʻatimiz bazasida 1 447 682 soʻz jamlangan. Soʻzlar asosining izohi olingan asosiy manba: E. Begmatov, A. Madvaliyev, N. Mahkamov, T. Mirzayev, N. Toʻxliyev, E. Umarov, D. Xudoyberganova, A. Xojiyev. 2006-2008. Oʻzbek tilining izohli lugʻati. “Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi” Davlat ilmiy nashriyoti.

Foydali maʼlumot

  • Loyiha haqida
  • Korporativ mijozlar
  • Foydalanish shartlari
  • Maʼlumotlar daxlsizligiQisqa amallar
  • Narxlar
  • Yordam

Ona tili lug’at

ҲЎППАК I Икки қўл шапалоғини бириктириб, орқаси билан уриш.

Ҳўппак олмоқ 1) икки қўл шапалоғини бириктириб, орқаси билан урмоқ; 2) кўчма ўч олмоқ; зарда қилмоқ, аччиқланмоқ; қасдлашмоқ. Ичкарида Ўзбек ойим меҳмонларни кузатиб бўлиб, Кумуш билан онасидан ҳўппак олар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Published in O`zbek tilining izohli lug`ati
Wednesday, 29 January 2020 11:32

ҲЎПЛАМОҚ

Written by buxdu.uz

ҲЎПЛАМОҚ 1 . Бир ҳўплам, ҳўпламҳўплам оғизга олмоқ. Норбой ярим коса шўрвани остонада тик турганча ҳўплаб ичди. «Ёшлик». Сидиқжоннинг ёнида ўтирган киши ҳўплаган чойни пуркаб юборди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. ..уградан бир қошиқ ҳўплаган эди, қсықиб кетиб, қаттиқ ўқчиди. Н. Аминов, Тилло табассумлар.

2 кўчма Ўзига олиб (ютиб) йўқ қилмоқ. Пахтанинг фойдасини Ҳўплаб турар фермамиз, Чорванинг кам-кўстини Бозордан дотволамиз. «Муштум». Ҳафта ўтди, кунўтди, Қаторлашиб анча ой. Жўш уриб, қирғоғини Ҳўплар эди телба сой. Ғайратий. Ўртоқ Рустамов, айш-ишрат анча пулни ҳўпласа керак? «Муштум».

Published in O`zbek tilining izohli lug`ati
Wednesday, 29 January 2020 11:32

ҲЎКИЗ

Written by buxdu.uz

ҲЎКИЗ 1. Икки ёшдан ошиб, қўшга ярайдиган ҳолга келган бичилган эркак қора мол. У ердан сув чиқади деб ўйлаш — ҳўкиз сут беради, деб ўй лаш дай гап. Ҳ. Назир, Ёнар дарё. У колхознинг қўш ҳўкизи билан ўз ерини ҳайдамоқда эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

2 кўчма сўк. Шу молга нисбатли ҳақоратни билдиради. -Анави ҳўкизни қаранг-у, манави парини! — деди Заврак анча нарида ўз чодири ёнида турган Худододбекни яна кўрсатиб.. — бийрон ва шаддод қиз ўшанинг қўлига тушяпти. Мирмуҳсин, Меъмор.

Published in O`zbek tilining izohli lug`ati
Wednesday, 29 January 2020 11:31

ҲУҚҚАБОЗ

Written by buxdu.uz

ҲУҚҚАБОЗ [а. + ф. — найрангбоз, фирибгар, товламачи; фокусчи] эск. 1. Кутичалар ичидан чаққонлик билан ҳар хил нарсалар чиқариб, ўйинлар, фокуслар кўрсатувчи киши; кўзбоғловчи. Хитой кийимида, кўзини хитойчасига бўяган, сочини орқасига ўраган иккита ҳуққабоз талинка [тарелка]ларни чўпларда ўйнатиб чиқади. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ.

2 кўчма Ҳийлагар, фирибгар, найрангбоз. – Мустамлакачиликнигина эмас, агрессив блокларни ҳам.. ҳимоя қилиш бу — кўзбоғловчи ҳуққабозларнинггина қўлидан келиши мумкин, — деди Аҳмаджон. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда.

Published in O`zbek tilining izohli lug`ati
Wednesday, 29 January 2020 11:31

ҲУҚУҚ

Written by buxdu.uz

ҲУҚУҚ [а. — «ҳақ(қ)» с. нинг кўпл.] 1. ҳуқ. Давлат ҳокимияти томонидан белгиланадиган ва қуриқланадиган, жамиятда кишиларнинг ўзаро муносабатларини ва б. ни тартибга соладиган қонун-қоидалар, меъёрлар мажмун. Фуқаролик ҳуқуқи. – Тинчлик, озодлик, аёллар ҳуқуқи, маърифат ҳақида сўзлайди, тушунтиради, тинчлик учун имзо тўплайди. Ойбек, Нур қидириб. Ҳуқуқ бузилишига қарши малакали кураш олиб бориш милициянинг хизмат бурчидир. Газетадан.

2. Кимсага бирор иш-ҳаракат қилиш учун берилган, давлат қонунлари ёки бошқа хил қонун-қарорлар билан мустаҳкамланган, кафолатланган имконият, эрк, ихтиёр. Сайлов ҳуқуқи. Пенсия олиш ҳуқуқи. Дам олиш ҳуқуқи. Меҳнат қилиш ҳуқуқи. – Инсон ҳуқуқи нима ? Озод яшаш, кўнгилга ёққан уқув, қобилият, қолаверса, талант тақозо этган ишни бажариб яшашми? «Ўзбекистон қўриқлари». Мен раислик ҳуқуқим билан янги ер очишни ҳам, посёлка қурилишини ҳам тўхтатиб, барча одамларни ғўза парваришига ташлайман. Ш.Рашидов, Бўрондан кучли. Бу кишини ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳаддим сиғмайди. А. Қаҳҳор, Йиллар.

3. с. т. айн. ҳуқуқшунослик. ..кашандаликни тугатиш дастурини ишлаб чиқиб, унда тиббиёт, ҳуқуқ, ташкилотчилик ва тарбиявий тадбирларнинг кенг комплекси кўзда тутилсин. Газетадан.

4 кўчма кам қўлл. Бирор нарсага хос мақом, ўрин. Шунинг учун ҳам ўз даврида пуристик ҳаракатнинг қурбони бўлган бу муаллим ва муаллима сўзларини ўз ҳуқуқларида қайтадан тиклаш мақсадга мувофиқ бўлур эди. «ЎТА».

Published in O`zbek tilining izohli lug`ati
Wednesday, 29 January 2020 11:31

ҲУСНБУЗАР

Written by buxdu.uz

ҲУСНБУЗАР 1 . Ёғ безлари функциясининг бузилиши туфайли терига турли хил тошмалар тошиши (кўпинча балоғатга етиш даврида йигит-қизларнинг юз, кўкрак, энса терисида пайдо бўлади). ..лейтенант борку.. анави-чи, юзларига ҳуснбузар тошиб кетган. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Умид кун ора эрта билан соқол қиришга тутинарди. Баъзан кўпик остидаги ҳуснбузарларини кесиб, қонатиб юборарди. Мирмуҳсин, Умид.

2 кўчма Манзарани хунуклаштирадиган, қиёфани ёмонлаштирадиган хунук нарса. Гўзал биноларнинг айримлари деворларига ёпиштирилган ҳуснбузар эълонларга кўзингизтушса, таъбингиз хира бўлади. Газетадан.

Published in O`zbek tilining izohli lug`ati
Wednesday, 29 January 2020 11:30

ҲУСН

Written by buxdu.uz

ҲУСН [а. — кўрк, чирой; гўзаллик, латофат; яхши сифат, хислат] 1 . Ёқимли, ўзига тортувчи туе, кўриниш; чирой, кўрк (инсон юз тузилиши, ифодаси, ранги ва ш.к. га нисбатан). Ҳусн тўйда керак, ақл кунда керак. Гулшанбону Худоёр хонлигининг иккинчи даврида ўз ҳусни билан бир неча мартаба хоннинг илтифотига сазовор бўлган ҳарам канизларидан эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён. Содиқжон одобли, ақлли, қомату ҳуенда ҳам кўзи тушган қизларни қоқилтирадиган йигит эди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди. Ташвиш қиз боланинг ҳуснини оларкан, шўхлигини ҳам, овозидаги латофатини ҳам қуваркан. С. Аҳмад, Уфқ.

2 кўчма Ёқимли кўриниш; чирой. Биз, этагимиздаги ямоқ кўрпадай, қишлоғимиз ҳуснини бузиб турган чўл парчасига сўнгги марта ҳужум қиламиз. «Ўзбекистон қўриқлари». Кечаги чангбосди ёмғир табиатга ҳусн бериб кетганидек, одамларнинг ҳам баҳридилини очиб юборади. Н. Фозилов, Дийдор.

3 кўчма Чирой бўлувчи нарса, чирой тимсоли; чирой. Фарғона — Ўзбекистоннинг ҳусни, холи. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Яхши йигитлар — армиянинг ҳусни! Шуҳрат, Шинелли йиллар. Каналнинг икки ёқаси бўйлаб қурилган икки қаватли бинолар шу қадар кўркамки.. металлурглар шаҳарчасига ҳусн бўлиб тушган эди. Н. Сафаров, Танланган асарлар.

Ҳусни ахлоқ эск. кт. Яхши хулқ, гўзаллик ва бу ҳақцаги таълимот. Имом, мактаб домласи ва бир мударрис ҳам, бу муносабат билан, болаларга ҳусни ахлоқни таълим [бериш] хусусида бир оз даҳанаки жанг қилишди. Ойбек, Танланган асарлар. Ҳусни мутлақ эск. кт. Яратувчи, худо. Уч кунлик ҳаётнинг неъматларидан қўл қоқиб, ҳусни мутлақнинг муҳаббати билан яшамоқ қадар улуғ.. бахт борми. Табиатнинг ўзи ҳусни мутлақнинг бепоён жшвалар кўрсатган улуғ кўзгусидир. Ойбек, Навоий. Ҳусни кабул эск. кт. Иззат-икром билан, яхши кутиб олиш. Биз бориб, онҳазратга жанобингизнинг дуонгизни эшиттирамиз; ҳусни қабулингизни, ижобатингизни уқтирамиз. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.

Published in O`zbek tilining izohli lug`ati
Wednesday, 29 January 2020 11:30

ҲУРПАЙМОҚ

Written by buxdu.uz

ҲУРПАЙМОҚ 1 . Тиккайган, тўзғиган ҳолат олмоқ (соч, жун, пат кабилар ҳақида). Аравага, ундан бошқа, ярим яланғоч, сочлари ҳурпайган бир йигит ҳам ўтирди. Ойбек, Нур қидириб. Бўғот лабида бир-бирига қараб ҳурпайиб турган икки мушукнинг бири пишиллаб, кейин чақалоқнинг йиғисидек миёвлаб юборди. С. Аҳмад, Ҳукм. ..қиз қараса, икки мусича ҳурпайиб олиб, бир-бири билан уришяпти. Ю. Шомансур, Қора марварид.

2 кўчма Авзойи бузуқ, ёқимсиз қиёфага кирмоқ. –Оғир ҳақорат билан тепамга ҳурпайиб келган Қоплонбеков, кучли қўллари билан юзимга бир туширди, — деди Пўлат. Ғайратий, Менинг ёшлигим. Аммо Зайнаб., ҳурпайиб, ҳеч ким билан сўзлашмай қўяр эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Лобар, жангга ҳозирланган хўроздай ҳурпайиб, панжа/трини кенг ёйиб, Гулнознинг устига бостириб келди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар. Қишлоқлар ҳурпайган, сукунатга чўмган. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси. Ҳурпайган булут осилив тураверди-ю, ёмғир ёғмади. А. Мухтор, Опа-сингиллар.

Таълим / Образование

Ўзбек тили — Олтой тиллари оиласининг туркий тиллар туркумига кирувчи тилдир. Ушбу тил Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ давлат тили ҳисобланади. Давлат тили ҳақидаги Қонун 1989-йил 21-октабрда қабул қилинган. 1995-йил 21-декабрда такомиллаштирилди.

Ўзбек тили XI асрдан бошлаб мустақил тил сифатида шакллана бошлади ва XIII асрда эски ўзбек адабий тили шаклланиб бўлди. Эски ўзбек тилининг ривожи буюк Алишер Навоийнинг номи билан боғлиқдир. У эски ўзбек тилининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ажойиб асарлар яратибгина қолмасдан, бу тилни илмий жиҳатдан чуқур тадқиқ қилувчи „Муҳокамат-ул-луғатайн“ номли йирик илмий асар ҳам ёзди ва унда ўзбек тилининг бошқа тиллардан ҳеч кам эмаслигини ишонарли мисоллар билан исботлаб берди.

Она тилимиз бўлмиш ўзбек тили азизу мўтабар экани шубхасиз. Бу эса барчамизнинг тилимиз софлиги, уни асраб-авайлаш ва такомиллаштириш учун маъсул эканлигимизни англатади.