Press "Enter" to skip to content

Таълим / Образование

6) badiiy matnni hikoya qilish, yod olish, oʻquvchilar saviyasiga mos matnlarni yoddan yozish;

“Pp” tovushi va harfi mavzusida 1-sinflar uchun dars ishlanma

Oqituvchi; Bu so`zda nechta tovush va harf bor? Xattaxtada pilla so`zining andozasini chizing o`quvchilar oynachalarga qarab P tovushini talaffuz qiladilar. p tovushi va unga xos xususiyatlar haqida tushuncha beradilar.

Dam olish daqiqasi.

Boqqa kirsam olmalar

Qip- qizarib pishibdi

Yerga to`p-to`p tushibdi.

Bo`gin tuzish o`yini

O`quvchilar o`quvchilar boshchiligida unli harflar bilan “p” tovushidan foydalanib , bo’g’inlar tuzadilar: po, pa, pi, pu, po’.Bu bug’inlarni avval o’qituvchi o’qib beradi, keyin navbat bilan o’quvchilar o’qiydilar. Shu o’rinda bo’g’inlar ishtirokida so’zlar tuzish topshirig’i beriladi. O’quvchilar “ pilla”, “parta “, “posbon” kabi so’zlarni aytadilar.

“So’z tuzish” o’yini. Xattaxtaga yozma harflar bilan “ko’prik”, “patir”, “kaptar”, “ipak”, “poyga” so’zlari ilingan. O’quvchilar kesma harflar yordamida shu so’zlarni yozadilar. “P” harfi so’zning qayerida kelayotganini aniqlaydilar.

”Darvoza” o’yini Bu o’yinda 2 nafar o’quvchi qo’llarini birlashtirib, darvoza shaklida turadi. Ularning orqasida o’quvchilar uchun tayyorlangan sovg’alar bo’ladi. Masalan qog’ozdan yasalgan gullar , mevalar shakli yulduzchalar,.O’qituvchi tomonidan o’yin ishtirokchilariga tarqatmalar beriladi. Ularga to’g’ri javob bergan o’quvchi darvozadan o’tib hohlagan sovg’asini olish huhquqiga ega. O’qituvchi tarqatmalarni qiziqarli usulda , ya’ni shar ichida gul barglarida mevalarga yozgan holda tayyorlash lozim.

Darsni yakunlash bu kabi o’yinlardan foydalanish, yangi mavzuning o’quvchilar xotorasida mustahkam o’rnatishiga xizmat qiladi. Dars yakunida o’quvchilarning ballari yigiladi, va darsga faol ishtirok etgan o’quvchilar rag’batlantiriladi.

Uyga vazifa “ Pp” tovushini o’rganib kelish.

Таълим / Образование

Она тили — ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади. Она тили тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий ривожланиши билан узвий боғлиқдир.

Ушбу саҳифа орқали она тилида фанидан йиллик дарс ишланма намунасини саҳифа сўнгида юклаб олишингиз мумкин.

Она тили фанидан 5 синф учун йиллик дарс ишланмалар мавзулари:

1-дарс. Кириш суҳбати. Тил — ижтимоий ҳодиса
2-дарс. Ўзбек тили — давлат тили
3-дарс. Айрим унлилар имлоси
4-дарс. Айрим ундошламинг ёзилиши
5-дарс. Бош ва кичик ҳарфларнинг қўлланилиши
6-дарс. Бир товуш билан фарқ қиладиган сўзлар маъноси ва имлоси
7-дарс Назорат диктанти
8-дарс. Маънодош сўзлар
9-дарс. Шаклдош сўзлар
10-дарс. Зид маъноли сўзлар
11-дарс. Қўшма сўзлар имлоси
12-дарс. Жуфт сўзлар имлоси
13-дарс. Дарак, сўроқ, буйруқ ва ҳис-ҳаяжон гапларда тиниш белгилари
14-дарс. Назорат диктанти
15-дарс. Тестлар устида ишлаш
16-дарс. Синтаксис ва пунктуация
17-дарс. Гап
18-дарс. Гапда сўзларнинг боғланиши
19-дарс. Сўз бирикмаси
20-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
21-дарс. Гапларнинг ифода мақсадига кўра турлари
22-дарс. Дарак гап
23-дарс. Сўроқ гап
24-дарс. Сўроқ олмошлари ёрдамида ифодаланган сўроқ гаплар
25-дарс. Сўроқ юкламалари ёрдамида ифодаланган сўроқ гаплар
26-дарс. Буйруқ гап
27-дарс. Истак гаплар
28-дарс. Ҳис-ҳаяжон гап
29-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
30-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
31-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
32-дарс. Гап бўлаклари
33-дарс. Кесим
34-дарс. Феъл кесим ва от кесим
35-дарс. Эга
36-дарс. Назорат диктанти
37-дарс. Содда йиғиқ ва содда ёйиқ гаплар
38-дарс. Ҳол
39-дарс.Тўлдирувчи
40-дарс. Тўлдирувчини ҳоким бўлакка боғловчи воситалар
41-дарс. Тест устида ишлаш
42-дарс. Аниқловчи
43-дарс. Сифатловчи аниқловчи
44-дарс. Қаратқич аниқловчи
45-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
46-дарс. Уюшиқ бўлакли гаплар ва уларда тиниш белгиларининг ишлатилиши
47-дарс. Уюшиқ бўлакли гапларда умумлаштирувчи сўзлар ва уларда тиниш белгиларининг ишлатилиши
48-дарс. Ундалмали гаплар
49-дарс. Ундалмали гапларда тиниш белгилари
50-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
51-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
52-дарс. Кириш сўзлар
53-дарс. Кириш сўзларнинг гапдаги ўрни
54-дарс. Қўшма гап
55-дарс. Кўчирма гаплар
56-дарс. Кўчирма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши. Муаллиф гапи
кўчирма гаплардан олдин келганда, тиниш белгиларининг ишлатилиши
57-дарс. Муаллиф гапи кўчирма гапнинг бошқа ўринларида келганда, тиниш белгиларининг ишлатилиши
58-дарс. Диалог ва уларда тиниш белгиларининг ишлатилиши.
59-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
60-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
61-дарс. Гапларнинг ифода мақсадига кўра турлари
62-дарс. Гап бўлаклари
63-дарс. Ундалма, кириш сўзлар
64-дарс. Тест устида ишлаш
65-дарс. Сўз туркумлари. Мустақил ва ёрдамчи сўзлар
66-дарс. От
67-дарс. Турдош ва атоқли отлар
68-дарс. Келишик қўшимчалари
69-дарс. Эгалик қўширнчалари
70-дарс. Сифат
71-дарс. Сифат даражалари
72-дарс. Сон
73-дарс. Сонламинг ёзилиши
74-дарс. Олмош
75-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
76-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
77-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
78-дарс. Феъл
79-дарс. Феъл замонлари
80-дарс. Ўтган замон
81-дарс. Ҳозирги замон
82-дарс. Келаси замон
83-дарс. Шахс-сон қўшимчалари
84-дарс. Равиш
85-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
86-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
87-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
88-дарс. Ёрдамчи сўзлар
89-дарс. Боғловчилар
90-дарс. Кўмакчилар
91-дарс. Юклама
92-дарс. Ундов ва тақлид сўзлар
93-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
94-дарс. Сўзларнинг тузилишига кўра турлари
95-дарс. Қўшма сўзлар
96-дарс. Қўшма сўзлар имлоси
97-дарс. Жуфт сўзлар ва уларнинг имлоси
98-дарс. Такрорий сўзлар ва уларнинг имлоси
99-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
100-дарс. Назорат диктанти
101-дарс. Мустақил сўзлар
102-дарс. Ёрдамчи сўзлар
103-дарс. Тест устида ишлаш
104-дарс. Тилшунослик ва унинг бўлимлари
105-дарс. Фонетика ва графика
106-дарс. Нутқ товуши ва ҳарф
107-дарс. Унли товушлар
108-дарс. Ундош товушлар
109-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
110-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
111-дарс. Нутқ аъзолари
112-дарс. Лаб товушлари
113-дарс. Тил товушлари
114-дарс. Бурун товушлари
115-дарс. Бўғиз товуши
116-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
117-дарс. Нутқ товушларининг маъно фарқлаш вазифаси
118-дарс. Ўзбек алифбоси
119-дарс. Назорат диктанти
120-дарс. Талаффуз ва имло меъёрлари
121-дарс. Унлилар талаффузи ва имлоси. У ва и унлиларининг талаффузи ва имлоси
122-дарс. А ва о унлилари талаффузи ва имлоси
123-дарс. Қатор келган унлилар талаффузи ва имлоси
124-дарс. Ў унлисининг талаффузи ва имлоси
125-дарс. Э унлисининг талаффузи ва имлоси
126-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
127-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
128-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
129-дарс. Айрим ундошлар талаффузи ва имлоси. Жарангли ва жарангсиз ундошлар талаффузи ва имлоси
130-дарс. Г — к, қ — г ундошлари талаффузи ва имлоси
131-дарс. Қ ва г ундошлари билан тугаган сўзларга қўшимчаларнинг қўшилиши ва уларнинг имлоси
132-дарс. Б, м ундошларидан олдин келган н ундошининг талаффузи ва имлоси.
133-дарс. Айрим ҳарфлар изоҳи. Ж, ж ҳарфи ва ж, дж товушлари
134-дарс. Х, х ва Ҳ, ҳ ҳарфлари
135-дарс. Ф, ф ундошининг талаффузи ва имлоси
136-дарс. Нг, нг ҳарфлар бирикмаси ва унинг вазифалари
137-дарс. Ш, ш ва Ч, ч ҳарфлар бирикмалари ҳамда уларнинг вазифалари
138-дарс. Тест устида ишлаш
139-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
140-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
141-дарс. Қўш ундошлар талаффузи ва имлоси
142-дарс. Тутуқ белгисининг ишлатилиши
143-дарс. Қатор ундошламинг талаффузи ва имлоси
144-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
145-дарс. Назорат диктанти
146-дарс. Бўғин ва унинг турлари
147-дарс. Бўғин кўчириш қоидалари
148-дарс. Урғу ва унинг турлари. Сўз урғуси
149-дарс. Гап урғуси
150-дарс. Товушларнинг орттирилиши ва тушиб қолиши
153-дарс. Унлилар талаффузи ва имлоси
154-дарс. Айрим ундошлар талаффузи ва имлоси
155-дарс. Бўғин кўчириш қоидалари. Товушларнинг орттирилиши ва туслииб қолиши
156-дарс. Тест устида ишлаш
157-дарс. Назорат диктанти
158-дарс. Лексикология ҳақида суҳбат
159-дарс. Сўзнинг аташ маъноси
160-дарс. Бир маъноли ва кўп маъноли сўзлар
161-дарс. Сўзнинг ўз ва кўчма маънолари
162-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
163-дарс. Ёзма иш ва унинг тахлили
164-дарс. Шаклдош сўзлар
165-дарс. Уядош сўзлар
166-дарс. Паронимлар
167-дарс. Маънодош сўзлар
168-дарс. Маънодош сўзларда умумий ва хусусий маънолар
169-дарс. Маънодош сўзлар қаторида бош сўз
170-дарс. Зид маъноли сўзлар
171-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
172-дарс. Назорат диктанти
173-дарс. Ўзбек тили лексикасининг бойиш манбалари
174-дарс. Эскирган сўзлар
175-дарс. Янги сўзлар
176-дарс. Иборалар
177-дарс. Ибораларнинг қўшма сўз ва сўз бирикмаларидан фарқи
178-дарс. Тасвирий ифода
179-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
180-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
181-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
182-дарс. Атамалар. Илмий атамалар
183-дарс. Касбий атамалар
184-дарс. Шевага хос сўзлар
185-дарс. Олинма сўзлар
186-дарс. Луғат ва луғатшунослик
187-дарс. Луғат турлари ва улардан фойдаланиш
188-дарс. Мустаҳкамлаш дарси
189-дарс. Назорат диктанти
190-дарс. Тест устида ишлаш
191-дарс. Гапларнинг ифода мақсадига кўра турлари
192-дарс. Гап бўлаклари
193-дарс. Мустақил сўзлар
194-дарс. Ёрдамчи сўзлар
195-дарс. Унли товушлар
196-дарс. Ундош товушлар
197-дарс. Бўғин ва урғу
198-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
199-дарс. Ёзма иш ва унинг таҳлили
200-дарс. Сўзнинг ўз ва кўчма маънолари
201-дарс. Эскирган ва янги сўзлар
202-дарс. Атамалар. Шевага хос сўзлар. Олинма сўзлар
203-дарс. Тест устида ишлаш
204-дарс. Якуний дарс

Bayon – bolalar nutqini oʻstirish omili

Oʻquvchilarni oʻz fikrini mustaqil yozishga, oʻqilgan matnni hikoya qilishga oʻrgatishni iloji boricha ertaroq boshlagan ma’qul. Buning uchun oʻquvchilar matnni ogʻzaki hikoya qilayotganda qoʻllangan alohida soʻzlarni yozishdan gapni yozishga, soʻng matnni qismlarini yozishga va ikkinchi sinfdan boshlab maxsus tanlangan kichik matn asosida bayon yozishga oʻrgatiladi.

Bayon oʻqib berilgan namunaviy matn mazmunini ma’lum tayyorgarlikdan soʻng yozma qayta hikoyalashdir. Oʻqish darslarida matn ustida ishlash, oʻqilgan matn yuzasidan savollarga javob berish, reja tuzish va reja asosida ogʻzaki qayta hikoyalash bolalarni bayon yozishga tayyorlaydi.

Bayon yozishning turlari hilma-hildir. Har qanday qayta hikoya qilingan matn yuzasidan bayon yozish mumkin, ammo bayon yozish qayta hikoyalashga nisbatan qiyin va murakkab faoliyatdir. Bundan tashqari boshlangʻich sinf oʻquvchilarining yozish sur’ati sekin, shunga koʻra bayon uchun kichik hajmdagi kompozitsiyasi sodda, til tomondan ham mos matn tanlanadi.

Bayon matni asta-sekin murakkablashtirib boriladi. Avval hikoya tarzidagi bir lavhani ifodalovchi bir matn tanlansa unga yana bir qancha lavhalarning tasvir elementlari kiritila boriladi, qatnashuvchilar soni orttiriladi, muhokama elementlari qoʻshiladi; keyinroq shaxsini oʻzgartirib bayon yozishga oʻtiladi.

Shunday qilib, bayon asta-sekin ijodiy tus oladi. Boshlangʻich sinflar ona tili dasturiga koʻra 2-sinfda katta boʻlmagan (30−40 soʻzli) matn yuzasidan oʻqituvchi yordamida soʻroqlar asosida bayon yozish koʻzda tutiladi.

Mashq sifatida bayonning ahamiyati katta: bayon oʻquvchilarda adabiy nutqni toʻgʻri shakllanishiga yordam beradi, nutq madaniyatini yaxshilaydi, badiiy uslubni singdiradi, tilga sezgirlikni oshiradi. Bayon uchun kishilarning fidokorona mehnati, hayoti, ona tabiat tasviri, fan, texnika, madaniyat borasidagi yutuqlari aks ettirilgan yuksak gʻoyali matn tanlanishi, bayon mavzusi oʻquvchilarning bilish tajribasini kengaytirishi, ularning dunyoqarashini shakllantirishi zarur. Qayta hikoyalash va bayonda oʻquvchilarning tabiiy nutqi eshitilishi, ya’ni berilgan matnni tushunmasdan yodlamasligi, nutq birliklaridan, sintaktik birlikdan foydalana olishi zarur. Til vositalari matnni oʻqish, suhbat, matn tahlili davomida oʻzlashtiriladi; matndagi soʻzlar va nutq birliklari “oʻziniki” boʻlib qoladi. Qayta hikoyalashda namunadagi u yoki bu gapni bola esga tushurishga harakat qiladi. Oʻzlashtirgan mazmunni toʻliqroq va aniqroq berish uchun gaplar tuzadi. Bu bilan oʻquvchining mustaqil fikrlash darajasi va bilish faolligi oʻsadi. Ijodiy elementlar qoʻshila boradi. Qayta hikoyalashda namunadagi izchillik, bogʻliqlik saqlanishi asosiy faktlar berilishi ayniqsa, ilmiy matnni qayta hikoyalashda barcha muhim oʻrinlar toʻliq bayon qilinishi zarur. Vaqt-vaqti bilan ilgari eshitilgan, oʻqituvchi oʻqib bergan yoki radio televizordan yozib olingan matnni qayta hikoyalatish, oʻquvchi bir marta ovoz bilan yoki ichida oʻqigandan soʻng qayta hikoyalashdan foydalanishni tajribada qoʻllab turish ham mumkin. Bu ishni turli xil uslublarda olib borish imkoniyatini yaratadi va uni jonlantiradi.

Bayon yozdirishda oʻquvchilar matn mazmunini qanchalik tushunganliklari, oʻz fikr va tushunchalarini ijodiy va mustaqil ifodalaganlari, yozma nutq malakasi va savodxonligi sinab koʻriladi.

Boshlangʻich sinfda bogʻlanishli nutqqa oid mashq turlariga quyidagilarni kiritish mumkin:

1) berilgan savolga toʻliq, mukammal javob;

2) oʻqilgan asarni tahlil qilish, grammatik materialni oʻrganish; oʻquvchilar lugʻatini faollashtirish bilan boʻgliq holda har xil matnli mashqlar;

3) muntazam oʻtkazilgan kuzatishlarni yozib borish va ob-havo kundaligini yuritish;

4) oʻqilgan matnni turli variatda ogʻzaki qayta hikoyalash;

5) berilgan mavzu, rasm, kuzatishga oid boshi yoki oxiri berilgan hikoya, reja yoki sujet asosida oʻquvchilarning ogʻzaki hikoyasi;

6) badiiy matnni hikoya qilish, yod olish, oʻquvchilar saviyasiga mos matnlarni yoddan yozish;

7) ertakni tayyorlanmasdan aytish, kichik she’r, hikoya tuzish;

8) namunasi berilgan badiiy, ilmiy-ommabop matn asosida bayon yozish;

9) oʻqituvchi bergan matnni oʻgzaki va yozma qayta tuzish (tanlab qayta hikoya qilish va bayon, ijodiy qayta hikoyalash va bayon, hikoyani sahnalashtirish kabilar);

10) har xil turdagi yozma insho.

Ushbu turdagi mashqlar ham oʻquvchilarni bayon yozishga tayyorlaydi.

Bayon oʻquvchilarda koʻnikma va malakalarni oshiradi u asosan dasturda bogʻlanishli nutq yoki nutq oʻstirish boʻlimida kiritiladi.

Boshlangʻich sinf oʻquvchilariga bayon yozdirishdan oldin ishning maqsadi va vazifasi belgilab olinadi. Shu bilan birga oʻquvchilarning bilimi yosh xususiyatiga moslab matn tanlanadi.

2-sinfda oʻquvchilarga bayon yozdirish ikki xil tartibda olib boriladi.

1. Oʻqituvchi tuzgan reja asosida bayon yozish.

2. Oʻqituvchi rahbarligida oʻquvchilarning oʻzlari tuzgan reja asosida bayon yozdirish.

Oʻquv yilining 1-yarimida bayon rejasini oʻqituvchi tuzadi. Keyinchalik oʻquvchilarning oʻzlari mustaqil tuzadilar.

  1. Asosiy fikr kim yoki nima haqida borayotganligini bilish;
  2. Bayondan bir soʻzni takror ishlatavermay uning sinonimlaridan foydalanishni oʻrgatish;
  3. Yozma nutqni oʻstirish;
  4. Imlo xatolarni tuzatish.

Bayon tahliliga quyidagicha e’tibor beriladi.

  • Oʻquvchilar ishi haqida umumiy suhbat.
  • Eng yaxshi bayon namunasini koʻrsatish.
  • Matnga mos boʻlmagan ortiqcha soʻzlarni oʻqib eshittirish.
  • Qaysi asosiy fikr tushub qolganligini aytish.
  • Xatolar ustida ishlash.

Rasm asosidagi insho maktablarda tez-tez oʻtkaziladi, chunki rasm bolalar nutqiy ijodini, tasavvurini boyitishga xizmat qiladi. Rasm bolalar sezgisiga ta’sir etadi, hayotining bola tajribasida hali uchramagan tomonlarini ochadi. Rasm oʻquvchilarga tanish boʻlgan hodisalarni chuqur anglashga ham yordam beradi.

Rasm asosidagi inshoning uch asosiy turi bor:

1. Rasm rejasi yoki rasmli reja asosida yozilgan hikoya tarzidagi insho.

2. Sujetli − oʻquvchilarni oʻylashga, faraz qilishga undaydigan bir rasm asosida yozilgan hikoya tarzidagi insho.

3. Rasmni tasvirlash (tasviriy insho). Oʻquvchilar avval rasmlar seriyasi asosida, keyin bir rasm asosida, undan so‘ng tasviriy insho yozishga oʻrgatiladi.

Insho yozish uchun 2-sinfda odatda bir dars zarur boʻlib qolsa, ikkinchi darsdan 15−20 minut, 3–4 – sinflarda bir yoki bir yarim dars, ayrim vaqtlarda ikki darsgacha ajratiladi. Bulardan tashqari, insho tahlili va xatolar ustida ishlash uchun 20−25 daqiqa vaqt ajratiladi. Bunda eng yaxshi yozilgan insholar tahlil qilinadi, imloviy, punktuatsion, nutqiy, mantiqiy xatolar va mazmunidagi yetishmovchiliklar ustida ishlanadi.

Insho yozish darsida quyidagi qoidalarga rioya qilinadi:

1. Mavzuni, inshoning vazifasini e’lon qilish (yoki yodga tushirish), uni oʻquvchilar bilan muhokama qilish.

2. Kuzatish davrida toʻplangan materialni tartibga solish yoki material yigʻish (masalan, rasmga qarab insho yozish uchun rasmni koʻrish) maqsadida suhbat oʻtkazish.

3. Reja tuzish yoki avval tuzilgan rejaga aniqlik kiritish.

4. Matnni nutqiy tayyorlash, ya’ni zarur soʻzlarni yozish, soʻz birikmasi, gap yoki bogʻlanishli matnning ayrim qismini tuzish, imlosi qiyin soʻzlarning yozilishini tushuntirish va boshqalar.

5. Darsning asosiy qismi boʻlgan inshoni yozish. Bu jarayonda oʻquvchilar inshoni yozayotganlarida, oʻqituvchi ular ishini kuzatadi, ayrim oʻquvchilarga (boshqalarga xalaqit bermay, ular e’tiborini chalgʻitmay) individual yordam beradi.

6. Oʻquvchilar yozgan insholarini tekshiradilar, kamchiliklarini toʻldirib, xatolarini toʻgʻirlaydilar. O‘quvchilar inshoni oqqa koʻchirmaydilar, kerakli tuzatishlarni ehtiyotlik bilan kiritadilar, bunday tuzatishlar uchun insho bahosi pasaytirilmaydi, aksincha, matnni yaxshi toʻgʻirlagan oʻquvchi ragʻbatlantiriladi.

7. Oʻquvchilar inshoni oʻqituvchiga tekshirish uchun topshiradilar, oʻqituvchi ikki kun ichida tekshiradi.

Keyingi ona tili darsining ikkinchi qismidan 15 − 25 daqiqa vaqt ajratib, tekshirilgan insholar yuzasidan yakuniy mashgʻulot oʻtkaziladi (insho tahlil qilinib, xatolar ustida ishlanadi).

Oʻqituvchi har bir insho turi uchun oʻquv vazifasini belgilab oladi. Masalan, rasmlar seriyasi asosida birinchi marta yozdiriladigan insho uchun quyidagi vazifalar belgilab olinadi:

1. Oʻquvchilarni inshoning yangi turi boʻlgan rasmlar seriyasi asosidagi insho bilan tanishtirish.

2. Rasmli reja asosida matn rejasini tuzish.

3. Reja qismlariga mos ravishda matnni xatboshilarga boʻlish va har birini xatboshidan yozish.

4. Insho matnini mustaqil tekshirish.

Oʻquvchilarning dunyoqarashi oʻsib borgani sayin, inshoga talab ham orta boradi.

2-sinfda oʻquvchilar mazmunli rasmlarga qarab gaplar tuza olish, oʻqituvchi rahbarligida bolalarning oʻyinlari, taassurotlari asosida hikoya (insho) tuzish koʻnikma va malakasiga ega boʻlishlari, shuningdek, seriyali rasmlar va mazmunli bir rasm yuzasidan berilgan savollarga toʻliq javob berishlari va ularni yozishlari talab etiladi.

Bu sinfda insho yozishga oʻrgatishning asosiy usuli savollarga toʻliq javob berish va javobni yozish hisoblanadi. Bu ish quyidagi izchillikda amalga oshiriladi: oʻquvchi rasm yuzasidan ogʻzaki hikoya tuzishga oʻrganadilar, soʻngra fikrlarini yozma bayon qilishga kirishadilar. 2-sinf oʻquvchilariga insho yozishni oʻrgatish juda mas’uliyatli ish hisoblanadi. Oʻqituvchi inshoni yozish tartibini yaxshi oʻrgatishi − sarlavhani toʻgʻri qoʻyish, berilgan savollarga javobni husnixat qoidalariga rioya qilgan holda imlo xatolarsiz yozishga ko‘niktirishi lozim.

  1. rasmni diqqat bilan kuzatish;
  2. rasmning oldi, o‘rta va orqa qismlariga nimalar tasvirlanganligini aniqlash;
  3. voqea-hodisa roʻy berayotgan joyni tasvirlash;
  4. ishtirok etuvchilarga ism qoʻyish;
  5. ishtirok etuvchilarning xatti-harakatini tasvirlash;
  6. xulosalash.

2-sinf ona tili darsligida oʻquvchilarni rasmga qarab hikoya tuzish ishiga katta e’tibor berilgan. Ushbu metodik koʻrsatmalardan 106 -, 173 -, 188 -, 206 -, 228 -, 267 -, 274 -, 287 -, 300 – mashqlarni bajarishda foydalanish tavsiya etiladi.

Ona tili darslarida husnixat daqiqalarini oʻtkazish
2-sinfda chiroyli yozuv malakasi 1-sinfga nisbatan ancha qiyin va chuqur oʻrgatiladi. Buning sababi oʻquvchilarning 1-sinfda chiroyli yozuvdan olingan bilim va malakalari yozgi ta’tilda ancha esdan chiqadi. Shu bilan birga oʻqishning birinchi kunidan boshlab ular ona tili darsligidan foydalanadilar. Bu darslikda husnixat malakasini shakllantirish uchun hech qanday koʻrsatma berilmagan.

Dastur talabi boʻyicha 2-sinfda bir chiziqli daftarda oʻxshash unsurli harflarni yozish va harfni bir-biriga toʻgʻri tutashtirish, oʻxshash unsurli kichik harflar va shu harflardan tuzilgan boʻgʻinlar va soʻzlarni yozish, oʻxshash unsurli bosh harflar va ularni oʻzidan keyin kelgan kichik harfga tutashtirish, soʻz va gapni kitobdan va doskadan toʻgʻri, husnixat qoidalariga rioya qilib koʻchirib yozish, yozganlarini tekshira olish va yoʻl qoʻygan kamchilik hamda xatolarini oʻqituvchi rahbarligida yoki oʻzi tuzata olishi koʻnikmalari shakllantiriladi. 2-sinfda qoʻl muskullari harakatini va koʻz bilan chamalashni rivojlantirish uchun ayrim harflar, harf birikmalari, harflar guruhini yozishni murakkablashib borishiga qarab husnixat mashqlari oʻtkazib boriladi. Oʻquvchilar harflardan tashqari soʻzlarni, gaplarni, koʻchirib yozishni, eshitib yozishni mashq qiladilar.

  • daftarning past tomonidagi burchagini koʻkrak oʻrtasining qarshisiga toʻgʻri qoʻyish;
  • daftarni chap qoʻl bilan ushlab turib yozish;
  • boshini biroz pastga egib, toʻgʻri oʻtirish;
  • oyoqni boʻsh tutib, yerga qoʻyib oʻtirish;
  • qoʻlning tirsagini parta ustida tutish. Ruchkani uch barmoq orasida erkin ushlash;
  • har bir harfni toʻgʻri tutashtirishga rioya qilgan holda boʻgʻin va soʻzlarni aniq yozishga harakat qilish;
  • harf va harf birikmalarini toʻgʻri va aniq shakllantirish;
  • shoshmasdan, boʻyamasdan yozish;
  • har bir mashqni uch-toʻrt marta takrorlash.

Oʻxshash unsurli kichik harflar:

1-guruh: i, u, n, m, t, l, y;

2-guruh: h, j, k, f;

3-guruh: o, oʻ, q, a, g, gʻ, p;

4-guruh: e, b, x;

5-guruh: r, v, s, sh, ch.

Oʻxshash unsurli bosh harflar:

1-guruh: U, L,Z, I;

2-guruh: M, H, K, N, A;

3-guruh: O, Oʻ, Q, X, Ch;

4-guruh: E, S, Sh, Z;

5-guruh: V, G, Gʻ, Y;

6-guruh: T, F, R, B, P.

Dasturda 2−4-sinflarda har bir ona tili darsining 8−10 daqiqasini husnixat mashqlariga ajratish tavsiya etiladi.

Husnixatga oid kamchilik (harflarning qiyaligiga yetarli e’tibor bermaslik, balandlik va kenglik oʻlchamini, shaklini buzib yozish kabi)larni, shuningdek, har qaysi oʻquvchining yozuviga xos boʻlgan boshqa xatolarni tuzatish yuzasidan ayrim guruh oʻquvchilari bilan birgalikda va yakkama-yakka mashqlar ham oʻtkazib boriladi. Shu maqsadda yozuv namunalarini koʻrsatib berish bilan birga, 1−2-sinf barcha oʻquvchilarning daftarlarini har kuni tekshirib borish, chiroyli va savodli yozishga oid mashqlar yordamida ona tilidan oʻrgangan bilimlarini mustahkamlab borish tavsiya etiladi.

Doimiy tekshirish va baholash berilgan bilimlarning mustahkamlashni ta’minlovchi ta’limiy shartlardan biridir. Ona tilidan oʻrganilgan bilimlarni oʻquvchilar qanday oʻzlashtirganini aniqlashda yozma ish mashqlarning asosiy turlari boʻlgan koʻchirib yozish, ta’limiy (ta’kidiy, izohli, rasm, lugʻat, ijodiy, erkin) va tekshirish diktantlari hamda ta’limiy bayon va insholardan foydalaniladi.

Tekshirish maqsadida oʻtkaziladigan yozma ishlar − lugʻat diktanti uchun taxminiy soʻzlar soni: 2-sinfda 10−12 ta; tekshirish diktanti uchun tanlanadigan matndagi soʻzlar soni: oʻquv yilining oxiriga kelib 2-sinfda 30−40 tani tashkil etadi.

Oʻquvchilarning ogʻzaki va yozma nutqini oʻstirishda diktantning ahamiyati katta. Oʻquvchilar diktant yozish jarayonida xato qilmaslikka harakat qiladilar, xato qilmaslik ularning fonetik, leksik va grammatik bilimlarni qay darajada oʻzlashtirishga bogʻliq boʻladi. Oʻquvchilar darslik ustida, imlo qoidalari ustida ishlashga oʻrganadilar. Xato qilmaslikka boʻlgan intilish ularning irodalarini, xotiralarini kuchaytiradi. Oʻz ishlariga mas’uliyat bilan yondashish hissini tarbiyalaydi. Diktant oʻquvchiga ta’lim beribgina qolmay, ularning tarbiyasiga ham ta’sir koʻrsatadi. Oʻquvchilar diktant matnini yozish jarayonida barkamol inson boʻlib yetishishi uchun lozim boʻlgan xislatlarni oʻzlarida shakllantirib boradilar. Boshlangʻich sinflarda oʻtkaziladigan diktantlar metodik adabiyotlarda maqsadiga koʻra ikki turga: ta’limiy diktantlar va tekshiruv diktantlariga ajratiladi. Ta’limiy diktant oʻrgatuvchi xarakterga ega boʻlib, darsning ma’lum bir qismida oʻtkaziladi. Ta’limiy diktantlar tashkil etish va bajarilish usuliga koʻra quyidagi turlarga boʻlinadi: 1) ta’kidiy diktant; 2) oʻz diktant yoki yoddan yozuv diktanti; 3) izohli diktant; 4) saylanma diktant; 5) erkin diktant; 6) rasm diktant; 7) lugʻat diktant; 8) ijodiy diktant. Shulardan saylanma, erkin va ijodiy diktantlarda matn ma’lum oʻzgarishlar bilan yoziladi. Tekshiruv diktanti oʻquv dasturining biror boʻlimi oʻrganilib, xilma-xil ta’limiy mashqlar bilan mustahkamlangach, ular oʻquvchilar tomonidan qay darajada oʻzlashtirilganini sinash maqsadida oʻtkaziladi.

Tekshiruv diktanti uchun sintaktik tuzilishi jihatidan shu sinf oʻquvchilari saviyasiga mos, oʻrganilgan imlo qoidalari asosida yoziladigan soʻzlar va tinish belgilari koʻproq qoʻllanilgan matn tanlanadi. Matnda oʻrganilmagan qoida asosida yoziladigan va imlosi qiyin soʻzlar boʻlmasligi kerak.

Tekshiruv diktanti uchun matnlardangina emas, balki oʻrganilgan qoidalarni oʻz ichiga olgan alohida terma gaplardan foydalanish mumkin. Lekin har ikki holda ham gaplardagi soʻzlar soni DTS talablariga mos boʻlishiga e’tibor berish lozim.

Oʻquvchilarni har bir darsda kitob bilan ishlashga (oʻrganilayotgan mavzuni, kerakli qoidani, mashqni tezda topishga, mashq topshiriqlarini tartibi bilan izchil bajarishga), bajarilayotgan mashqning maqsadini (nimaga oʻrgatishini) tushunishga oʻrgatish kerak.

Oʻquvchilarda bilish jarayonini faollashtirish va ona tilidan beriladigan bilimlarni puxta oʻzlashtirish uchun ta’limiy oʻyinlar qatnashadigan turli qiziqarli mashqlar: boshqotirma; mustaqil ma’noga ega boʻlgan, bir necha soʻzdan tuzilgan soʻzni topish (belbogʻ, gultojixoʻroz); soʻz yoki gapni shakl, harf, belgilar bilan ifodalaydigan topishmoq; har xil koʻrgazmali qurollar, texnik vositalardan foydalanish va darsda ish orqali oʻquvchilar toliqishining oldini olishga hamda dasturda tavsiya etilgan ta’limiy, tarbiyaviy va rivojlantiruvchi vazifalarni birgalikda hal etishga erishish zarur.
ONA TILIDAN NAMUNAVIY DARS ISHLANMALARI
1 – DARS

Dars mavzusi. Gap va soʻz (1−4-mashqlar).

Darsning maqsadi:

Ta’limiy: oʻquvchilarda nutqning ogʻzaki va yozma shakli haqidagi bilimlarini, gap tugallangan fikr anglatishini, gap soʻzlardan tuzilishi hamda gapning mazmuniga koʻra tinish belgilarini ishlatilishiga oid bilimlarini umumlashtirishdan iborat.

Tarbiyaviy: oʻquvchilarni vatanga muhabbat ruhida tarbiyalash.

Rivojlantiruvchi: ogʻzaki va yozma nutqni rivojlantirish. Mustaqil fikrlashga oʻrgatish.

Dars turi: yangi tushuncha va bilimlarni shakllantiruvchi dars.

Dars metodi: suhbat, kichik guruhlar bilan ishlash, boshqotirma.

Dars jihozi: tarqatma materiallar, rasmlar, didaktik materiallar, multimediali ilovalar.

  1. Tashkiliy qism:
  • salomlashish;
  • davomatni aniqlash;
  • navbatchi axborotini tinglash;
  • oʻquvchilarni darsga tayyorgarligini nazorat qilish.

Husnixat daqiqasining mavzusi. Kichik “i” harfini toʻgʻri va chiroyli yozishga oʻrgatish.

Husnixat daqiqasining maqsadi: oʻquvchilarni kichik “i” harfini toʻgʻri va chiroyli yozishga oʻrgatish.

Husnixat daqiqasining borishi.

1. Oʻquvchilarning darsga tayyorgarliklarini nazorat qilish, sinfdagi “Yozish vaqtida toʻgʻri oʻtir!” nomli plakatdan foydalanib oʻquvchilarga dars stoliga to‘g‘ri oʻtirish hamda daftarni toʻgʻri tutish qoidalarini eslatish;

2. Oʻquvchilarga barmoqlarning harakatini oʻstiruvchi mashqlar bajartiriladi. Bunda mashqlarni oʻtirgan holda bajarish mumkin. Chunonchi, qoʻllarni oldinga uzatib, barmoqlar harakatlantiriladi. Bir deganda, barmoqlar ochiladi, ikki deganda, barmoqlar yopiladi (bu mashq 3−4 marta takrorlanadi). Sinfda jismoniy mashq daqiqalarini oʻtkazish nafaqat ta’lim-tarbiya, gigiyena qoidalarini bajarish, balki oʻquvchilarning jismoniy jihatdan sogʻlom oʻsishiga, qaddi-qomatining toʻgʻri va erkin shakllanishiga yordam beradi.

3. Kichik “i” harfining yozilishini mashq qilish. Oʻqituvchi doskada “i” harfini, uning unsurlarini va qanday yozilishini tushuntirib beradi. Shundan soʻng “i” harfini doskaga yozib koʻrsatadi. Oʻquvchilar esa uning yozilishini diqqat bilan kuzatadilar. Oʻqituvchi doskada harf unsurlarini tushuntirish bilan birga unung bir butun shaklda yozilishini ham eslatib oʻtadi.

4. Oʻqituvchi bosma va yozma “i” harfini bir-biri bilan solishtirib koʻrsatadi. Oʻquvchilarga kichik “i” harfining bosma va yozma shakllarini bunday taqqoslab koʻrsatishning ahamiyati shundaki, koʻpchilik oʻquvchilar ayrim harflarni kitobdagi bosma shakliga oʻxshatib yozadlar.

5. Oʻqituvchi doskaga kichik “i” harfini unsurlarga ajratmay, bir butun shaklda yozilishini koʻrsatib beradi. Oʻquvchilar yozishni davom ettiradilar. Kichik “i” harfining bir necha kichik harflar bilan bogʻlanishi koʻrsatib beriladi, oʻquvchilar esa bu mashqni oʻz daftarlarida bajaradilar. Daftarga bir qator kichik “i” harfini va shu harf bilan bogʻlangan soʻzlarni yozadilar: ibrat, iftixor, ilm, igna. Dars davomida yozuv qoidalariga qat’iy amal qilish lozim ekanligini eslatib oʻtiladi.

6. Dars jarayonida toza va chiroyli yozgan oʻquvchilarning daftarlari namuna qilib koʻrsatiladi.

II. Yangi mavzu bayoni.

Rasmga qarab hikoya tuzish. 1-mashq. Rasm yuzasidan savollar beriladi. Oʻquvchilarning javoblari asosida hikoya tuziladi. Suhbat yakunida oʻquvchilar nutq, nutqning ogʻzaki va yozma shakli, nutq mazmunan bogʻlangan gaplardan tuzilishi, gaplar esa soʻzlardan tashkil topishini bilib oladilar.

Mashqni darslikda berilgan rasmli koʻrgazma yoki multimediali ilova vositasi yordamida bajariladi.

1-mashq uchun videolavha namoyish etiladi. Videolavhada maktabga kelayotgan o‘quvchi oʻqituvchisiga guldasta hadya qilib, sinfxonasiga kirib oʻtiradi. Natijada 1-mashqdagi rasm hosil boʻladi.

Suhbat uchun savollar:

  • Rasmda nima tasvirlangan?
  • Sinfxona qanday koʻrinishga ega ekan?
  • Oʻquvchilar nima qilyaptilar?
  • Oʻqituvchi nima qilyapti?
  • Oʻquvchilar darsda oʻzlarini qanday tutyaptilar?
  • Bolajonlar, mana shu suhbatimizni bir soʻz bilan nima deymiz?
  • Bu qanqay nutq?
  • Nutq necha xil boʻladi?
  • Nutq nimalardan tashkil topadi?
  • Gaplar nimalardan tashkil topadi?
  • Gap bilan soʻz bir-biridan qanday farqlanadi?
  • Gapning birinchi soʻzi qanday harf bilan boshlanadi? (Bosh harf bilan boshlanadi.)
  • Gapning oxiriga qanday tinish belgilari qoʻyiladi?