Press "Enter" to skip to content

Online darsliklar 2022

1. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг педагог кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш тизимини яратиш.

Raqamli darsliklar AR

Дополнительные электронные ресурсы для проведения школьных наук.

Информация О Приложении

January 17, 2023
Разработчик :
Требуется Android :
Android 4.4+
Рейтинг Контента :
Advertisement

Приложение Описание

Android Application Raqamli darsliklar AR, Разработанный Respublika ta\u0027lim markazi, Перечислен В Категории Образование. Текущая Версия 17, Выпущенная На 17/01/2023 . Согласно Google Play Raqamli darsliklar AR, Достигнуто Более 30 Тысяча. Raqamli darsliklar AR В Настоящее Время Имеет Рейтинги 5 Со Средней Номинальной Стоимостью 3.4

Приложение «Цифровые учебники AR» – это набор дополнительных образовательных ресурсов, используемых в разработке средних школ. Приложение «AR» – печатные формы учебников для использования расширенной технологии фундамента.

В Настоящее Время Мы Предлагаем Версию 17. Это Наша Последняя, ​​самая Оптимизированная Версия. Это Подходит Для Многих Разных Устройств. Бесплатно Скачать Непосредственно Apk Из Google Play Store Или Других Версий. Более Того, Вы Можете Скачать Без Регистрации И Не Требуется Входа В Систему.

У Нас Есть Более 2000+ Доступных Устройств Для Samsung, Xiaomi, Huawei, Oppo, Vivo, Motorola, LG, Google, OnePlus, Sony, Tablet . С Таким Количеством Вариантов, Вам Легко Выбрать Игры Или Программное Обеспечение, Которое Соответствует Вашему Устройству.

Это Может Пригодиться, Если Есть Какие -Либо Страновые Ограничения Или Какие -Либо Ограничения Со Стороны Вашего Устройства В Google App Store.

2022

Музыка онлайн:
Onlayn Darsliklar

Treyding O 39 rganish Tekin Darsliklar To 39 plami

2021-11-30 14:19 39,967

quot Treyding Onlayn Kurs quot birinchi bepul darsligi Smartivest Ahmet Karadeniz Forex Birja

2021-10-27 01:59:36 49,637

Rus tilida eng ko p ishlatilinadigan 100 JUMLA AUDIODARSLIK 2 QISM

2019-12-21 10:03 1,027,402

O 39 zbek tilidagi birinchi BEPUL on line darsliklar platformasi

2019-11-08 03:45 5,883

Halol Treyding kursimiz 1 DARS

2021-09-01 05:56 232,753

Onlayn Ona tili darslari Fonetika 1 dars

2021-06-13 31:18 301,954

ALFAVIT UNDOSHLAR KOREYS TILI NOLDAN 1 QISM 한글 초급 한국어

2020-08-02 10:38 397,518

Treyding ni 100 bilan boshlash

2021-08-13 06:43 267,399

Atom innovatsion ta lim markazida kimyoviy tajriba Qo lda olov yoqish

2022-02-21 02:30 256,638

ONLINE DARS OPA TRENDDALA 4 TA VARIANTDA DILI ME PRJANOFF ALIXONOV O 39 ZBEKCHA PRIKOLLAR 20

2020-07-29 03:26 122,773

Sanoq sonlar Bolalar uchun darsliklar Ziyrakbola

2020-09-22 03:16 1,931,310

1 dars 10 kun ichida Ingliz tilini órganamiz Garantiyasi bilan

2021-03-25 10:23 209,786

Biologiya 5 sinf Botanika 1 dars

2021-10-24 32:21 60,651

8 sinf darsliklar uchun Informatika fanidan onlayn televizion darslar

2021-05-22 02:21:39 823

INGLIZ TILINI MUSTAQIL VA BEPUL O 39 RGANISH 100 BEPUL HAMMA LEVEL BEGINNER INTERMEDIATE ADVANCED

2020-04-28 11:47 40,928

INGLIZ TILINI 0 DAN UYDA MUSTAQIL O 39 RGANING Barcha kitoblar va ish tartibi Bepul yuklab oling

2022-01-30 09:31 325,158

1 Kun Dasturlashdagi birinchi dars Bugundan boshlang

2020-02-25 15:39 315,729

Bepul onlayn kurslar taqdim qiluvchi 7 xalqaro saytlar Dasturlash frontend backend Til o 39 rganish

2020-05-11 12:37 11,442

Rus tilini qanday qilib tez o 39 rganish mumkin Madina Rustamovna

2021-09-23 05:26 283,920

1 DARS 50 TA DARSDA INGLIZ TILI Ingliztilitv

2021-07-31 01:13:28 246,825

viplistpro@mail.ru – для правообладателей и обратной связи

2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида

Мактаб ўқувчиларининг билими ва кўникмаларини шакллантириш, уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш, дарсликлар ва ўқув методик мажмуаларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, халқ таълими муассасаларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий моделларини барпо этиш мақсадида, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:

1. 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда – Ривожлантириш дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Ривожлантириш дастурининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

мактаб таълимига илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурини тўлақонли жорий этиш ҳамда маҳаллий ва хорижий муаллифлар томонидан яратилган замонавий дарсликларни амалиётга киритиш;

жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, педагоглар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва меҳнатини муносиб рағбатлантириш;

ўқитувчиларнинг ёшларга таълим ва тарбия беришдаги масъулиятини, доимий касбий ривожланишдаги талабчанлигини ошириш;

умумий ўрта таълим муассасалари учун миллий кадрлар захирасини шакллантириш, илғор мактаб директори ва намунали ўқитувчи мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда улар асосида раҳбар ва педагог кадрлар фаолиятини баҳолаб бориш;

умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, мазкур йўналишда узлуксиз мониторинг, баҳолаш ва прогнозлаш механизмларини йўлга қўйиш, бола таълим-тарбиясида оила, айниқса, ота-онанинг ўрнини ошириш;

ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касбларга йўналтириш тизимини такомиллаштириш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг халқ таълими тизимига интеграциясини кучайтириш ҳамда инклюзив таълим жараёнларини жадаллаштириш;

умумий ўрта таълимда барча маълумот алмашинуви жараёнларини Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси орқали амалга оширилишини ҳамда ушбу соҳада электрон давлат хизматлари кўламини кенгайтириш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг навбатлилик коэффициентини оптимал даражага етказиш, замонавий моделлар бўйича мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

3. Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида Миллий ўқув дастури яратилганлиги ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб 1- ва 2-синфларда 252 номдаги янги замонавий дарсликлар, ўқувчи машқ дафтарлари ҳамда педагоглар учун ўқув қўлланмалар жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов):

а) 2024 йил 1 сентябрга қадар Миллий ўқув дастурининг таълим жараёнига тўлиқ жорий этилишини, шу жумладан, 2022 йил якунига қадар 3-, 6-, 7- ва 10-синфлар учун, 2023-2024 йилларда 4-, 5-, 8-, 9- ва 11-синфлар учун дарсликлар, машқ дафтарлари ҳамда ўқув қўлланмалар яратилишини таъминласин;​

б) махсус электрон тизимлар (S-testing, Onlineedu, Raqamli darsliklar ва бошқалар) орқали:

2022 йил якунига қадар янги авлод дарсликлари учун 10 та мобил электрон ресурс ва 100 та мультимедиа маҳсулотларини яратсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар 3-, 6-, 7- ва 10-синф ўқитувчиларини Миллий ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитсин;

в) педагог кадрлар ҳамда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш натижалари бўйича аниқланган бўшлиқлардан, шунингдек, ота-оналар, экспертлар ва бошқа шахсларнинг таклифларидан келиб чиқиб, Миллий ўқув дастурини доимий равишда такомиллаштириб борсин.

4. Давлат умумий ўрта таълим муассасаларига Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий қилиш, шу жумладан, давлат таълим стандартлари доирасида ўқув дастурларига ўзгартириш киритиш ҳамда дарсликларни танлашга (она тили, адабиёт, тарих, тарбия ва ҳуқуқ фанларидан ташқари) рухсат этилсин.

Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов):

бир ой муддатда давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий қилиш тартибини тасдиқласин;

икки ой муддатда халқаро тан олинган таълим дастурлари рўйхатини шакллантирсин ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

умумий ўрта таълим муассасаларига уларнинг ўқув жараёнига халқаро тан олинган таълим дастурларини жорий қилишга кўмаклашсин, шу жумладан, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи хорижий ташкилотлар билан музокаралар олиб борсин ҳамда дастурларни сотиб олиш ва амалиётга татбиқ этиш учун зарур маблағларни ажратсин.

5. Халқ таълими вазирлигидан ташқари бошқа вазирлик ва идораларга умумий ўрта таълимнинг ўқув-режалари ва дастурларига ўзгартириш киритиш ва мактабларда янги фан жорий қилишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббус билан чиқиш тақиқлансин.

Вазирлар Маҳкамаси вазирлик ва идоралар томонидан мазкур бандда назарда тутилган тақиққа амал қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

6. Қуйидагилар ташкил этилсин:

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари (кейинги ўринларда – Педагогика марказлари);

А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда – Миллий-тадқиқот институти).

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (кейинги ўринларда – Тошкент давлат педагогика университети) ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.

Тошкент давлат педагогика университети педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи олий таълим муассасаси этиб белгилансин.

7. Халқ таълими вазирлигининг педагог кадрларни компетенцияларга асосланган ва касбий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган методикалар (кейинги ўринларда – замонавий методикалар) бўйича ўқитиш амалиётини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин) ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев) билан биргаликда педагог кадрларни замонавий методикалар асосида ўқитиш амалиётини жорий қилиш учун:

а) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида:

2022 йил 1 сентябрга қадар Педагогика марказларига аниқ ва табиий фанлар бўйича малакали хорижий мутахассисларни жалб қилсин;

2022 йил 1 июлга қадар Педагогика марказлари ҳузурида хорижий мутахассислар, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари ҳамда Педагогика марказларининг малакали ходимларидан иборат бўлган тренерлар гуруҳларини шакллантирсин;

2022 йил якунига қадар тренерлар гуруҳлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда камида 20 фоиз умумий ўрта таълим муассасаларида педагоглар учун замонавий методикаларга асосланган сайёр ўқув машғулот ва семинар-тренинглар ўтказилишини таъминласин;

педагог кадрларнинг малакасини оширишга бевосита жалб қилинган тренерларга уларнинг иш фаолияти натижасига қараб, ойлик иш ҳақига 100 фоизгача миқдорда қўшимча устама ҳақ тўлаб борсин;

2022 йил якунига қадар мактаб ўқитувчилари учун “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасида педагогик фаолиятдан ажралмаган ҳолда амалга ошириладиган қўшимча индивидуал малака ошириш курсларини жорий этсин;

б) таълим дастурларини такомиллаштириш йўналишида:

замонавий методикаларга асосланган таълим дастурлари ва дарсликларни харид қилиш ҳамда умумий ўрта таълим тизимига жорий қилиш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 августга қадар малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Педагогика марказларининг ўқув-режалари ва дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқсин ҳамда халқаро талаблар асосида такомиллаштирсин;

2023 йил 1 сентябрга қадар Республика таълим маркази ҳамда Тошкент давлат педагогика университети билан биргаликда таълим жараёнини Миллий ўқув дастури асосида ташкил этишга қаратилган методикаларни ишлаб чиқсин ва ушбу методикаларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, педагогика йўналишидаги профессионал ва олий таълим муассасалари ҳамда Педагогика марказларида жорий қилинишини таъминласин;

в) педагог кадрларни тайёрлаш йўналишида:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни олий таълим муассасасида, 2 куни умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилишини таъминласин;

Президент таълим муассасалари агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент давлат педагогика университети талабаларининг танишув ва малакавий амалиётларини, умумий ўрта таълим муассасалари билан бирга Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ташкил этиш чораларини кўрсин;

Тошкент давлат педагогика университетида ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тартибини йўлга қўйсин;

Тошкент давлат педагогика университети талабаларининг илмий-тадқиқот ва касбий кўникмаларини ошириш мақсадида дарс жараёнларига соҳа мутахассислари ва олимларни жалб этсин.

Молия вазирлиги (Т.Ишметов) 2022 йил якунига қадар мактабларда замонавий методикалар асосида ўқитиш амалиётини жорий қилиш учун Халқ таълими вазирлигига зарур маблағларни ажратсин.

8. Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов):

2023 йил 1 августга қадар таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни (кейинги ўринларда – ваколатли халқаро ташкилотлар) жалб қилган ҳолда педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин;

2024 йил 1 январга қадар педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб беришини сертификациядан ўтказсин.

9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:

а) умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида. Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;

мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно);

б) мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама:

2025 йил 1 январга қадар – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

2025 йил 1 январдан бошлаб – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида тўланади;

в) ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;

г) умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.

Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) Молия вазирлиги (Т.Ишметов) билан келишган ҳолда ҳар йили 1 августга қадар қуйидагиларни тасдиқласин ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин:

миллий баҳолаш тизими мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар рўйхатини;

таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхатини;

халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини.

10. Давлат тест маркази (М.Каримов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ чет тили фани ўқитувчиларига 30 ва 15 фоиз миқдорида устама олиш ҳуқуқини берадиган маълумотномалар бериш амалиётини тугатсин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ чет тили фани бўйича маълумотнома олган ўқитувчиларнинг устамалари, ушбу маълумотномалар амал қилиш муддати давомида сақлаб қолинади.

11. Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар мактаб директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиётини йўлга қўйсин.

Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун Миллий-тадқиқот институтида махсус пуллик дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига ўқитилади;

ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади;

мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади ва келишиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тақдим этилади;

мактаб директорини иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишиш талаб этилмайди.

12. Юқори кўрсаткичларга эришган педагогларни қўшимча рағбатлантириш ва малакали ходимлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Халқ таълими вазири жамғармасини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

Молия вазирлиги (Т.Ишметов) 2022 йилда Халқ таълими вазири жамғармасига Давлат бюджетидан 300 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.

13. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилсин.

14. Молия вазирлиги (Т.Ишметов) мазкур фармонда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун тегишли маблағларни 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

16. Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Мазкур фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб халқ таълими вазири Б.О.Саидов ҳамда молия вазири Т.А.Ишметов белгилансин.

Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,
2022 йил 11 май

Online darsliklar 2022

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

I. Илғор хорижий тажриба асосида таълим сифатини ошириш

Таълим жараёнига янги Миллий ўқув дастурини жорий этиш.

2022 йил 1 сентябрь

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари ва Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

2. Миллий ўқув дастури асосида дарсликлар, машқ дафтарлари ҳамда педагоглар учун ўқув қўлланмаларни яратиш.

Тасдиқланган режага асосан

3. Педагог кадрлар ҳамда ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш натижалари бўйича аниқланган бўшлиқлардан, шунингдек, ота-оналар, экспертлар ва бошқа шахсларнинг таклифларидан келиб чиқиб, Миллий ўқув дастурини такомиллаштириш.

Янги Миллий ўқув дастури асосида педагог кадрларнинг малакасини ошириш.

1. Миллий ўқув дастури асосида педагог кадрлар учун махсус контентларни яратиш ва «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформасига жойлаштириш.

2022 йил 1 июль

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси орқали босқичма-босқич ўқитувчилар малакасини ошириш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Янги авлод дарсликларини яратиш бўйича муаллифлар мактабини шакллантириш, улар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда мазкур соҳага хорижий экспертларни жалб қилиш.

1. Дарсликларни яратиш кўникмасига эга ёш муаллиф ва мутахассислар реестрини шакллантириш.

2022 йил 1 август

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари,

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Халқ таълими вазирлиги

2. Ёш муаллиф ва мутахассисларни халқаро нашриёт ва ноширлик фаолиятини юритувчи ташкилотларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

3. Ўқув дастури, ўқув-методик мажмуа ва дарсликларни яратиш ҳамда янгилаш учун жалб қилинадиган хорижий экспертлар билан музокаралар олиб бориш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

2022 йил 1 ноябрь

4. Хорижий экспертларни ўқув дастури, ўқув-методик мажмуа ва дарсликларни яратиш ҳамда янгилаш учун жалб қилиш.

2023 йил 1 январдан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.

1. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қарор лойиҳасида Жамғарманинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш.

2022 йил 1 август

Халқ таълими вазирлиги

Умумий ўрта таълим муассасалари дарсликлари ва ўқув-методик мажмуаларининг эркин савдосини ташкил этиш.

1. Халқ таълими тизимида фойдаланиладиган дарслик ҳамда ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш ва уларнинг эркин савдосини ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш.

2022 йил 1 сентябрь

Ташаббускор корхона ва нашриётларнинг маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

давлат ва нодавлат нашриёт уйлари

2. Танлов ғолиблари томонидан халқ таълими тизимида фойдаланиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг эркин савдосини ташкил этиш.

Таклифлардан келиб чиқиб

Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва фаолиятида қўллаган замонавий методикаларни оммалаштириш.

1. Илғор тажрибага эга бўлган ва фаолиятида замонавий методикаларни қўллайдиган ўқитувчиларни аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш ва халқ таълими вазири буйруғи билан тасдиқлаш.

2022 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

2. Илғор тажрибага эга бўлган ва фаолиятида замонавий методикаларни қўллайдиган ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил 1 октябрь

3. Ўқитувчиларнинг илғор тажрибаси ва замонавий методикаларини оммалаштириш.

Халқаро ва маҳаллий мутахассисларни жалб этган ҳолда замонавий методикалар асосида ўқитувчилар малакасини ошириш.

1. Халқ таълими вазирлиги тизимидаги малака ошириш муассасаларига чет тили, аниқ ва табиий фанлар бўйича малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2022 йил 1 сентябрь

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Халқ таълими вазирлиги тизимидаги малака ошириш муассасалари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг малакали ходимлари ҳамда хорижий мутахассислардан иборат бўлган тренерлар гуруҳларини шакллантириш.

2022 йил 1 июль

3. Тренерлар гуруҳлари томонидан жойларга чиққан ҳолда педагог кадрларнинг билим ва маҳоратини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган ҳамда илғор методикаларга асосланган сайёр ўқув машғулот ва семинар-тренинглар ўтказилишини таъминлаш.

2022 йил 30 декабрь

4. Тренерлар гуруҳлари аъзоларининг ойлик иш ҳақига устама тўлаш бўйича қўшма қарор қабул қилиш.

2022 йил 1 июль

5. «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси орқали ўқитувчилар учун қўшимча индивидуал малака ошириш курсларини жорий этиш.

2023 йил 1 январдан бошлаб

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг педагогик иш режаси ва юкламаларини қайта кўриб чиқиш.

1. Ёш мутахассислар (5 йилгача педагогик стажга эга бўлган) зиммасига дарсга тайёргарлик кўриш жараёнида махсус педагогик харита ва дарс ишланмаларини тайёрлаш мажбуриятини юклаш юзасидан педагогик жамоатчилик фикрини ўрганиш (сўров ўтказиш).

2022 йил 1 август

Халқ таълими вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2. Сўров натижаларидан келиб чиқиб, у мумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг педагогик иш режаси ва юкламалари га ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш.

2022 йил 1 сентябрь

II. Жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, улар учун қулай ижтимоий шароитлар яратиш ва меҳнатини муносиб рағбатлантириш

Педагог кадрлар фаолиятини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш.

1. Илғор ўқитувчилар фаолиятини ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 июль

Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(Абдухаликов) ,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Медиа-режа асосида кўрсатув, қисқа метражли роликлар ва фильмлар яратиш ва уларни оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

3. Республика таълим маркази таклифлари асосида «Замонамиз қаҳрамони» рукни остида туркум медиа маҳсулотлар яратиш ва уларни оммалаштириш.

2022 йил 1 ноябрь

Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

4. Ижтимоий видео маҳсулотларни тайёрлаш ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.

Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланишини чеклаш.

1. Мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш ҳамда жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимида меҳнат фаолиятини амалга оширишини чеклаш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш.

2022 йил 1 август

Халқ таълими вазирлиги

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги

2. Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг халқ таълими тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланишини чеклаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш.

Бунда, шу жумладан қуйидаги шахсларнинг умумий ўрта таълим муассасаларига раҳбарлик лавозимига тайинланишини тақиқлашни назарда тутиш:

илгари ўзининг айбли ҳаракатлари сабабли меҳнат шартномаси тугатилган шахслар;

қўлланилган жазо чорасидан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганлигидан қатъи назар, қасддан содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган шахслар;

жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни содир этган шахслар.

2022 йил 1 декабрь

Болага нисбатан ғайриқонуний ишларни амалга ошириб, жавобгарликка тортилган шахсларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида меҳнат фаолиятини олиб боришини тақиқлаш.

1. Мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва хориж тажрибасини таҳлил қилиш.

2022 йил 1 декабрь

Халқ таълими вазирлиги

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги

2. Болага нисбатан ғайриқонуний ишларни амалга ошириб, жавобгарликка тортилган шахсларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида меҳнат фаолиятини олиб боришини тақиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил 1 январь

Халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини тасдиқлаш.

1. Халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини тасдиқлаш бўйича қўшма қарор қабул қилиш.

2. Тасдиқланган қўшма қарорни расмий веб-сайтга жойлаштириш.

Ҳар йили 1 августгача

Халқ таълими вазирлиги

Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қўшимча устамалар тўлаш тизимини жорий этиш.

1. Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда педагог кадрларнинг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва ички норматив ҳужжат билан тасдиқлаш.

2023 йил 1 август

Халқ таълими вазири жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

2. Мактаб ўқитувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб беришини сертификациядан ўтказиш.

2024 йил 1 январь

3. Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимларида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга тўланадиган устама ҳақ миқдорини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил 1 сентябрь

Ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш ишларини такомиллаштириш.

1. Ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш ишларини такомиллаштириш, шу жумладан қуйидагилар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш:

умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (кейинги ўринларда — ЧҚБТ) фанидан дарс бераётган ҳамда олий таълим муассасаларининг ҳарбий таълим факультетини тугатган ўқитувчиларнинг ҳарбий унвонларини ошириш;

умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ЧҚБТни ташкиллаштиришнинг ягона тартибини белгилаш;

таълим муассасаларининг битирувчи синф ва курсларида таҳсил олаётган ўқувчилар билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотларини ўтказишнинг аниқ механизмини белгилаш;

ЧҚБТ фани доирасида ўқув қурол-аслаҳалардан фойдаланишни ўргатиш;

ЧҚБТга оид ҳисобот ҳужжатларининг ягона шаклларини жорий этиш;

ЧҚБТ фани ўқитувчиларини рағбатлантириш механизмини белгилаш;

ўқувчиларни ҳарбий қисмларга ва ҳарбий таълим муассасаларига экскурсияга юбориш;

ҳарбий техникалар кўргазмаларини ташкил этиш.

2022 йил 1 июль

( Қурбонов ),

Ички ишлар вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

III. Иқтидорли ёшлар билан ишлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш тизимини такомиллаштириш

Халқаро фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг фаолиятини янада ривожлантириш ва натижадорлигини ошириш.

1. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш жараёнларига малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2022 йил май — август

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари,

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Халқ таълими вазирлиги

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини олимпиадаларга тайёрлаш учун махсус методик қўлланмалар ва топшириқлар мажмуаларини яратиш.

2022 йил 1 октябрь

3. Хорижий мамлакатларнинг терма жамоалари билан ҳамкорликда қўшма йиғинларни ташкил этиш.

2023 йил 1 июль

4. Миллий терма жамоа аъзолари ва келгуси йил учун резервга киритилган ўқувчиларни мавсумий ўқув йиғинлари доирасида халқаро олимпиадалар методикаси асосида марказлашган ҳолда тайёрлаб бориш амалиётини жорий қилиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг кадрлар салоҳияти, таълим сифати кўрсаткичлари ва моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.

2022 йил 1 октябрь

Халқ таълими вазирлиги

Давлат тест маркази

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базаси етарли бўлган ҳамда таълим самарадорлиги бўйича юқори натижаларга эришаётган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари рўйхатини шакллантириш ва уларга иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.

2022 йил 1 ноябрь

Ўқувчилар ўртасида китобхонликни янада оммалаштириш.

1. Замонавий кўникмалар, лидерлик, молия, ахборот технологиялари, дастурлаш, маркетинг, менежмент, мотивация, ижтимоий медиа маркетинг (SMM), муваффақиятли шахслар биографияси ва психология бўйича адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва уларни умумий ўрта таълим муассасалари учун харид қилиш.

2023 йил 1 август

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)

2. Ушбу адабиётлар асосида умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида викториналар ташкил этиш.

2023 йил 1 октябрь

Ижодкор ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасалари кесимида ижод билан шуғулланадиган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш.

2. Маданият муассасаларига ўқувчиларнинг ижодий ишларини чоп этишни тавсия қилиш.

3. Ўқувчиларга уларнинг ижодий ишларини чоп этишга кўмаклашиш.

Ҳар янги ўқув йилида

Халқ таълими вазирлиги

«Баркамол авлод» болалар мактабларида талаб юқори бўлган тўгаракларни йўлга қўйишда хусусий сектор улушини ошириш.

1. Тажриба-синов тариқасида вилоятларда биттадан «Баркамол авлод» болалар мактабларида қуйидаги механизм асосида ўқувчиларни мактабдан ташқари машғулотларга жалб қилиш тартибини жорий этиш:

ўз касби усталари бўлган шахсларга «Баркамол авлод» болалар мактабларидаги бўш хоналар ва майдонларни тўгарак ташкил этиш учун бепул асосда тақдим этиш;

ота-оналар бадали миқдорини тўгарак раҳбари томонидан эркин белгилаш;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган оилалар фарзандларини (тўгаракларга қатнашадиган ўқувчилар умумий сонининг 20 фоизидан кўп бўлмаган қисмини) бепул ўқитиш;

тўгаракларни ташкил этиш билан боғлиқ коммунал харажатларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш.

«Баркамол авлод» болалар мактаби директори томонидан тадбиркорлар учун тўгараклар фаолиятини бошлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилади;

тадбиркорлик субъекти берилган тўгарак хонасини жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини ўз зиммасига олади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари, Ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

«Баркамол авлод» болалар мактабларида «Замонавий касблар» лабораториясини ташкил этиш.

1. Ҳар бир ҳудудда барча шароитларга эга бўлган биттадан «Баркамол авлод» болалар мактабларини аниқлаш.

2023 йил 1 март

Ушбу мақсадлар учун ажратилган маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги

2. «Замонавий касблар» лабораториясини ташкил этиш учун зарур бўлган ускуналар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил 1 апрель

3. Республика бўйича 14 та «Баркамол авлод» болалар мактабларида «Замонавий касблар» лабораториясини ташкил этиш ва тўгарак раҳбарларини ўқитиш.

2023 йил 1 сентябрь

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш.

1. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар дастурида қуйидагиларни назарда тутиш:

жамиятга аъзо бўлиш ва бадал тўловини амалга оширишни рақамлаштириш;

умумий ўрта таълим муассасаларида жамиятга аъзолик гувоҳномаларини тантанали равишда топшириш маросимларини ўтказиш;

спортнинг камида 10 та туридан Халқ таълими вазирлиги терма жамоаси ва захирасини шакллантириш, уларнинг турли халқаро спорт тадбирларида иштирокини таъминлаш.

2022 йил 1 ноябрь

Халқ таълими вазирлиги

Спортни ривожлантириш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни ўз муддатларида амалга ошириш.

Ўқувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятларини аниқлаш бўйича ягона электрон платформа яратиш ҳамда ҳар бир 5 — 11-синф ўқувчиси учун электрон «Иш дафтари»ни жорий этиш.

1. Халқ таълими тизимида ўқувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятларини аниқлаш бўйича ягона электрон платформани яратиш.

ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш бўйича диагностик тестлар ўтказиш;

ўқувчиларга республикадаги мавжуд профессионал таълим муассасалари ҳамда улардаги мавжуд йўналишлар тўғрисида маълумотлар бериш.

2022 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2. Экспертлар гуруҳини шакллантириш (зарур ҳолларда чет эллик экспертларни жалб этиш) орқали ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг касбий қизиқишларини ривожлантириш, келажакда ўз касбини онгли ва мустақил танлашларига кўмаклашувчи электрон «Ишчи дафтари»ни ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 октябрь

3. Ҳар бир 5 — 11-синф ўқувчиси учун электрон шахсий кабинет яратган ҳолда «Иш дафтари»ни жорий этиш.

2023 йил 1 февраль

Мактаб ўқувчиларини профессионал таълим муассасаларига жалб этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

1. Ўқувчиларда касбга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида «Касб ва ёшлар» очиқ мулоқот ойлигини ташкил этиш ва унинг доирасида:

йирик корхона, ташкилот ва таълим муассасаларини жалб этиш;

меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш;

ўз фаолияти давомида юқори натижаларга эришган касб эгалари билан учрашувлар ташкил этиш.

2. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Ҳар йили апрель-май ойларида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ёшлар ишлари агентлиги

Олий ва ўрта махсус

Халқ таълими вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим тизимини такомиллаштириш ва инклюзив таълим жараёнларини кенгайтириш

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг педагог кадрлари ва мутахассислари салоҳиятини ошириш.

1. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг педагог кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш тизимини яратиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Педагоглар учун «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлаш» мавзусида семинар-тренингларни мунтазам ташкил этиш.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш масалалари бўйича ота-оналар учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Тегишли йўналишлар бўйича алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларнинг ота-оналари учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 декабрь

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари,

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Методик тавсияларни чоп этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш.

3. Тавсияларни алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ота-оналарига етказиш.

Брайль ёзувидаги босма нашр (китоб)ларни чоп этиш бозорини ривожлантириш.

1. Брайль ёзувидаги китоб (бадиий адабиёт, дарслик, ўқув қўлланма)ларни тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ барча ускуна ва жиҳозлар, Брайль шрифтидан фойдаланиш учун мўлжалланган қоғоз маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод этиш ҳамда Брайль ёзувидаги китоб (бадиий адабиёт, дарслик, ўқув қўлланма)ларни чоп этиш билан шуғулланадиган нашриётларга солиқ имтиёзларини тақдим этиш масаласи бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил 1 июль

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 ноябрь

3. Топшириқдан келиб чиқиб, зарур ҳолларда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 февраль

Республика ўғил болалар ҳамда қиз болалар ўқув-тарбия муассасаларида тарбиявий-ахлоқий ишларни такомиллаштириш.

1. Республика ўғил болалар ҳамда қиз болалар ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган ўқувчиларда меҳнат кўникмалари ва мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш, уларни касбга йўналтириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича қўшма чора-тадбирни қабул қилиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

9 — 11-синф битирувчиларини ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари, «Темурбеклар мактаби», Ички ишлар вазирлиги академияси ва Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга киришга ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўташга йўналтириш;

профессионал ёки олий таълим муассасаларига ўқишга кирмаган 11-синф битирувчиларининг тизимдаги ташкилотларга (Қўриқлаш хизмати, Жамоат тартибини сақлаш, кинология ва бошқалар) ишга жойлашишига кўмаклашиш;

касб-ҳунарни эгаллаш истагида бўлган 9 — 11-синф битирувчиларни «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига йўналтириш.

2022 йил 1 октябрь

Ички ишлар вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги

V. Таълим тизимини рақамлаштириш

Таълимни рақамлаштириш бўйича ахборот тизимлари ҳамда электрон таълим ресурсларини (контент) яратиш.

1. Таълимга оид ўйинлар орқали ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида интерактив виртуал таълим платформаларини (SmartLand, Edumarket ва бошқалар) контент билан бойитиш ишларини ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун илмий-оммабоп қисқа метражли анимацион видео роликларни (Edukids) тайёрлаш.

3. Ўқувчи-ёшларга ўзбек тилини ўргатишга қаратилган платформа ва мобил иловалар ишлаб чиқиш. Бунда:

ўзбек тилини халқаро стандартлар бўйича ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш;

ўзбек тилини ёзиш, ўқиш, эшитиш ва гапириш йўналишлари бўйича ўргатишга мўлжалланган мобил илова ишлаб чиқиш ҳамда уни доимий равишда контент ва тест саволлари билан бойитиш.

2023 йил 1 март

Ўқувчиларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига кенг жалб қилиш этиш орқали уларни замонавий касбларга йўналтириш.

1. Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида тренер сифатида тайёрлаш.

2022 йил 1 декабрь

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Тренерлар ёрдамида ўқувчиларни лойиҳага кенг жалб этиш.

3. Муносиб фаолият олиб борган ўқитувчиларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизимини жорий қилиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларига «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида назорат камералари ва биометрик идентификациятизимларини ўрнатиш билан боғлиқ молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2022 йил 1 август

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари , Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. «Хавфсиз мактаб» лойиҳасини камида 130 та умумий ўрта таълим муассасасида жорий этиш.

2024 йил 1 январь

3. «Хавфсиз мактаб» лойиҳасини босқичма-босқич барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этиш.

2025 йил 1 сентябрь

Халқ таълими тизимида Ягона бошқарув дастурий мажмуасини (кейинги ўринларда — Ягона дастурий мажмуа) босқичма-босқич жорий этиш.

1. Ягона дастурий мажмуани ишга тушириш.

2023 йил 1 октябрь

2. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида шаклланган қуйидаги маълумотларни реал вақт режимида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали доимий равишда Ягона дастурий мажмуага тақдим этиш:

2022 йил 1 декабрь

2.1. ўқувчиларнинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотлар;

2.2. ўқитувчи ва ходимларнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотлар;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2.3. олий ва профессионал таълим муассасаларида ўқиганлик ҳақидаги маълумотлар;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.4. ўқитувчиларга берилган малака тоифа сертификатлари ҳақидаги маълумотлар;

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

2.5. ўқитувчиларга чет тили фани бўйича берилган сертификатлар ҳақидаги маълумотлар.

Давлат тест маркази

3. Босқичма-босқич иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ҳисоблаш модулини ишга тушириш ва уни Молия вазирлиги ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2022 йил 1 август

Халқ таълими вазирлиги

4. Ўқитувчилар шахсий кабинети модулини ишлаб чиқиш ва унда:

олий ва профессионал таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини;

халқаро тан олинган ва миллий сертификатларини;

бириктирилган синфлар ва дарс соатларини;

ойлик иш ҳақи ва бошқа маълумотларни кўриш имконини яратиш.

2022 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тармоғини кенгайтириш.

1. Умумий ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар дубликатини бериш бўйича давлат хизматларини жорий этиш.

2022 йил 1 июль

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўламини кенгайтириш.

2022 йил 1 август

3. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматини жорий этиш.

2022 йил 1 ноябрь

4. Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш бўйича давлат хизматини жорий этиш.

2023 йил 1 февраль

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимини жорий этиш.

1. «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимининг техник топшириқларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 сентябрь

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимини яратиш.

2022 йил 1 ноябрь

3. «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимини тажриба-синовдан ўтказиш.

2023 йил 1 февраль

4. «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимини барча умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида жорий этиш.

VI. Умумий ўрта таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш

Умумий ўрта таълим муассасаларини бирламчи спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Ҳар йили умумий ўрта таълим муассасаларини бирламчи спорт анжомлари билан таъминлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиш.

2. Манзилли дастурга асосан талаб этиладиган маблағларни ажратиш, спорт анжомлари харид қилиш ва умумий ўрта таълим муассасаларига етказиш.

2023 йилдан бошлаб, ҳар йили

Давлат бюджети маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

Спортни ривожлантириш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Умумий ўрта таълим муассасаларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани хоналарининг моддий-техника базасини кучайтириш ва ўқув майдонлари ҳолатини яхшилаш.

1. Мавжуд чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани хоналари ва ўқув майдонларини хатловдан ўтказиш.

2022 йил 1 июнь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ,

Халқ таълими вазирлиги

2. Ўтказилган хатловлар натижасида аниқланган моддий-техника базаси ва ҳолати яхши бўлмаган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани хоналари ва ўқув майдонларини босқичма-босқич жиҳозлаш.

2023 — 2025 йиллар

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда мавжуд фойдаланилмаётган авария ҳолатидаги бино ва иншоотларни бузиш ҳамда атрофини ободонлаштириш.

1. Халқ таълими вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил 1 июнь

Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Ички ишлар вазирлиги

2. Ишчи гуруҳ томонидан Халқ таълими тасарруфидаги муассасаларда мавжуд фойдаланилмаётган авария ҳолатидаги бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижалари асосида манзилли рўйхатни шакллантириш.

2022 йил 1 июль

3. Манзилли рўйхатга киритилган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда бузиш ҳамда атрофини ободонлаштириш.

2022 йил 1 октябрь

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги соғломлаштириш оромгоҳлари моддий-техника базасини яхшилаш.

1. Соғломлаштириш оромгоҳларини хатловдан ўтказиш.

2022 йил июль-август

Халқ таълими вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хатлов натижаларидан келиб чиқиб оромгоҳлар моддий-техника базасини яхшилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил 1 декабрь

«Болалар кутубхоналари» ва умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарини «Электрон кутубхона» тизимига улаш.

1. «Электрон кутубхона» тизимига уланадиган «Болалар кутубхоналари» ва умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарининг режа-жадвалини тасдиқлаш.

2. Режа-жадвал асосида «Болалар кутубхоналари» ва умумтаълим муассасалари кутубхоналарини «Электрон кутубхона» тизимига улаш учун босқичма-босқич жиҳозлаш.

3. «Болалар кутубхоналари» ва умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ходимларида «Кутубхона китоб фонди ва китобхонлар рўйхатини юритиш» электрон платформасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш бўйича қисқа муддатли ўқувларни ташкил этиш.

2023 — 2026 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Халқ таълими вазирлиги

Умумий ўрта таълим муассасаларини даврий босма нашрлар билан таъминлаш.

Умумий ўрта таълим муассасаларини фақат халқ таълими йўналишидаги даврий босма нашрлар, хусусан, «Маърифат», «Учитель Узбекистана», «Тонг юлдузи», «Класс!» газеталари, «Халқ таълими», «Til va adabiyot ta’limi», «Бошланғич таълим», «Ғунча», «Гулхан» журналларига обуна қилиш.

Умумий ўрта таълим муассасаларига обуна учун ажратилган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,