Press "Enter" to skip to content

УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ: муҳим саволларга батафсил жавоблар

Қандай қилиб арзон ва қулай шартларда кредит олиш ва уй-жойга эга бўлиш мумкин?

O’zbekiston banklaridagi bugungi dollar kursi

Hozirgi kunda valyutaning bir necha xil kurslari mavjud, jumladan dollarning ham:

  1. Rasmiy – O’zbekiston Respublikasi markaziy banki tomonidan belgilanadi. Ushbu kurs har hafta yangilanadi. Hozirda rasmiy kursning bo’yicha dollarning so’mga nisbatan qiymatini yuqorida ko’rishingiz mumkin.
  2. Bank – valyuta bozoridagi talab va taklifdan kelib chiqib shakllanadi. Ushbu saytda siz banklardagi kurslarning o’zgarishiga oid eng so’nggi ma’lumotlarni bilib olishingiz mumkin.
  3. Birja – bu kurs birjalarda ishlatiladi va ko’pchilik oddiy aholini qiziqtirmaydi.

Kelajakda dollarga nima bo’ladi?

Hech kim kelajakni ko’rish va aytib berish imkoniyatiga ega emas, lekin bu mavzuda hammaning o’z fikri bor. Fikringiz bilan o’rtoqlashish uchun izoh qoldirishingiz mumkin.

Toshkentdagi dollar kursi

Poytaxtdagi va boshqa viloyatlardagi kurslar deyarli farq qilmaydi, agar farq qilsa ham farq katta bo’lmaydi.

Valyuta almashtirish

Hozir dollarni banklarda almashtirish afzalroq. Chunki hammaga ma’lum, rasmiy kurs bilan bozordagi kurs orasidagi tafovut deyarli yo’q. Bundan tashqari valyutani bozorda sotish va sotib olish ta’qiqlangan. O’zbekiston Respublikasi hududida barcha hisob kitoblar milliy valyutada amalga oshirilishi kerak.

© BankRate.uz 2017- 2023 .

УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ: муҳим саволларга батафсил жавоблар

Ипотека кредитлари олиш бўйича кўпчиликда саволлар юзага келмоқда. Айниқса, янги тартиб доирасида қулай шартларда арзон уй-жойлар олиш учун кредит ажратилиши белгилангач, бу борадаги қизиқишлар ва мурожаатлар янада ошди.

Қандай қилиб арзон ва қулай шартларда кредит олиш ва уй-жойга эга бўлиш мумкин?


Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?


Агар ўз маблағи етмаса, фуқаро қариндошлари ёрдамидан фойдалана оладими?


Субсидия олиш шартлари нималардан иборат?


Уй-жойнинг қиймати ва нархи қандай ҳисобланади?


Банк кредит ажратишни рад этса, фуқаро қаерга мурожаат қилиши зарур?

Марказий банкка ижтимоий тармоқлар ҳамда ишонч телефони орқали келиб тушаётган шу ва мавзу доирасидаги бошқа саволларга Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори Камрон ЎТБОСАРОВ жавоб берди.

Маҳаллада қўшним уйини сотмоқчи. Мен шу уйни сотиб олишим учун банкдан кредит сўрасам, банк фақат янги қурилган уйлар учун ипотека кредити бериши мумкинлигини айтди. Қўшнимнинг уйини сотиб олиш учун банкдан ипотека кредити олишим мумкинми?

Албатта, мумкин. Бугунги кунда 8 та тижорат банклари (Ипотека-банк, Асака банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Туронбанк, Агробанк, Ҳамкорбанк ва Халқ банки) томонидан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун 20 йил муддатга 323,0 млн. сўмгача, уй-жой таъмирлаш учун эса 10 йил муддатга 80,0 млн. сўмгача ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Бунда бошланғич бадал миқдори сотиб олинадиган уй-жой қиймати ва таъмирлаш учун лойиҳа смета қийматининг 25 фоизини ташкил этади.
Ушбу фуқаро мазкур уй-жойни сотиб олиш учун юқорида келтирилган тижорат банкларидан белгиланган тартибда ипотека кредити олиши мумкин.

Қайси тижорат банкларида ипотека кредитлари берилади ва қайси банкларда кредитлар давлат дастурлари асосида ажратилади?

Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган ипотека кредитлари асосан қуйидаги 3 йўналишга бўлинади:

Биринчиси, тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитлари.

Мазкур ипотека кредитлари бугунги кунда тижорат банклари томонидан ўзларининг ички кредит сиёсатига асосан бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун бозор фоиз ставкаларида ипотека кредитлари ажратиб келмоқда. Бу йўналишдаги батафсил маълумотларни тижорат банкларининг офисларидан ҳамда расмий веб-сайтларидан олиш мумкин.

Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Янги тартибга доирасида ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида квартираларни сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун бозор фоизлари асосида уй-жой ҳисобланган қийматининг 85 фоизидан ошмаган миқдорда, 20 йил муддатга мижознинг хоҳишига кўра 6 ойлик имтиёзли давр билан ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда берилади.

Шу ўринда уй-жойнинг ҳисобланган қиймати, уй-жой нархи ва ҳудудларда ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ҳусусида ҳам тўхталиб ўтсам.

Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати ва уй-жой нархи бир-биридан фарқли тушунчалар бўлиб, уй-жойнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда квартира бир квадрат метрининг ўртача бозор қиймати ва квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда белгиланади.

Масалан, фуқаро қишлоқ жойларда нархи 400 млн. сўм миқдоридаги уй-жойни сотиб олмоқчи. Қишлоқ жойларда уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 280 млн. сўм, ипотека кредитининг энг кўп миқдори эса 238 млн. сўм этиб белгиланган. Мазкур уй-жойни сотиб олиш учун фуқарога 238 млн. сўм ипотека кредити ажратилади ва қолган 162 млн. сўм миқдоридаги маблағларни ўз ҳисобидан қоплайди.

Шунингдек, вилоят шаҳарларида уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 364 млн. сўмдан ошмаган квартиралар учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори 309,4 млн. сўмгача;

Тошкент шаҳрида эса уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 399 млн. сўмдан ошмаган квартиралар учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори 339,2 млн. сўмгача берилади.

Янги тартиб доирасида иштирок этувчи 14 та тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича шартлари ҳамда алоқа учун телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни www.ipoteka-bozori.uz расмий веб-сайтидан олиш мумкин.

Учинчи йўналиш “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитлари.

Бугунги кунда “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан 8 та тижорат банклари (Ипотека-банк, Асака банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Туронбанк, Агробанк ва Халқ банки) томонидан бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Шунингдек, мазкур кредитларни олишда фуқаро қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:

    18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;

Янги тартиб доирасида ипотека кредити олишда фуқаро ва биргаликда қарз олувчи ўртача ойлик даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида қайси ҳужжатларни тақдим этиши зарур?

Фуқаро ва агар мавжуд бўлса, биргаликда қарз олувчи ўртача ойлик даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида қуйидагилардан фойдаланиши мумкин:

  • иш ҳақи тўғрисидаги маълумот;
  • пенсия тўловлари миқдори тўғрисидаги маълумот;
  • жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумот;
  • фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадларини тасдиқловчи маълумотлар;
  • давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларация;
  • юридик шахслар кафиллиги (юридик шахснинг йиллик соф фойдасининг 50 фоизи қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичини ҳисоблашда қўшилиши мумкин);
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадларни тасдиқловчи маълумотлар.

Бизга иккита бир-бирига ўхшаш савол келиб тушган:

Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олмоқчиман, лекин банкка мурожаат қилганимда менинг ойлик даромадларим етмаслигини айтишди, ушбу ҳолатда яқин қариндошларим даромадини ҳам тақдим этсам бўладими?

Янги тартиб доирасида ипотека кредити олиш учун тижорат банкларига мурожаат қилганимда улар сизнинг даромадингиз етмайди, деб кредит ажратишни рад этди. Лекин менинг уй-хўжалигида бошқа даромад манбаларим бор ва ипотека кредитларини қоплашга кўзим етади. Бу ҳолатда қандай йўл тутсам бўлади?

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан 8 та тижорат банклари (Ипотека-банк, Асака банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Қишлоққурилишбанк, Туронбанк, Агробанк ва Халқ банки) томонидан ажратилаётган ипотека кредитларини олишда фуқароларнинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.

Фуқароларнинг даромадлари етмаган тақдирда бир уйда истиқомат қилувчи сифатида доимий рўйхатдан ўтган яқин қариндошларининг даромадларини тақдим этиши мумкин.

Шунингдек, Янги тартиб доирасида ипотека кредити олишда фуқароларнинг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан ошмаслиги лозим.

Ипотека кредит олишда фуқароларнинг даромадлари етмаган тақдирда ўзи билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадларини, шунингдек, Давлат солиқ хизмати органи томонидан уй-хўжалигидан олинган даромадларни акс эттирувчи декларация ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа даромадларни тасдиқловчи маълумотлар тақдим этиши мумкин.

Биламизки, даромади юқори бўлмаган фуқароларга ипотека кредити олишлари учун субсидиялар берилади. Агар фуқаро аввал кредит олган бўлса, бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда cубсидия тўланиши рад этилади.

Шуниндек, фуқаро потенциал қарз олувчиларга ўрнатилган мувофиқлик мезонларига жавоб бера олса, қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаса, шунингдек, кредит ташкилотларидан аввал олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликлари аниқланмаса, янги тартиб доирасида субсидия маблағларисиз ипотека кредитлари олиши мумкин.

Ижтимоий тармоқдан яна бир савол келиб тушган. Иккиламчи бозордан квартира сотиб олмоқчиман, дастлабки бадални қоплаш учун субсидия олсам бўладими?

Йўқ. Субсидия маблағлари Янги тартибга доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олишда дастлабки бадал ва/ёки фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ва якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун эса фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.

Агар фуқаро ипотека кредитини ўз вақтида тўлай олмай қолса ва ипотека кредити шартномаси бекор қилинса, ундан субсидия маблағлари қайтариб олинадими?

Амалиётда белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида ипотека кредити шартномалари бекор қилиниш ҳолатлари учрайди. Ушбу ҳолатларда субсидия маблағлари гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томонидан тўлиқ миқдорда қайтарилади.

Агар фуқаро кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб борса, субсидия маблағарини банкка қайтариб тўламайди. Яъни фақат кредит ва унинг фоизини тўлаб боради.

Бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини муддатидан олдин қайтаришда чекловлар ёки қўшимча фоизлар мавжудми?

Амалдаги тартибларга асосан фуқаролар тижорат банклари томонидан ажратилган кредитни қўшимча фоизлар тўламасдан, исталган вақтда муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқига эга.

Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоизлар улардан фойдаланган даврда кунлик ҳисобланади ва кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўланади.

Агар кредитнинг маълум бир қисми муддатидан олдин сўндирилганда қолган кредит маблағлари бўйича кредит графиги мижозга янгилаб берилади.

Мен янги тартиб доирасида барча шартлар ва ҳужжатларга мувофиқ банкка кредит сўраб мурожаат қилдим. Шунда ҳам банк менга кредит ажратмади. Бу борада кимга мурожаат қилсам бўлади?

Юқорида янги тартиб доирасида ипотека кредити олиш учун фуқароларга ўрнатилган мувофиқлик мезонлари хусусида айтиб ўтдик. Шу ўринда саволга тўлиқроқ жавоб бўлиши учун яна қайтариб ўтмоқчиман:

18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;

доимий даромадга, шунингдек, ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни қайтариш имкониятига эга бўлиши;

қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;

аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;

cотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши ва бошқа мувофиқлик мезонлариги мос бўлиши лозим.

Тижорат банклари фуқаролар мазкур мувофиқ мезонларига мос келмаганда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ажратишни рад этиши мумкин.

Юқорида қайд этилганлардан бошқа асоссиз ҳолатларда ипотека кредити ажратилиши рад этилганда ёки кечиктирилганда фуқаролар Марказий банкнинг 71-200-00-44 ёки 71-212-62-05 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилади.