Press "Enter" to skip to content

Qashqadaryo ob havo kitob tumani

Ўзбекистон Статистика қўмитаси февралдаги палов индексини эълон қилди. Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида бўлиб, унинг бир порцияси 27 200 сўм бўлган. Паловнинг энг арзон порцияси Фарғонада бўлиб, у 19 минг сўмдан сотилган.

Қозоғистондаги автоаварияда тўрт ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Хабарда айтилишича, 4 март куни Оқтўбўдаги Шимолий айланма йўлда кетаётган КамАЗ ва Cobalt тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида Cobalt ёнгил автомобилида кетаётган ҳайдовчи ва уч йўловчи ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани тасдиқланди.

Полициянинг билдиришича, мазкур ҳодиса юзасидан судга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари

март 06, 2023

Бош прокуратура вайнер Фарҳод Маннопов ўлими юзасидан жиноят иши очди

Фарход Манноповнинг Инстаграм саҳифасидан олинган сурат.

Бош прокуратура 6 март куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан 26 ёшли таниқли вайнер Фарход Манноповнинг ўлими юзасидан текширув ўтказилганини ва текширув натижасида жиноят иши қўзғатишга қарор қилинганини билдирди.

“Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”,– дейилади хабарда.

Бош прокуратура 5 март куни тарқатган баёнотида Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссизлигини ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирганди.

Вайнернинг ўлими ижтимоий тармоқларнинг ўзбек контентида энг кўп муҳокама қилинаётган асосий мавзулардан бирига айланди.

Mittivine каналининг муаллифи бўлган Маннопов 5 март куни жарроҳлик амалиётидан ўтказилган эди. У операциядан 20 дақиқа олдин ижтимоий тармоқда видео тарқатиб, бурнидаги жароҳатни бартараф этиш учун врачга мурожаат қилганини айтганди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилишича, таниқли вайнер Манноповнинг ўлимига гўё “наркоз дозасининг ошириб юборилгани сабаб бўлган”.

Бош прокуратура 5 март куни мазкур воқеа юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини, текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини маълум қилганди.

Ижтимоий тармоқларда 5 март куни Фарҳод Манноповнинг дафн маросимидан олингани айтилаётган видеолар тарқалди. Блогерларнинг ёзишларича, жанозада ўн мингдан кўпроқ киши иштирок этган.

март 03, 2023

Деҳлидан Москвага учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Россиянинг «Аэрофлот» ширкатига қарашли Деҳли—Москва йўналишидаги АFL233 рейси самолёти Тошкентда фавқулодда қўнишни амалга оширди, деб хабар берди 3 март куни Uzbekistan Airports матубот хизмати.

Расман билдирилишича, «қўнишга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. Экипаж йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган».

Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.

Айни пайтда Россиянинг «Аэрофлот» ширкатига қарашли самолётлар санкциялар жорий этилгани ортидан техник жиҳатдан сифатсиз бўлиб бораётгани тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд.

The Moscow Times нашрининг ёзишича, 2023 йил бошидан бери ўтган икки ой давомида Россия авиаширкатларига қарашли самолётларда камида 7 марта авария ҳолати юзага келган.

5 январда кондиционерлар носозлиги туфайли Тюмендан Новий Уренгойга учган Utair ширкати мажбурий қўнишни амалга оширган.

6 январда 236 йўловчини Новосибирскдан Таиландга олиб кетаётган Azur Air асосий ойнаси синиб кетгани оқибатида ортга қайтишга мажбур бўлган. Red Wings ширкатига қарашли самолёт шассиси бузуқлиги туфайли Қозон аэропортига қайтган.

8 январда Победа авиаширкатига тегишли самолёт Перм аэропортида учиш йўлагидан чиқиб кетган ва Москвага парвозни амалга ошира олмаган.

9 январда Братскдан Москвага учиши керак бўлган S7 Airlines ширкатининг Airbus A320neo самолёти носозлик туфайли Қозонга қўнишга мажбур бўлди.

Ненецк мухтор округида АН-2 самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида икки киши ўлди ва тўрт киши жароҳатланди.

Ёқутистондан Магаданга учган ИрАэро ширкати самолёти ҳам носозлик туфайли Ёқутистонга қайтишга мажбур бўлган.

10 январда 115 йўловчини олиб кетаётган самолёт Норильск шаҳрида учиш майдонидан чиқиб кетган. Самолёт Москвага учиши лозим эди. Йўловчилар самолётдан зудлик билан аэропорт биносига эвакуация қилинган.

Аввалроқ “Новие известия” газетаси 2022 йилда Россияда ҳарбий ва фуқаровий авиацияга тегишли бўлган камида 130 самолётда парвоз вақтида носозликлар аниқланганини ёзганди.

Кремль Украинага бостириб кирганидан бери Европа Иттифоқи Россияга самолётлар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини сотишга тақиқ жорий этган.

март 03, 2023

Ўзбекистон Россиядан газ сотиб олиш борасидаги музокараларини давом эттирмоқда

Ўзбекистон аввал режа қилинган тахминий муддат – 1 мартдан эътиборан Россиядан газ импортини бошламади, деб хабар берди Kun.uz Энергетика вазирлигига таянган ҳолда.

Вазирликнинг билдиришича, ҳозирги кунда Россиядан газ импорт қилиш борасида аниқ келишувга эришилмаган. Бу масаладаги музокаралар ва қўшимча текшириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Газпром” 24 январь куни газ соҳасидаги ҳамкорликка оид йўл харитаси имзолаганди. Йўл харитасида 1 мартдан эътиборан “Ўрта Осиё – Марказ” қувури орқали Ўзбекистонга газ узатиш бошланиши керак эди.

Ўзбекистон аввал режа қилинган тахминий муддат – 1 мартдан эътиборан Россиядан газ импортини бошламади, деб хабар берди Kun.uz Энергетика вазирлигига таянган ҳолда.

Вазирликнинг билдиришича, ҳозирги кунда Россиядан газ импорт қилиш борасида аниқ келишувга эришилмаган. Бу масаладаги музокаралар ва қўшимча текшириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Газпром” 24 январь куни газ соҳасидаги ҳамкорликка оид йўл харитаси имзолаганди. Йўл харитасида 1 мартдан эътиборан “Ўрта Осиё – Марказ” қувури орқали Ўзбекистонга газ узатиш бошланиши керак эди.

2022 йил 28 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «учлик газ иттифоқи»ни тузиш масаласини муҳокама қилди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, ушбу минтақада энергия таъминоти йўллари «ўта долзарб» ва бундай иттифоқ «ҳар учала давлат манфаатларига мос келади».

Озодлик радиоси жорий йилнинг куз ва қиш мавсумида Ўзбекистонда юз берган энергетик инқироз ҳақида кўплаб хабарларни ҳамда ўзбек газини оффшордаги ширкатлар воситасида ҳорижга сув текинга пуллангани тўғрисидаги журналистик суриштирувни эълон қилган.

Озодлик суриштируви Ўзбекистон кандай қилиб минтакадаги етакчи газ ишлаб чиқарувчисидан импорт киладиган давлатга айланганини фош этади.

март 03, 2023

“Ўзгидромет” вилоятларда сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти қишлоқларидан бирида кузатилган сел (архив сурати)

Ўзбекистонда 5−6 ва 8−10 март кунлари кутилаётган ёмғир сабабли 9 вилоятда сел келиши мумкин, деб огоҳлантирди “Ўзгидромет”.

Сел келиши мумкин бўлган вилоятлар ва туманлар рўйхати:

Ўзбекистонда 5−6 ва 8−10 март кунлари кутилаётган ёмғир сабабли 9 вилоятда сел келиши мумкин, деб огоҳлантирди “Ўзгидромет”.

Сел келиши мумкин бўлган вилоятлар ва туманлар рўйхати:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари.

март 03, 2023

Истанбулда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани тахмин қилинмоқда

Истанбул манзараси.

Истанбул шаҳрининг Кадикой туманидаги денгиз соҳилидан топилган жасад Ўзбекистон фуқароси булиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Расмий билдирувда айтилишича, жасаднинг ёнидан Раҳматилло исмли фуқарога доир ҳужжатлар топилган. Айни пайтда Бош консулхона тегишли органлар билан мурданинг шахсини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

“Кимда мазкур ҳолат юзасидан маълумотлар бўлса, Бош консулхонага хабар беришингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Сўнгги марта оммавий ахборот воситаларида 2019 йилнинг 30 майида Истанбулнинг Гўзтепе маҳалласида гиламга ўралган ўзбекистонлик аёл жасади топилгани хабар қилинган эди.

Ўша йилнинг 31 май куни эса Истанбулнинг Чекмекой мавзесида наманганлик 31 ёшли Одилжон Ҳамзаев пичоқлаб кетилган ва хабарларда унинг воқеа жойида ўлгани айтилган эди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мазкур жиноятда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси Ш.С. қўлга олинган.

март 02, 2023

Блинкен Мирзиёевга учинчи муддат сайланишга имкон берувчи мунозарали конституциявий ислоҳотни муҳокама қилди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 1 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказган музокараларида Тошкентни инсон ҳуқуқларига кўпроқ эътибор қаратишга ва Нукус воқеалари юзасидан шаффоф тергов ўтказишга чақирди. Бу ҳақда AFP хабар қилди.

Блинкен Мирзиёев билан учрашувида иқтисодий ислоҳотлар ва чекланган тарзда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар масаласини муҳокама қилган. АҚШ расмийси Ўзбекистонда пахта теримида болалар мажбурий меҳнатига қарши курашни олқишлади.

“Биз ҳукумат билан бу каби ислоҳотлар бошқа соҳаларда ҳам амалга оширилишида ҳамкорлик қилишдан умидвормиз. Жумладан, диний эркинликлар, матбуот ва сўз эркинлиги ҳамда аҳолининг заиф қатламини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши шулар жумласидандир”, – деди Блинкен.

Давлат котиби Мирзиёев билан учрашуви чоғида президент муддатини узайтиришга қаратилган баҳсли конституциявий ислоҳот масаласида ҳам сўзлашган.

“Мирзиеевга учинчи муддатга сайланиш имконини берувчи мунозарали конституциявия ислохотлар мухокама этилган” дейилган хабарда.

Вашингтон расмийси Тошкентда журналистлар саволларига жавоб берар экан, Нукусдаги 1-2 июль воқеаларида куч ишлатар органлар томонидан инсон ҳуқуқларини бузилганига оид маълумотлар очиқ ва шаффоф тергов қилиниши муҳим эканини айтди.

Нукус воқеаларида 21 киши ҳалок бўлгани, 243 киши яралангани хабар қилинган эди. Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан камида 500 киши ҳибс қилинган.

Блинкен Остонада 28 февраль куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган С5+1 саммитидан сўнг 28 февраль куни Тошкентга келганди. У давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилди.

март 02, 2023

Блинкен Нукус воқеаларини шаффоф тергов қилиш муҳим эканини айтди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 1 март куни G20 саммитида иштирок этиш учун Тошкентдан Ҳиндистонга учиб кетди. Тошкентга 28 февраль куни келган Блинкен 1 март куни президент Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан музокара ўтказган эди.

Вашингтон расмийси Тошкентда журналистлар саволларига жавоб берар экан, Нукусдаги 1-2 июль воқеаларида куч ишлатар органлар томонидан инсон ҳуқуқларини бузилганига оид маълумотлар очиқ ва шаффоф тергов қилиниши муҳим эканини айтди.

Нукус воқеаларида 21 киши ҳалок бўлгани, 243 киши яралангани хабар қилинган эди. Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан камида 500 киши ҳибс қилинган.

Блинкен Тошкентда берган интервьюсида президент Мирзиёев билан сўз ва матбуот эркинлиги масаласини ҳам муҳокама қилгани ни айтган.

“Кучли, фаол ва барча ресурсларга эга маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг мавжудлиги биз бугун, шу жумладан, президент [Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев] билан муҳокама қилган масалалардан биридир. Хусусан, Россиядан ёки бошқа манбалардан келаётган дезинформацияга қарши курашиш учун”, – деб иқтибос келтирган “Газета уз” Блинкен сўзларидан.

Блинкен Остонада 28 февраль куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган С5+1 саммитидан сўнг 28 февраль куни Тошкентга келганди. У давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилди.

март 02, 2023

Прокурор Нукус воқеаси юзасидан янги жараёнда судланаётганларга 12 йилгача қамоқ сўради

Ўтган йилнинг 1−2 июль кунлари Нукусда тартибсизликларга айланиб кетган норозилик намойиши иштирокчиларидан 39 нафарига нисбатан ўтказилаётган навбатдаги суд жараёнида прокурор айбланувчиларга 5 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси беришни сўради.

Судланувчиларнинг асосий қисми Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан, яъни қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, таҳдид қилиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашишда айбланмоқда.

28 февраль куни қораловчи ва оқловчи томонлар мунозарани якунлади, судланувчилар сўнгги сўзларини айтишди ва суд қарор қабул қилиш учун маслаҳат хонасига йўл олди. Ҳукм санаси кейинроқ эълон қилинади.

Қорақалпоғистондаги воқеаларга оид иккинчи суд мажлиси 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида бошланган эди.

Нукус воқеалари бўйича Бухородаги илк суд жараёни шу йилнинг 31 январида ўз ниҳоясига етиб, ҳукм ўқилган. 22 кишига оид иш кўрилган ўша судда асосий айбланувчи сифатида кўрилаётган Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалган, яна 17 киши 3 йилдан 8,5 йилгача озодликдан маҳрум этилган, Лолагул Қаллиханова дохил тўрт киши эса суд залидан озод қилинган.

Мазкур суд ҳукми билан 6 йилга қамалганПўлат Шамшетов 4 февраль куни Бухородаги тергов ҳибсхонасида вафот этган. Суд-тиббий экспертизаси ишчи гуруҳи унинг ўлимига ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир юрак-қон томири етишмовчилиги сабаб бўлганини билдирган.

Қорақалпоғистонлик фаол Ақилбек Муратов Озодликнинг Current Time лойиҳаси билан суҳбатда Пўлат Шамшетовнинг ҳибсхонадаги ўлимини “ғалати” деб атаб, унинг Нукус воқеалари чоғида хавфсизлик кучлари томонидан ўқотар қуролдан фойдаланилган-фойдаланилмагани юзасидан асосий гувоҳ бўлганини айтган.

март 01, 2023

Палов индекси: Порция қолди, кило йўқ бўлди. Икки йилда ош неча сўмга қимматлади?

Ўзбекистон Статистика қўмитаси февралдаги палов индексини эълон қилди. Қўмита ҳисоботида таъкидланишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида бўлиб, унинг бир порцияси 27 200 сўм бўлган. Паловнинг энг арзон порцияси Фарғонада бўлиб, у 19 минг сўмдан сотилган.

Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи “Палов индекси” 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Бундан мақсад Ўзбекистондаги энг оммавий таом мисолида инфляция даражасини ҳисоблаш бўлган эди.

Масалан, бошқа мамлакатларда “Биг-Мак индекси” ёхуд “Оливье индекси” сингари “шахсий инфляция” даражасини баҳолаш учун мезонлар шакллантирилган.

2020 йил февралида энг арзон ош нархи Сурхондарё вилоятида қайд этилган ва унинг 1 порцияси 11800 сўм, 1 килоси 82600 сўм бўлгани билдирилган. Ўшанда энг қиммат ош Самарқанд вилоятида бўлиб, бир порцияси 16800 сўмдан сотилгани айтилган.

2022 йилнинг охирларидан бошлаб, Статистика қўмитаси 1 кило ош нархини ўз ҳисоботидан олиб ташлади ва фақат 1 порция палов нархларини эълон қила бошлади.

Қўмита ҳеч қачон ой сайин “Палов индекси” неча сўмга қимматлагани ҳақидаги қиёсий маълумотларни жамоатчиликка тақдим этмаган.

Палов индексидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб қилинадиган бўлса, 2020 йилга нисбатан энг қиммат паловнинг бир порцияси камида 10 400 сўмга, энг арзон палов нархи эса камида 7 200 сўмга қимматлаган.

март 01, 2023

Блинкен Мирзиёев билан музокара ўтказди

Блинкен давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 март куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.

Блинкен Вашингтон Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий эканини яна бир бор қайд этди.

Аввалроқ Блинкен Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан музокара ўтказган эди. Унда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувда бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилган.

Блинкен Остонада 28 февраль куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган С5+1 саммитидан сўнг 28 февраль куни Тошкентга келди. У давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилмоқда.

март 01, 2023

Тошкентда Ўзбекистон-Америка музокаралари бошланди

Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен музокара ўтказмоқда.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Kun.uz нашрининг ёзишича, 1 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен учрашувининг асосий қисми ёпиқ эшиклар ортида ўтган.

Учрашувда бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилган.

Блинкен Остонада 28 февраль куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган С5+1 саммитидан сўнг 28 февраль куни Тошкентга келди. У давлат котиби бўлганидан бери илк марта Ўзбекистонга ташриф қилмоқда.

Остона саммитида давлат котиби Вашингтон Марказий Осиё давлатларининг Москвадан қарамлигини озайтиришга кўмаклашишини ва ишчи ўринлари яратиш учун 25 миллион доллар ажратишини айтган.

март 01, 2023

Сирдарё туман ҳокими аёллар нон ёпмай қўйгани ва ғўзапоя “тақдири”дан ташвиш билдирди

Сирдарё тумани ҳокими Ботир Мирзақулов мактабларнинг юқори синфларида ўқийдиган қизларни нон ёпишга ўргатиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “Сирдарё садоси” газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳоким президент ташаббуси билан ташкил этиладиган “Ҳаёт мактаби” лойиҳасига муносабат билдирар экан:

“Бир кун 5 соат нон пишириш ўргатилади, қандай қилиб ун, қандай қилиб сув қўшилади, қанча сут қўшилади, қандай қилиб тандирга ёпилади. Охирида шу синфда ўқиган 10 қиз, ўзлари пиширган нонлардан уйига олиб кетади. Бир кун ош пишириш ўргатилади, бир кун қатлама, бир кун манти пиширишади. Пазандачилик ўргатилади” , – деб айтган.

Ботир Мирзақулов аёллар нон ёпмай қўйганидан ташвиш билдирди. Ҳокимга кўра, у бир неча аёлдан охирги марта қачон тандирга нон ёпганлари тўғрисида сўраган. Маълум бўлишича, айллардан ҳеч бири сўнгги 5 йилда нон ёпмаганини, нонни сотиб олишлари тўғрисида айтган.

“Уже нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. Уже у авлод, нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб боряпти-да, камайиб боряпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетди-ку бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтди-да, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетяпти”, – деган Ботир Мирзақулов.

март 01, 2023

Ўзбекистонда мактабларда янгича ўқитиш амалга киритилиши режалаштирилмоқда

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич 1–4-синфларда ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш, 5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш ва 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.

Расман билдирилишича, “президент бу борадаги 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури”ни имзолади.

Мазкур дастурда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман, шаҳарнинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш амалиётга киритилади.

феврал 28, 2023

Қозоғистон «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошлайди

Қозоғистон 2023 йилнинг мартида Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россияга ўтувчи «Бухоро-Урал» газ қувурининг учинчи тармоғи қурилишини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Актобе вилояти ҳокими Ерали Тугжановга таянган ҳолда Озодликнинг “Марказий Осиё янгиликлар хизмати” 28 февраль куни хабар қилди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу «жуда йирик лойиҳа» бўлиб, унинг узунлиги 162 км бўлади, умумий қиймати қарийб 43 миллиард тенгени (95,6 миллион долларга яқин) ташкил этади.

«Бу йил қурилиш ишларини бошлаймиз. Буни ҳал этмас эканмиз, вилоят қишлоқларини газлаштириш масаласи кун тартибида қолаверади», — деди вилоят ҳокими.

Қурилиш ишлари март ойида бошланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россияни боғлайдиган газ қувурининг умумий узунлиги 4500 километрдан ошади. Газли-Челябинск газ қувурининг иккита тармоғидан биринчиси 1963 йилда, иккинчи Газли-Челябинск-Свердловск 1966 йилда ишга туширилган. Қувурни назорат қилиш ва техник хизмат кўрсатиш «Газпром» томонидан амалга оширилади.

2014 йил кузида газ қувури тескари режимда ишга туширилди, яъни қарама-қарши йўналишда газ етказиб берила бошланди, «Газпром» шу тариқа Қозоғистоннинг жанубий вилоятларини газ билан таъминлашни йўлга қўйди.

2022 йил 28 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «учлик газ иттифоқи»ни тузиш масаласини муҳокама қилди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, ушбу минтақада энергия таъминоти йўллари «ўта долзарб» ва бундай иттифоқ «ҳар учала давлат манфаатларига мос келади».

Kitob

It looks like you’re using an old browser. To access all of the content on Yr, we recommend that you update your browser.

It looks like JavaScript is disabled in your browser. To access all the content on Yr, we recommend that you have JavaScript enabled.

Current conditions

Temperature 22 °
Feels like 22 °
Precipitation 0 mm
3 m/s light breeze from south east 3 m/s

Weather forecast for the next 9 days

Night Morning Day Afternoon Evening
Max/min temp. Wind Precip.

Monday 6 Mar.

Maximum minimum temperature : 22 ° / 13 °
Precipitation 0 mm
Wind : 5 m/s
Open hourly forecast

Tuesday 7 Mar.

Maximum minimum temperature : 26 ° / 13 °
Precipitation 0 mm
Wind : 7 m/s
Open hourly forecast

Wednesday 8 Mar.

Maximum minimum temperature : 19 ° / 9 °
Precipitation 1.2 mm
Wind : 7 m/s
Open hourly forecast

Thursday 9 Mar.

Maximum minimum temperature : 21 ° / 6 °
Precipitation 0 mm
Wind : 3 m/s
Open hourly forecast

Friday 10 Mar.

Maximum minimum temperature : 24 ° / 11 °
Precipitation 1.7 mm
Wind : 4 m/s
Open hourly forecast

Saturday 11 Mar.

Maximum minimum temperature : 27 ° / 14 °
Precipitation 0 mm
Wind : 5 m/s
Open hourly forecast

Sunday 12 Mar.

Maximum minimum temperature : 16 ° / 9 °
Precipitation 7.1 mm
Wind : 2 m/s
Open hourly forecast

Monday 13 Mar.

Maximum minimum temperature : 22 ° / 7 °
Precipitation 0 mm
Wind : 3 m/s
Open hourly forecast

Tuesday 14 Mar.

Maximum minimum temperature : 26 ° / 10 °
Precipitation 0 mm
Wind : 3 m/s
Open hourly forecast
Updated 13:54 . How often is the weather forecast updated?

Monday 6 March

Footer

Yr is served by

Editor : Ingrid Støver Jensen

Executive editor : Vibeke Fürst Haugen

Meteorologically responsible : Roar Skålin

Copyright © Norwegian Meteorological Institute and the Norwegian Broadcasting Corporation 2007-2023