Press "Enter" to skip to content

Ашқадарёда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани айтилмоқда — видео

Аввалроқ Қорақалпоғистонда браконьерлар «Қизил китоб»га кирган кийик ва қуёнларни ўлдириб, гўштини бўлаклаганди. Шунингдек, Экология қўмитаси «Қизил китоб»га киритилган балиқни овлашга рухсат бергани айтилган хабарга муносабат билдирганди.

Qizil kitobga kiritilgan baliqlar

Қашқадарёда Қизил китобга киритилган балиқлар овланди

Қашқадарёда Қизил китобга киритилган балиқлар овланди

Қашқадарёдаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасида уч нафар шахс томонидан Қизил китобга киритилган 115 дона балиқ овланган. 10.06.2022, Sputnik Ўзбекистон

2022-06-10T12:44+0500

2022-06-10T12:44+0500

2022-06-10T12:44+0500

қашқадарё вилояти

ҳисор давлат қўриқхонаси

/html/head/meta[@name=’og:title’]/@content

/html/head/meta[@name=’og:description’]/@content

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасида Қизил китобга киритилган 115 дона балиқни овлаган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълум қилди.Хабарга кўра, 31 май куни қўриқхонанинг Яккабоғ тумани ҳудудида жойлашган “Қизилсув” бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан қўриқхонанинг “Қизилсув” бўлими юқори сарҳадларида назорат ишлари олиб борилган. Назорат ишлари давомида 3 (уч) нафар фуқаронинг қўрқхонага ноқонуний тарзда киргани аниқланган.Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан мазкур фуқаролар тўхтатилганда уларнинг бир нафари қочиб кетган. Икки нафар қонунбузарнинг шахси ўрганилганда, улар Қашқадарё вилояти Касби тумани “Ғалаба” МФЙ Тошқўрғон қишлоғида яшовчи С.А. ва С.Б. экани аниқланган. Қочиб кетган фуқаронинг шахси номаълум бўлиб қолган, чунки, қонунбузарлар С.А. ва С.Б. уни танимаслигини айтган.Қочиб кетган қонунбузар фуқаронинг шахсини аниқлаштириш сўралган ҳолда қонунбузарлик ҳолати бўйича барча тўпланган ҳужжатлар ҳамда ов анжомлари сақлаш ва қонуний чора кўриш учун 2022 йил 3 июнь куни Яккабоғ туман ИИБга топширилган.Хабарга кўра,ҳозирги кунда мазкур қонунбузарлик бўйича Яккабоғ туман ИИБ томонидан белгиланган тартибга суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қўриқхона масъул ходимлари томонидан 2022 йил 3 июнь куни содир этилган қонунбузарлик ҳолати бўйича жарима ва табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.Олиб қўйилган ноқонуний ов маҳсулотлари, яъни, балиқлар, эчки гўшти ва бошқалар ушбу қонунбузарлик ҳолати билан боғлиқ ашёвий далиллар сифатида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳамда сақлаб келинмоқда.

қашқадарё вилояти

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

Қашқадарёда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани айтилмоқда — видео

Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида 100 дан ортиқ «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани айтилди. Бу ҳақда «Еkologuz» Telegram каналида хабар берилди.

Скрин: Telegram / @bugunuzlive

Айтилишича, каналга балиқ овлаш тақиқланган муддатда, яъни 2022 йил май ойи охирларида Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган ноёб турдаги балиқлар овланаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур балиқлар Амударё гулбалиқлари бўлиб, уларни овлаган шахсга нисбатан ҳеч қандай хужжат расмийлаштирилмаган.

Таъкидланишича, 100 бошдан ошиқлиги айтилаётган Амударё гулбалиқларининг хар бири учун табиатга етказилган зарар миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, тақиқланган муддатда эса яна 2 га кўпайиб 20 баравари миқдорида ҳисобланиши керак. Яъни 5 миллион 400 минг сўмдан ҳисобланганда 100 бошдан ошиқ Амударё гулбалиқларини овланган шахс табиатга қарийб 600 миллион сўмга яқин зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни-муҳофаза қилиш бошқармаси муносабат билдирган.

Унга кўра, 2022 йил 31 май куни қўриқхонанинг «Қизилсув» бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан олиб борилган назорат ишлари давомида 3 нафар фуқаронинг қўриқхона ҳудудига ноқонуний тарзда, ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузиб кирганлиги аниқланган. Уларнинг ёнида 1 дона ов қуроли, ўқотар ов қуролига тегишли ҳужжатлар, 11 дона ишлатилмаган ҳамда 2 дона ишлатилган патронлар, 2 дона рация аппарати, 1 дона пичоқ, 1 дона дурбин, 1 дона балиқ овлайдиган тўр борлиги аниқланган.

Браконьерлар томонидан содир этилган қонунбузилишлик ҳолатлари бўйича барча тўпланган ҳужжатлар ҳамда ов анжомлари сақлаш ва қонуний чора кўриш учун 2022 йил 03 июнь куни Яккабоғ туман ИИБга топширилган.

Ҳозирда Яккабоғ туман ИИБ томонидан белгиланган тартибга суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган. Қўриқхона масъул ходимлари томонидан эса 2022 йил 3 июнь куни содир этилган қонунбузилишлик ҳолати бўйича жарима ва табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

«Еkologuz» каналида воқеа юзасидан яна бир нечта саволларга ойдинлик киритилиши лозимлиги айтилган. Хусусан, видео тасвирлардаги ноқонуний овланган балиқлар қачон ва ким томонидан овлангани, уларга нисбатан қандай чоралар кўрилгани ёки кўрилаётгани, суратдаги тоғ эчкиси ким томонидан ўлдирилгани сўралган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда браконьерлар «Қизил китоб»га кирган кийик ва қуёнларни ўлдириб, гўштини бўлаклаганди. Шунингдек, Экология қўмитаси «Қизил китоб»га киритилган балиқни овлашга рухсат бергани айтилган хабарга муносабат билдирганди.

“Bugun.uz” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг