O‘zbekistonda “Qizil kitob”ga kiritilgan oqqushni o‘ldirgan shaxs qidirilmoqda
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф- муҳитни ва табиатни муҳофаза қилиш илмий-техникавий технология институтининг биохилмахилликни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси Фазлулло Аъзамовнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар яхши ҳимояланмаган:
ҚИЗИЛ КИТОБГА КИРИТИЛГАН ҲАЙВОНЛАР ВА ҚУШЛАР: УЛАРГА КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва қушларни, хусусан, маҳаллий аҳоли томонидан Қашқадарё ва Наманган вилоятида қўнғир айиқлар, Андижон вилоятида оқ турна, Бухоро ва Қорақалпоғистонда жайронлар, Тошкентда оққушлар, эчкиэмар ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида учрайдиган судралиб юрувчиларни ўлдириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Агар биз умумий зарарни ҳисоблаб чиқмоқчи бўлсак, фақатгина жайронларнинг ўлдирилиши ортидан келган зарар 68 907 000 сўмга (тахминан 6 761
доллар) баҳоланмоқда. Аҳоли вакиллари овчи-браконьерларни ва улар томонидан ўлдирилган ҳайвонларни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда. Шу 2020 йилнинг сентябрь ойида Инстаграм ижтимоий тармоғида Тошкент шаҳридаги тўй маросимидан олинган видеолар пайдо бўлди, у ерда Қизил китобга киритилган иккита оққушлар бир-бирига боғлаб қўйилган ҳолда ҳовузда сузаётгани тасвирланган эди. Тўйга таклиф этилганлар сувга истеъмол қилиш мумкин бўлган ва бўлмаган турли нарсаларни
ташлаганлиги сабабли, оққушлардан бири эрталаб вафот этди. Энг даҳшатлиси шундаки, бу урфга айланиб бормоқда. Инстаграм ижтимоий тармоғида актёр Маҳмуд Турсуновнинг Қизил китобга киритилган лочинни ўз машинасига боғлаб қўйганини кўрсатган Инстаграм пости оммани ғазаблантирди. Кўпчилик эса актёрдан ўрнак олишни хоҳлашди. Россиялик овчи Евгений Широковга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси А.Максудов имзоси билан Қизил китобга киритилган 2 та қўнғир айиқни отишга рухсат берилиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини яна жаҳлини чиқарди. Аслида Фанлар Академиясининг хулосаси билан қонуний иш қилинган бўлсада, мазкур ҳолат бўйича бир қанча саволлар келиб чиқади. Энг асосийси йўқолиб бораётган ҳайвон, қуш ва ўсимликларни келгуси авлаод учун сақлаб қолиш мақсад бўлган Қизил Китоб Ўзбекистонга керакми? Барибир йўқолиб бораётган турларни фойда кўриш учун ўлдириш мақсад бўладиган бўлса, бундай хўжакурсинга тузилган рўйхатнинг, Қизил китобнинг нима кераги бор?
Ўзбекистоннинг янги Қизил китоби
2019-йил декабрь ойида Ўзбекистонда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қў митаси ҳайвонлар, қушлар ва ўсимликларни ўз ичига олган «Ўзбекистон Қизил китоби»нинг янгиланган нашрини тақдим этди. 10 йил олдин бутун Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган дашт тошбақаси йўқ бўлиб кетиш арафасида тургани ачинарли. “Қизил китоб”нинг янги нашри 2-жилдига сутэмизувчи ҳайвонларнинг 30 тури, қушларнинг 52 хили, судралиб юрувчиларнинг 21 тури, балиқларнинг 17 тури, 3 хил чувалчанг, 14 хил моллюска, бўғимоёқлиларнинг 66 тури киритилган. Ўзбекистон Қизил китобининг биринчи нашри 1984-йилда нашр этилган.
Кейинги нашрлари 1998, 2006 ва 2009-йилларда чиқди. Янги нашр ҳисоб бўйича бешинчиси бўлди. Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, бир пайтлар Ўзбекистон флора ва ҳайвонот дунёсига жуда бой бўлган, лекин улар аста-секин йўқолиб бормоқда.
Ҳаёти хавф остида бўлган ва йўқолиш арафасида турган турларнинг кўпайишининг асосий сабаби – браконьерликнинг кўпайиши, муҳофаза қилинадиган турлар тўғрисида аҳолининг кам хабардорлиги, шунингдек, атроф-муҳитнинг антропоген ўзгариши, яъни аҳоли пунктларини интенсив равишда қуриш, автомобиль ва темир йўл транспорти, чорвачиликни ривожлантириш, яйловларни эътиборсиз қолдириш ва ерларнинг деградациясидир.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф- муҳитни ва табиатни муҳофаза қилиш илмий-техникавий технология институтининг биохилмахилликни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси Фазлулло Аъзамовнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар яхши ҳимояланмаган:
-Ҳозиргача бозорлардан ота-оналар ўз фарзандлари учун ўйинчоқ сифатида дашт тошбақаларининг болаларини сотиб олишмоқда. Кейин улар ўлмаса, шунчаки кўчага ташлаб юборилади. Қизил Китобга киритилган судралувчилардан гюрза, кулвор ва бошқа илон сотувчиларини ҳам тез-тез учратиш мумкин. Халқ табобатига кўра, ушбу илондан тайёрланган шўрва барча касалликларга даво экан. Интернетда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қушлар ва ҳайвонларни сотиш ҳам ривожланмоқда. Аммо биз табиатни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларга кўз юммаслигимиз керак, дейди Фазлулло Аъзамов. – Ҳозирги кунда қор қоплонини сақлаш бўйича Глобал Экологик Жамғарма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа Чотқол ва Ҳисор қўриқхоналарининг моддий-техник базасини яхшилашга, видео ва камерали тузоқлар ҳайвонлар ҳаётини кузатиш имконини берди. Сайғоқ қўриқхонаси Қорақалпоғистондаги сайғоқлар сонини кўпайтириш учун ташкил этилган. Муҳофаза этиладиган ҳудудларни кенгайтириш бўйича Миллий стратегияни қабул қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси ва экологик жиноятларнинг олдини олиш учун Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси прокуратура билан биргаликда мобил ишчи гуруҳини тузиши ва уларга ҳуқуқбузарларни ҳибсга олиш, жазолаш бўйича тегишли ваколат берилиши керак. Чунки ҳозирги кунда Экология қўмитаси экоинспекторлари тартибсизликни тўхтата олмайдилар. Аввало уларнинг ваколатлари чекланган, яна бир томони уларнинг маошлари камлигидадир. Бу эса ўз ишига холисона ёндошмайдиганлар орасида пора эвазига браконьерликка ҳайрихоҳликни келтириб чиқаради.
Ўзбекистонда Қизил Китобга киритилган ҳайвонларни отиш тақиқланади. Бироқ, бу уларни на браконерлардан, на маҳаллий аҳолидан қутқариб қолмаяпти. 2020-йил май ойи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Браконерликка қарши курашиш ойи” деб, эълон қилинди. Қўмита браконьерлик, балиқ ва ҳайвонларни ов қилиш ва ўлдириш, шунингдек, ўсимлик дунёсидан ноқонуний фойдаланиш ва дарахтларни кесишга қарши курашиш учун кўпроқ ҳаракатларни амалга оширишини айтди. Ойнинг натижаси қувонарли бўлмади. Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, бир ой давомида табиатга нисбатан 629 та қонун бузилиши ҳолати аниқланди. 465 ҳуқуқбузарга 421,9 миллион сўм (тахминан, 42 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган. 345 та ҳуқуқбузарлик учун табиатга етказилган зарар 690 миллион сўм (тахминан, 68 минг $) ҳисоблаб чиқилган. 215 та ҳуқуқбузарлик учун 195,5 миллион сўм (19 минг $) миқдорида жарима ундирилган, шунингдек, 143 та ҳолатда табиатга етказилган зарар 242,8 миллион сўм (24 минг $)га тенг. 107 та ҳуқуқбузарлик учун жарима солиш ва табиатга етказилган зарарни қоплаш мақсадида 1 миллиард 892 миллион сўм (180 минг $) миқдоридаги йиғилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилган.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар турли идоралар томонидан бошқарилади
Ҳайвонлар фақат ҳимояланган ҳудудларда ўзларини нисбатан хавфсиз ҳис қилишади. Аммо, афсуски, уларнинг сони жуда оз. Бу атиги бутун Ўзбекистон ҳудудининг 8 фоиз қисми (448,900 км²)га тўғри келади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 7 та қўриқхона, 1 та буюртма қилинган ландшафт қўриқхонаси, 4 та табиий боғ, 1 та миллий боғ, 11 та табиий ёдгорликлар, 2 та биосфера қўриқхонаси, 12 та буюртма бўйича қўриқхона, 1 та «Жайрон» питомниги мавжуд. Уларнинг умумий майдони 2,07 миллион гектарни ташкил этади. Бундан ташқари, мамлакатда умумий майдони 11,5 миллион гектар бўлган 86 та ўрмон хўжалиги мавжуд. Демак, Ўзбекистонда биохилмахилликни сақлаш учун атиги 13,5 миллион гектар майдон ажратилган. Яна бир муаммо шундаки, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар турли идораларнинг ваколатига киради. Шундай қилиб, Угам-Чотқол биосфера резервати «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига тегишли. Китоб давлат қўриқхонаси Давлат геология қўмитаси томонидан, Зомин, Зарафшон, Угам-Чотқол миллий боғлари эса Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан назорат қилинади. Савол туғилади. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ёки Давлат геология қўмитаси қандай қилиб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиши мумкин? – Ҳар бир қўриқланадиган ҳудуднинг ўз бошқарув органи, ҳудудни муҳофаза қилиш бўйича ходимлари бор, – дейди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қўриқланадиган ҳудудлар бўйича бўлим бошлиғи Ҳалиллулло Шерматов. – Шунингдек, уларнинг фаолияти Давлат экология қўмитаси томонидан назорат қилинади. Уларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун услубий қўлланмалар берилди. Ўзбекистон Президентининг 2019-йил 20-мартдаги ПҚ-4247-сонли «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан Чотқол биосфера, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, шунингдек, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Давлат экология қўмитаси тассарруфига ўтказилди. Айни пайтда уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича улкан ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2019 йилдаги 1000-сонли қарорига биноан 21687,5 гектар майдонни эгаллаган Хоразм миллий боғи ташкил этилди, у Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Қолган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқа идоралар тассарруфида қолса, бу уларни самарали бошқариш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишга имкон бермайди.
Янги ов тўғрисидаги қонун ва унутилган мораторий
2020-йил июн ойида «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ҳозирги вақтда овчилик соҳасидаги муносабатлар 10 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинмоқда, бу эса ўз навбатида турли хил қарама-қаршиликлар ва изоҳларга ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётида қийинчиликларни юзага келтиради. Бундан ташқари, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларининг йўқлиги, ёввойи ҳайвонлар ҳолатини самарали мониторинг қилиш давлат тизими ва қонунчиликда овчилар ва овчилик хўжаликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги нормаларнинг йўқлиги мавжуд ҳайвонлар ҳолатини аниқлашда жиддий тўсиқ бўлади. Бу ҳайвонлар популяциясини давлат томонидан кузатиб бориш тизими ривожланишини, ов қилинадиган ҳайвонлар сонини ва овланиш ҳажмини, ҳайвонларнинг репродуктив ҳолатини ўрганишни олдини олади. Яна бир хусусият. Мамлакатдаги овчилик туризмининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, хусусан, чет эллик сайёҳларни овга жалб қилиш давлат бюджетига валюта тушумини, ов ҳайвонлари сонини кўпайтириш, боқиш ва парваришлаш харажатларини молиялаштириш зарур. «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонунда ушбу масалаларнинг ечими акс эттирилган. Ўзбекистон ҳудудида ов мавсуми 1-сентябрдан бошланади ва 31-январгача давом этади. Бугунги кунда республикада 35 дан ортиқ овланадиган жойлар мавжуд бўлиб, уларда ҳайвонларни отиш ва ушлашга рухсат берилади. Угам-Чотқол миллий боғи энг машҳурларидан биридир. Ҳайвон ва балиқ ови Ўзбекистонда экотуризмнинг бир қисми бўлганлиги сабабли, ушбу боғ ҳар йили маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб қилади. Оммавий ахборот воситаларида араб шайхларининг Ўзбекистон Қизил китобига киритилган йўрға тувалоқларни ов қилишлари тез-тез муҳокама қилинади. Навоий шаҳридан 50 км узоқликда, 300 гектар ер майдонида, йўрға тувалоқларни кўпайтириш учун махсус марказ мавжуд. Марказ Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумнинг ташаббуси билан 2008 йилда ташкил этилган. Марказнинг асосий вазифаси – Осиёнинг йўрға тувалоқларини Ўзбекистонда кўпайтириш ва табиатга қўйиб юборишдан иборат. Қушларни овлаш мавсуми, одатда, сентябрь-октябрь ойларига тўғри келади. 2012 йилдан буён Марказ 10 мингга яқин йўрға тувалоқларни ёввойи табиатга қўйиб юборди. 2019 йил октябрь ойида Дубай шаҳзодаси шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад ал-Мактум Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқларни овлаш учун Ўзбекистонга келди. Ўзбекистонда йўрға тувалоқларни отишга фақатгина Вазирлар Маҳкамасаси махсус рухсатномаси орқалигина рухсат берилади. Халқаро Табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг маълумотига кўра, Қизил китобга киритилган ҳар бир отилган йўрға тувалоқнинг нархи 6 минг АҚШ доллари туради. Бугунги кунда чет эл овчиларига лицензия бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби”га киритилган ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олиб ташлаш учун рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилигига биноан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан табиатдан фойдаланувчининг аризаси асосида берилади. Бунинг учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига хабарнома юборади. Тасдиқланганидан кейин Давлат экология қўмитаси маълум бир ҳақ эвазига Қизил китобга киритилган ҳайвонни овлашга рухсатнома бериб, у Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Ёввойи ҳайвонларни овлашга квоталар Фанлар академияси ва Давлат экология қўмитаси билан биргаликда берилади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон овчилари жамиятининг аъзоси Баҳром Сувонқулов шайхларнинг Қизил китобдаги қушлар овини маъқуллади. Унинг фикрига кўра, 1000 та йўрға тувалоқларни улар 10 та қушни овлаш учун тўлаган ҳақи орқали сақлаш мумкин.
Умуман олганда, Ўзбекистонда лицензияли овчилар томонидан ҳайвонларни отиш билан боғлиқ катта муаммолар мавжуд эмас. Асосий хавф -ҳайвон ва қушларни овлайдиган браконьерлардир. Ўзбекистонда жамоатчилик босими остида, шунингдек, Экология давлат қўмитаси ва Экологик партиясининг таклифига биноан, 2023-йил 31-декабригача ов қилишга мораторий жорий қилиниши керак эди, мораторий даврида эса ҳайвонларни тутиш тақиқланади. Бундан ташқари, давлат божи миқдорини, шунингдек, айниқса, Қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан ҳайвонларни сотиб олиш учун тўловларни, браконьерлик учун жавобгарликни оширишни, ов қилиш учун рухсат бериш тартибини электрон форматга ўтказишни кутишган эди. Аммо экологларнинг умидлари пучга чиқди. Мораторий лойиҳаси маъқулланмади. Ҳайвон ва қушларни Ўзбекистонда том маънода қириш эса давом этмоқда.
O‘zbekistonda “Qizil kitob”ga kiritilgan oqqushni o‘ldirgan shaxs qidirilmoqda
26—27-noyabr kunlari ijtimoiy tarmoqlarda, xususan, Instagram’da foydalanuvchi “gafurovskiy.95” tomonidan fotosurat e’lon qilindi, deb xabar beradi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qo‘mitasi matbuot xizmati.
Fotosuratda yosh yigit o‘ldirilgan tulki va vishildoq oqqushni qo‘lida ushlab turgani, yerda esa uchta kaptar va quyon yotganini ko‘rish mumkin.
“Suratga ko‘ra, barcha hayvonlar va qushlar o‘ldirilgan. Shuni ta’kidlash kerakki, vishildoq oqqush ham O‘zbekiston “Qizil kitobi”ga, ham Xalqaro “Qizil kitob”ga kiritilgan”, — deyiladi xabarda.
Hisob-kitoblarga ko‘ra, hayvonot olamiga yetkazilgan umumiy zarar 12 million so‘mdan oshadi.
“Suratdagi yigitning shaxsini aniqlash va qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli choralar ko‘rish uchun barcha mavjud ma’lumotlar, shu jumladan, ijtimoiy tarmoqlarda e’lon qilingan fotosurat Ichki ishlar vazirligi va Bosh prokuraturaga yuborildi.
Ushbu holat Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qo‘mitasi nazorati ostiga olingan. Keyingi barcha ma’lumotlar qo‘mitaning rasmiy veb-saytida e’lon qilinishi aytiladi”, — deyiladi xabarda.
Markaziy Osiyodan kimlar Ginnes rekordlar kitobiga kirgan
Qirg‘izistonlik illyuzionistlar Radislav Safin va Olga Kramerlar Ginnes rekordlar kitobiga kirgan. Bir daqiqada yigitlar Markaziy Osiyo davlatlarining 20 xil milliy kiyimlarini namoyish etishgan.
Kaskadyor Usen Xudaybergenov eng jasur kaskadyor ijrochisi sifatida mashhur bo‘ldi: u 27 metr balandlikdan otda daryoga sakradi. U Sovet Ittifoqidagi eng taniqli kaskadyor edi.
Sirk artisti Aida Akmatova oyoqlari bilan kamon otish qobiliyati uchun Ginnesning rekordlar kitobiga kirdi. U otgan o‘qlar har doim nishonga tegadi.
Qozog‘iston
Marafon yuguruvchisi Marat Jilanbayev Osiyo, Afrika, Amerika va Avstraliyaning eng katta cho‘llarini yakka o‘zi yugurib o‘tgan sayyoramizdagi yagona odam sifatida Kitobdan joy oldi. U Qoraqum sahrosini (1992) 20 kunda, Sahroi Kabirni (1993) 24 kunda, Katta Viktoriya cho‘lini 22 kunda, Moxave sahrosini 17 kun ichida zabt etgan. Bundan tashqari, Marat Elbrus tog‘iga atigi 7 kun ichida chiqib, rekord o‘rnatdi.
Marat Jilanbayev. Foto: werproject.media
2003 yilda eng ko‘p ishtirokchi qatnashgan aerobika darsi bo‘lib o‘tdi: mamlakat bo‘ylab bir vaqtning o‘zida 4 milliondan ortiq kishi ushbu mashqni radioda yangragan musiqa sadolari ostida ijro etishdi.
2010 yilda Turkiyadagi Jahon chempionatida og‘ir atletikachi Mayya Maneza 143 kilogrammlik shtangani ko‘tarish bo‘yicha rekord o‘rnatdi.
Foto: Azattik radiosi
2011 yilda Qozog‘iston Geografik Jamiyati guruhi Janubiy qutbga eng tez quruqlik yo‘lini bosib rekord o‘rnatdi.
Uzunligi 100 metr bo‘lgan qozoq qazisi eng uzun “mazali” rekord sanaladi.
Foto Открытая Азия
Tojikiston
Tojikistonning eng taniqli “rekordchisi” 165 metr balandlikka ega, 2011 yilda Rekordlar kitobiga flagshtokdir. Biroq 2014 yilda bu rekord Saudiya Arabistoni tomonidan yangilanadi: arablar bayroq ustunining balandligi 170 metrni tashkil etadi.
Ochiq manbalardan olingan surat
2013 yilda tojik zargarlari mashhur bo‘lishga qaror qilishdi. Hisorning 3000 yilligi sharafiga ular yasagan “Hisor-3000” kabinet soati 93 kg og‘irlikdagi Hisor qal’asining namunaviy nusxasi hisoblanadi. Zargar-gravyurachi Mixail Galanovning so‘zlariga ko‘ra, ushbu soat Kitobga og‘irligi 3 ming karatdan ortiq bo‘lgan 3 ming yarim qimmatbaho ametist bilan ishlangan 900 karat kumushdan yasalgan dunyodagi yagona zargarlik buyumlari sifatida kiritilishi mumkin. Soatning Ginnes ro‘yxatiga kiritilganligi to‘g‘risida ma’lumot topa olmadik.
Shu yilning iyun oyida Xalqaro “Do‘stlik uchun futbol” bolalar ijtimoiy dasturi Ginnesning rekordlar kitobiga kirdi. 31 may kuni Madridda dunyodagi eng ko‘p millatli futbol mashg‘uloti bo‘lib o‘tdi, unda 57 mamlakatdan bolalar, jumladan, Dushanbe xalqaro prezidentlik maktabining 6 sinf o‘quvchisi Baxtiyor Maxsumov ishtirok etdi.
Tojikistonda nafaqat yoshlar, balki keksalar ham rekordchi bo‘lishga harakat qilar edi. Ozodlik radiosining tojik xizmati 2014 yilda Jilliko‘l tumanidagi 70 yoshli boshlang‘ich sinf o‘qituvchisi G‘ulomhaydar Iskandarov Ginnesning rekordlar kitobiga “eng keksa talaba” sifatida kirishga qaror qilgani haqida xabar bergan edi.
Foto: Ozodlik radiosi tojik xizmati
Tojikistondagi yana bir “rekordchisi” bu Nurek suv ombori. U o‘sha paytdagi dunyodagi eng baland to‘g‘on sifatida Ginnesning rekordlar kitobiga kiritilgan. Uning maydoni 98 kv. km, balandligi esa 304 metrni tashkil etadi.
Ochiq manbalardan olingan surat
Ko‘loblik 30 yoshli musiqa asboblari ustasi ham mashhur Kitobga kirishga harakat qildi. Saidnodir Haydarov dunyodagi eng katta doira yaratish uchun deyarli 100 kun ishlagan. Uning diametri 1,7 metrni tashkil qiladi. Og‘irligi esa 34 kg.
Shuningdek, 6 yoshli Imomhusayn Umarov ham rekord o‘rnatdi: u yotib turish (otjimaniya) mashqini 11 ming marta bajarib, avvalgi rekordni yangiladi. 6 yoshli yigitcha ushbu mashqni to‘xtatmasdan bajarib, rekord o‘rnatish uchun 6 soat 20 daqiqa sarfladi.
Turkmaniston
2015 yilda Turkmaniston prezidenti Gurbanguli Berdimuhamedovning o‘zi Rekordlar kitobga kirdi. U o‘zining qalamiga mansub “Oldinga, oldinga, faqat oldinga, sevimli vatan – Turkmaniston” qo‘shig‘ini ijro etdi. Butun tomoshabinlar tik turgan holda kuylashdi, unda 4000 dan ortiq kishi bor edi. Ginnesning rekordlar kitobi vakili Sheida Subashi-Gemijining so‘zlariga ko‘ra, bu fakt dunyo rekordi sifatida qayd etilgan.
Gurbanguli Berdimuhamedov
Foto AFP
2016 yilda Ashxoboddagi O‘g‘uzxon xalqaro aeroportining yangi binosi “rekordchilar” qatoriga kirdi; uning gilam bezaklari dunyodagi eng yirik me’moriy yechim sifatida tan olindi. Ammo keyingi yil u pasayib ketdi, keyin darhol uni ta’mirlashni boshladilar.
Keyinchalik 2018 yilda Turkmanobatda prezident ochgan yangi aeroport rekordlar qatoriga qo‘shildi. Uning yo‘lovchilar terminali yulduz shaklida qurilgan, tasvir maydoni dunyodagi eng katta – 37 ming kvadrat metrni tashkil etadi, deb xabar beradi Mir24.
Turkmaniston poytaxti, asosan, Ginnesning rekordlar kitobiga kiritilgan ko‘plab diqqatga sazovor joylar bilan tanilgan. Bular: dunyodagi eng katta yopiq tipdagi Ferris g‘ildiragi, dunyodagi eng katta favvoralar majmuasi, shuningdek dunyodagi eng baland flagshtok – 133 metr (2010 yilgacha).
O‘zbekiston
2013 yilda professor, O‘zbekiston xalq rassomi, Respublika Badiiy akademiyasining akademigi Lekim Ibragimov “Ming farishta va bitta rasm” megakanopga ishlangan rasmi bilan mashhur bo‘lgan. Uning ishi birdaniga ikkita nominatsiyada g‘olib bo‘ldi: “Bir rassom tomonidan kanopda chizilgan dunyodagi eng katta rasm” va “Bitta rasmda eng ko‘p farishtalar”. Kanopning vazni 22 tonnani, hajmi 500 kvadrat metrdan oshadi.
2017 yilda sentyabr oyida 7360 kilogramm og‘irlikdagi o‘zbek palovi Ginnesning rekordlar kitobiga kirdi. 50 dan ortiq oshpazlar uni 8 soatlik qozonda 6 soat davomida pishirdilar.
Namanganliklar yana bir “mazali” rekordni yangilashga qaror qilib, Navro‘z bayramiga 7 tonna sumanak tayyorladilar. Shu maqsadda Olmaliq kon-metallurgiya kombinatiga quyilgan ulkan doshqozon Toshkentdan maxsus olib kelindi. Sumanak 10 ming qismga bo‘linib, kambag‘al oilalar va bolalar uylari tarbiyalanuvchilariga tarqatildi.
Dunyodagi eng katta lag‘monni Marg‘ilon shahridan kelgan oshpaz Xakim G‘aniyev cho‘zgan. Buning uchun 1,5 sentnerdan ortiq go‘sht va sabzavot va 1 kilogrammdan ortiq makaron kerak bo‘ldi. Og‘irligi 500 kilogramm bo‘lgan eng katta norin, shuningdek, qo‘llarning yaratilgan edi.
60 kilogramm vazn toifasida jahon chempioniga aylangan Muhtarama Aliyeva ham 2013 yilda Ginnesning rekordlar kitobida o‘z izini qoldirdi. Bir daqiqada u ikkita 6 kglik toshni 118 marta ko‘targan.
Мухтарама Алиева
Фото uz24.uz
Tags
- ginnes markaziy osiyo
- ginnes rekordlari markaziy osiyo
- markaziy osiyo ginnes
- гиннес рекорды казахстан
- гиннес рекорды таджикистан
- гиннес рекорды туркменистан
- гиннес рекорды узбекистан
- гиннес центр азия
- гиннес центральная азия
- центральная азия гиннес рекордов