Ushbu kitobga o xshash asarlar
savollar.
islom.uz
Қуръон ўқиш-ёдлаш услублари
Қуръон ёдламоқчи бўлган инсон биринчи навбатда зеҳни (ёдлаш қобилияти), ҳифзи (эсда сақлаб қолиши) ва кун тартиби (бир кунда қанча вақтни Қуръон ёдлашга ажрата олиши)га қараб, ўзига қулай режа тузиб олиши керак бўлади. Бунда кунлик вазифа, маълум бир кунларда ёдлаб ўтилган дарсларнинг такрори ва, албатта, йиллик режа бўлиши шарт. Агар талаба ўзига мос услубларни танлаб, унга оғишмай амал қилиб борса, бу унга Каломуллоҳни ёдлашдаги муваффақиятлар калити бўлиб хизмат қилади.
Қуръон ёдлаш усуллари, асосан, икки турга: арабий ва ажамийга бўлинади. Яъни араб тилида сўзлашадиганлар услуби ва бошқа тилда сўзлашадиганлар услуби.
Эътиборингизга Қуръон ёдлашнинг ажамий услубини тақдим этамиз.
Бу услуб, асосан, қаторлаб (қаторларга бўлиб) ёдлашдан иборат бўлса-да, кундалик вазифа ва режаларнинг кўриниши эътиборидан арабий услубдан тубдан фарқ қилади. Биз ўрганадиган ажамий услубда талабанинг ёдлаш қобилияти (зеҳни), эсда сақлаб қолиши, кунлик тартиби ва шу билан бирга, албатта, саноққа катта аҳамаият берилади.
Қуръон сураларини ёдлашга киришган талаба аввал арабий услубда, яъни суранинг биринчи оятини юз маротаба (бу саноқ талабанинг ёдлаш қобилиятига қараб кўп ёки кам бўлиши мумкин), иккинчи ва учинчи оятларини ҳам юз мартадан такрорлайди. Уч оят ёдлангач, уларни қўшиб, яна юз марта ўқийди. Шу услубда сурани охиригача ёдлаб чиқади. Сура ёд олингач, яна сурани бошидан охиригача юз маротаба такрорлайди.
Ёдлаш қобилияти ўртача бўлган талабанинг саноғи юз марта бўлиши тавсия қилинади. Агар ёд олувчи биринчи оятни ўн беш ёки йигирма маротаба ўқиб ёдласа, қолган оятларнинг ҳам саноғини шунга етказиши мақсадга мувофиқ.
Ёд олувчи катта ҳажмли сураларни ёдлашга келганда ҳар бир оятни юз маротаба эмас, балки ҳар бир уч қаторни юз марта ўқийди. “Бақара” сурасидан бошлаб ёдланганда эса беш қатордан белгиланади. Масалан, бир бетни беш қатордан уч қисмга бўлиб, уларнинг ҳар беш қаторини юз маротабадан такрорлайди. Агар шунда ҳам ўзлаштириш қийин кечиб, пухта ёдланмаса, у ҳолда бир бетни иккига бўлиб, ҳар иккисини ҳам юз мартадан ўқийди. Сўнг ўша бетни бошидан охиригача яна юз маротаба такрорлайди. Албатта, саноқ ёд олувчининг имконияти ва ёдлаш қобилиятига қараб белгиланади.
Бетни бошидан охиригача бўлмасдан ўқиш
Маълумки, баъзан ўқувчи оятни ёддан билса ҳам, уни кейинги оятга қўшиб ўқиёлмаслиги мумкин. Шу ҳолатни бартараф қилиш учун Қуръонни ёд олишга кўникма ҳосил қилган талаба бетни бошидан охиригача бўлмасдан ёдлаши мақсадга мувофиқ. Чунки оятларнинг ёд бўлиши учун керак бўлган маълум миқдордаги саноқ уларни қўшиб ёдлаганда ҳам лозим бўлади.
Порани жамлаб бориш
Ёд олувчи Қуръон ёдлаш баробарида уни такрорлаб туриши ҳам лозим бўлади. Бу эса ҳар бир пора тугаганда амалга оширилади. Яъни бир ёки икки бетдан ёдлаб порани тамомлаган талаба ўша порани тўрт қисмга бўлиб, беш бет (бир рубъ)дан такрор қилади. Беш бетдан такрор қилиб бўлгач, порани жамлаб устозга ўқиб беради. Бу услубдаги такрор ҳар бир пора тугаб, Қуръонни тўлиқ ёд олгунча давом этади.
Қуръони каримни бир марта ёд олгач, уни такрор қилиш ва жамлаш
Қуръон тўлиқ ёд олингач, унинг такрорига киришилади. Такрор талабанинг зеҳни ва эсда сақлаб қолиш қобилиятига қараб белгиланади. Талабанинг зеҳни қанчалик паст бўлмасин, такрор уч бетдан кам бўлмаслиги шарт. Кўпи эса бир порадир.
Ёд олувчи кунига бир порадан ўқиб бериш қувватига эга бўлганда ҳар куни бир поранинг саноғини ўттизтага етказиши талаб қилинади. Бу саноқ (яъни ҳар куни бир порани ўттизтадан ўқиш, бу ҳар куни Қуръонни хатм қилиш дегани) талабага қийинчилик туғдирмаслиги табиий ҳолдир. Сабаби, юқорида айтиб ўтилганидек, ёд олувчи Қуръонни ёдлаш жараёнида кунлик сабоғининг саноғини ўттиз порага етказиш кўникмасини ҳосил қилган бўлади.
“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири
Жалолиддин Ҳамроқулов
Quron kitob o’zbek tilida
Saytimizdagi elektron kitoblarni 3 usulda o’qish mumkin: kitobxon mobil ilovasi, kitobxon windows dasturi yoki onlayn sayt orqali
Kitobni qanday sotib olish mumkin?
Ketma-ketlik bo‘yicha tavsiya: saytda qanday ro’yxatdan o’tish, saytdagi shaxsiy hisobni qanday to’ldirish mumkin, kerak bo’lgan kitob uchun qanday to’lovni amalga oshirish
Siz muallifmisiz?
Hurmatli mualliflar: Saytimizda asarlaringiz joylashtirilishini (yoki saytdan o‘chirilishini) istasangiz biz bilan shartnoma tuzish uchun bog‘lanishingizni so‘raymiz.
Savol-javoblar
Agar men O‘zbekistonda bo’lmasam, qanday qilib kitob sotib olishim mumkin?
Nima uchun PDF formatini yuklab ololmayman?
Internetsiz kitobni qanday o‘qish mumkin?
va boshqa savollaringizga bizning javoblarimiz.
Qur’on va o‘zbek adabiyoti
Ko‘rganlar, jami:
Nashr yili:
ISBN raqami:
Kitob mahsulotlarining xarakteristikalari, yetkazib berish shartlari, tashqi ko’rinishi va rangi haqidagi ma’lumotlar faqat ma’lumot uchun mo’ljallangan va joylashtirilgan paytda mavjud bo’lgan eng so’nggi ma’lumotlarga asoslanadi.
Elektron kitob
E’tibor bering “Sotib olingan kitoblar qanday o’qiladi?” bo’limi bilan tanishib chiqing!
Buyurtma berish uchun, avtorizatsiyadan o’ting
Do‘stlarizga tavsiya eting
- Annotatsiya
- Mundarija
- Fikr va mulohazalar
Рисолада Қуръон ва ўзбек ислом адабиёти, Амир Темурнинг Қуръонда фол очиши, «Юсуф» сураси ва Дурбекнннг «Юсуф в» Зулайҳо» достони, «Қутадғу билик»да қуръоний мавзулар талқини, Пир Яссавий ҳикматлари каби мавзулар аслият ва тарихий воқелик асосида теран ёритилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Қуръон ва ўзбек ислом адабиёти. 4
Амир Темурнинг Қуръонда фол очиши —
диний ва дунёвий адабиётлар муштараклиги . 16
Туркий адабиётлар сарчашмаси «Қутадғу билиг»да
қуръоний мавзулар талқини . 31
Аллоҳга мафтун Пир Яссавий ҳикматлари . 38
Қуръоннинг энг гўзал қиссаси ва
Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони . 62
Алишер Навоийнинг «Ҳайратул-аброр» асарида қуръоний мавзулар . 84
Quron kitob o’zbek tilida
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
Ёки рўйхатдан ўтган парол ёки логинингиз билан киринг
Toggle navigation Кутубхона
Китобларни тартиблаш: Кўп кўрилган китоблар Янги китоблар
Ислом тарихи
Алихонтўра Соғуний
Имом Шаъроний
Аҳмад Лутфий Қозончи
Аҳмад Лутфий Қозончи
Сумайро Мурод
Муҳаммад Хузарий
Абдулазиз Шанавий
Раҳматуллоҳ қори Обидов
Абдулҳамид Таҳмоз
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Хилватий Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Шайх Абдулазиз Мансур
Абдул Азим Зиёуддин
Аҳмад Лутфий Қозончи
Аҳмад Лутфий Қозончи
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Ризоуддин ибн Фахриддин
Аҳмад Лутфий Қозончи
Абдуссалом Ашрий
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ
muslimaat.uz
info.islom.uz
quran.islom.uz
savollar.
islom.uz
islom.uz © 2003-2023
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба к ў рсатилиши шарт.