Quron kitobi qachon nozil bolgan
Бундан ташқари яна Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Бошимни осмонга кўтариб қарасам тепамда Ҳиро ғорида олдимга келган фаришта турибди. Дарҳол уйимга қайтиб келиб, мени ўраб қўйинглар, устимни беркитиб қўйинглар, дедим. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй, либосларига бурканиб олган зот” оятини нозил қилди”. Ушбу ҳадис “Муддассир” сурасини “Иқро” оятидан сўнг нозил бўлганлигига яққол далил бўлади.
Quron kitobi qachon nozil bolgan
Рўза инсонни ҳалол-покликка даъват этади, унинг қалбини ғуборлардан тозалайди.
Зеро, Қуръони каримда шундай марҳамат қилинган: “Эй, имон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза фарз қилинди” (Бақара,183). Яъни, Рамазон рўзасидан кўзланган мақсад мўминларда тақвони шакллантириш экан.
Рамазон ойларнинг султонидир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ойларнинг энг афзали Рамазондир» (Имом Табароний ривояти), деганлар. Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги китоби, қиёматгача боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиза каломи Қуръони каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир. Аллоҳ таоло айтади: «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон туширилгандир» (Бақара, 185). Қадро сурасида эса: «Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (1-оят) дея марҳамат қилинади.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган. Қуръоннинг Ер юзига, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил қилиниши ҳам айнан Қадр кечасида бошланган. Кейинчалик ҳар Рамазонда ваҳий фариштаси Жаброил (алайҳиссалом) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келиб, у зотга шу Рамазонгача нозил бўлган оятларни такрорлатадиган бўлди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот этадиган йиллари Қуръонни Жаброил (алайҳиссалом)га икки бора ўқиб берганлар. Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳумо) бу муборак хатмга гувоҳ бўлганлар. Бу хатм манбаларда «арзаи охир» – «сўнгги ўқиб ўтказиш» деган ном билан машҳурдир.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг сахийроғи эдилар. Айниқса, Рамазон ойида Жаброил (алайҳиссалом) у зот билан учрашганда янада сахий бўлиб кетардилар. Жаброил (алайҳиссалом) Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни дарс қилишарди. Тонгги сабо шабадаси барчага хуш кайфият бахш этгани каби, Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саховатларидан ҳам барча баҳраманд бўлар эди» (Имом Бухорий ривояти).
Шу билан бирга Рамазон Райён эшигининг калитидир. Жаннатга киришнинг ўзи катта бир саодат. Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлиб, махсус тайёрлаб қўйилган эшикдан кириш яна бир ўзгача бахт ва шарафдир. Бу эшикдан эса фақат рўзадор бўлганлар кира оладилар. Саҳл (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Жаннатда бир эшик бор, у «Райён» деб аталади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. «Рўзадорлар қани?» дейилади. Шунда улар туришади. Улар киришгач, у беркитилади. Кейин ҳеч ким ундан кирмайди», дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Пайғамбар (алайҳиссалом)нинг суннатларига кўра Рамазон билан табрикланади, унга ошиқилади. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойини интиқлик билан кутар, унинг яқинлашганини кишиларга эслатиб турар ва саҳобаи киромларни у билан табриклаб, муносиб тайёргарлик кўришга чорлар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи кирганда: «Аллоҳим, бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин ҳамда Рамазонга етказгин», дер эканлар (Имом Байҳақий ривояти ).
Абу Фазл ўз «Муснадида» Салмон (розияллоҳу анҳу)дан қуйидагича ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаъбоннинг охирги куни бизга хутба қилиб бундай дедилар: «Эй одамлар! Дарҳақиқат, сизларга буюк бир ой соя солмоқда. Муборак ой. Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ унинг рўзасини фарз қилди, кечасини ибодат билан ўтказишни ихтиёрий – нафл қилди. Ким унда ихтиёрий равишда бир яхши иш қилса, худди бир фарзни адо этгандек бўлади. Ким унда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади. У сабр ойидир, сабрнинг савоби эса жаннатдир. У кўнгил овлаш ойидир. У мўминнинг ризқи зиёда қилинадиган ойдир. Ким бир рўзадорга ифторлик берса, бу унинг учун бир қул озод қилиш ва гуноҳлари учун мағфират бўлади», дедилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб берадиган нарса топа олмаймиз-ку?», дейилди. У зот: «Бу савобни Аллоҳ рўзадорга бир татим сут ё хурмо ёки бир қултум сув билан ифторлик қилиб берган кишига ато этади. Аммо ким рўзадорни тўйдирса, бу унинг гуноҳлари учун мағфират бўлади ва Аллоҳ унга менинг Ҳавзимдан ичимлик ичиради, у то жаннатга киргунича чанқамайди. Унга рўзадорнинг ажрича ажр бўлади, у (рўзадор)нинг ажридан ҳеч нарсани камайтирилмайди.
У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир. Ким унда ўз мамлукига (қул ва чўрисига) енгиллик яратса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилади».
Аллоҳим! Рамазон ойининг ана шу фазилатларидан барчамизни баҳраманд эт! Уни биз учун умрларимизнинг энг савоблиси ва мазмунлиси қил! Шу ойнинг шарофатидан қолган ойларимизни ҳам баракотли, хайрли қилиб, юртимиз ва бутун дунёда тинчлик, хотиржамлик ва яхшиликларингни бардавом қил!
Амрулло ЖЎРАЕВ,
Бухора шаҳридаги “Мир Араб” ислом
ўрта-махсус билим юрти мударриси
Quron kitobi qachon nozil bolgan
Қуръони карим йигирма уч йил давомида парча-парча ҳолатда нозил бўлди. Тарихчи Ибн Саъд роҳимаҳуллоҳнинг ривоятига кўра Қуръон нозил бўлишининг бошланиши Пайғамбар алайҳиссалом туғилганларининг қирқ биринчи йили, Рамазон ойининг ўн еттинчи душанба кунига тўғри келади. Бу воқеа Ҳиро ғорида содир бўлган эди. Ўшанда Жаброил алайҳиссалом тушиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта сиқиб қўйиб юборганлари, у кишига: “Ўқинг”, деб буюрганлари, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мен ўқишни билмайман”, деганлари ва ниҳоят учинчи мартасида:
اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ خَلَقَ الْإِنْسَانَ مِنْ عَلَقٍ اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ عَلَّمَ الْإِنْسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ
яъни: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамлидир. У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди” (Алақ сураси, 1-5-оятлар) деганлигини Имом Буҳорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз китоблари бўлмиш “Жомеъ ас-саҳиҳ”нинг “Ваҳийнинг қандай бошланганлиги ҳақидаги боб” қисмида Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилиб келтирганлар. Оиша разияллоҳу анҳо ва жумҳур уламоларнинг сўзларига қараганда юқоридаги бешта оят Қуръоннинг биринчи нозил бўлган оятларидир.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳунинг фикрларича, биринчи нозил бўлган оят:
яъни: “Эй, (либосларига) бурканиб олган киши (Муҳаммад!)” (Муддассир сураси, 1-оят)дир. Аммо юқоридаги биринчи фикр тўғрироқ. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мен ўқишни билмайман”, деган сўзлари бу воқеадан олдин ҳеч нима ўқимаганликлари, ваҳий нозил бўлмаганлигини равшан кўрсатиб турибди.
Бундан ташқари яна Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Бошимни осмонга кўтариб қарасам тепамда Ҳиро ғорида олдимга келган фаришта турибди. Дарҳол уйимга қайтиб келиб, мени ўраб қўйинглар, устимни беркитиб қўйинглар, дедим. Шунда Аллоҳ таоло: “Эй, либосларига бурканиб олган зот” оятини нозил қилди”. Ушбу ҳадис “Муддассир” сурасини “Иқро” оятидан сўнг нозил бўлганлигига яққол далил бўлади.
Шунинг учун ҳам уламолар Жобир разияллоҳу анҳу билан жумҳур уламоларнинг фикрларини мувофиқлаштириб бир нечта фикрларни айтишган ва бу фикрларнинг барчаси ҳам иккала тоифанинг сўзларини келиштиришга салоҳиятлидир.
1. “Муддассир” сураси ваҳий келиши тўхтаб қолганидан кейин биринчи бўлиб нозил бўлган сурадир.
2. “Муддассир” Қуръондаги бошидан охиригача тўлиқ нозил бўлган сураларнинг биринчиси.
3. “Муддассир” сураси Қуръондаги сураларнинг ичида динга даъват қилишга буюрган сураларнинг биринчиси. Чунки, унда:
яъни: “Туринг-да, (инсонларни охират тўғрисида) огоҳлантиринг” (Муддассир сураси, 2-оят) жумласи бор. Аммо “Алақ” сурасидаги “ўқинг” сўзи пайғамбарликни тасдиқлашга ишора қилган биринчи сурадир.
Уламолар Қуръоннинг энг охирги нозил бўлган ояти қайси эканлиги ҳақида ихтилоф қилганлар. Бу ихтилофларнинг энг машҳурларини қуйида келтирамиз.
Баъзи уламолар охирги нозил бўлган оят:
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا
яъни: “Ана, энди бугун, динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим” (Моида сураси, 3-оят) деб айтишган. Барро ибн Озиб разияллоҳу анҳунинг сўзларига қараганда, энг охирги нозил бўлган оят “Нисо” сурасидаги “калола” оятидир:
يَسْتَفْتُونَكَ قُلِ اللَّهُ يُفْتِيكُمْ فِي الْكَلَالَةِ إِنِ امْرُؤٌ هَلَكَ لَيْسَ لَهُ وَلَدٌ وَلَهُ أُخْتٌ فَلَهَا نِصْفُ مَا تَرَكَ وَهُوَ يَرِثُهَا إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهَا وَلَدٌ فَإِنْ كَانَتَا اثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا الثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَ وَإِنْ كَانُوا إِخْوَةً رِجَالًا وَنِسَاءً فَلِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ أَنْ تَضِلُّوا وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: “Аллоҳ сизларга отаси ҳам, фарзанди ҳам бўлмаган одам тўғрисида (шундай)фатво беради: агар фарзандсиз бўлган бир эркак ҳалок бўлса (ўлса), агар синглиси (қолган) бўлса, қолдирган мероснинг ярмини олур. Агар синглисининг фарзанди бўлмаса, у (акаси) меросхўр бўлур. Агар (сингиллар) иккита бўлса, уларга (ака) қолдирган нарсанинг учдан иккиси (тегур). Агар (меросхўрлар) ака-ука ва опа-сингиллар бўлса, (ҳар) бир эркакка икки аёл ҳиссаси (берилур). Янглишиб кетмасликларингиз учун Аллоҳ сизларга (мерос ҳукмларини Ўзи) баён этади. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир” (Нисо сураси, 176-оят).
Имом Муслим роҳимаҳуллоҳнинг Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, охирги нозил бўлган оят “Наср” сурасининг оятларидир.
إِذَا جَاءَ نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللَّهِ أَفْوَاجًا فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا
яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Қачонки, Аллоҳнинг нусрати (мадади) ва ғалаба келганида, одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрганингизда, дарҳол Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг ва Ундан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул этувчи зотдир” (Наср сураси, 1-3-оятлар).
Бу хусусда энг эътиборга лойиқ сўз Ибн Аббос разияллоҳу анҳунинг яна бир бошқа сўзлари бўлиб, унда энг охирги нозил бўлган оят “Бақара” сурасининг 281-оятидир, деганлар.
وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ
яъни: “(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан)қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жон (эгаси)га қилган амалларига яраша нарса (мукофот ёки жазо) берилур ва уларга адолатсизлик қилинмас”.
Мана шу гапга биноан Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилган яна бир бошқа сўзларини, яъни “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга энг охирги нозил бўлган оят “рибо” (судхўрлик) (Бақара сураси, 275-оят) оятидир”, деган сўзларини қуйидагича таъвил қилиш лозим. Яъни, бу оят рибо оятларининг энг сўнггисидир. Шунда кўпгина ривоятларда айтилган (Бақара сураси, 281-оят) ояти Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга видолашув ҳажидан сўнг нозил бўлган, деган сўзга мувофиқ келади. Бу оятда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари яқинлашганликка ишора қилинган. Ривоятларга қараганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу оят нозил бўлганидан кейин тўққиз кеча ёки етти кеча яшаганлар. Бошқа ривоятда эса, йигирма бир кун яшаганлар, дейилган. Бу оят нозил бўлишидан олдинроқ, ташриқ кунларида “Наср” сураси нозил бўлган ва бундан ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг вафотлари яқинлашганлигини тушунганлар.
Аммо “Моида” сурасининг 3-ояти эса, уламоларнинг иттифоқига кўра видолашув ҳажида Арафа куни, “Наср” сураси ва “Бақара” сурасининг 281-ояти нозил бўлмасидан аввал нозил бўлган. Шунга кўра “Моида” сурасининг 3-оятини энг охирги нозил бўлган оят деб бўлмайди, балки уни диннинг комил бўлганлигини, Аллоҳнинг неъматлари тўла-тўкис берилганлигини баён қилувчи энг сўнгги оят дейиш тўғри бўлади. Ас-Суддий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларига биноан бу оятдан кейин ҳалол ва ҳаром ҳукмларни баён қилган ҳеч қандай оят нозил бўлмаган. Аммо ундан кейин ваъз-насиҳат оятлари нозил бўлишига ҳеч қандай монеълик йўқ, худди “Наср” сураси ва “Бақара” сурасининг 281-оятлари каби.
Аммо “калола” оятига келсак, бу оят “Моида” сурасидаги оятдан олдин нозил бўлган. Унинг ҳақида айтилган гап эса, аҳком оятларидан энг охирги нозил бўлган, деган маънога йўйилади.
Ҳомиджон Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари