Ушбу китобга ўхшаш асарлар
БЕБОШ МУҲАББАТ
Чимилдиқ хиёнатни кечирмайди (жонли ҳикоялар)
Севара, 35 ёш
Чимилдиқ муқаддас. Унинг азизлигини ҳамма ҳам англай олмайди. Афсуски, чимилдиқ ўзига хиёнат қилганларни бир умр бахтдан бенасиб қилади. Яхшиямки, мен буни вақтида англадим. Ён қўшнимизнинг пойтахтда ўқийдиган ўғлига маҳалладаги қизларнинг кўпи ошиқ эди. Биз айнан шу қўшнимиз билан жудаям аҳил эдик. Уларникига кўп чиққаним учун маҳалладаги қизларнинг менга ҳаваси келар, мен учун эса, Ўктам ака худди акамдек эди. Ўктамни уйлантиришаркан, сен ҳам қиз топ, дейишганида, бир-икки дугонамникига ҳатто улар билан бирга бордим. Ҳа, акамизнинг димоғлари анча баланд, биз топган номзодлар унга ёқмабди. Бўлажак куёвнинг “дарди” кейинроқ маълум бўлди: Ўктамбойга мен ёқармишман. “Тавба, келиб-келиб, мана шу пешонасида сочи кам одамга тегаманми? Дада, ойи, ўз акамдек… бу гап умуман тўғри келмайди”, десам, ҳеч кўнишмайди. “Тегсанг, шундай йигитга тегасан-да, бошқа кимгаям тегардинг?! У шаҳарда ўқийди, келажаги бор”, дейишди. “Бизга қаршилик қилсанг, оқ қиламиз”, деб ҳам қўрқитишди. Бир ҳафтадан кейин нон синдирилиб, фотиҳа қилинди. Уйдаги ҳамма тўйга тайёргарликни бошлаб юборган. Худди менинг ҳечам алоқам йўқдек, ўзларича ҳамма нарса қилишяпти. Барибир, бу тўйга кўнглим чопмади. Менинг норозилигим ҳеч кимнинг кўнглида меҳр уйғотолмади. Тўй куни қошимни чимириб, қовоғимни солиб юрганимни қариндош-уруғлар ҳалигача гапиришади. Тўй ўтди. Эртаси куни қочиш режасини тузаётгандим. Янгаларимга ўзимни худди тақдирга тан бергандек кўрсатдим. Улар хотиржам, ҳовли этагидаги уйга чиқиб кетишди. Тезроқ ҳаракат қилмасам, ҳали-замон куёв кириб қолади. Ўша вақтдаги юрагимнинг ургани ҳанузгача қулоғим остида жаранглайди. Сарподаги оддийгина кўйлакни кийиб, деразадан сакраб уйга қочдим. Ота-онам мени кўриб, бошлари гангиб қолди. Отам, сени ҳозир чопиб ташлайман, деб қувлади. Ойим уйга олиб кириб, чимилдиқ хиёнатни кечирмайди, болам, дея юм-юм йиғлади. Изимдан қайнота-қайнонам етиб келиб, бу ҳали ёш, урушманглар, деб уйга олиб кетишди. Жин текканми, ажина чалганмикин, деган ўйда азайимхон-у домлаларга ўқитишди. Барибир кор қилмади. Ҳар куни кечқурун ўзимдан бир ёш кичик қайнсинглим билан бирга ётардим. Қайнотам, ўзинг танлаган қиз, энди чидайсан-да, деб эримни юпатди. Орадан қирқ кун ўтиб, чилламиз чиққанида ҳам, мен ҳали бокира эдим. Эринг ўқишга кетиши керак, сен ҳам бирга кетасан, деб мени унга қўшиб жўнатиб юборишди. Фақат пойтахтга келгачгина, биз ҳақиқий эр-хотиндек яшай бошладик. Ўша дамлардаги эримнинг бардошига, қайнота-қайнонам нинг вазминлик қилганларига шукр қиламан. Ҳозир учта боланинг онаси, суюкли рафиқаман.
“МЕНИ ҲАММА “ТЕНТАК” ДЕБ ЧАҚИРАДИ”
Дилафрўз, 50 ёш
Мени олдимда ҳам, ортимдан ҳам қўшниларим “тентак” деб чақиришади. Бу лақабга ўрганиб ҳам кетганман, аммо баъзида кўнглим оғрийди. Маҳаллага янги кўчиб келган киши аввалига мен билан яхши муносабатда бўлади-ю, “тарихим” билан танишгач, аста ўзини олиб қочади…
18 ёшда эдим. Ўзимдан ўн ёш катта эркак билан гаплашиб юрардим. Олдинига “уйланмаганман”, деган Эркин акам кейинроқ оиласи ва битта фарзанди борлигини айтди. У ўзганинг бахти эди. Мен эса, уни ўзимники қиламан деб, беҳуда уриндим. Ота-онам уйга келган совчилардан бирига менинг йўқ дейишимга қарамай, розилик бериб юборибди. Ойи, тегмайман, тўйни тўхтатинг, деб ёлвордим. Тўй куни тайин қилинган, ҳамма тараддудга тушиб қолганди. Мен эса, ҳалиям Эркин ака билан учрашаман, унинг оиламдан ажрашаман, деганига тўлиқ ишонгандим. Бир-икки дугонам, тақдирингга бошқаси ёзилган экан, энди у билан бошқа учрашма, деб насиҳат қилди. Йўқ, мен барибир, ўз билганимдан қолмадим. Эрталаб саҳарда ҳаммомга тушаман дедим-у, ҳовли четидаги дарчадан қўшниникига ўтиб, ўша ердан секин қочиб кетдим. Албатта, Эркин ака билан бирга қочдим. Бу ишимдан ота-онам, маҳалла-кўй, қариндош-уруғга қўшилолмай қолишди. Акаларим мени излаб топишганида, биз никоҳдан ўтишга улгургандик. Майли, бўлар иш бўлди, ҳозирча уйга бормай тур, деб акам муштини тугиб, ҳарқалай нафратини ичига ютиб, чиқиб кетишди. Бу ишларга ҳам ўттиз йилдан ошди. Ўша куни мен ўз бахтимдан, толеимдан қочган эканман. Севги деб ўйлаганим сароб бўлган экан. Бизнинг омонат турмушимиз бир йилгача борди. Мени бахтларга тўлдирмоқчи бўлган инсон ғам-ғуссада ёлғиз ташлаб, биринчи оиласига қайтди. Мен эса, ўшандан бери йўлидан адашган йўловчига ўхшаб қолганман. Ота-онам кейинчалик кечиришди-ю, барибир бахтим кемтик. Уч марта турмуш қурдим. Уч марта ажрашдим, фарзанд ҳам кўрмадим. Ҳозир ҳаётим рангсиз, бефайз. Буларни айтишимдан мақсад, ҳеч ким мендек хато қилмасин. Ўз бахтидан қочган одамни бахт ҳам, омад ҳам четлаб ўтаркан.
БЕБОШ МУҲАББАТ
Хуршида, 25 ёш
Биз бошида жуда бахтли эдик. Ҳар куни учрашамиз, ширин суҳбатлар, сирли қарашлар… Тенгдошларимизнинг бизга ҳаваси келарди. У рўпарамиздаги кўп қаватли уйда яшарди. Мен ўзимча, 17 ёш қизнинг ўртамиёна ақли билан севиб қолгандим. Бу севгимнинг охири нима билан тугашини билмас, шунчаки менга севги изҳор қилиб, ҳар куни қаршимдан чиқадиган йигитга ўрганиб қолгандим. Ойим тижорат учун тез-тез чет элга кетар, дадам тунги навбатчиликда бўлган вақтлари уйда ёлғиз қолардим. Буни у биларди. Бир куни, ота-онанг барибир уйда йўқ-ку, юр, бир дўстимнинг уйига бориб келамиз, деди. Мен унга буткул ишонардим. Афсуски, у ишончимни поймол қилди. Мен ҳомиладор бўлиб қолдим. Эндиги муаммо тезроқ тўй қилиш эди. Ўша йигитдан совчилар келганида, дадамнинг, тенгини топиб келса бўлмайдими, мен келиб-келиб, мана шулар билан қуда бўламанми, деб жаҳли чиқди. Холам орқали ҳамма гапни билгач эса, мени роса койидилар. Хуллас, совуган ошдек тўй ҳам ўтди. Фарзандли ҳам бўлдик. Лекин, маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар учун мен ҳамон гуноҳкорман. Ҳалигача мени муҳокама қилишади. Мен кўнгил қўйган, севган йигит эса, тўйдан кейин буткул ўзгарди. “Сен чимилдиққа кирмасданоқ ҳомиладор бўлгансан, демак, бошидан сен енгилоёқ бўлгансан”, деб, кун бермайди. Унинг таъналаридан безиб, энди ажрашмоқчиман. Англаб етганим шу бўлдики, чимилдиқни оёқ ости қилганлар асло бахт нималигини билолмас экан.
Sevgi va xiyonat kitob
Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Электрон китоб:
Мавжуд эмас.
Буюртма учун: (90) 959-25-26
Қоғозли китоб
Сотувчи – Ғафур Ғулом
Дўкон тел.: +998909769988
Қоғозли китоб
Сотувчи – KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26, +998 90 976-99-88
Дўстларизга тавсия этинг
- Аннотация
- Фикр ва мулоҳазалар
Детектив китоб ўқишга нима етсин! Боши берк кўчага кириб қолган қаҳрамонларнинг тақдиридаги чигалликлар саргузашт ишқибозларини қизиқтирмай қолмайди. Кескин воқеалар, кутилмаган ходисалар китобхонни ўзига жалб этади. Айниқса, зиддиятли, тўқнашувларга бой сюжет китобга бўлган қизиқишни янада кучайтиради. Устоз адиб Тоҳир Малик айтганидек, сюжет топиш мумкин, лекин уни ишонарли қилиб баён этиш муҳимроқ. Мазкур асарларда ана шу икки жиҳат ҳам мужассам. Буни китобни ўқиб чиқиб ўзингиз амин бўласиз.
Истеъдодли қаламкаш Аброр Зоҳидовнинг саргузаштбоп ва мароқли китоби сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Sevgi va xiyonat kitob
Sevgi Va Xiyonat
Кубаныч Сатаев Туштук Кызы
Лучше Просто Пойду Покурю И Напьюсь
Скачат Аскарон Аскарони Диловар
Ремиксы 2000 2010
Вечная Любовь Китайская Песня На Русском Языке
Коловрат Герои Роа
Bokep Kienzy Myelin
Наши Пути Индийская Песня
Дуэт Мужчина И Женщина Песни
Самый Большой Дар Который Дал Мне Всевышний
Bokep Siwi Dengan Om Om
Muzica Ruseasca 2019 Scaciati
История России 6 Класс 14 Параграф
Фразы Алисы Яндекс
Ирс Дайна Хилла Те Хьалхе Ца Йовзарна
Патимат Абдулаева Шамиль И Гуля
Лучшие Чтецы Корана
Willie Spence Cover Rihanna Diamonds Full Version
Хьоьца Йоцуш Ас Дуьненчохь Яьккхина Хан
That S How It Is And That S How It Goes
Ben 10 Gwen Sleepless Night Gameplay
Wepa Garryyew Guljan Mp3
Будем Как Солнце Race To Space
Нэга Пьёнэ Кайф Ты Поймала
Трек Бассы В Динамике Пацанские