Press "Enter" to skip to content

Prezident kitob nashri, mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirishga qaratilgan qarorini imzoladi

1. Китоблар қимматлиги; 2. Яхши китоблар йўқлиги; 3. Адабиёт ўқитишнинг ёмонлашгани; 4. Умумий саводхонлик даражасининг пасайиб кетгани; 5. Ёшларнинг пул топиш билан бандлиги; 6. Юқоридагиларнинг ҳаммаси; 7. Бошқа сабаблар (буни кенгроқ ёзиб юборинг)” деб сўралди.

Facebook

Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev на Facebook. Если вам интересны новости Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev, регистрируйтесь на Facebook сегодня!

Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev на Facebook. Если вам интересны новости Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev, регистрируйтесь на Facebook сегодня!

Шавкат Мирзиёев – Shavkat Mirziyoyev

Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим муассасалари учун ўқув адабиётлари яратиш ва ўқувчиларга етказишнинг мустаҳкам тизими яратилди, бунда Ўзбекистонда таълим берилаётган еттита тилда дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр этилмоқда. Ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техника базаси янгиланиб, замонавий электрон кутубхоналар тизимлари фаолият кўрсатмоқда.

Матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасида тегишли ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинган. 1 677 та матбаа корхонаси, 118 та нашриёт давлат рўйхатига олинган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 14 та вилоят ахборот-кутубхона маркази, туман марказлари ва шаҳарлардаги таълим муассасаларида 200 га яқин ахборот-ресурс маркази томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари ҳамда “Китоб олами”, “Шарқ зиёкори” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” мажмуалари томонидан китоб савдоси хизмати кўрсатиш йўлга қўйилган.

Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида ташкил этилган “Ижод” жамоат фонди томонидан ёзувчи ва шоирлар, айниқса, ёш ижодкорларнинг биринчи китоблари кўп минг нусхада нашр этилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу муҳим соҳа ривожи билан боғлиқ аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишда бир қатор муаммолар мавжудлигини қайд этиш лозим.

Аввало, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаган.

Чоп этиладиган китобларни нашриётлардан ҳудудларга арзон нархларда етказиш, онлайн буюртма бериш ва манзилга етказиш тизими суст ривожланган, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатишда электрон китоб шаклларидан кенг фойдаланиш яхши йўлга қўйилмаган.

Таълим ва маданият муассасалари учун китоб харид қилишга маблағлар етарли даражада мавжуд бўлган манбалар ҳисобидан жалб этилмаяпти, китоб сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан таълим муассасалари, кутубхоналар ва маҳаллаларда янги китоблар тақдимотини ўтказиш, мутолаа маданиятини ошириш, шу жумладан, оммавий-ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган тадбирлар етарли эмас.

Ушбу соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш бўйича тегишли таклифларни тайёрлаш мақсадида:

1. Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ва кичик ишчи гуруҳлар таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳ (А.Арипов)га бир ой муддатда соҳа мутахассислари ва экспертларини кенг жалб қилган ҳолда, илғор хорижий тажрибаларни инобатга олиб, қуйидаги масалаларни атрофлича ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш асосида тегишли таклифларни ишлаб чиқиш топширилсин:

аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан, ижтимоий сўровлар орқали аниқлаш, нашриётлар томонидан чиқариладиган бадиий, маърифий, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга доир адабиётларнинг (шу жумладан, электрон шаклда) умумий буюртма рўйхатини шакллантириш тизимининг ҳолати;

китобларни чоп этиш ҳамда аҳолига етказиб беришни ўз ичига олган бошқарув тизимининг, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини чет тилларига таржима қилиш ишларининг танқидий таҳлили;

ноширлар ва адибларни молиявий рағбатлантириш, болалар адабиётига ихтисослашган нашриётларга молиявий имтиёзлар бериш ва моддий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш, матбаа корхоналари ва нашриётларга китоб ишлаб чиқариш учун сифатли қоғоз ва матбаа хомашёларини четдан харид қилиш тартибини такомиллаштириш;

китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш, китоб маҳсулотларининг нархини шакллантириш ва сотиш бўйича аниқ механизмларни ишлаб чиқиш;

ихтисослашган китоб дўконлари учун вилоят, туман марказлари ва шаҳарларда ҳамда қишлоқларда аҳоли гавжум ва қулай ҳудудлардан жой ажратиш ёки ижарага бериш масалаларини қайта кўриб чиқиш, сотув айланмасида китоб улушининг ҳажми 70 фоиздан кўп бўлган тадбиркорлик субъектларини алоҳида статистик ҳисобга олиш ва уларга тегишли солиқ имтиёзлари қўллаш;

мавжуд ахборот-кутубхона муассасалари аҳолининг кенг қатламларига хизмат кўрсатиши зарурлигидан келиб чиқиб, уларнинг вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича жойлашиш ва бўйсуниш тартибини қайта кўриб чиқиш, фаолияти ҳамда ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

ахборот-кутубхона муассасаларининг, айниқса, таълим соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фондларини шакллантиришда ўқув адабиётлари билан бир қаторда бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлар рўйхатини ҳамда уларни харид қилиш бўйича харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш;

чоп этилаётган китобларни аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Маданият ва маърифат” телеканали орқали тарғиб қилиш, таълим муассасалари, кутубхоналар, маҳаллаларда китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари, айниқса, мактабгача ва бошланғич таълимда ўқиш маданияти ва мутолаа кўникмаларини шакллантириш;

таълим муассасаларида синфдан ташқари ўқиш учун тавсия этилган ўзбек ва чет эл адибларининг мумтоз ва замонавий асарларини танлаб, хрестоматия адабиётлари рўйхатларини қайта кўриб чиқиш ва ўқув жараёнига мутолаа этилган асарлар асосида иншо ёзиш тизимини жорий этиш, адабиёт тўгараклари фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини қайта қўриб чиқиш;

ҳудудларда ёзувчи-шоирлар иштирокида китоб байрами ва ярмаркаларини ташкил этиш, аҳоли ўртасида бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётлари намуналарини тарғиб қилиш, китобхонлар, босма ва электрон китоб ишлаб чиқарувчилар, китоб сотувчилар ҳамда кутубхоначи ва тарғиботчилар орасида танловлар (“Йилнинг энг яхши китоби”, “Энг яхши китобхон оила”, “Йилнинг энг яхши болалар китоби”, “Йилнинг энг яхши аудио китоби”, “Йилнинг энг яхши электрон китоби” каби) ўтказиш тизимини такомиллаштириш.

3. Ишчи гуруҳ (А.Арипов) икки ой муддатда мутасадди вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, матбуот ва ахборот ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги ягона давлат сиёсатини юритувчи ваколатли давлат органини белгилаш, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини ривожлантиришни инобатга олган ҳолда тегишли комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев

Prezident kitob nashri, mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirishga qaratilgan qarorini imzoladi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning «Kitob mahsulotlarini nashr etish va tarqatish tizimini rivojlantirish, kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda targ‘ib qilish bo‘yicha kompleks chora-tadbirlar dasturi to‘g‘risida»gi qarori e’lon qilindi. Hujjat matni O‘zA tomonidan keltirilgan.

Ma’naviy hayotimizni yuksaltirishda ulkan ahamiyatga ega bo‘lgan ana shunday muhim vazifalarni kompleks hal qilish, kitob mahsulotlarini nashr etish va tarqatish tizimini takomillashtirish, o‘zbek va dunyo adabiyotining eng yaxshi namunalarini internet tarmoqlariga joylashtirish va ularni targ‘ib qilish hamda keng kitobxonlar ommasiga yetkazish ishlarini samarali tashkil etish maqsadida:

1. Kitob mahsulotlarini nashr etish va tarqatish tizimini rivojlantirish, kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda targ‘ib qilish bo‘yicha kompleks chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Dasturda ko‘zda tutilgan quyidagi asosiy vazifalarni amalga oshirishga alohida e’tibor qaratilsin:

kitob mahsulotlarini chop etish va tarqatish, noshirlik va matbaa sohalarini yanada rivojlantirishga oid normativ-huquqiy bazani takomillashtirish, ijtimoiy ahamiyatga ega bo‘lgan kitoblarni, ayniqsa, bolalarga mo‘ljallangan adabiyotlarni chop etishni davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash;

kitob mahsulotlari bo‘yicha davlat buyurtmasining asosiy yo‘nalishlarini shakllantirish, adabiy-badiiy, o‘quv-uslubiy, ilmiy-nazariy, ilmiy-ommabop va ko‘rgazmali adabiyotlarni chop etish va tarqatish tizimini takomillashtirish, ixtisoslashtirilgan kitob do‘konlari faoliyatini rivojlantirish;

jahon adabiyotining eng sara namunalarini o‘zbek tiliga tarjima qilish bo‘yicha davlat buyurtmalari berish, ularni ko‘p nusxada yuksak sifat bilan nashr etish va moliyalashtirish tizimini yo‘lga qo‘yish, kitob tarqatish tizimini yanada rivojlantirish va kitob mahsulotlarining narxini shakllantirish va sotish bo‘yicha aniq mexanizmlarni ishlab chiqish choralarini belgilash;

axborot-kutubxona faoliyatini kuchaytirish, ta’lim muassasalari axborot-resurs markazlarining kutubxona fondlari, kutubxonalar, tashkilot va muassasalarning “Ma’naviyat xonalari”ni o‘quv-uslubiy adabiyotlar, adabiy-badiiy, ma’rifiy va ilmiy-ommabop kitoblar bilan boyitish, ularning moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;

nashriyotlar va matbaa sohasi mutaxassislarini, badiiy va texnik muharrirlar, grafikachi rassomlar, axborot-kutubxona xodimlarini tayyorlash, malakasini oshirish va rag‘batlantirish tizimini takomillashtirish;

lotin yozuviga asoslangan yangi o‘zbek alifbosidagi ilmiy-texnik, adabiy-badiiy va ensiklopedik adabiyotlarni yanada ko‘paytirish bo‘yicha aniq chora-tadbirlar ishlab chiqish;

O‘zbekiston Milliy kutubxonasi va axborot-kutubxona markazlaridagi barcha turdagi axborot-kutubxona resurslarining yagona bazasini shakllantirish va undan boshqa axborot-kutubxona muassasalarida turib foydalanishni ta’minlash;

qishloq aholisiga kutubxona xizmati ko‘rsatish tizimini tashkil etish choralari to‘g‘risida tadbirlar rejasi loyihasini tayyorlash;

mamlakatimizda internet orqali zarur adabiyotlarni topish va xarid qilish imkonini beradigan eReader elektron o‘quv qurilmalarini ishlab chiqarishni tashkil etish, ularning axborot bazasiga umumta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlari, oliy o‘quv yurtlari uchun darsliklar, o‘quv qo‘llanmalari, o‘quv-uslubiy, ilmiy-nazariy manbalarni joylashtirish, bunday mahsulotlarni arzon narxlarda sotib olish mexanizmlarini yo‘lga qo‘yish bo‘yicha takliflar tayyorlash;

mazmunan sayoz, milliy ma’naviyat va qadriyatlarimizga, axloq me’yorlariga mos kelmaydigan, yoshlar tarbiyasiga salbiy ta’sir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan adabiyotlarni tayyorlash, bosib chiqarish va tarqatishning oldini olish choralarini ko‘rish;

kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirishga doir targ‘ibot ishlarini tizimli va samarali tashkil etish, bu borada kitobxonlar, kutubxonachi va targ‘ibotchilar o‘rtasida “Eng kitobxon maktab”, “Eng kitobxon mahalla”, “Eng kitobxon oila”, “Eng faol kutubxonachi” kabi ko‘rik-tanlovlarning saralash va respublika bosqichlarini yuqori saviyada o‘tkazishni yo‘lga qo‘yish.

2. O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligi kitob mahsulotlarini chop etish va tarqatish tizimini takomillashtirish hamda axborot-kutubxona faoliyati sohasidagi maxsus vakolatli davlat organi etib belgilansin.

3. Belgilab qo‘yilsinki:

dasturda ko‘rsatilgan chora-tadbirlarni o‘z vaqtida va sifatli amalga oshirish tegishli vazirlik va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda ularning mansabdor shaxslarining ustuvor vazifalaridan biri hisoblanadi;

Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari har bir shahar va tumanda, qishloq va ovullarda kitob savdosiga ixtisoslashgan do‘konlarni tashkil etish, ularni qo‘llab-quvvatlash maqsadida yuridik shaxs maqomidagi tadbirkorlik sub’yektlariga davlat mulki obektlarini tekin foydalanish uchun berilishini ta’minlaydi;

savdo aylanmasida kitob sotish ulushining hajmi 70 foizdan ko‘p bo‘lgan yuridik shaxs maqomidagi tadbirkorlik sub’yektlarining alohida statistik hisobi yuritiladi va ular 2020 yil 1 yanvarga qadar yagona soliq to‘lovini to‘lashdan ozod etiladi;

O‘zbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, O‘zbekiston Milliy axborot agentligi va boshqa ommaviy axborot vositalariga shu yo‘nalishda muntazam ravishda maxsus ko‘rsatuv va eshittirishlar, maqolalar tayyorlash va e’lon qilish tavsiya etiladi.

4. O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki, tijorat banklariga kitob savdosiga ixtisoslashtirilgan zamonaviy do‘konlar, shuningdek, nashriyot va matbaa korxonalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ularning aylanma mablag‘larini to‘ldirish hamda yangi kitob do‘konlarini qurish uchun Markaziy bankning yillik qayta moliyalashtirish stavkasidan oshmagan foizlarda imtiyozli kreditlar ajratish tavsiya etilsin.

5. O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligi Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda:

qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin;

idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish O‘zbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.Aripov va O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi X.Sultonov zimmasiga yuklansin.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.MIRZIYoYeV

Toshkent shahri, 2017 yil 13 sentabr

Мирзиëев ўзбекистонликларни китоб ўқишга рағбатлантирувчи фармойиш чиқарди

Ўзбек ëшларининг мумтоз адабиëт¸ хусусан¸ Навоий асарларини ўқимаслигига оид Eltuz рассоми чизган карикатура.

Мирзиëев ўзбекистонликларни китоб ўқишга рағбатлантирувчи фармойиш чиқарди

Шавкат Мирзиëев 12 январь куни чиқарган янги фармойишда Ўзбекистонда миллий ва таржима асарлари чоп этишни кўпайтириш¸ уларни арзонлатиш¸ айни пайтда¸ ëшларни китоб ўқиш анъанасига қайтаришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш буюрилди.

12 январь куни Ўзбекистон президенти“Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойиш берди.

Мирзиëев бу фармойиш орқали Бош вазирга Ўзбекистонда бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим ташкил этишни бошлашни буюрди.

Президент топшириғига мувофиқ Бош вазир Абдулла Арипов бир ой ичида тузадиган ишчи гуруҳ мутахассислари аҳоли¸ айниқса¸ ëшлар орасида китоб ўқиш ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳозирлаши¸ икки ой ичида эса¸ китоб чоп этиш ва тарқатиш соҳасидаги давлат сиëсатини юрутувчи ваколатли давлат органини белгилаши лозим бўлади.

Фармойишда миллий ва таржима асарлари чоп этишни кўпайтириш¸ уларни арзонлатиш¸ айни пайтда¸ ëшларни китоб ўқиш анъанасига қайтариш кўзда тутилмоқда.

Бу фармойишни олқишлаган Ўзбекистон Китоб палатаси собиқ раҳбари¸ адабиëтшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов¸ давлатнинг бу соҳада, хусусан болалар ва ëшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантиришдаги асосий роли китоб чиқариш ва сотишга имтиëзлар беришдан бошланиши лозимлигини айтади:

– Биринчидан¸ ота-она боласига китоб сотиб олмоқчи экан¸ қийналмасин¸ яъни китоблар нархи туширилсин. Бу соҳага давлат дотация ажратмаса бўлмайди. 2011 йили ҳукумат бир қарор чиқарган эди. Болалар учун¸ ногиронлар учун китоб чиқарувчи ширкатларига солинадиган солиқ юки 50 фоизга камайтирилган эди. Лекин бу нарсани тегишли идоралар яхши тушунмади шекилли¸ китоблар арзонламади¸ аксинча¸ дейди республика Миллий китоб палатаси собиқ директори Зуҳриддин Исомиддинов.

Сариосиëлик тарбиячи Гулбаҳор опа болаларини китоб ўқишга рағбатлантиришини айтар экан¸ китоб дўконларининг камайиб кетгани¸ боридагиларда сотилаëтган китобларнинг кўпини олиб беришга чоғи етмаслигини эътироф этади:

– Сариосиëда бор-йўқ иккита китоб магазини бор. Узун (қўшни туман – таҳр.)да шу ҳам йўқ. Қишлоқларда¸ масалан¸ бизнинг қишлоқда¸ китоб магазини йўқ. Шаҳарга тушганда¸ боламга чиройли расмлик эртак китоб олмоқчи бўлиб¸ нархини сўрасам¸ 20 минг сўм деди. Битта китобни бунча пулга олиб беришга менга ўхшаганларнинг қурби етмайди. Мактаб кутубхонасида бошланғич синф ўқувчилари ўқийдиган эртаклар бор¸ лекин¸ мустақиликкача чиққан китобларнинг кўпи йўқ бўлиб кетган. Кичик синфларда китоб ўқиган бола ҳам катта синфга ўтганидан кейин¸ яхши китоб тополмай¸ ўқимай қўяди¸ дейди мактабда ишлаган бу суҳбатдош.

Адабиëтшунос олим Зуҳриддин Исомиддиновга кўра¸ 31 миллион аҳолиси бор Ўзбекистонда китоб чоп қилиш¸ китоб савдоси билан шуғулланиш кескин камайиб кетган:

– Тадбиркор китоб чоп этиш¸ китоб сотиш билан ўзини эплай олмай қолган. Ҳозирда китоблар тиражи ниҳоятда қисқарган. Болалар учун китоблар кўпи билан 5000-10 000 тиражда чиқади. Ваҳоланки Ўзбекистонда 6¸5 миллион ўқувчи бор ва бу жуда катта рақам. Биринчи қадам сифатида¸ ҳар бир ўқувчи бошига бир йилда битта бадиий¸ битта илмий адабиëт чоп этишни йўлга қўйиб¸ кейин буни кўпайтириб борса¸ мақсадга мувофиқ бўлади¸ дейди олим.

Нега аксар ўзбекистонлик¸ хусусан¸ ëшларкитоб ўқимай қўйди?

Озодлик ўтганда ҳам бу мавзуни кўп бора муҳокама қилган ва СССРдаги энг кўп китоб мутоалаа қилувчилар бешлигида бўлиб келган ўзбекистонликлар ҳаëтидан китоблар¸ хусусан¸ бадиий адабиëтнинг чиқиб кетгани сабабларини ўрганишга ҳаракат қилган.

Президент фармойиши муносабати билан Озодлик аксар фойдаланувчилари ëшлар бўлган Одноклассники ва Facebook ижтимоий тармоғида кичик сўров ўтказди.

Ўзбекистонда ёшларнинг китоб ўқимай қўйгани сабаблари нимада?

1. Китоблар қимматлиги; 2. Яхши китоблар йўқлиги; 3. Адабиёт ўқитишнинг ёмонлашгани; 4. Умумий саводхонлик даражасининг пасайиб кетгани; 5. Ёшларнинг пул топиш билан бандлиги; 6. Юқоридагиларнинг ҳаммаси; 7. Бошқа сабаблар (буни кенгроқ ёзиб юборинг)” деб сўралди.

Биринчи соат давомида келган жавоблар орасида “ўқитувчилар обрўсининг тракторчиникидан ҳам пастлиги (Ҳожибой Тожибоев ҳикматлар китобидан)”¸” юқоридагиларнинг ҳаммаси ҳам сабаб¸ лекин кўпроқ саводхонлик даражасининг пасайганлиги”¸ “кўп китоб ўқиб илмли бўлганлар ҳозир пиëда ва ижарада ўтирибди. Китоб ўқиймай тўп тепиб юрганлар Малибу ва 2 этажли коттежларда. Ҳозирги ëшлар бундан хулоса чиқариб китоб ўқимай қолишди”¸ деган жавоблар келди.

Озодлик сўровида қатнашганлар¸ ëшлар орасида китоб ўқишга қизиқиш йўқолиб бораëтганига электрон ахборот воситалари¸ хусусан¸ ақлли телефонлардаги юкламалар¸ хусусан¸ ижтимоий тармоқлар ҳам жиддий сабаб эканини таъкидлашди.

“Ҳозиргилар талашиб-тортишиб телефон¸ планшетнинг янги русумини ота онасидан талаб қилишади. Мактабни, ўқтувчини айблаш жуда осон. Ота-оначи – ўзи ўқимаса¸ боладан нимани сўрайди? Қуш инида кўрганини қилади”¸ “ҳозирда болалар ҳар хил ўйинларга қизиқиб кетаëтганлиги менимча. Масалан Playstation va chilim va бошка нарсаларга. Бунга ота-оналарнинг пул топаман деб¸ тарбияга қарамаëтгани катта сабаб”¸ деган изоҳлар ҳам юборишди Озодлик сўровида қатнашган ўзбекистонликлар.

Озодликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига кириб¸ ëхуд ушбу мақола остидаги шарҳ катакчаси орқали¸ сиз ҳам бу сўровда қатнашиш¸ ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.