Шайтанат» (роман, 2 жилдлик)
Йигирма беш йил муқаддам «Шайтанат»нинг биринчи китоби мухлислар эътиборига ҳавола этилган эди. Асарни қизиқиш билан кутиб олингани боис ўтган йиллар давомида китоб бир неча марта қайта нашр этилди, унда баён этилган воқеалар асосида яратилган йигирма қисмли бадиий фильм ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Мухлисларнинг фикрлари, таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олиб, ёзувчи романни қайта таҳрир қилди, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритди. Ноўрин жойларни қисқартирди. Нашриётимиз бу сафар асарни янги кўринишда тақдим этишни лозим топди. Шунга кўра «Шайтанат» романининг биринчи, иккинчи ва учинчи китоблари бир жилдга, тўртинчи ва бешинчи китоблари эса иккинчи жилдга жамланди. Нашриётимизнинг бу туҳфаси сиз – азиз китоб муҳибларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
«Shaytanat»ning to‘liq to‘plami nashrdan chiqdi
O‘zbekiston Matbuot va axborot agentligining «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» davlat ilmiy nashriyotida O‘zbekiston xalq yozuvchisi Tohir Malikning 5ta kitobdan iborat «Shaytanat» kitobi to‘liq nashrdan chiqdi.
Tohir Malikning «Shaytanat» olami haqida hikoya qiluvchi asari ko‘p yillardan buyon o‘quvchilar e’tirofiga sazovor bo‘lib kelmoqda.
Bu galgi tugal va mukammal nashrda besh qismli kitobning har bir qismi alohida nom ostida taqdim etilgan, asarning o‘zi esa yaxlit, mazmunan va mantiqan yakun topgan ko‘rinishda, barcha tuzatishlar va o‘zgartirishlar kiritilgan holda chop etildi.
Dolg‘ali zamon, adolatsiz jamiyat, og‘ir ijtimoiy muhit tufayli boshiga hayotning turli sinovlari, ayanchli ko‘rguliklari tinimsiz yog‘ilsa-da, insoniy fazilatlaridan batamom mosuvo bo‘lmagan, qalbida or-nomusni saqlab qolgani bilan kitobxonlarning sevimli qahramoniga aylanib ulgurgan Asadbekning hayotida sodir bo‘ladigan voqea va hodisalar mana shu besh qismlik to‘plamda o‘z nihoyasiga yetadi.
Qahramonlarning shaxsiyati va ularning turmush tarzi, xarakter xususiyati, ijtimoiy turmush tarzi bilan bog‘liq keskin va shu bilan bir qatorda kitobxonlar uchun qiziqarli bo‘lgan voqeliklar rivoji o‘tkir syujyetli «Shaytanat» asarining asosini tashkil etadi.
«Shaytanat» to‘plamining birinchi qismi «Qasos», ikkinchi qismi «Non bergan jon olmaydi», uchinchi qismi «Semirgan chumoli», to‘rtinchi qismi «Oqqush qo‘shig‘i», beshinchi qismi «Azozil do‘koni» deb nomlandi. Qismlarning har biri alohida nomlangani va har bir qism alohida kitob sifatida nashr etilgani ham kitobxonlar uchun ayni muddaodir.
Ushbu to‘plamdan o‘rin olgan kitoblar bejirim muqovalar va ichki illyustratsiyalar bilan ziynatlangani, sovg‘abopligi bilan ham avvalgi nashrlardan ajralib turadi.
Ushbu nashr barcha kitobxonlar, xususan teran mazmunli detektiv ishqibozlari uchun munosib tuhfa bo‘lishi kutilmoqda.
Shaytanat nechta kitob
Шайтанат (роман)
Икки жилдлик
Биринчи жилд (биринчи, иккинчи ва учинчи китоблар жамланмаси)
Иккинчи жилд (тўртинчи ва бешинчи китоблар жамланмаси)
Тўлдирилган ва қайта таҳрир қилинган нашр
Йигирма беш йил муқаддам «Шайтанат»нинг биринчи китоби мухлислар эътиборига ҳавола этилган эди. Асарни қизиқиш билан кутиб олингани боис ўтган йиллар давомида китоб бир неча марта қайта нашр этилди, унда баён этилган воқеалар асосида яратилган йигирма қисмли бадиий фильм ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Мухлисларнинг фикрлари, таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олиб, ёзувчи романни қайта таҳрир қилди, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритди. Ноўрин жойларни қисқартирди. Нашриётимиз бу сафар асарни янги кўринишда тақдим этишни лозим топди. Шунга кўра «Шайтанат» романининг биринчи, иккинчи ва учинчи китоблари бир жилдга, тўртинчи ва бешинчи китоблари эса иккинчи жилдга жамланди. Нашриётимизнинг бу туҳфаси сиз – азиз китоб муҳибларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
Муаллиф: Тохир Малик
Номи: Шайтанат(1-жилд 1,2,3 – китоблар; 2-жилд 4,5-китоблар жамланмаси)
Нашриёт: “Hilol-nashr” нашриёт-матбааси
Ҳажми: 830 бет(I), 720 бет(II)
Сана: 2017 йил
ISBN: 978-9943-4818-2-4
Ўлчами: 70×100 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Муқаддима
I ЖИЛД
БИРИНЧИ КИТОБ
I боб. «Худодан қайтибди»
III боб. Ўтмас қилич
IV боб. Кирланган дунё
V боб. Юракдаги вулқон ўти
VI боб. Дард юки
VII боб. Қадди букилган одам
VIII боб. Тилинган дил
IX боб. Тузалган «касал»
Х боб. Номус қурбони
XI боб. Лаззатсиз қасос
XII боб. Ўнг қўл
XШ боб. Ихтилоф учун иттифоқ
XIV боб. «Сиз. ўшами?!»
XV боб. Ўлимтик чивин
XVI боб. Юракнинг бир парчаси
XVII боб. «Али хўжа» – «хўжа Али»
XVIII боб. Темир тирноқ
XIX боб. Фитнанинг боши
ХХ боб. Хорланиш базми
XXII боб. Туз ҳақи
XXIII боб. Ўксир кўнгил қуши
XXIV боб. Бажарилмайдиган «план»
ИККИНЧИ КИТОБ
Нон берган жон олмайди
I боб. Қамал ҳолатининг якуни
II боб. Дил яраси
III боб. Қонталаш уфқ
IV боб. Чувалчанг
V боб. Тарози палласидаги пуфак
VI боб. Бир мисқол бахт
VII боб. Фоҳишага ўхшаган сиёсат
VIII боб. Кўнгил ҳукми
IX боб. Ижарачилар
XI боб. Ҳовуз полвон
XII боб. Ифлосланган фаввора
XIII боб. Балиқсиз ҳовуз
XIV боб. Юрак – Ватандир, Ватан – юракдир!
XV боб. Сукунат қўрқинчи
XVI боб. Энг юмшоқ гап
XVII боб. Икки оёқли илон
XVIII боб. Исбот қилиб бўлмас ҳақиқат
ХХ боб. Тирилган мурда
XXI боб. Фаҳш остонаси
XXII боб. Руҳи соғлар, алвидо.
XXIII боб. Тиббий ҳукм
XXIV боб. «Кайфиятлар аъло, чўкяпмиз. »
XXV боб. Омонат изидан
XXVI боб. Ғирром ўйин
Сўнгги боб. ёхуд учинчи китобнинг дебочаси
УЧИНЧИ КИТОБ
I боб. Валади зино
II боб. Ватан бир илоҳий боғдир
III боб. Яна чекиниш
IV боб. Тақдир тўппончаси
V боб. Қил кўприк
VII боб. Патир синдирилди
VIII боб. «Худо сени нима учун яхши кўриши керак?»
IX боб. Ҳукм бекор бўлган онда туғилган янги ҳукм
Х боб. Шайтоннинг урғочиси
XII боб. Бўрининг қалби
XIII боб. Қулликнинг янги сиртмоғи
XIV боб. Тилла танга
XVI боб. Отасининг қизи
XVIII боб. Хонгирейнинг совғаси
ХХ боб. Қардошлар
XXI боб. Учинчи қавм
XXII боб. Қурбон
Сўнгги боб ўрнида
II ЖИЛД
ТЎРТИНЧИ КИТОБ
I боб. Савоҳил соғинчи
III боб. Чиллали уй
IV боб. Ўзидан чиққан бало
V боб. Жумбоқлар тўри
VI боб. «Оққуш қўшиғи»
VII боб. Чувалчангдан қўрққулик
VIII боб. Адолат боғи ва зулм саҳроси
IX боб. Қарғишнинг умри
Х боб. Ҳилолнинг ширин хабари
XI боб. Чала хўжайин
XII боб. Пирамида
XIII боб. Ғайритабиий сайр
XIV боб. «Наркокурьер»
XV боб. Мантиқсиз ҳаёт
XVI боб. Чўкаётган қароргоҳ
XVII боб. Эгасига буюрсин
XVIII боб. Масъуд кунлар қайтарми
XIX боб. Зулм соясидаги иттифоқ
XXI боб. Комронликми бу ё бахтсизлик?
XXII боб. Портлаган тобут
XXIII боб. Қиррали тошча
XXV боб. Икки ўлим ораси
Айтар сўзимизнинг интиҳоси
БЕШИНЧИ КИТОБ
II боб. «Турк ҳаммоми»
III боб. Икки оламнинг икки сиёсати
IV боб. Ўликлар қироли
V боб. Фитнанинг боши
VI боб. Тақдирдан қочиб қутулиб бўлурми
VII боб. Бир юришда мот
VIII боб. Борса келмас
IX боб. Шамол эккан.
Х боб. Умидсиз ташриф
XI боб. Шарбатхўрлик
XII боб. Каламуш базми
XIII боб. Дунё лаззати – булут сояси
XV боб. Элакдан ким ўтади?
XVI боб. Шайтоннинг жиянлари
XVII боб. Дард юкларининг ҳаммоли