Press "Enter" to skip to content

Ушбу китобга ўхшаш асарлар

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Tajvid kitobi

Муаллифлар: Одилхон қори Юнусхон ўғли

Китоб номи: “Тажвид қоидалари”

Қисқача:

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган Қуръони карим бандаларни эзгу йўл, тўғри эътиқод ва амалларга бошлайди. Бу улуғ ҳидоятдан баҳра олиш учун ҳар бир мўмин – мусулмон банда уни қироат қилиши, тушуниши ва Қуръонга амал қилиши керак. Шунда унинг имони мукаммал, эътиқоди тўғри бўлади, қилаётган амаллари шариатда буюрилганидек бажарилади. Шу маънода сиз азиз ўқувчиларга “Тажвид қоидалари” номли китобимизни тавсия этамиз.

Ушбу китоб орқали тажвид қоидалари билан яқиндан танишасиз, Қуръони карим оятларини тиловат қилиш қоидаларини ўзлаштирасиз. Маълумки, ҳар бир мўмин банда хоҳ намозда, хоҳ ундан ташқарида бўлсин, Қуръони каримни тўғри тиловат қилиши, хато ва камчиликларга йўл қўймаслиги талаб этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда айтадиган бўлсак, тажвид қоидаларини етарли даражада ўрганиб, унга амал қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз эканини унутмаслик керак.

Мазкур китобда тажвид қоидалари тушунарли ва батафсил баён қилинган ва ҳар бир қоида мисоллар билан атрофлича тушунтирилган. Шу маънода айта оламизки, “Тажвид қоидалари” китобимиздан мустақил ўрганувчилар ҳам, бошловчилар ҳам баробар фойдаланишлари мумкин. Шундай бўлса – да, тажвид илмини устоз назорати остида ўзлаштириш мақсадга мувофиқ. Аллоҳ таоло барчаларимизга Ўзининг Каломини тўғри ва бехато ўқиб, унинг ҳукмларига амал қилишни насиб этсин!

  • Файл ҳажми: 12.04 MB
  • Кўчириб олиш:Тажвид қоидалари
Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Сўнгги янгиликлар

2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур…

12.9.2019 11192 Батафсил

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган…

25.8.2019 10295 Батафсил

Муҳтарам ватандошлар! Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб…

Tajvid kitobi

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.

Электрон китоб
Эътибор беринг “Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?” бўлими билан танишиб чиқинг!

Буюртма бериш учун, авторизациядан ўтинг
Қоғозли китоб
Сотувчи – KITOBXON
Дўкон тел.: +998 90 959-25-26, +998 90 976-99-88

Дўстларизга тавсия этинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Фикр ва мулоҳазалар

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу китобда энг яхши инсон бўлиш, яъни, Қуръони каримни ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатиш илми – Тажвид қоидалари содда, ёдлаш учун осон ҳамда жадваллар тарзида баён этилган.

Муқаддима
Муҳим эслатмалар
Тажвид
Араб алифбоси
Ҳаракат
Истеъло ва истифола ҳарфлар
“Қалқала” қоидаси
Ғунна
“Cукун”ли нyн ( ) ҳарфи ва танвин ( ) даги қоидалар
Изҳор
Идғом
Иқлоб
Ихфо
“Cукун”ли мим ( ) ҳарфидаги қоидалар
Идғоми шафавий
Ихфойи шафавий
Изҳори шафавий
Мад
Сабаби мад
Маднинг турлари
Мади табиий (одатдаги)
Мади муттасил (уланган)
Мади мунфасил (алоҳида)
Мади лозим
Мади ориз
Лин
Мади лини лозим
Мади лини ориз
лафзидаги қоидалар
“ ” (ро) ҳарфи қоидалари
Тафҳим
Тарқиқ
Маҳраж (ҳарфнинг чиқадиган жойи)
Идғоми мислайн
Идғоми мутажонисайн
Идғоми мутақорибайн
Изҳори қамария ва идғоми шамсия
Сакта
Вақф
Равм
Имола
Ишмом
Тасхил
Тест саволлари
Тиловат саждаси баёни
Қуръонни ёд олиш режаси