Press "Enter" to skip to content

Tarixi muhammadiy kitob

Муаллиф: Алихонтўра Соғуний
Номи: «Тарихи Муҳаммадий»
Нашриёт: «Movarounnahr»
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 712 бет
ISBN: 978-9943-12-429-5
Ўлчами: 70х100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

«Тарихи Муҳаммадий» QR кодли

Ислом тарихида Пайғамбаримизнинг муборак ҳаётлари ва беназир хулқларига бағишлаб ёзилган сийрат китоблари талайгина. Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий” китоби ҳам шулардан биридир. Муаллиф Пайғамбаримиз ҳаётларини тарихий манбалар ва ҳаққоний ҳужжат-далиллар асосида баён этиш баробарида ўз томонидан шарҳларни ҳам келтириб ўтиши билан ўзига эътиборни тортади. Бу эса асар қадр-қимматини янада оширади. Асар тили ва баён услуби содда ва самимий. Мазкур китоб ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Муаллиф: Алихонтўра Соғуний
Номи: «Тарихи Муҳаммадий»
Нашриёт: «Movarounnahr»
Сана: 2020 йил
Ҳажми: 712 бет
ISBN: 978-9943-12-429-5
Ўлчами: 70х100 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг туғилганларидан вафотларига қадар ҳаёт тафсилотлари, фаолиятлари, курашлари, жангу жадаллари мавзусидаги тадқиқотлар сияр ёхуд сийра (сийрат) соҳасига киради. Сиярга оид китоблар Қуръони Карим, саҳиҳ ҳадислар, мўътабар сийрат китоблари услубининг ўзига хослиги нуқтаи назаридан бошқа тарихий асарлардан фарқ қилади. “Тарихи Муҳаммадий” китобининг мақсади Ислом ҳақиқатини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаётлари мисолида англатишга қаратилгандир. Зеро, Ҳазрат Пайғамбар Ислом тамойиллари ва ҳукмларининг ҳаммасини ўзида мужассамлантирган зот бўлганлар.

Ушбу китоб 1954—1961 йиллар давомида муаллифнинг ўз қўли билан ёзиб битирилган. Унинг ўзбек арабий ёзувида ҳуснихат оққа кўчирилган нусхаси ҳам мавжуд. Ўзбекистон мустақил бўлгач, мазкур китоб бир неча бор кирилл имлосида нашр этилди. Унинг дастлабки нашрини тайёрлашда хаттотлар йўл қўйган бир қанча камчиликларни тузатиш, жой ва шахс номларига аниқлик киритиш, оят-ҳадислар ва баъзи матн парчаларини араб ёзувида бериш имконияти бўлмаган холос. Олдиндан келаётган илмий анъаналаримизда манбаларни саҳифанинг сўнгги сатри остида ёки китоб охирида кўрсатишга одатланилмаганликдан бу ҳақда фақат қисқача эслатма берилган. Кейинги нашрларда ҳам аҳволни ижобий томонга ўзгартириш насиб этмади. Аммо қўлингиздаги бу нашр асарнинг жиддий таҳқиқ, тахриж ва тасҳиҳга тобе тутилган ҳоли бўлиб, юқорида қайд этилган камчиликларнинг аксарияти бартараф этилди. Қилинган ишларнинг тафсилоти китоб охиридаги “Изоҳлар” (қилинган таҳқиқ, тахриж ва тўлдирувда берилган.

Китоб сийрат мавзусида асарлар тасниф этиш усулига биноан, унинг анъаналарини муваффақиятли давом эттирган ҳолда ёзилган. Дастлабки қисмда Пайғамбаримизнинг туғилишларидан бошлаб, то илк ваҳий келгунга қадар бўлган давр тафсилотлари баён қилинади. Шундан кейин изма-из жоҳилият даврида Аллоҳ динини тушунтириш ва бу йўлда кўрсатилган буюк фидокорлик, муҳим ғазот ва сарийялар, подшоҳларни Исломга даъват, Арабистонда Ислом дини тантанаси, Пайғамбаримизнинг ақлларни лол қолдирувчи мўъжизалари ҳамда инсони комил сифатидаги олий фазилатлари англатилади. Булар ноёб фотосурат, харита ва тасвирлар билан бойитилган.

Бир халқни миллат сифатида бирлаштирувчи муҳим омил она тилидир. “Тарихи Муҳаммадий” эса ҳозирги ўзбек тилининг асли бўлган чиғатой туркийчасида ёзилган энг сўнгги асарлардан ҳисобланади ва мунқариз бўлаёзган тилимиз негизларини ўрганишни истовчилар учун қимматли топилмадир. Тушунилиши осон, баён услуби очиқ ва равондир. Шу боисдан матнни қўлёзмадаги шакли билан сақлаб қолишга ҳаракат қилинди.

Таҳқиқ натижасида шу нарса маълум бўлдики, асар энг мўътабар илмий манбаларга таянгани билан мутахассислар эътиборини тортади. Амалга оширилган тахриж василасида унинг илмийлиги расмий бир мақом қозонди. Айни замонда унда сияр мавзуси кенгайтирилиб, ўқувчига Ислом дини асослари, Каъба ва Қуръони карим тарихи мавзуларида энг керакли маълумотлар ҳам тақдим этилган.

Ниҳоят, китобнинг айрича қимматини оширган яна бир хусусият унда баҳс қилинаётган ҳақиқатларни муҳим ижтимоий муаммолар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда баён этилиб, муаллифнинг бой илмий, ижтимоий-сиёсий ва ҳаётий тажрибага суяниб тарихий воқеаларга ўз шарҳини келтиришидир. Асар муаллифи Пайғамбаримиз ҳаётлари тарихини баён этибгина қолиш, таъбир жоиз эса, бўлган Воқеаларнинг қуруқ ўзинигина бериш билан чекланмайди. Балки баён этилганларни кундалик ҳаётда қўллаш бўйича фойдали тавсияларни таклиф қилади. Шу сабабдан ҳам ушбу асар илк нашр этилган вақтдан бошлаб диний онг — тушунчалари тобора юксалаётган халқимизга қадрли бўлиб қолди, десак, муболаға бўлмайди.

Қутлуғхон (Эдиқут) ШОКИРОВ,
муаллиф Алихонтўра Согуний ўғли

Мундарижа
Динимиз тарихига доир бебаҳо асар
Тақдим
Сўзбоши
Пайғамбаримизнинг насаблари ва туғилишлари эмиздирилишлари
Кўкси ёрилиши воқеаси
Оналари билан Ясриб (Мадина)га сафар
Абу Толиб тарбиясига ўтишлари
Хадичага вакил бўлиб Шом сафарига чиққанлари
Хадича билан никоҳланишлари
Байтуллоҳнинг биноси
Ҳажарул асвад тарихи
Пайғамбарлик ваҳийси
Амир Ҳамзанинг мусулмон бўлиши
Ҳазрати Умарнинг имон келтириши
Исломга умумий даъват ва Ҳабашистонга биринчи ҳижрат
Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат
Нажошийга қарши воқеа
Саҳий)фа воқеаси
Туфайл ибн Аби Амрнинг имон келтириши
Бани Қайс шоири Аъшо воқеаси
Пайғамбаримизни масхараловчи Қурайш раисларининг воқеаси
Рукона ибн Абди Язид воқеаси
Хадича онамизнинг вафотлари
Тоиф халқини динга даъват қилиш
Меърож воқеаси
Қурайшдан бошқа қабилаларни Исломга даъват Дорун-Надва маслаҳати
Мадинага ҳижрат
Пайғамбаримизнинг Мадинага киришлари
Масжиди Набавиянинг қурилиши
Азоннинг жорий этилиши
Мадина яҳудлари ҳақида
Ваддон — ғазотнинг бошланиши
Бувот ғазоти
Зул Ушайра ғазоти
Абдуллоҳ ибн Жаҳш сарийяси
Қибланинг Каъбага йўткалиши
Рўзанинг фарз бўлиши
Закотнинг фарз бўлиши
Бадр ғазоти
Асирлар ҳақида музокара
Қайнуқоъ ғазоти
Савиқ ғазоти
Каъб ибн Ашрафнинг бартараф қилиниши
Ғатафон ғазоти
Уҳуд ғазоти
Ҳамроул Асад ғазоти
Урана воқеаси
Азал ва Қорра қабилаларининг хиёнатлари
Маувна воқеаси
Банин-Нази(й)р ғазоти
Умратул-қазо воқеаси Ғолиб ибн Абдуллоҳ сафари
Бани Мурра қабиласига чопул
Муъта ғазоти Зотус-Салосил ғазоти
Ал-Хабат ғазоти
Макка шаҳрининг фатҳи
Ҳунайн ғазоти Табук ғазоти
Нажрон элчилари
Дорийюнлар воқеаси
Бани Омир элчилари
Зимом ибн Саълаба воқеаси
Абдулқайс элчилари
Бани Ҳанифа қабиласи элчилари
Тай қабиласи элчилари
Адий ибн Ҳотам қиссаси
Кинда қабиласининг элчилари
Азди Шануъа қабиласи элчилари
Ҳимяр подшоси элчилари
Фарватабну Амрул Жузомий элчиси
Бани Ҳорис ибн Каъб қабиласининг элчилари
Ҳамдон қабиласи элчилари
Тужиб қабиласи элчилари
Бани Саълаба қабиласи элчилари
Бани Саъд элчилари
Бани Фазора қабиласи элчилари
Бани Асад қабиласи элчилари
Бани Узра қабиласи элчилари
Бани Яъло (Балий) қабиласи элчилари
Умратул-қазо воқеаси Ғолиб ибн Абдуллоҳ сафари
Бани Мурра қабиласига чопул
Муъта ғазоти Зотус-Салосил ғазоти
Ал-Хабат ғазоти
Макка шаҳрининг фатҳи
Ҳунайн ғазоти Табук ғазоти
Нажрон элчилари
Дорийюнлар воқеаси
Бани Омир элчилари
Зимом ибн Саълаба воқеаси
Абдулқайс элчилари
Бани Ҳанифа қабиласи элчилари
Тай қабиласи элчилари
Адий ибн Ҳотам қиссаси
Кинда қабиласининг элчилари
Азди Шануъа қабиласи элчилари
Ҳимяр подшоси элчилари
Фарватабну Амрул Жузомий элчиси
Ҳамдон қабиласи элчилари
Тужиб қабиласи элчилари
Бани Саълаба қабиласи элчилари
Бани Саъд элчилари
Бани Фазора қабиласи элчилари
Бани Асад қабиласи элчилари
Бани Узра қабиласи элчилари
Бани Яъло (Балий) қабиласи элчилари

Tarixi muhammadiy

www.ziyouz.com kutubxonasi
1
Alixonto’ra Sog’uniy

TARIXI MUHAMMADIY

SO‘ZBOSHI
Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,
xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.
I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.
II. Qur’oni karim tarixi.
III. Dini Islom tarixi.
IV. Ka’batulloh tarixi.
Shuning uchun, men faqir — Alixonto‘ra Shokirxonto‘ra o‘g‘li Sog‘uniydurmankim,
bizlardin keyingi avlod nasllarimizga va ham boshqa turkiy tillik vatandosh, din
qarindoshlarimizga mendan yodgor bo‘lsin deb yuqoridagi to‘rt narsa tarixini har qandoq
kishi tushungudek qilib, ochiq turkiy tilida yozdim. Bu kitobga «Tarixi Muhammadiy» deb
ot qo‘ydim. Buni o‘qiguvchilar faqirni duolarida yod qilib qo‘yishlarini umid qilurman.
BUYUK USTOZ HAQIDA SO‘Z
«Tarixi Muhammadiy» muallifi Alixonto‘ra Sog‘uniyni asrimizning ko‘plab ulamoi fozillari
o‘zlarining buyuk ustozlari deb biladilar. Zero, ul zoti bobarakotning serfayz va ta’sirchan
suhbatlaridan bir lahza bahramand bo‘lgan har bir tolibi sodiq yillar davomida o‘zga
ustozlardan olgan saboqlari yoki yuzlab mutolaa qilgan kitoblardan olgan
ma’lumotlaridan ham ziyodroq istifoda etar edi, desam mubolag‘a bo‘lmas. Kamina esa
bir lahza emas, Tangriga behad shukrlar aytamankim, ul ustozi kullning darsgo‘ylik
davralarida va fayzli suhbatlarida ko‘p bo‘lganman va ko‘pdan-ko‘p ilmiy ishtibohlarimni
so‘rab o‘ta qoniqarli javoblar olganman.
Hamon esimda, 1971 yili Marg‘ilon shahriga borganlarida bir ilmiy suhbatda hozirlarning
ko‘pchiligi tolibi ilmlar ekanini nazarda tutib, ahli majlisga Qur’oni karimdan Val-asr
surasini tafsir qilib bergan edilar. Sura eng qisqa suralardan bo‘lib, atigi uch oyat — ikki
satr bo‘lishiga qaramay ustoz roppa-rosa ikki soat tahlil etib, oyatlarning har bir kalima,
hatto harfi zimnidagi hikmati va nuqtalarini shunchalik hakimona sharxlar edilarki,
diqqat bilan some’ bo‘lib turgan ulamo va toliblar boshlariga qush qo‘ngandek sukut
saqlagan holda vujudlari quloq bo‘lib, har bir so‘zlarini uqib olishga va mag‘zini
chaqishga harakat qilar edilar.
Darhaqiqat, ustoz ilmu hikmatning bir-ikki sohasida emas, balki ilmi qiroat, tafsir, hadis,
fiqh, nahv, balog‘at, mantiq, tib, tarix, siyrat, jug‘rofiya, nazmu nasr va boshqa fanlar
bo‘yicha ham yetuk mutaxassis edilar.
Endi ushbu siyrati nabaviyya faniga mansub «Tarixi Muhammadiy» asari xususida ham
biroz to‘xtalib o‘tishga to‘g‘ri keladi.
Islom tarixi va janob payg‘ambarimiz Muhammad alayhis-salotu vas-salomning hayotlari
va faoliyatlari to‘g‘risida hozirgacha arab, fors, turk va boshqa sharq va g‘arb tillarida
juda ko‘plab asarlar yozilgan. Lekin Alixonto‘ra Sog‘uniyning ushbu asari ularning
xulosasi bo‘lishi bilan birga, ma’lumotlarining ishonchli manbalardan olinganligi, har bir
tarixiy voqea bayonidan keyin muallifning unga nisbatan o‘z fikr-mulohazalarini ibratli
ravishda izhor etganlari va asarga imkoni boricha badiiylik kiritib har qanday kitobxonni
o‘ziga rom etishi bilan alohida ahamiyat kasb etadi.

Tarixi Muhammadiy. Alixonto’ra Sog’uniy

www.ziyouz.com kutubxonasi
2
Mening fikrimcha, asarni bir marta o‘qib chiqishning o‘zi kifoya qilmaydi, balki shu
muhim manbaga tez-tez murojaat qilib turish kerak. Tabiiyki, har safar yangi-yangi
tushunchalar kashf etilib, kitobxonda o‘zgacha taassurotlar hosil bo‘ladi. Bu faqat
kaminaning fikri emas. Asarni mutolaa qilib chiqqan ko‘pdan-ko‘p do‘stlarimiz ham
ushbu gapni takrorlab turadilar. Ayniqsa, imom-xatiblar, ulamoi kiromlar va tolibi
ilmlarning har birlarida ushbu noyob asardan bo‘lishini tavsiya etardim. Zero, hozirgi
kunimizda Islom tarixi bo‘yicha o‘z ona tilimizda batafsil yozilgan bundan o‘zga asar
yo‘q. Bundan tashqari bu fanga doir har qanday kitob uning o‘rnini bosa olmaydi. Xullas,
«Tarixiy Muhammadiy» kitobini har qancha ta’rif va tavsif qilinsa, kamlik qiladi. Yaxshisi,
asarning o‘zini qunt bilan mutolaa qilib, uning serqirrali ma’lumotlaridan, fayzu futuhli
mazmunlaridan bahramand bo‘lgan kitobxongina bunday ta’riflarda mubolag‘a yo‘q
ekaniga to‘la ishonch hosil qiladi.
Hadisi sharifda vorid bo‘lganki, ba’zi bir qilingan xayrli ishlarning savobi insonning
vafotidan keyin ham to ro‘zi qiyomatgacha uning nomai a’moliga bitib turilar ekan.
Ustozimizning ushbu asari xuddi shunday solih amallardandir. Binobarin, uni o‘qib,
foydalanuvchi barcha kitobxonlar nomidan ul zoti sharifning haqlariga duoi xayrlar qilib
qolamiz.
Abdulaziz MANSUR
Bismillahir rohmanir rohiym
Allohga beadad hamdu sanolar bo‘lsinki, qo‘lingizda «Tarixi Muhammadiy»ning to‘liq
kitobi turibdi.
Asar muallifi Alixonto‘ra Sog‘uniy Shokirxo‘ja eshon o‘g‘li, Muhammadxo‘ja o‘g‘li,
Mirniyoz o‘g‘li erurlar.
Buyuk insonlar haqida yozish hamisha sharafli, mas’uliyatli va shu bilan bir vaqtda o‘ta
murakkab vazifadir. Bobomiz 1885 yil 21 martda sobiq Turkiston o‘lkasining To‘qmoq
shahrida o‘zbek oilasida tug‘ilganlar. Naqshbandiy sulukiga mansub ulamolardan
bo‘lmish katta bobomiz Shokirxo‘ja eshon boshqalardan uquvchanligi, tirishqoqligi va
zehn-zakovati bilan ajralib turadigan ikkinchi o‘g‘li Alixonto‘rani katta o‘g‘li Olimxonto‘ra
bilan birga uzoq Arabistonga o‘qishga yuboradilar.
Talabalik yillaridayoq olamdagi ijtimoiy voqelikni, siyosatni tub mohiyati bilan anglay
boshlaydilar. Ilmga chanqoq bu talabaning yoshlikdan amal qilib yurgan shiori «Al-ilmu
fis-sig‘ari kan-naqshi alal-hajari», ya’ni «Yoshlikda egallangan bilim — toshga o‘yilgan
naqsh» edi.
O‘z g‘ayrat-intilishlari bilan pirovardida bobomiz o‘z zamonasining zabardast olimi,
buyuk allomasi bo‘lib yetishdilar. Lekin taqdiri azal hamma zamonlarning ulug‘
sardorlariga qilgan «marhamatini» bobomizdan ham darig‘ tutmadi. Sovetlar iskanjasida
yashayotgan musulmonlarning ozodligi haqida faol tashabbuslari sabab ta’qib qilina
boshlagach, 30-yillarda u kishi oilasi bilan Xitoyga o‘tib ketadilar. Sababki, eng
g‘ayriinsoniy mafkura asosida qurilgan chirkin sovet tuzumining tub mohiyatini
hammadan oldinroq anglaganlar. Tafakkur va ma’rifat dushmanlari Xitoyga ham
allaqachon yetib borishgandi. Natijada ular 1937 yil bobomizni umrbod qamoq jazosiga
mahkum qiladilar. Allohning marhamati bilan, 1941 yil bu jazodan ozod bo‘lib, maxfiy
«Ozodlik jamiyati»ga rahbarlik qiladilar. Shunday qilib, butun Shin-Jon o‘lkasida juda
katta ozodlik harakati boshlanadi. 1944 yilgi qurolli qo‘zg‘olon natijasida «Ozod Sharqiy
Turkiston» respublikasi barpo etiladi. Chankayshi va gomindanchilarning deyarli yuz
ming kishilik armiyasiga qarshi ketma-ket olib borilgan shiddatli janglarda ular tor-mor

Tarixi Muhammadiy. Alixonto’ra Sog’uniy

www.ziyouz.com kutubxonasi
3
etiladi. Milliy Armiyaning Bosh qo‘mondoni Alixonto‘raga Marshal unvoni beriladi va u
kishi Sharqiy Turkiston jumhuriyatining birinchi prezidenti etib saylanadi.
Shunday qilib, bizning O‘zbekistonga deyarli uch barobar keladigan ulkan hududda yana
bir islom davlati vujudga keladi. Bu esa dahriylik asosida qurilgan sovet davlati
rahbariyatini qattiq tashvishga soladi. Oqibatda qonxo‘r Stalinning buyrug‘i bilan,
jinoyatchilar bobomizni muzokaraga taklif qilish bahonasi bilan o‘g‘irlab ketishadi. O‘ttiz
ming fidoiy yigitlardan tuzilgan muntazam armiya hamda milyonlab vatanparvar
musulmonlar esa mung‘ayib qolaverishgan. Toshkentda bobomiz bir necha yil uy
mahbusi bo‘lib o‘tirganlar.
Shunday nohaqliklar oqibatida faol siyosatdan voz kechishga majbur etilgan, qalbi
qayg‘u-hasrat, dardu alamga to‘lgan, ammo o‘z e’tiqodi, o‘z mafkurasidan zarracha
chekinmagan jafokash inson ilmu fan tadqiqotlariga sho‘ng‘ib ketadilar.
Bobomizning bunday og‘ir kunlarni boshlaridan kechirishlari janobi Payg‘ambarimiz
Muhammad alayhissalomning bir hadisi shariflarida kelgan mazmunni beixtiyor eslatadi,
Ul zot aytgan ekanlar: «Baloyu ofat, g‘urbat va musibatlarning eng qattig‘i bu dunyoda
payg‘ambarlarga, so‘ng ularning xayrli ishlarini davom ettiruvchi ulamolarga, so‘ng
shularga o‘xshash solih kishilar boshiga kelishi muqarrardir».
Bu hadisi sharif ruhini tanlariga singdirib olgan bobomiz qanchalik ko‘p zulmu sitam
tortsalar ham taqdir egasi ustidan hargiz shikoyat qilmas, balki shukr va mamnunlik
bajo keltirar edilar.
Alixonto‘raning Toshkentda o‘tgan so‘ngi o‘ttiz yillik umri ijodiy jihatdan juda sermahsul
bo‘lgan. Jumladan, Xerman Vamberining «Buxoro yoki Movarounnahr tarixi» kitobini,
Ahmad Donishning «Navodirul Vaqoye» asarini hamda Darvish Ali Changiyning «Musiqa»
risolasini fors tilidan tarjima qildilar. Ayniqsa, «Temur tuzuklari» shoh asarini eski
forsiydan tarjima qilib, «Guliston» jurnalida nashr qilganlarida (1967 yil) chinakam
inqilob bo‘lgan edi. O‘shanda «qonxo‘r Temur»ni ulug‘lashga qanday haddi sig‘di, deb
bobomizga butun «katta rahbar»lar hujum qilgan, jurnalning bosh muharriri va
Markazqo‘mdagi qator mas’ullar ishdan olingandi. Vaholanki, bobomiz Amir Temurni
o‘zbek xalqiga tiriltirib berib ketgan edilar. Yaratganga shukrki, mana bizning kunlarga
kelib Toshkentning markazida Sohibqiron Amir Temurga haykal o‘rnatildi.
Bobomizning eng ulug‘ zoti oliylargagina xos sifatlaridan biri — mansabga intilish va
shuhratparastlikdan yiroq bo‘lganlaridir. Bir necha yil burun «Temur tuzuklari»ni kitob
shaklida chop etdilar. Asarni bizning hozirgi tilimizga muvofiqlashtirib, bobomizning
yoniga yana bir kishining ismi-sharifini qo‘shib, Alixonto‘raning tarjimasi sifatsiz va
xatosi ko‘p edi, asar deyarli qaytadan tarjima bo‘ldi, deb bir professor olim tanqid qilib,
so‘zboshi yozibdi. Bobomizga bag‘ishlangan katta anjumanda shogirdlaridan biri o‘sha
tanqidchi olimga qarata shunday degandi: «Ustozning shuhrat otiga mingashibsiz, lekin
u kishini tanqid qilishga sizga kim huquq berdi. Axir buyuklar nuqsonini qidirish uchun
hech bo‘lmaganda ular darajasiga yaqinroq bo‘lish kerak emasmi?» O‘shanda katta zal
bu gapdan larzaga kelgandi.
«Har bir davlat rahbari, podshosi agar «Temur tuzuklari»dan mukammal xabardor bo‘lsa
va unga amal qilsa, u eng odil, eng qudratli va yengilmas davlat podshosi bo‘lishi
muqarrar», degan edilar bobom.
Bobomiz kuchli tabib ham edilar, hatto saraton kasalining muolajasini bilganlar.
Sovet tibbiyotida uzoq vaqt tan olinmagan seksopatologiya fanining bilimdoni ham
Alixonto‘ra Sog‘uniy edilar.
Bobomiz qalamiga mansub «Shifo-ul ilal», ya’ni «Illatlar shifosi» asari ham mavjud.
Unda ikki yuzga yaqin kasalliklar bayoni, tashxisi va davolash usullari berilgan.
Etuk siyosiy arbob va haqiqiy vatanparvar bo‘lgan Alixonto‘ra Sog‘uniy «Turkiston

Tarixi Muhammadiy. Alixonto’ra Sog’uniy

www.ziyouz.com kutubxonasi
4
qayg‘usi» degan katta asarning muallifidirlar. Bu asarda bizning xalqimiz qanday qilib
bosqinchilarga qul bo‘lib qolgani va qanday qilib dinni, Vatanni, millatni asrash kerakligi
chuqur siyosiy-ijtimoiy mantiq asosida mukammal bayon etiladi.
«Tarixi Muhammadiy»ning yozilishi qanchalik kuch-g‘ayrat, mashaqqatli mehnat va
bilim-zakovat talab etgan bo‘lsa, uni qabih kommunistik tuzum ta’qibidan asrash undan
ham qiyinroq bo‘lgan. Bobom deyarli yigirma yil mobaynida juda og‘ir ahvolda, dindorlar
quvg‘inda bo‘lgan yillari yozgan bu bebaho asarni avaylab zamoni saodatga, kelajak
avlodga yetkazib berish uchun ko‘p yillab uni yer ostida, hatto un qoplarida ham
saqlaganlar.
O‘zbekistonimiz istiqlolga erishgan bu dorulomon kunlarda adolat qaror topib, haqiqat
ochiq aytilmoqdakim, yirik islomiy-falsafiy olimlarning yakdillik bilan e’tirof etishlaricha,
«Tarixi Muhammadiy» XX asrning eng insonparvar, betakror, buyuk asarlaridan biri
hisoblanadi. Kitobni oqqa ko‘chirish, xattotlik esa yoshligidanoq eng oliy maqsadi Otaga
xizmat qilish bo‘lgan, bobomning suyukli farzandlari — mening padari buzrugvorim
bo‘lmish Muhammadyorxonto‘ra zimmalarida edi. Biz yosh bola edik, dadamlar
nihoyatda go‘zal arabcha husni xatlari bilan tunu kun yozardilar.
«Turkiston qayg‘usi»da bobomning shunday so‘zlari bor: «mag‘lubiyatga uchrab,
dushmanlaridan yengilgan millatlar doimo qayg‘u-hasratda qolib, xoru zorlik birla
yashamoqqa majburdirlar. Har kimsaga ma’lumdurki, hayot olamida insonning eng
sevgan, qadrlik, qimmatlik to‘rt narsasi bordur. Bu to‘rt narsaga ega bo‘lmagan kishilar
insonlik sharafidan mahrum bo‘lurlar.
Alarning eng birinchisi shuldurki, har odam o‘z erk va ixtiyoriga ega bo‘lmog‘i kerakdur.
O‘zida erki, qo‘lida ixtiyori yo‘q odamlarning hayvondan nima farqlari bor.
Ikkinchisi shulki, shar’iy yoki qonuniy kasblar orqali topgan molu dunyosi, qilgan
mehnatining mevasi shul topguvchining o‘z haqqi bo‘lib, aning xos mulkidur.
Uchinchisi, har bir millatning haqiqiy onasi, u millatning tug‘ilib o‘sgan, ota-bobosidan
meros qolgan Vatanidir. Ona Vatanni boshqalar tasarrufiga qoldirmoq — Vatan
avlodlarining kechirilmas og‘ir jinoyatlaridur, balki inson huquqlariga qilgan xiyonatidur.
To‘rtinchisi, har bir mamlakat xalqining asrlar bo‘yi asralib kelayotgan muqaddas
dinlaridur.
Endi yuqorida yozilmish bu to‘rt narsaga ega bo‘lmoq uchun har millatning butun
huquqlari shu millatning o‘z qo‘lida bo‘lishi shartdur».
Bobomiz tub ma’nodagi olim bo‘lib, tibbiyot, falsafa, geologiya, tarix, matematika
fanlarining yetuk olimlari — professor, akademiklariga ustozlik qilganlar. Shunday ekan,
nima uchun matbuotda u kishining nomi eshitilmas edi, degan savol tug‘ilishi tabiiy.
Avvalo, sovet hukumati Alixonto‘raning nomini matbuotda tilga olishdan qo‘rqqan.
Ikkinchidan, yaxshisi bir misol keltiray: «Sodiqov degan ToshMIning bir professori
bobomizga qadimgi bir qo‘lyozma ko‘tarib keladi. Uni o‘qishga hali hech kimning tishi
o‘tmagan ekan. Bobomiz salkam uch yuz yil ilgari forsiyda yozilgan bu qo‘lyozma tibbiy
asar ekanini aytib, uni darhol arabchaga va turkiyga o‘giradilar va u kishiga qaytib
beradilar. Professor darhol taqriz yozib, asarning u yer-bu yerini «tuzatgan» kishi bo‘lib,
o‘zining nomidan bosib chiqaradi. Voqeadan xabardor bir shogirdlari bobomizning
oldilariga kelib: «Anavi professor qo‘lyozmani kattagina broshyura qilib, faqat o‘z
nomidan chiqaribdi, Sizning nomingizni hatto tilga ham olmabdi», deganida bobomiz
xursand bo‘lib: «Ha, barakalla, kitob qilibdimi, a? Necha ming dona kitob qilib bosibdi?
Xalq o‘qiydigan bo‘libdi-da, baraka topsin!» degan edilar.
Bobomiz biz farzandlari uchun bir vaqtda ustoz ham bo‘lganlar, mening o‘zim uchun esa
tub ma’nodagi haqiqiy inson timsoli edilar. «Bolaligimdan bir odatim bor, agarda ikkita
choponim bo‘lsa, uning yangisini birovga bergim kelaveradi», derdilar. Shu gaplari hech

Tarixi Muhammadiy. Alixonto’ra Sog’uniy

www.ziyouz.com kutubxonasi
5
yodimdan chiqmaydi.
Bir vaqtlar «saxovatli» sovet hukumati bergan katta hovlining bir qismini olib qolib,
qolganini umrbod tayinlangan 500 so‘m nafaqasi bilan qo‘shib, bolalar bog‘chasiga berib
yuborgan edilar.
Endi u kishining sifatlarini sanayversak, alohida kitob bo‘ladi. Alixonto‘ra valiylik
darajasiga yetishgan ulug‘ zot edilarki, uni ham qator ibratli voqealarda kuzatishgan.
G‘aribroq bir kishi to‘y qilmoqchi edim, deb qarzga ikki ming so‘m pul so‘rab keldi. Men
o‘shanda bobomning yonlarida qaysidir bir dorini tayyorlashda yordam berayotgan edim.
«Ma’qul, dedilar, biroz shoshmang, manavi dori tayyor bo‘lsin, bolalaringiz bilan ichib
yurasiz, yurak va oshqozonga quvvat bo‘ladi». Shu paytda tujjor ixlosmand
shogirdlaridan biri bobomiz ziyoratlariga kelib qoldi. Xol-ahvol so‘rashib, bir piyola choy
ichgach, uzr so‘rab ketishga otlandi va: «sizga atagandim, taqsir», deb qog‘ozga
o‘ralgan pul berdi-yu, xayrlashib ortiga qaytdi.
U ketgach, bobom menga shu pulni sanatdilar. Pul roppa-rosa 2000 so‘m ekan. «Mana
pulingiz, Xudo sizning nasibangizni ham yetkazdi, bu pul qarz emas, sizga hadya»,
dedilar.
O‘tirganlar bu karomat ishdan hangu mang bo‘lib qolishdi. Boyagi odam esa yig‘lay-
yig‘lay, duo qila-qila xayrlashdi.
Bobom: «Millatimiz ravnaqi uchun aql-zakovat, albatta, kerak, shu bilan birga u,
shijoatu matonat, jismoniy barkamolliksiz yetarli bo‘lmas», derdilar. Ular sportni
sevardilar. Yoshliklarida kurashib kuraklari yerga tegmagan ekan. Sportchi bo‘lishimga
ham bobomiz sababchilar. Mening GULAG qamoqxonalarida, Sibir o‘rmonlarida va
Qozog‘iston cho‘llarida kechirgan deyarli o‘n yil davom etgan mashaqqatli hayotim
davrida avvalo, Allohning madadi hamda bobomning ruhlari va bergan ta’limlari hamisha
rahnamo bo‘lgan, Alloh ul zotdan rozi bo‘lsin!
Bobomiz tengi yo‘q notiq ham edilar. So‘zlaganlarida nuroniy yuzlaridan mudom nur
taralib turar, birorta ham keraksiz so‘z ishlatmasdilar. So‘zlashdan oldin biroz sukutga
ketardilar, so‘ng ohista so‘z boshlab, o‘qdek chaqnab chiqib, qalblarga malhamdek
o‘rnashadigan so‘zlari-yu, qamrovi olam-jahon fikrlari bilan barchani o‘zlariga maftun
etardilar.
Alixonto‘ra Sog‘uniy ana shunday, Ozodlik, Vatan va millat farzandi edilarkim, o‘zlari
bashorat qilib o‘ttiz yillar burun aytgan gaplari hozirgi kunda amalga oshayotir.
Ozodlikka erishgan O‘zbekistonimizni va boshqa ozod Turkiston xalqlarini ko‘rib
quvongan bo‘lur edilar.
«O‘zbek eli, ayniqsa, Toshkent ahli qut-barakot kindigida yashaydi, bu yerlarga aziz-
avliyolarning duosi ketgan, bunda hech qachon ocharchilik, qahatchilik bo‘lgan emas,
bo‘lmaydi ham, inshoolloh», degandilar bobomiz.
Aziz birodarlar, ushbu kitob Alixonto‘ra Sog‘uniy hazratlari tavallud topganlarining 120
yilligi oldidan u zot avlodlaridan sizning xonadon ahllaringizga munosib tuhfa bo‘lar
degan umiddamiz.
Bahmanyor SHOKIR

Tarixi Muhammadiy. Alixonto’ra Sog’uniy

www.ziyouz.com kutubxonasi
6
ISLOMGA DA’VATNING BOSHLANISHI

PAYG‘AMBARIMIZNING NASABLARI VA TUG‘ILISHLARI
Bilmak kerakkim, ummatman degan har bir odam, Payg‘ambarimiz Muhammad
alayhissalomni o‘z ota-onasini tanigandek bilishi lozimdur. Payg‘ambarimiz sollallohu
alayhi vasallam o‘zlari arab naslidin, Quraysh qabilasi, Bani Hoshim urug‘idin bo‘lib,
nomi shariflari Muhammaddir, sollallohu alayhi vasallam.
Tug‘ilgan joylari Arabistonda Makka shahridur. Otalari Abdulloh, Abdullohning otasi
Abdulmuttalib, uning otasi Hoshim, uning otasi Abdumanofdur. Ushbu to‘rt otalarini
bilishlik har bir musulmonga lozimdur. 11-otalari Quraysh, 21-otalari Adnondur.
Payg‘ambarimizning yuqorigi otalari Ibrohim Xalilullohdur. Onalarining otlari Ominadur.
Payg‘ambarimiz ota-onadin yolg‘iz tug‘ilgan, to‘ng‘ich o‘g‘ildur. Chunki payg‘ambarimiz
ona qornida ikki oylik bo‘lgan chog‘larida otalari Abdulloh Shom safariga ketayotib,
Madina shahrida vafot topdilar, yoshlari o‘ttizga yetmagan edi.
Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam hazrati Iso alayhissalomdin 571 yil keyin
tug‘ildilar. U zamonda Eron mamlakatida mashhur No‘shiravon Odil podshoh edi. Odil
podshoh zamonida tug‘ildim, degan so‘zlari marviydur. Rabbiul-avval oyining 12-si
dushanba kechasi, sahar vaqtida dunyoga keldilar. Ona qornida yotishlari, onadin
tug‘ilishlari boshqa bolalardek bo‘lmadi. Chunki onalari Omina og‘ir bo‘y xotunlardek
qursoq og‘irligini sezmadi, yuklik xotunlarga bo‘ladurgan badan og‘irchiliklarining hech
birini bilmadi.
Ona qornida 6 oylik bo‘lganlarida «Xudoning do‘sti, oxirzamon Payg‘ambariga yuklik
bo‘lding, — deb Ominaga tushlarida bashorat bo‘ldi. — Bu muborak o‘g‘il tug‘ilgan
so‘ngida oti Muhammad bo‘lsin», deyildi.
Tug‘ilish oy-kunlari tamom bo‘lganda Allohning qudrati bilan hazrati Maryam, Fir’avnning
xotuni hazrati Osiyo va boshqa bir necha hur qizlar bilan doyalikka hozir bo‘ldilar. Bola
tuqqan xotunlardek odatdagi to‘lg‘oq tortish, qursoq og‘rig‘i, qon kelishiga o‘xshash
narsalardin hech biri bo‘lmadi. Payg‘ambarimiz tug‘ilganlarida poklik, tozalik bilan
vujudga keldilar. Shundoqki, sunnat qilingan edilar. Kindiklari kesilgan, badanlari
yog‘langan, xush islik narsalar surtilgan holda tug‘ildilar.
Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam dunyoga kelgan kechasida ul zotning sharaf
va hurmatlari uchun Xudoi taolo ko‘p mo’jizalar ko‘rsatdi. Ul zamonda olam hammasi
kofiriston edi, o‘tgan payg‘ambarlarning ko‘rsatgan haq dinlaridin odamlar adashgan
edilar. Arab mushriklari tarafidin Baytullohga 360 dona but osilgan edi. Arablarning har
bir urug‘i o‘zlariga atab, Baytullohga bir donadan but osib qo‘yishni odat qilgan edilar.
Mana shu butlar Payg‘ambarimiz tug‘ilgan kechada hammalari yuztuban yiqilib, yerga
tushdi. Ertalab kelgan kofirlar bu holni ko‘rib, hayron qoldilar. Va ham ona qornidan
yerga tushgan chog‘larida bir nur paydo bo‘ldi, uning yorug‘lig‘idan Shom viloyatidagi
Busro degan shaharning saroylari ko‘rindi. Makka shahri bilan buning oralig‘i 50 kunlik
yo‘l edi. Hozirgi Eron xalqi u zamonlarda hammalari otashparast kofir edilar. Tutgan
dinlari esa majusiylar dini — o‘tparastlik edi. Bularning otashkada, ya’ni
ibodatxonalaridagi ming yillab, uzun zamonlardin beri o‘chmay, yonib turg‘on hisobsiz
o‘tlari Payg‘ambarimiz ona qornidan tushgan chog‘larida o‘chib qoldi. Yana ul
mamlakatda Sova degan bir ko‘l bor edi, shul kechada yerga singib ketib Samova degan
cho‘ldan qaynab chiqdi. Ul cho‘l suvga mo‘l bo‘ldi, ko‘lga aylandi. Mana shunga o‘xshash
u kechada bir necha turli mo’jizalar paydo bo‘ldikim, agar ularning hammasi bu o‘rinda
yozilsa, bir kitob bo‘lur. Endi bu joyda aytganlarimiz daryodan bir cho‘mich, xirmondan
bir hovuch misoli bo‘lsa ham qolganlarga ishorat, mo‘minlarga bashoratdur.

Tarixi Muhammadiy. Alixonto’ra Sog’uniy

www.ziyouz.com kutubxonasi
7
Payg‘ambarimiz tug‘ilganlarini anglagach, bobolari Abdulmuttalib hammadin ortiqroq
suyundi. Yoshligida o‘lib ketgan bolasi Abdullohdin yodgor qolgan yolg‘iz o‘g‘lim
Muhammad, deb ko‘p suyar edi.

EMIZDIRILISHLARI
U zamondagi shaharlik arablarning odatlari yangi tug‘ilgan bolalarini sahrolik badaviy
qabilalariga emizishga berur edilar. Atrofdagi badaviylarga har yili kuzda, ko‘klamda
emizishga bola olish uchun Makka shahriga kelish odat edi. Shuning uchun Bani-Sa’d
urug‘idin Halima degan xotun o‘z qabilasidin chiqqan xotunlarga qo‘shilib, o‘zi bir oriq
eshak minib, eri bir oriq tuya mingan holda chiqishgan edilar. Bularning mingan ulovlari
holsizlikdan yaxshi yurolmay hammaning ortida qolishdi. Ular shaharga kelgunlaricha
ilgari kelgan xotunlar ota-onalik boy bolalarni tanlab olishib ketgan edilar.
Payg‘ambarimiz bir faqir oilaning yetim bolasi bo‘lganligidan uni emizishga hech bir
xotun ortiqcha qiziqmas edi. Hammaning keyinida qolgan Halima ham shaharga kirdi.
Emizishga bola so‘roqlab yurganida Payg‘ambarimizning bobolari Abdulmuttalib ko‘rib
qolib, bizning bir yetim bolamiz bor edi, deb kelinlari Omina uyiga boshlab keldi. Hazrati
Omina Halimani ko‘rib, aytdikim:
— Bizni kambag‘al, bolamni yetim demasanglar, emizishga berayin, — deb oq jun
yo‘rgakka o‘ralgan Payg‘ambarimizni Halimaga ko‘rsatdi.
Halimaning ko‘zi tushishi bilan mehri qo‘zg‘alib, so‘l emchaklarini og‘izlariga solgan edi,
og‘izlarini yumib, emmay qo‘ydilar. Ikkinchi o‘ng emchaklarini solganda, darhol ema
boshladilar. Mana shu kundin tortib, to sutdan chiqqunchalik, so‘l emchakni emakdosh
bolaga qoldirib, o‘zlari o‘ng emchakni emishni odat qildilar.
Halima xotun bu muborak o‘g‘ilni olishi bilan ularning uylari xayru barakaga to‘ldi. Nima
ish qilsalar rivoj topib, tirikchiliklari tuzaldi. Suti ozligidan yolg‘iz o‘g‘il to‘ymasdan
oriqlagan edi, qachonki Payg‘ambarimizni emgizdi ersa, suti buloqdek bo‘lib oqa
boshladi.
Makkaga kelishda hammadin ortda qolgan, mingan eshagi, Payg‘ambarimizni o‘ngarib
qaytar chog‘ida hammaning oldiga tushib yurdi. Bu qutlik hayvonda bir turlik quvonchlik
hol paydo bo‘lib, ortiqcha kuch-quvvatga ega bo‘ldi. Bu sirni ko‘rgan yo‘ldosh xotunlar
hayron qoldilar. Va ham shu yillar yomg‘ir yetarlik yog‘may Arabistonda quruqchilik edi.
Yerdan o‘t unmagan sabablik, hayvonlari oriq bo‘lib, alarning sutlari so‘g‘olg‘on
(to‘xtagan) edi. Tirikchiliklari chorva sut-qatig‘iga suyangan ko‘chmanchi arablar
turmush to‘g‘risidin anchagina og‘irchiliklar kechirmoqda edilar.
Payg‘ambarimiz Halima xotun oilasiga qo‘shilgandin so‘ngra uning turmushi favqulodda
tuzala boshladi, shundoqki, oriqlikdan ko‘taram holga erishgan qo‘y-echkilari xiyol
o‘tmay semirishga turdilar. Hech yerda chiqqan o‘t, yegan cho‘plari ko‘rinmasdin,
yelinlari to‘lib, sutlari oqib kelar edi. Halimaning butun oilasi ovqatga mo‘l bo‘lib, uy
ichlari sut-qatiqqa to‘ldi.
Bu sirning tagiga tushunmagan boshqa moldor qo‘shni arablar Halima qo‘ychisi qaysi
yerda mol boqsa, sizlar ham shu joyda boqinglar, deb o‘z molchilariga bek topshirur
edilar. Ulug‘ qudrat tomonidan bo‘lgan bu karomat sirlarini u bechoralar qaydin bilsinlar.
Shundoq qilib, Halima xotun Payg‘ambarimizni to‘liq ikki yoshga yetguncha emguzdi.
Shu yoshdayoq boshqa bolalardin unub-o‘sishda ko‘p farqlari bor edi. Emdi odat
bo‘yuncha sutdin chiqar vaqti yovuqlashdi. Halima va uning butun oilasi
Payg‘ambarimizdin biror nafas ham ajrashga tob-toqatlari yo‘q edi. Shundoq bo‘lsa ham
rasmu odatga qarab bolani sutdan chiqargani so‘ngida Ominaga kelturdi. Bu muborak

Tarixi Muhammadiy. Alixonto’ra Sog’uniy

Алихонтўра Соғуний: Тарихи Муҳаммадий

Ушбу китоб “ХХ аср Имом Бухорий” деб шуҳрат топган машҳур аллома , маршал Алихонтўра Соғуний (Аллоҳ раҳмат қилсин) қаламларига мансуб нодир асардир.

Бу асарда Ислом дини тарихи, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт ва фаолиятлари, 23 йиллик пайғамбарлик даврларида бошларидан кечирган оғир ва енгил кунлари, тўрт халифалари, саҳобаи киромлари ва бошқа мусулмонларнинг имон ва Ислом йўлида қилган хизматлари, мушрик ва куфр аҳлининг дастлаб Ислом динига кўрсатган қаршилик ва инкорлари, сўнгра ҳақиқатни идрок этганларидан кейин тўп-тўп бўлиб Ислом динини қабул этганлари, ажойиб ва ғаройиб тарихий воқеалар батафсил баён этилган.

Характеристики
ISBN 978-9943-6946-3-7
Автор Алихонтўра Соғуний
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Количество страниц 712
Издательство Мунир
Тип обложки Твердая
Формат бумаги А4
Год издания 2021

Книги, продукты, мировая литература, узбекская литература, бизнес и психология, на русском языке, современная узбекская литература, детская литература, религиозная литература, наука и учебники, для абитуриентов, лучшие книги, топ-100 бестселлеров, художественная литература (биографическая литература), биография , на английском языке много другое. Быстрая доставка в Узбекистан