Press "Enter" to skip to content

Telba kitobi

…Лекин одамга энг ёмон азоб берадиган нарса жароҳатларнинг оғриғи бўлмаса керак, менимча ҳозир, мана бир соатдан сўнг, кейин ўн дақиқа, сўнг ярим дақиқа, кейин мана ҳозир, шу он, шу сонияда муқаррар суратда жонинг узилишини, бошқа ҳеч қачон одам бўлмаслигингни, ҳаммаси энди муқаррар суратда рўй беришини билиб туришинг қаттиқ қийноққа солади; ҳаммасидан оғири — шу муқаррарлик.

Fyodor Dostoevskiy. «Telba» & Romandan tagiga chizilgan parchalar & Iqbol Qo‘shshayeva. Kechir bizni, baxtsizlik…

Бугун дунё кутубхонасида салмоқли ўрин эгаллаган Ф.М.Достоевскийнинг «Телба» асаридаги остига чизиб ўқиладиган фикрларга кўз югуртирамиз. Бу фикрларнинг мағзини чақиш кимгадир оғирлик қилар, бошқа бировга маёқ янглиғ таъсир этар. Яна кимдир асарнинг ўзини тўлиғича ўқиб чиқишга ошиқар…

КEЧИР БИЗНИ, БАХТСИЗЛИК
Иқбол Қўшшаева

Рус адабиётини жаҳон саҳнасига олиб чиққан зотлар, шубҳасиз, Фёдор Достоевский ва Лев Толстойдир. Лев Николаевич ҳақиқатни ижтимоий пўртаналар оқимидаги одамнинг рангин ва зиддиятли виқорида кўрса, Фёдор Михайлович уни изтироб ичида инжалашган инсондан излайди. Ва ЯШАЙМАН деган ниятда кўз очган одамзотга дарднинг тийран ва мунгли нигоҳи орқали боқади. Достоевскийнинг шикаста қаҳрамонлари билан сирлашаркансан, ўзингни таранг тортилган ип устида юраётгандек сезасан. Узилиб кетса-я, узилиб кетса-я, маржондек сочилиб кетган асабларни қандай қилиб яна ипга тизаман? Ўзим ҳам тўзғиб кетмасмикинман?
Настасья Филипповна — таҳқир этилган номус, князь Мишкин — беғуборликнинг баҳосиз бадали, Парфён Рогожин — ёнаётган ғурур, Аглая — қисмати қаро қадрсиз муҳаббат, донкихот Иволгин — кулгининг аянчли туси, дали-қув Лебедев — ўзига мубтало ёлғон, хастажон Ипполит — аламнинг ҳасад томон ўрлаётган қоп-қора тутуни. Ҳатто олийжаноб князь Мишкин ҳам, бу ғамзада йигит “Қандай ўлсам яхши бўлади? Иложи борича, эзгуроқ бўлиб кўринса”, деб сўраганида, у : “ёнимиздан ўтиб кетинг, бахтимизни кечиринг” деб айтади. Бахт — истеъдод ва муҳаббат каби кечириш қийин бўлган маъсум гуноҳ! Айбсиз айбдорликнинг ажри, бу! Банда банданинг бахтини тан олиши, ўзга ўзганинг муҳаббатини эътироф этиши, инсон инсон истеъдодига иқрор бўлиши, жуда мушкул савдо. Одамзот ҳали бу кенгликка қодир эмас. Чунки булар Парвардигор ихтиёридаги ноёб омонат. … Эй, воҳ! Қайғунинг қиёфаси бунча кўп бўлмаса! Бу қаҳрамонлар ким? Уларнинг ўтмиши қандай, бугуни-чи, не бўлишидан қатъий назар, сиз изтироб чекаётган инсонга таъзим қиласиз, унга ҳукм ўқишдан, ўзингизнинг даражангизга тушириб қўйишдан тилингизни тиясиз. Аслида мутолаадан мақсад ҳам шу эмасми?!

Настасьянинг ҳаётини кул қилган Афанасий Тоцкий ўз ахлоқсизлигидан тонмайдиган ахлоқсиз. Дарддан мосуво бедаво кибрга хос худбинликнинг олий турқи. Ажабланарлиси, у Настасьяга, ўспирин қизалоққа қилган чексиз ёвузлигини мудҳиш ҳодиса деб билмайди. Аксинча мен уни тарбияладим, унга мурувват қилдим дейди, ва ўз “марҳамати”га чиндан ишонади! Бу қоқигулбознинг тавба-тазарруси бачкана анфисалар хархашаси билан ўлчанади. Умридаги энг тубан иши деб тантиқ хоним ва ношуд ошиқнинг йиғи-сиғисидан иборат чойгул машмашасини билади. Моҳиятига нигоҳ ташласанг, бор-йўғи “гулдастачи”! Настасья алам аччиғида айтган бўлса-да, ҳақ эди. “Чойгул таққан жаноб”нинг истаги ичи пўк хотин-халажни лол қолдирмоқ ва тўнкафаҳм мардаклардан ўз устунлигини исботламоқ! Тағин у кишим рогожинлардан ҳазар қилади, мишкинларни одам сиёқида кўрмайди. Бунақа бенаволар билан бир столда ўтириш таъби нозик тўрамнинг тарбияларига тўғри келмайди. Бу расамади пўрим одам билан романнинг дастлабки саҳифаларида учрашасиз, кейин француз маркизасининг этагидан тутганча ғойиб бўлади қолади. Лекин мутолаа давомида, гарчи номи тилга олинмаса-да, унга уйғонган нафратингни жиловлаш борган сари қийин кечади. Хоҳ Настасьянинг фарёди бўлсин, хоҳ Рогожин ўкириги, хоҳ Мишкиннинг юракни ачитар маъюс ҳолати бўлсин, ҳатто гўзал Аглаянинг кўз ёшларида ҳам давру давронини суриб юрган ҳурматли афандим Афанасий Ивановичнинг тавозесини кўрасан. Парфён Рогожин — тоцкийлар хор қилган гўзалликнинг фожеий асири, бахтсиз мардум қотилликка келгунча Аёл аталмиш дарду балонинг бор даҳшатини кўради, ҳасратини чекади, адо бўлади. Гўзаллик хўрланмасин экан, у хўрландими тамом, ҳўлу қуруқ баробар ёнади. Унинг уволи, хуни оғир келаркан. Жаннат ва жаҳаннам эшиги бирдек очилади, мезонлар йўқолади, каломлар унутилади. Алам алангасида ёнаётган шайтон Раҳмонга тик боқади. Дарвоқе, Фёдор Михайлович “Ака-ука Карамазовлар” романида ёзган эди: “Гўзаллик нафақат даҳшатли, айни чоқда сирли ҳодисадир. Бу ерда Худо шайтон билан олишади, олишув майдонлари эса одамларнинг қалби”. Шунинг учун ҳам Рогожин ҳар қанча ваҳшийлашмасин китобхон худди Мишкин каби донишмандона қалб билан уни кечириб бораверади. Чунки Парфён икки дунёсини ҳам тиккан маҳбубаси Настасьяни эмас, бузуқ ҳирснинг исён бўлиб ёнаётган машъум оқибатини маҳв этади.

Яна князь Мишкиннинг Рогожинга айтган гапини кўп эслайман. Суҳбат дин ва Худо мавзусида кечарди. “ Эрталаб шаҳарни айлангани чиқдим. Ичиб маст бўлиб олган солдат олдимга келди, эгни афтодаҳол. У “Барин, мана шу кумуш хочни ол, сотаман, биттанга; кумуш”. Хочни қўлида ушлаб турибди, лекин кумуш эмас, қалай, ўзи катта, Хочни дарров бўйнимга тақдим. Солдат хурсанд: “Калласи йўқ баринни аҳмоқ қилдим,” де б, хочнинг пулини ичгани қоқвоқхонага отланди. Ўзимга–ўзим, йўқ, Исони сотиб ичадиганни қораламай тураман. Ичкиликка муккасидан кетган бу шўрликларнинг юрагида нима бор, ёлғиз Худонинг ўзига аён”. Эҳтимол меҳрибон фарзанд, интизомли ходим, фаол фуқаро, вафодор ёр, яхши ота ёки онадирсиз, бироқ эътиқод моҳиятини, ҲАҚИҚАТнинг қийматини баҳсбозликдан, ташвиқот руҳидаги ваъзлардан ёки басир кўз баҳосидан изласангиз гўзаллик, етуклик ҳеч қачон сизга ўз рухсорини кўрсатмайди. Маънавий баркамоллик тушунчаси сиз учун табассумнамо салом-алигу, хайр-хўшдан ўзга нарса эмас! Қадриятнинг улуғвор қадрини белгилайдиган мезон — дўппи ва хонатлас! Ҳақиқат эса бақир-чақир танқидомуз таъкидлигича қолаверади. Достоевский донишмандликнинг олий шартларини издиҳом телба деб кулаётган ва куюнаётган Мишкиннинг кўксида кўради. Князь ғолибга эмас, мағлубга эгилишни биларди. Оломон ҳукмига ташланган бахтсиз ожизага юксак эҳтиром билан қарашни, мазлумани ачина-ачина севишни, мазахга маҳкум қария Иволгиннинг донкихотча лофларига тоқат қилишни, жаҳолатни ҳамдардлик ила инкор этишни фақат мискин юракли мишкинлар эплайди. Чунки у гўзаллик дунёни қутқаришига ишонарди. Бироқ гўзалликдан мосуво дунё ахийри унинг ўзини абгор қилди, пажмурда жон қилди. Ваҳоланки гўзалликнинг ўзи ҳимояга муҳтож экан….

Фёдор ДОСТОЕВСКИЙ
«Телба» асаридан тагига чизилган парчалар

…Лекин одамга энг ёмон азоб берадиган нарса жароҳатларнинг оғриғи бўлмаса керак, менимча ҳозир, мана бир соатдан сўнг, кейин ўн дақиқа, сўнг ярим дақиқа, кейин мана ҳозир, шу он, шу сонияда муқаррар суратда жонинг узилишини, бошқа ҳеч қачон одам бўлмаслигингни, ҳаммаси энди муқаррар суратда рўй беришини билиб туришинг қаттиқ қийноққа солади; ҳаммасидан оғири — шу муқаррарлик.

Қотиллик қилганлиги учун қатл қилиш жиноятнинг ўзидан кўра ҳам оғирроқ жазо. Ҳукм ўқиш йўли билан қилинадиган қотиллик қароқчилик йўли билан қилинадиган қотилликдан кўра беқиёс даҳшатлироқ.

…жимжима — бу жуда ҳам хатарли нарса.

Баъзан пешин чоғларида тоғлар орасига кириб, бир ўзинг тоғлар ичида турасан, чор атрофда қари, ҳайбатли ва ширадор қарағайлар; тепада қоя устида ўрта асрдан қолган кўҳна қаср, вайроналар, қишлоғимиз жуда ҳам пастда базўр кўзга илғанади: офтоб чарақлаган, осмон зангори, ваҳм сукунат. Ана шунда узоқларга бош олиб кетгинг келади, агар нуқул тўғрига қараб кетаверсанг, кетаверсанг, узоқ-узоқ юриб борсанг, анави чизиқдан, ўша осмон ер билан туташган ердан ўтсанг, ҳамма кўнгилга туккан ниятларингга етадигандек, бу ердаги ҳаётга қараганда минг карра қудратлироқ, шовқин-суронли янги бир ҳаётга дуч келадигандек бўлиб туюлаверарди…

Оталари уларни жуда ҳам ёш, ҳеч нимани тушунмайди деб ҳисоблашларини болалар жуда яхши фаҳмлайдилар, улар ҳамма нарсани яхши фаҳмлайдилар. Бола энг мушкул вазиятда ҳам ҳаддан зиёд фойдали маслаҳат бериши мумкинлигини катталар билмайдилар.

…ҳар кимнинг ўзига яраша камчилиги бўлади ва… ўзига хос одатлари бўлади, баъзан бировнинг қилиқларини бармоқларини бигиз қилиб кўрсатишади, лекин ўзларини суриштириб қаралса, бундан бешбаттарроқ чиқади.

Пулнинг қабоҳати ва ярамаслиги шундаки, у ҳатто йўқ талантни бор қилади.

…одамнинг қандай ёлғон сўзлаётганини кузатиб ўтиришнинг ўзи қизиқ.

Раҳм, эҳтимолки, бутун одамзод борлиғининг энг улуғ ва бирдан-бир қонунидир.

…бу шеърда идеал билан яшашга қобил бўлган одам тасвирланган, иккинчидан, ўз идеали йўлида бутун умрини бағишлайдиган ва ҳеч нарсадан тоймайдиган одам. Бизнинг замонамизда бунақаси ноёб учрайди.

…олижаноб ва софдил одам, яъни соғлом фикрлайдиган одам демоқчиман, қонунлар мажмуаларида ёзилмаган нарсалар борасида ҳам олижаноб ва софдил бўлиб қолмоғи даркор.

Алданган қизни ҳамманинг ҳукмига олиб чиқиб шарманда қилиш ваҳшийлик, инсонгарчиликдан йироқ нарса. Агар шундай қиладиган жамиятни одамгарчиликдан узоқ деб ҳисобласанг, унда қиз бечоранинг аҳволини шу жамият оғирлаштирганини тан олишинг керак.

Ўзига хосликнинг йўқлиги ҳар ерда, бутун дунёда азал-абад ишчан, ишбилармон, уддабурон одамнинг энг муҳим фазилати ҳисобланган, унга фазилатнинг бор-йўқлигига қараб баҳо берганлар, жиллақурса одамларнинг юздан тўқсон тўққиз фоизи (ҳа, жиллақурса шунчаси) мана шундай фикрда бўлган, фақат юздан бир бўлак одамларгина доимо бош-қача фикрда бўлиб келади.

…ҳатто энг ашаддий, ғирт қотил ҳам ҳарқалай ўзининг жиноятчи эканини билади, яъни виждонан ёмон иш қилганлигини англайди, лекин пушаймон қилмайди.

Ўзини ўзи хароб қилиш ва ўз-ўзини сақлаш қонунлари одамзод учун баравар даражада кучлидир! Шайтон одамзод устидан ҳали бизга тобе бўлмаган замонларга қадар ҳокимлик қилиб боради.

…ёлғон гапираётганда, агар ёлғонга жуда ҳам ақл бовар қилмайдиган, антиқа, ҳаётда бўлмайдиган ёки жуда кам учрайдиган бирон нарсани қўшиб-чатиб юборсангиз, ёлғон худди чинга ўхшаб қолади.

Филҳақиқат, худо жазо бераман деса, аввало одамнинг ақлини олади.

Инсониятга бўлган мубҳам муҳаббатингда доимо деярли фақат ўзингнигина яхши кўрасан.

О, ишончингиз комил бўлсинки, Колумб Американи очгандан кейин эмас, Американи очаётган чоғда бахтли бўлган; ишончингиз комил бўлсинки, у Янги Дунёни очмасидан уч кун илгари ўз иқболининг энг баланд чўққисига кўтарилган, ўшанда унинг кемасидаги одамлар ғалва кўтаришган, сал бўлмаса Европага қайтиб кетмоқчи бўлишган!

…инсон калласида туғиладиган ҳар қандай даҳо ғояда ёки фикрда бошқа одамларга англатиб етказиб бўлмайдиган, жилд-жилд асарлар ва шарҳлар ёзиб, ўттиз беш йил тушунтиришга ҳаракат қилиб ҳам англатиб бўлмайдиган алланима қолиб кетади; миянгизда асло четга чиқишни истамаган алланима доим қолади, абадий сиздан ажралмайди; сиз шундай ўлиб кетасиз, ўзингизнинг энг асосий фикрингизни ҳеч кимга билдирмай, ҳеч ким билан ўртоқлашмай ўтиб кетасиз.

Агар у мени ёмон кўриб қолган бўлса, бу ёмон кўриши ҳам ўзига хос эди: у «сабр билан ёмон кўрарди».

Назаримда жаноб ҳам, хоним ҳам яхши одамлар эдилар, лекин йўқчилик уларни шу қадар тубан бир ҳолатга солиб қўйган эдики, улар бу тартибсизлик билан олишавериб ҳолдан тойган ва энди эътибор бермай қўйган эдилар, улар ҳатто кун сайин тобора ортиб бораётган бу тартибсизлик, бебошвоқликдан аллақандай жуда аламли ва аччиқ бир лаззат ҳамда ўч олаётган каби эдилар.

Тажанг ва хафа бўлишни яхши кўрадиган одамлар тоифаси бўлади, улар хафа бўлишдан лаззат топадилар, айниқса, хафагарчиликлари ўзининг охирги нуқтасига етган бўлса (бу тез-тез бўлиб туради), бу нарса уларда жуда кучайган бўлади. Бундай пайтларда улар ўзларини хафа бўлмагандан кўра хафа бўлган ҳолда кўришни маъқул сезадилар.

Шахсий яхшилик ҳеч қачон йўқолмайди, чунки у шахснинг эҳтиёжи билан боғлиқ, бир шахснинг иккинчи бир шахсга тўғридан-тўғри таъсиридан келиб чиқадиган жонли эҳтиёждир.

…инсон хатти-ҳаракатларининг сабаби одатда кейин биз уни тушунтирганга қараганда ҳаддан ташқари чигал ва ранг-баранг, жуда камдан-кам ҳолларда аниқ бир белгига эга бўлади.

Биласизми, менимча, баъзан кулги бўлиш ҳам яхши, ҳатто жуда соз: бир-биримизни дарров кечиришимиз, дарров қаноат ҳосил қилишимиз мумкин.

Камолотга эришиш учун олдин кўп нарсаларни тушунмаган бўлиш керак.

…атрофда шунчалар гўзал ва латиф нарсалар кўпки, энг йўлдан озган одам ҳам уларни кўрганда кўзлари қувониб кетади… Сабий болага қаранг, Яратганнинг оқариб отаётган тонгига қаранг, кўкка тил чўзиб келаётган кўкатга қаранг, сизни яхши кўрадиган, сизга тўймай тикилаётган кўзларга қаранг…

Бекзод ЎКТАМ тайёрлаган

Bugun dunyo kutubxonasida salmoqli o’rin egallagan F.M.Dostoevskiyning «Telba» (Ibrohim G’afurov tarjimasi) asaridagi ostiga chizib o’qiladigan fikrlarga ko’z yugurtiramiz. Bu fikrlarning mag’zini chaqish kimgadir og’irlik qilar, boshqa birovga mayoq yanglig’ ta’sir etar. Yana kimdir asarning o’zini to’lig’icha o’qib chiqishga oshiqar…

KECHIR BIZNI, BAXTSIZLIK
Iqbol Qo‘shshayeva

Rus adabiyotini jahon sahnasiga olib chiqqan zotlar, shubhasiz, Fyodor Dostoyevskiy va Lev Tolstoydir. Lev Nikolayevich haqiqatni ijtimoiy po‘rtanalar oqimidagi odamning rangin va ziddiyatli viqorida ko‘rsa, Fyodor Mixaylovich uni iztirob ichida injalashgan insondan izlaydi. Va YASHAYMAN degan niyatda ko‘z ochgan odamzotga dardning tiyran va mungli nigohi orqali boqadi. Dostoyevskiyning shikasta qahramonlari bilan sirlasharkansan, o‘zingni tarang tortilgan ip ustida yurayotgandek sezasan. Uzilib ketsa-ya, uzilib ketsa-ya, marjondek sochilib ketgan asablarni qanday qilib yana ipga tizaman? O‘zim ham to‘zg‘ib ketmasmikinman? Nastasya Filippovna — tahqir etilgan nomus, knyaz Mishkin — beg‘uborlikning bahosiz badali, Parfyon Rogojin — yonayotgan g‘urur, Aglaya — qismati qaro qadrsiz muhabbat, donkixot Ivolgin — kulgining ayanchli tusi, dali-quv Lebedev — o‘ziga mubtalo yolg‘on, xastajon Ippolit — alamning hasad tomon o‘rlayotgan qop-qora tutuni. Hatto oliyjanob knyaz Mishkin ham, bu g‘amzada yigit “Qanday o‘lsam yaxshi bo‘ladi? Iloji boricha, ezguroq bo‘lib ko‘rinsa”, deb so‘raganida, u : “yonimizdan o‘tib keting, baxtimizni kechiring” deb aytadi. Baxt — iste’dod va muhabbat kabi kechirish qiyin bo‘lgan ma’sum gunoh! Aybsiz aybdorlikning ajri, bu! Banda bandaning baxtini tan olishi, o‘zga o‘zganing muhabbatini e’tirof etishi, inson inson iste’dodiga iqror bo‘lishi, juda mushkul savdo. Odamzot hali bu kenglikka qodir emas. Chunki bular Parvardigor ixtiyoridagi noyob omonat. … Ey, voh! Qayg‘uning qiyofasi buncha ko‘p bo‘lmasa! Bu qahramonlar kim? Ularning o‘tmishi qanday, buguni-chi, ne bo‘lishidan qat’iy nazar, siz iztirob chekayotgan insonga ta’zim qilasiz, unga hukm o‘qishdan, o‘zingizning darajangizga tushirib qo‘yishdan tilingizni tiyasiz. Aslida mutolaadan maqsad ham shu emasmi?!

Nastasyaning hayotini kul qilgan Afanasiy Toskiy o‘z axloqsizligidan tonmaydigan axloqsiz. Darddan mosuvo bedavo kibrga xos xudbinlikning oliy turqi. Ajablanarlisi, u Nastasyaga, o‘spirin qizaloqqa qilgan cheksiz yovuzligini mudhish hodisa deb bilmaydi. Aksincha men uni tarbiyaladim, unga muruvvat qildim deydi, va o‘z “marhamati”ga chindan ishonadi! Bu qoqigulbozning tavba-tazarrusi bachkana anfisalar xarxashasi bilan o‘lchanadi. Umridagi eng tuban ishi deb tantiq xonim va noshud oshiqning yig‘i-sig‘isidan iborat choygul mashmashasini biladi. Mohiyatiga nigoh tashlasang, bor-yo‘g‘i “guldastachi”! Nastasya alam achchig‘ida aytgan bo‘lsa-da, haq edi. “Choygul taqqan janob”ning istagi ichi po‘k xotin-xalajni lol qoldirmoq va to‘nkafahm mardaklardan o‘z ustunligini isbotlamoq! Tag‘in u kishim rogojinlardan hazar qiladi, mishkinlarni odam siyoqida ko‘rmaydi. Bunaqa benavolar bilan bir stolda o‘tirish ta’bi nozik to‘ramning tarbiyalariga to‘g‘ri kelmaydi. Bu rasamadi po‘rim odam bilan romanning dastlabki sahifalarida uchrashasiz, keyin fransuz markizasining etagidan tutgancha g‘oyib bo‘ladi qoladi. Lekin mutolaa davomida, garchi nomi tilga olinmasa-da, unga uyg‘ongan nafratingni jilovlash borgan sari qiyin kechadi. Xoh Nastasyaning faryodi bo‘lsin, xoh Rogojin o‘kirigi, xoh Mishkinning yurakni achitar ma’yus holati bo‘lsin, hatto go‘zal Aglayaning ko‘z yoshlarida ham davru davronini surib yurgan hurmatli afandim Afanasiy Ivanovichning tavozesini ko‘rasan. Parfyon Rogojin — toskiylar xor qilgan go‘zallikning fojeiy asiri, baxtsiz mardum qotillikka kelguncha Ayol atalmish dardu baloning bor dahshatini ko‘radi, hasratini chekadi, ado bo‘ladi. Go‘zallik xo‘rlanmasin ekan, u xo‘rlandimi tamom, ho‘lu quruq barobar yonadi. Uning uvoli, xuni og‘ir kelarkan. Jannat va jahannam eshigi birdek ochiladi, mezonlar yo‘qoladi, kalomlar unutiladi. Alam alangasida yonayotgan shayton Rahmonga tik boqadi. Darvoqe, Fyodor Mixaylovich “Aka-uka Karamazovlar” romanida yozgan edi: “Go‘zallik nafaqat dahshatli, ayni choqda sirli hodisadir. Bu yerda Xudo shayton bilan olishadi, olishuv maydonlari esa odamlarning qalbi”. Shuning uchun ham Rogojin har qancha vahshiylashmasin kitobxon xuddi Mishkin kabi donishmandona qalb bilan uni kechirib boraveradi. Chunki Parfyon ikki dunyosini ham tikkan mahbubasi Nastasyani emas, buzuq hirsning isyon bo‘lib yonayotgan mash’um oqibatini mahv etadi.

Yana knyaz Mishkinning Rogojinga aytgan gapini ko‘p eslayman. Suhbat din va Xudo mavzusida kechardi. “ Ertalab shaharni aylangani chiqdim. Ichib mast bo‘lib olgan soldat oldimga keldi, egni aftodahol. U “Barin, mana shu kumush xochni ol, sotaman, bittanga; kumush”. Xochni qo‘lida ushlab turibdi, lekin kumush emas, qalay, o‘zi katta, Xochni darrov bo‘ynimga taqdim. Soldat xursand: “Kallasi yo‘q barinni ahmoq qildim,” de b, xochning pulini ichgani qoqvoqxonaga otlandi. O‘zimga–o‘zim, yo‘q, Isoni sotib ichadiganni qoralamay turaman. Ichkilikka mukkasidan ketgan bu sho‘rliklarning yuragida nima bor, yolg‘iz Xudoning o‘ziga ayon”. Ehtimol mehribon farzand, intizomli xodim, faol fuqaro, vafodor yor, yaxshi ota yoki onadirsiz, biroq e’tiqod mohiyatini, HAQIQATning qiymatini bahsbozlikdan, tashviqot ruhidagi va’zlardan yoki basir ko‘z bahosidan izlasangiz go‘zallik, yetuklik hech qachon sizga o‘z ruxsorini ko‘rsatmaydi. Ma’naviy barkamollik tushunchasi siz uchun tabassumnamo salom-aligu, xayr-xo‘shdan o‘zga narsa emas! Qadriyatning ulug‘vor qadrini belgilaydigan mezon — do‘ppi va xonatlas! Haqiqat esa baqir-chaqir tanqidomuz ta’kidligicha qolaveradi. Dostoyevskiy donishmandlikning oliy shartlarini izdihom telba deb kulayotgan va kuyunayotgan Mishkinning ko‘ksida ko‘radi. Knyaz g‘olibga emas, mag‘lubga egilishni bilardi. Olomon hukmiga tashlangan baxtsiz ojizaga yuksak ehtirom bilan qarashni, mazlumani achina-achina sevishni, mazaxga mahkum qariya Ivolginning donkixotcha loflariga toqat qilishni, jaholatni hamdardlik ila inkor etishni faqat miskin yurakli mishkinlar eplaydi. Chunki u go‘zallik dunyoni qutqarishiga ishonardi. Biroq go‘zallikdan mosuvo dunyo axiyri uning o‘zini abgor qildi, pajmurda jon qildi. Vaholanki go‘zallikning o‘zi himoyaga muhtoj ekan….

Fyodor DOSTOEVSKIY
«Telba» asaridan tagiga chizilgan parchalar

…Lekin odamga eng yomon azob beradigan narsa jarohatlarning og’rig’i bo’lmasa kerak, menimcha hozir, mana bir soatdan so’ng, keyin o’n daqiqa, so’ng yarim daqiqa, keyin mana hozir, shu on, shu soniyada muqarrar suratda joning uzilishini, boshqa hech qachon odam bo’lmasligingni, hammasi endi muqarrar suratda ro’y berishini bilib turishing qattiq qiynoqqa soladi; hammasidan og’iri — shu muqarrarlik.

Qotillik qilganligi uchun qatl qilish jinoyatning o’zidan ko’ra ham og’irroq jazo. Hukm o’qish yo’li bilan qilinadigan qotillik qaroqchilik yo’li bilan qilinadigan qotillikdan ko’ra beqiyos dahshatliroq.

…jimjima — bu juda ham xatarli narsa.

Ba’zan peshin chog’larida tog’lar orasiga kirib, bir o’zing tog’lar ichida turasan, chor atrofda qari, haybatli va shirador qarag’aylar; tepada qoya ustida o’rta asrdan qolgan ko’hna qasr, vayronalar, qishlog’imiz juda ham pastda bazo’r ko’zga ilg’anadi: oftob charaqlagan, osmon zangori, vahm sukunat. Ana shunda uzoqlarga bosh olib ketging keladi, agar nuqul to’g’riga qarab ketaversang, ketaversang, uzoq-uzoq yurib borsang, anavi chiziqdan, o’sha osmon yer bilan tutashgan yerdan o’tsang, hamma ko’ngilga tukkan niyatlaringga yetadigandek, bu yerdagi hayotga qaraganda ming karra qudratliroq, shovqin-suronli yangi bir hayotga duch keladigandek bo’lib tuyulaverardi…

Otalari ularni juda ham yosh, hech nimani tushunmaydi deb hisoblashlarini bolalar juda yaxshi fahmlaydilar, ular hamma narsani yaxshi fahmlaydilar. Bola eng mushkul vaziyatda ham haddan ziyod foydali maslahat berishi mumkinligini kattalar bilmaydilar.

…har kimning o’ziga yarasha kamchiligi bo’ladi va… o’ziga xos odatlari bo’ladi, ba’zan birovning qiliqlarini barmoqlarini bigiz qilib ko’rsatishadi, lekin o’zlarini surishtirib qaralsa, bundan beshbattarroq chiqadi.

Pulning qabohati va yaramasligi shundaki, u hatto yo’q talantni bor qiladi.

…odamning qanday yolg’on so’zlayotganini kuzatib o’tirishning o’zi qiziq.

Rahm, ehtimolki, butun odamzod borlig’ining eng ulug’ va birdan-bir qonunidir.

…bu she’rda ideal bilan yashashga qobil bo’lgan odam tasvirlangan, ikkinchidan, o’z ideali yo’lida butun umrini bag’ishlaydigan va hech narsadan toymaydigan odam. Bizning zamonamizda bunaqasi noyob uchraydi.

…olijanob va sofdil odam, ya’ni sog’lom fikrlaydigan odam demoqchiman, qonunlar majmualarida yozilmagan narsalar borasida ham olijanob va sofdil bo’lib qolmog’i darkor.

Aldangan qizni hammaning hukmiga olib chiqib sharmanda qilish vahshiylik, insongarchilikdan yiroq narsa. Agar shunday qiladigan jamiyatni odamgarchilikdan uzoq deb hisoblasang, unda qiz bechoraning ahvolini shu jamiyat og’irlashtirganini tan olishing kerak.

O’ziga xoslikning yo’qligi har yerda, butun dunyoda azal-abad ishchan, ishbilarmon, uddaburon odamning eng muhim fazilati hisoblangan, unga fazilatning bor-yo’qligiga qarab baho berganlar, jillaqursa odamlarning yuzdan to’qson to’qqiz foizi (ha, jillaqursa shunchasi) mana shunday fikrda bo’lgan, faqat yuzdan bir bo’lak odamlargina doimo bosh-qacha fikrda bo’lib keladi.

…hatto eng ashaddiy, g’irt qotil ham harqalay o’zining jinoyatchi ekanini biladi, ya’ni vijdonan yomon ish qilganligini anglaydi, lekin pushaymon qilmaydi.

O’zini o’zi xarob qilish va o’z-o’zini saqlash qonunlari odamzod uchun baravar darajada kuchlidir! Shayton odamzod ustidan hali bizga tobe bo’lmagan zamonlarga qadar hokimlik qilib boradi.

…yolg’on gapirayotganda, agar yolg’onga juda ham aql bovar qilmaydigan, antiqa, hayotda bo’lmaydigan yoki juda kam uchraydigan biron narsani qo’shib-chatib yuborsangiz, yolg’on xuddi chinga
o’xshab qoladi.

Filhaqiqat, xudo jazo beraman desa, avvalo odamning aqlini oladi.

Insoniyatga bo’lgan mubham muhabbatingda doimo deyarli faqat o’zingnigina yaxshi ko’rasan.

O, ishonchingiz komil bo’lsinki, Kolumb Amerikani ochgandan keyin emas, Amerikani ochayotgan chog’da baxtli bo’lgan; ishonchingiz komil bo’lsinki, u Yangi Dunyoni ochmasidan uch kun ilgari o’z
iqbolining eng baland cho’qqisiga ko’tarilgan, o’shanda uning kemasidagi odamlar g’alva ko’tarishgan, sal bo’lmasa Yevropaga qaytib ketmoqchi bo’lishgan!

…inson kallasida tug’iladigan har qanday daho g’oyada yoki fikrda boshqa odamlarga anglatib yetkazib bo’lmaydigan, jild-jild asarlar va sharhlar yozib, o’ttiz besh yil tushuntirishga harakat qilib ham anglatib bo’lmaydigan allanima qolib ketadi; miyangizda aslo chetga chiqishni istamagan allanima doim qoladi, abadiy sizdan ajralmaydi; siz shunday o’lib ketasiz, o’zingizning eng asosiy fikringizni hech kimga bildirmay, hech kim bilan o’rtoqlashmay o’tib ketasiz.

Agar u meni yomon ko’rib qolgan bo’lsa, bu yomon ko’rishi ham o’ziga xos edi: u «sabr bilan yomon ko’rardi».

Nazarimda janob ham, xonim ham yaxshi odamlar edilar, lekin yo’qchilik ularni shu qadar tuban bir holatga solib qo’ygan ediki, ular bu tartibsizlik bilan olishaverib holdan toygan va endi e’tibor bermay qo’ygan edilar, ular hatto kun sayin tobora ortib borayotgan bu tartibsizlik, beboshvoqlikdan allaqanday juda alamli va achchiq bir lazzat hamda o’ch olayotgan kabi edilar.

Tajang va xafa bo’lishni yaxshi ko’radigan odamlar toifasi bo’ladi, ular xafa bo’lishdan lazzat topadilar, ayniqsa, xafagarchiliklari o’zining oxirgi nuqtasiga yetgan bo’lsa (bu tez-tez bo’lib turadi), bu narsa ularda juda kuchaygan bo’ladi. Bunday paytlarda ular o’zlarini xafa bo’lmagandan ko’ra xafa bo’lgan holda ko’rishni ma’qul sezadilar.

Shaxsiy yaxshilik hech qachon yo’qolmaydi, chunki u shaxsning ehtiyoji bilan bog’liq, bir shaxsning ikkinchi bir shaxsga to’g’ridan-to’g’ri ta’siridan kelib chiqadigan jonli ehtiyojdir.

…inson xatti-harakatlarining sababi odatda keyin biz uni tushuntirganga qaraganda haddan tashqari chigal va rang-barang, juda kamdan-kam hollarda aniq bir belgiga ega bo’ladi.

Bilasizmi, menimcha, ba’zan kulgi bo’lish ham yaxshi, hatto juda soz: bir-birimizni darrov kechirishimiz, darrov qanoat hosil qilishimiz mumkin.

Kamolotga erishish uchun oldin ko’p narsalarni tushunmagan bo’lish kerak.

…atrofda shunchalar go’zal va latif narsalar ko’pki, eng yo’ldan ozgan odam ham ularni ko’rganda ko’zlari quvonib ketadi… Sabiy bolaga qarang, Yaratganning oqarib otayotgan tongiga qarang, ko’kka til cho’zib kelayotgan ko’katga qarang, sizni yaxshi ko’radigan, sizga to’ymay tikilayotgan ko’zlarga qarang…

Bekzod O’KTAM tayyorlagan

Telba kitobi

Asar 1484-yilda yozilgan bo’lib, 59 bob, 5782 baytdan iborat. Bu mavzu aslida eski bo’lib, muayyan tarixiy shaxslarga borib taqaladi. 590-yilda taxtga chiqib, 628-yilda o’ldirilgan Eron shohi Xusrav Parvezning go’zal Shiringa bo’lgan muhabbati ko’pgina tarisiy asarlarda qayd etilgan. Tarixchi Tabariy(923-yilda vafot etgan) uni «Xusravning eng sevikli .

.pdf «Sab’ai Sayyor» («Yetti sayyora») PDF 3 Feb 2021

Asar 1484-yilda yozilgan bo’lib, 38 bob, 5000 baytdan iborat. “Sab’ai sayyor” asari “hikoya ichida hikoya”usulida yozilgan. Asarning bosh qahramoni – Bahrom. Bahrom Sharqda Mars yulduzining nomi. Arabchasi – Mirrix. Asar voqealari 12 – bobdan boshlanadi. Bunda Bahrom Moniy aytgan va suratini ko’rsatgan Diloromga telbalarcha oshiq .

.pdf LAYLI VA MAJNUN PDF 3 Feb 2021

Bu asar ham 1484-yilda yozilgan bo’lib, u 36 bob, 3622 baytdan iborat. Bu doston sevgi haqidagi dostonlar orasida eng g’amgin va dardli asardir. Doston quyidagi misralar bilan boshlanadi: Men turkcha boshlabon rivoyat, Qildim bu fasonani hikoyat. Yozmoqqa bu ishqi jovidona, Maqsudim emas edi fasona. Mazmunig ‘a .

.pdf Hayrat ul – abror PDF 3 Feb 2021

Asar 7976 misra (3988 bayt) bo’lib, 64 bob, 20 maqolatdan iborat. Bulardan 21 bobi muqaddima, 40 bobi – 20 maqolat va 20 hikoya hamda masal, so’nggi uch bobi esa asar xotimasidir. «Hayrat ul – abror» 1483-yiida aruzning sari’ bahrida yozilgan bo’lib, an’anaviy muqaddima – “hamd .