Press "Enter" to skip to content

Тоҳир Малик: Шайтанат (2 жилд)

Асар детектив жанрга ихлосманд китобхонлар учун муносиб туҳфадир.

«Шайтанат» 1,2,3,4,5-китоблар тўплами.

«Шайтон ғолиб, жон берарда шошдим мано».
Яратганга минг-минг шукрлар бўлсинким, Сиз — азизларга айтмоқ учун дилимга яна бир гап солди. Оллоҳнинг ўзидан мадад сўраб, қўлимга қалам олдим. Умид шулки, айтар сўзларим сизларни бефарқ қолдирмас.
Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига «шайтон йўлидан юрманглар», деган. Надоматким, ҳақ йўл турганида шайтон йўли бизга дурустроқ кўриниб, шу томон оғамиз. Оёқларимиз яхшилик эмас, зулм сари юришни маъқул кўради. Пешонамиз деворга урилганда эса, «шайтон йўлдан оздирди», деб кўксимизни доғлаймиз.
Шайтон ҳам киши билмас улуғ қудрат эгаси. У ҳасад, риё, жаҳолат, разолат, хиёнат, ғазаб, шаҳват, сафоҳат, хасосат, анонийят, намимат, кизб, зулм, тама салтанатларининг султони. Унинг салтанати қурғоқчиликни билмайди — у эккан уруғларга Сиз билан биз сув бериб, ўзимиз англамаган ҳолда холис хизмат қилиб юрамиз. Шу боис унинг салтанатида қадалган ҳар бир уруғ ниш бериб, униб чиқади, ўсиб, мева тугади.
Ўн-атрофимизда шайтон салтанатининг фуқароси кўпми, ё иймон ва виждон сўзига итоат қилгучи тобунларми? Албатта, шайтонни енга олганлар кўп. Аммо шайтон йўлидагилар кўзимизга кўпдай кўринаверади. Чунки улар эккан ёмонлик дарахти тез шохлайди, мўл мева беради. Мен шу ёмонлик дарахтининг илдизини излаб топарман, деб яна сизларга мурожаат этяпман, вақтингизни оляпман. Уни топмоққа бир одамнинг ақли қосирлик қилмоғи аниқ. Кўплашиб фикрлашайлик-чи, иншооллоҳ, тўғри хулоса чиқариб олсак.

Муаллиф: Тоҳир Малик
Номи: «Шайтанат» 1,2,3,4,5-китоблар тўплами.
Нашриёт: «ШАРҚ» НМАК
Сана: 2013
Ҳажми: 1-384 бет. 2-384 бет. 3- 384 бет.4- 496 бет. 5- 640 бет

Тоҳир Малик: Шайтанат (2 жилд)

Дунё яралибдики, эзгулик ва ёвузлик мудом инсониятни курашга чорлаб келади. Тоҳир Маликнинг “шайтанат” олами ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асари неча йиллардан буён ўқувчилар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жиноятчилар оламининг сир-асрорлари ҳақида сўз юритувчи мазкур асар Сиз ўқувчилар учун ажойиб совға бўлишига ишонамиз.

Асар детектив жанрга ихлосманд китобхонлар учун муносиб туҳфадир.

Характеристики
Автор Тоҳир Малик
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Издательство Ўқитувчи
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Год издания 2019

Книги, продукты, мировая литература, узбекская литература, бизнес и психология, на русском языке, современная узбекская литература, детская литература, религиозная литература, наука и учебники, для абитуриентов, лучшие книги, топ-100 бестселлеров, художественная литература (биографическая литература), биография , на английском языке много другое. Быстрая доставка в Узбекистан