Press "Enter" to skip to content

Tushda ichki kiyim sotib olsa

H&М ва Zara мода сотувчилари, 2020 йилда кийим-кечакларини қайта ишлаш мақсадида ҳаракат қилаётган 33та мода компаниясига қўшилди ва ўз дўконларида эскирган кийимларни йиғиш ва қайта ишлаш тажрибасини йўлга қўйган.

Битта футболка учун 3 йиллик чучук сув – кийим-кечак саноати иқлимни қандай зарарлайди?

Жаҳонда мода саноати ҳар фаслда одамларни трендда бўлишга чақириб, тинимсиз ҳаракат қилади. Кўпчилик трендда бўлган кийимларни кийишга ошиқади. Лекин табиатни-чи, уни ким ўйлайди?

Ҳисоб-китобларга кўра, мода саноати иссиқхона газларининг 10 фоизига сабаб бўлади. Бир дона пахта толали футболка харидорга етиб келгунча 2000 минг литр сув сарф бўлади. Бу – бир кишининг 3 йиллик истеъмол суви дегани.

7 кийимлик жинсига сарфланадиган сув – 1 одамнинг бутун умрлик истеъмол суви

Бир одамга йилига 20 бўлак мато тўғри келади. Дунёда қарийб 8 миллиард аҳоли бўлса, бу 1 йилда 160 миллиард бўлак мато кийим-кечак учун ишлаб чиқарилишини англатади. Ва бунинг учун дунёдаги сув сарфининг 20 фоизи сарфланади.

Модалар фаслга қараб, икки катта макрогуруҳга бўлинади: баҳорги ва ёзги, кузги ва қишки. Бундан ташқари, модасеварлар учун бир йилда 50-100тача микрофасллар бор.

Модалар тез-тез ўзгариб бориши ва кийим-кечак нархи тушиши сабаб 2020 йилда 2000 йилдагига қараганда кийим-кечак хариди дунё бўйлаб 60 фоизга ошган.

Бир бош кийим ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичидан тайёр ҳолга келгунича ўтадиган жараённи бирма-бир ҳисоб-китоб қилиш бироз мушкул. Шу сабаб буни бир кийимлик жинси мисолида таҳлил қиламиз.

БМТ эълон қилган статистикага кўра, 1 кийимлик жинси учун ўртача 1 килограмм пахта сарф бўлади. Толалар ичида кийим-кечак саноатида энг кўп (33 фоиз) фойдаланиладиган тола ҳам пахтадир.

Пахта қуруқ иқлим шароитида ўсишини инобатга олсак, 1 кг пахтага 7500–10000 литр атрофида сув керак бўлади. Бу – 1 одамнинг 10 йиллик ичимлик суви дегани. Маълумот учун, экинларни суғориш мақсадида чучув сувдан фойдаланилади – уни қайта ишлаб, ичимлик сувига айлантириш мумкин.

Буни яна кенгроқ таҳлил қиладиган бўлсак, ўртача 7та жинсига кетадиган сув билан 70 йил яшайдиган одамнинг бир умрлик истеъмол сувини таъминлаш мумкин. Ёки 1 йилда 2 марта жинси кийим сотиб оладиган одам, 4 йил жинси киймаслиги орқали 1 одамнинг бутун умрлик истеъмол сувини қутқариб қолиши мумкин деб тушунса бўлади.

Фото: Getty Images

Қайси кўпроқ табиатга зарар: синтетикми ёки пахта тола?

Умуман, саноатда фойдаланиладиган толаларнинг ярми синтетик ҳисобланади. Чунки улардан фойдаланиш ҳар томонлама осон, узоқ вақт хизмат қилади, енгил ва жуда арзон. Синтетиклар ичида ҳам кийимлар учун энг кўп фойдаланиладигани полиэстер толалардир. Полиэстерлар пахта толали кийимдан анча кам сув талаб қилади, лекин кўпроқ иссиқхона газига сабаб бўлади.

Дунё бўйлаб ҳар йили полиэстердан кийим-кечак тайёрлаш учун 70 миллион баррел нефт ишлатилади. Шунинг учун ҳам бир дона полиэстердан тайёрланган кўйлак пахтадан тайёрланганидан 2 баробар кўпроқ иссиқхона газига сабаб бўлади. Пахта толали кўйлак 2,1 карбонат ангидрид чиқарса, бу полиэстер кўйлакда 5,5 килограммга тўғри келади.

Тўқимачилик учун полиэстер ишлаб чиқариш 2015 йилда тахминан 706 миллиард килограмм иссиқхона газларини чиқарган бўлса, бу – 185та кўмир ёқилғисида ишлайдиган электр станциялари йиллик иссиқхона газига тенг.

Онлайн дўконлар харидлар сони ошишига олиб келяптими?

Инсоннинг харид усули ва ҳажми карбонат ангидридга таъсир этишида энг муҳими дейиш мумкин. Масалан, айрим тадқиқотчилар кийимларни онлайн буюртма бериш анъанавий бозор айланиб юришдан анча камроқ карбонат ангидрид газига сабаб бўлади, деб ишонишади. Бироқ кўп ҳолларда харидорга онлайн дўкондан харид қилган кийими ёқмаслиги ва уни ортига қайтариб юбориши янада кўпроқ карбон газга сабаб бўлади.

Тадқиқотларга кўра, онлайн кийим харид қилиш харидорларни кўпроқ кийим сотиб олишга руҳлантириб қўймоқда. Натижада одамлар эҳтиёжидан кўпроқ кийим сотиб олишга ўтган.

Экологик тоза кийим тайёрлашга уринаётган брендлар

Сувдан фойдаланиш ва ифлосланиш кийим ишлаб чиқариш жараёнида ҳам содир бўлади. Саноатдаги сув ифлосланишининг қарийб 20 фоизи кийим-кечак ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса, дунёда ҳар йили матоларни бўяшнинг ўзига 5 триллион литр сув ишлатилади, бу 2 миллион дона Олимпия ўлчамидаги сузиш ҳавзаларини тўлдириш учун етади деган гап.

Шунинг учун айрим кийим-кечак фабрикалари ва компаниялар ўзларининг тўқимачилик маҳсулотлари учун ёғоч, мева ва бошқа табиий материаллар чиқиндиларидан фойдаланишни ҳам синаб кўришмоқда. Бошқалари матоларини бўяшнинг муқобил усулларини ёки ташлаб юборилгандан кейин биологик парчаланиш осонроқ бўладиган материалларни қидиряптилар.

H&М ва Zara мода сотувчилари, 2020 йилда кийим-кечакларини қайта ишлаш мақсадида ҳаракат қилаётган 33та мода компаниясига қўшилди ва ўз дўконларида эскирган кийимларни йиғиш ва қайта ишлаш тажрибасини йўлга қўйган.

Лос-Анжелесда кичикроқ кийим бренди Reformation ўз кийимлари учун одатдаги кийим-кечак компанияларига қараганда анча камроқ сув сарфлаши ва ҳар бир маҳсулот учун кетган сув ҳақида ўз саҳифасида ёзиб боришини маълум қилган.

Айрим одамлар сотиб олган кийимининг 40 фоизини ҳеч қачон киймаган

АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, 2017 йилда чиқинди полигонларига 10,2 миллион тонна тўқимачилик чиқиндилари ташланган ва яна 2,9 миллион тоннаси ёндирилган. Буюк Британияда ҳар йили 350 000 тонна кийим-кечак чиқиндихонага юборилади.

Ellen MacArthur жамғармаси маълумотларига кўра, 2000 йилдан 2015 йилгача битта кийимни кийиш давомийлиги 36 фоизга камайган. Худди шу даврда кийим-кечак ишлаб чиқариш икки баравар кўпайган. Бу – кийимлар сифати пастлиги ва узоқ муддат кийишга яроқли эмаслиги билан ҳам боғлиқ. Шу сабаб тадбиркорлар сифатли ва бардошли кийим ишлаб чиқариши иқлим учун муҳим.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, айрим мамлакатларда сотиб олинган кийимларнинг 40 фоизи ҳеч қачон кийилмайди. Бошқа тадқиқотлар Буюк Британия аҳолиси кийимларининг 50 фоизини деярли киймаслигини аниқлаган. Улар буни кийимлар ўзларига лойиқ келмай қолгани ва модадан чиққани билан изоҳлашган.

Шоппингга муккасидан кетиш психологияси

Австралиянинг Флиндерс университетида руҳий касалликларни ўрганувчи клиник психолог Майк Кириоснинг айтишича, биз сотиб олган нарсалар маълум бир вазифа бажаради. Ўзига паст баҳо берадиган, ўзининг жамиятдаги мақоми ҳақида қайғурадиган одамлар кийимлар учун кўп сарф-харажат қилишга мойил бўлишади. Мақтовларни яхши кўрадиган одамлар янги кийим сотиб олганда миясининг мақтовга сезгир қисмлари фаоллашади. Шифокор буни касаллик деб ҳисоблайди ва уни даволаш лозимлигини айтади.

Бу муаммони “иккинчи қўл” тажрибаси орқали ечиш ҳам мумкин. Масалан, ўзингиз кийишни хоҳламаган кийимни бошқа бировга бериб, ундан ҳам кийим олиб, айирбошласа бўлади.

Oxfam хайрия ташкилотининг барқарор мода мутахассиси Фи Гилфезер кийимларни тез-тез ювиш ҳам табиатга зарарлигини таъкидлайди. Яъни бу биринчидан сув етишмовчилигига сабаб бўлса, иккинчи томондан кийимлар тез-тез ювилганда, ўзидан кичик толаларни ажратишни бошлайди. Бу толалар сувга қўшилиб, табиатга чиқиб кетади. Яна бир томондан кийим сифатини тез йўқотади ва бошқа кийим харид қилишга мажбур бўлинади.

Экобарқарор кийимларни тарғиб қилиш йўлига ўтган машҳурлар

Кийим модаси тарғиботида энг кўп машҳурлар актёр ва қўшиқчилар муҳим рол ўйнайди. Кийимларнинг табиатга таъсирини билганидан кейин туркиялик қўшиқчи Нил Караиброҳимгил “Уйғон, она” қўшиғини куйлаган. Қўшиқчи шундан кейин янги кийим сотиб олмасликка, ўзида борларидан янги имижлар яратишга қарор қилгани ҳақида айтади.

«Harry Potter» филми билан яхши танилган Эмма Уотсон экофаол машҳурлар ўнталигида 1-ўринда туради. У 2019 йилда табиатга зарар етказмайдиган модаларга бағишланган Feel Good Style сайтини ишга туширган. У органик мода брендларини яратадиган дизайнерлар билан ишлайди.

Актриса Гвинет Пелтроу Goop компанияси фақат барқарор материаллардан тайёрланган кийимлар тикади. Компания ҳар бир сотилган кийим учун Таҳое миллий ўрмонида 1 туп дарахт экишни йўлга қўйган.

Ўзбекистонликлар қанчалик тез-тез кийим харид қилади?

Facebook ижтимоий тармоғида ўтказилган кичик сўровнома натижаларига кўра, Ўзбекистонда меъёрдан ортиқча кийим сотиб олиш оммалашмаган дея тахмин қилиш мумкин. Сўровномада қатнашган айрим иштирокчилар ҳар икки-уч ойда кийим олишларини, бир йилда 5–10 тача уст-бош, 2та оёқ кийим олишларини маълум қилишган. Айрим фойдаланувчилар ҳар ойда битта кийим олишларини айтган бўлса, бошқалари бир йилда 2-3 марта кийим харид қилишларини маълум қилишган.

“Ҳар фаслда 2-3 сидрадан кийим оламан. Йилига 4 дона оёқ кийим оламан. Ҳар йили гардеробимни бўшатиб эҳсонга бериб юбораман. Болаларимга ҳар фаслда 7-8тадан кийим оламиз”, – дейди Facebook фойдаланувчиларидан бири.

Ижтимоий тармоқнинг бошқа бир фойдаланувчиси эса кўп кийим олмаслиги, битта ёзги ва битта қишки кийими борлигини ёзган.

Сўровномада иштирок этган кўпчилик бироз эскирган ёки ўзига лойиқ келмай қолган кийимларини қариндошларига тарқатишини билдирган.

Фойдаланиш муддати тугаганидан сўнг кийимни чиқиндихонага юбориш ёки ёндириш экологияни кўпроқ зарарлайди. Уни хайрия дўконларига олиб бориш, муҳтож оилаларга тарқатиш ёки 2та кийимни қўшиб, битта янги нарса тайёрлаш мумкин. Ёки лойиқ келмай қолган кийимлар учун турли канал ва платформалар ташкил қилиб, уларни айирбошлашни йўлга қўйиш мумкин.

Юқоридаги статистика ва таҳлиллардан мурод – кийим танлаётган киши фақат ўз танаси учун эмас, иқлимни асраб қолиш учун ҳам танлов қилаётганини ёдга солишдир.

Зуҳра Абдуҳалимова,
Kun.uz журналисти

Tushda ichki kiyim sotib olsa

“Халқ билан юзма-юз” рукнининг бу галги мавзуси адлия идоралари тизимидаги ўзгаришлар, аҳолини қийнаётган айрим муаммоларнинг ечимига бағишланади. Айни чоғда фуқароларни қизиқтирган масалаларга жавоб изланди.

Юртдошларимиз томонидан таҳририятимизга йўлланган саволларга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек ДАВЛЕТОВ эксклюзив тарзда жавоб берди.

Савол: Ота-онам вафот этишган. Ҳозирги кунда акам ва мен оилаларимиз билан ота-онамиздан қолган уйда истиқомат қиляпмиз. Яқинда ўзаро келишиб, уйни акамнинг номига расмийлаштиришмоқчи бўлсак, билдикки, у ҳамон бундан 40 йиллар муқаддам отамга сотган кишининг номида экан. Энди биз уйни расмийлаштириш учун қандай йўл тутсак, тўғри бўлади?

Нурбек АЛЛАНОВ.
Амударё тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунига асосан, нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани беришда мерос мол-мулкнинг таркиби ва жойини текшириб кўради. Мерос таркибини текшириш мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳоким қарори, олди-сотди, ҳадя ва бошқа битимлар, мерос гувоҳнома) асосида амалга оширилади.

Мазкур ҳолатда ота-онангиздан қолган уй-жой бўйича мерос иши расмийлаштиришнинг имкони йўқ. Чунки отангиз уйни оғзаки келишувга асосан сотиб олган кўринади. Уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида битимлар ёзма шаклда тузилиши ва нотариал тасдиқланган бўлиши шарт.

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Шунга кўра, Сиз уй-жойни расмийлаштириш учун мазкур уй-жой жойлашган ҳудуддаги судга ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Савол: Бировга пул қарз бериб, сўнгра ололмай сарсон юрганлар ҳақида ҳаётда кўп эшитамиз. Баъзида қарз олганлиги тўғрисидаги қоғоз нотариус томонидан тасдиқланган вазиятда ҳам пулини ундиролмаётганлар учраб туради. Саволим шуки, берилган қарзни қайтариб олишнинг кафолатланиши учун қандай қонун-қоидаларга амал қилиш керак?

Бердақ ЮСУПОВ.
Нукус тумани

Жавоб: Авваламбор, қарз ўзи нима деган саволга жавоб берсак. Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (Фуқаролик кодексининг 732-моддаси).

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса (2 027 300 сўмдан ортиқ бўлса), оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.

Қарз шартномаси бўйича мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин. Бундан ташқари, фуқаролардан шу нарсани илтимос қилган бўлардикки, агар нотариал идорага боришнинг имкони бўлмаса, қарз олувчидан қарз олганлиги ҳақида тилхат ёздириб олиш мақсадга мувофиқ. Келгусида бу тилхат судда қарзни ундириш учун тасдиқловчи ҳужжат сифатида инобатга олинади.

Агар қарз шартномаси нотариал тасдиқланган бўлса, қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзиб беради. Ижро хатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда ижро этилади.

Савол: Мен яшаётган уй айни кунларда раҳматли отамнинг номида. Кадастр ҳужжатлари ҳам йўқ. Ушбу уйни ўз номимга расмийлаштиришим учун, аввало, кадастр ҳужжатларини раҳматли отамнинг номига қилишим керак экан. Шу тўғрими?

Каримберди РАҲМОНҚУЛОВ.
Бағдод тумани

Жавоб: Ҳа тўғри, раҳматли отангизнинг номида бўлган тураржойга нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур тураржойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан кўчмас мулк жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали воситасида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қиласиз.

Тураржойга нисбатан бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг нотариал идора орқали мерос мулкини меросхўрлар номига расмийлаштириш мумкин бўлади. Тураржойга нисбатан мерос гувоҳномасини олиш учун нотариал идорага мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма, мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш жойи ҳақидаги ички ишлар органларининг маълумотномаси ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд уй дафтаридан кўчирма, мерос таркибининг мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.О. ўзгарган тақдирда) ёки далолатнома ёзувларидан кўчирмалар ёхуд қариндошлик муносабатларининг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати, меросхўрлар вафот этган тақдирда ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма, мерос қолдирувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси (ажрашганлик ҳақидаги гувоҳнома) ёки далолатнома ёзувидан кўчирмалар тақдим қилиниши керак.

Савол: Жиззах вилоятида доимий пропискада турамиз. Айни пайтда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида вақтинчалик прописка билан яшаяпмиз. Биз турган ҳовли-жой нотариус орқали мерос сифатида менга расмийлаштирилган. Бу уй-жойнинг менинг номимга расмийлаштирилишига ҳуқуқий асос бўла оладими?

Розия ҲУСАНОВА

Жавоб: Ҳа, ҳуқуқий асос бўлади. Фуқаролик кодексига асосан, мол-мулкни мерос қилиб олиш мулк ҳуқуқининг вужудга келишига асос ҳисобланади.

Мазкур уй-жой юзасидан Сизга васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома нотариал тасдиқланиб, кадастр хизматидан давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Сизда тураржойга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келади. Шунда ушбу тураржой номингизга расмийлаштирилган ҳисобланади.

Савол: Биз яшаётган квартирани турмуш ўртоғимнинг қариндошлари ўзаро келишган ҳолда бизга беришмоқчи эди. Лекин уй номига расмийлаштирилган фуқаро Россия Федерациясида ишлайди. Шу сабабли уйни номимизга расмийлаштиролмаяпмиз. Турар-жойни уй эгаси иштирокисиз ҳам қонуний расмийлаштириш мумкинми? Бунинг учун нотариал идорага қандай ҳужжатлар тақдим этиш лозим бўлади?

Марҳабо НАЗАРОВА.
Чиноз тумани

Жавоб: Бу ҳолда, мулк эгаси ўзининг номидан тураржой олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун ишончли вакилга сотиб олувчи олдида вакиллик қилиш нотариал тасдиқланган ишончнома юбориши керак. Шундан сўнг, ишончли вакил ишочнома асосида тегишли ҳужжатларни нотариусга тақдим қилади ва олди-сотди шартномасида тараф вакили сифатида иштирок этади.

Такидлаш жоизки, 2019 йил 1 январдан буён барча давлат нотариал идораларида уй-жой олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун тарафларнинг паспортлари ва тураржойга нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинади. Бошқа барча ҳужжатларни нотариус тегишли ташкилотга идоралараро ҳамкорлик йўли билан сўровнома юбориш орқали олади.

Савол: Уйимизнинг (квартира) ҳужжатлари эски намунадаги шакли билан қолиб кетган эди. Уни янгилаш учун нотариусга мурожаат қилсам, ҳар бир квадрат мерти учун давлат божи тўланишини айтди. Шу тўғрими? Тўғри бўлса, квадрат метри учун қанча тўланади?

Жавоҳир ОТАМУРОДОВ.
Тошкент вилояти

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига асосан, кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда:

— кўп квартирали уйдаги квартира — объектнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи (2 027,3 сўм), 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

— якка тартибдаги турар жой – объектнинг 1 квадрат метр майдони учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи (2 027,3 сўм), 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда тўлов ундирилади.

— Давлат хизматлари марказига ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталига буюртма бериш йўли билан уй-жойга тегишли бўлган кадастр йиғмажилдини янгилашингиз мумкин.