Збекистон Миср билан ҳамкорликда дори ишлаб чиқаради
Рўйхатдан ўтказувчи орган икки иш куни ичида аризани кўриб чиқиб, жисмоний шахсни рўйхатга олиш ёки асосланган тарзда аризани рад этиш ҳақида қарор чиқариши керак. Узоғи билан икки кундан кейин тадбиркорга айланасиз-қоласиз (Агар ариза рад этилса, қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартиб бўйича юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш мумкин).
Хусусий бизнес: кийим дўконини қандай очиш мумкин?
Кийим-кечак савдоси – кичик бизнесдаги оммабоп йўналишлардан бири. Шу боис ўз фаолиятини эндигина бошлаётган тадбиркорларнинг деярли барчаси либослар дўконини очиш ҳақида бир марта бўлса ҳам ўйлаб кўради. Бизнеснинг ушбу тури ўта қимматбаҳо ускуна ёки тадбиркорнинг махсус чуқур билимларини талаб этмайди. Бундан ташқари, кийим-кечак ҳар доим харидоргир ва унга талаб катта, ушбу бизнес деярли ҳар қандай вазиятда ҳам даромад келтиради.
Қуйида кийим дўкон очишнинг босқичлари билан танишишингиз мумкин.
1. Савдо қилишга рухсат берувчи барча ҳужжатларни расмийлаштириш
1.1. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома
Бундай гувоҳномани яшаш манзилингиз бўйича ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида очилган “ягона дарча” марказига мурожаат этиб, олишингиз мумкин.
“Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом”га кўра, якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун жисмоний шахс ўзи яшайдиган туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига ўзи келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этиши керак бўлади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
• 3/4 см. ўлчамдаги иккита фотосурат;
• давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;
• икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (ихтиёрий);
Рўйхатдан ўтказувчи орган икки иш куни ичида аризани кўриб чиқиб, жисмоний шахсни рўйхатга олиш ёки асосланган тарзда аризани рад этиш ҳақида қарор чиқариши керак. Узоғи билан икки кундан кейин тадбиркорга айланасиз-қоласиз (Агар ариза рад этилса, қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартиб бўйича юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш мумкин).
1.2. СТИР маълумотномаси
Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганингиздан кейин яшаш манзилингиз бўйича солиқ инспекциясига борасиз. Тадбиркор сифатида рўйхатга олинганда, солиқ органи якка тартибдаги тадбиркорга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради. У муайян солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганда унга бериладиган рақамдир.
Бу рақам солиқ тўловчига бир марта берилади. У ўзгармайди ва бекор қилинганидан кейин бошқа солиқ тўловчига берилмайди. Бир кундан кейин ёки ўша куниёқ солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганлигингиз ҳақида маълумотномани оласиз.
2. Бино танлаш
Дўкон жойлашадиган бинони олдиндан кўзлаб қўйган бўлсангиз яхши. Аммо ҳали улгурмаган бўлсангиз, марказий, гавжум кўчалардаги биноларни айланинг. Ёки савдо дўконидан ижарага жой олсангиз бўлади. Алоҳида бинони қургандан кўра бу анча арзон ва қулай. Аммо хона жуда кичкина бўлмаслиги керак. Харидорлар тор дўкончаларда кийим танлашни хушлашмайди.
Дўконнинг муваффақиятли фаолият юритишида бинони тўғри танлаш жуда аҳамиятли. Ижарага олмоқчи бўлган жойингизга бориб 1-2 кун шунчаки кузатинг. У ердан кунига нечта одам ўтади, уларнинг қанчаси дўконингизга кириши мумкин? Дўконингизга кириб тахминан қанча пул сарфлаши мумкин?
Жойни танлаганингиздан кейин таъмирлаш ишлари ва савдо ускуналарини излашга киришсангиз бўлади.
Савдо ускуна ва жиҳозларидан сизга қуйидагилар керак бўлади:
Хонани бир нечта алоҳида бўлимларга ажратиш мумкин. Уларнинг ҳар бирига алоҳида турдаги товарлар жойлаштирилади. Кийимларни тўпламлар, ўлчам ва турларга қараб ажратса бўлади. Уззу-кун ёқимли мусиқа садолари янграб турса, нур устига аъло нур.
Бундан ташқари, чироқчи мутахассис хизматидан фойдаланиш зарар қилмайди. У ёруғликни ҳар бир товарнинг ўзига хосликларини бўрттириб турадиган қилиб танлаб беради.
3. Товарни етказиб берувчилар
Бу босқични аслида бино излаш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан баробар олиб бориш керак. Афсуски, ҳаммада ҳам чет элга қатнаб, товар олиб келиш имконияти йўқ. Аммо ҳозирда маҳаллий дизайнерларимиз ҳам сифат ва кўриниши хорижникидан қолишмайдиган кийимларни яратишмоқда. Тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ҳам тобора кўпайиб бораяпти. Улгуржи савдо қиладиган фирмалар бисёр.
Охирги пайтларда чет эл кийимларига Интернет орқали буюртма бериб, келтириш кенг оммалашмоқда. Шу йўналишга эътибор берсангиз, келгусида у дўконингизнинг ўзига хос, ажралиб турувчи жиҳатига айланиши мумкин. Бундан ташқари, хориждан махсус товар олиб келадиганлар билан шартнома имзолаш имконияти ҳам мавжуд.
4. Ходимлар танлови
Ҳар қандай дўконда энг асосий ходимлар сотувчилар ҳисобланади. Сотувчи хушмуомала бўлишдан ташқари, товарлар ҳақида барча маълумотларни билиши керак. Ҳар бир мижозга эътибор билан ёндашадиган сотувчи харидорнинг ёдида қолади. Ёқимли хизмат кетидан улар албатта яна қайтиб келишади. Даромадингизнинг 80 фоизи сотувчининг қандай эканига боғлиқ бўлади. Буни унутманг. Шунинг учун уларни синчковлик билан жиддий эътибор-ла танланг.
Дўкон йирик бўлса, унга сотувчилардан ташқари қуйидаги ходимлар керак бўлади:
Бухгалтер;
Бошқарувчи;
Қўриқчи;
Фаррош.
Иш сифатини ошириш учун ходимларни вақти-вақти билан мукофотлар билан сийлаб туришга тўғри келади.
5. Рақобат
Кўпчилик кийим сотишни жуда оддий, содда ва тушунарли бизнес деб ҳисоблайди. Аммо ҳар қандай бизнес ҳам ўз камчиликлари ва қийинчиликларига эга. Ҳозир ҳар қайси йирик ва кичик шаҳарлар, туманларда кийим дўконларининг етакчилари мавжуд. Улар билан муносиб рақобат қилишнинг ўзи эмас.
Бунинг устига кейинги пайтларда бир нечта кийим дўконлари тармоқлари ҳам очилди. Улар харидорларга арзон нархларда кенг ассортиментдаги либосларни тақдим этишмоқда. Тўғри, улар билан курашиш осон иш эмас, аммо бунинг уддасидан чиқса бўлади.
Бу йўлда сизнинг асосий қуролларингиз:
6. Харажатлар
Энди кийим дўкон очиш учун қанча маблағ керак бўлишини ҳисоблаб чиқиш вақти етди. Агар маблағингиз кўп бўлмаса, минимал даражада пул сарфлаб, дўкон очиш ниятида бўлсангиз, дўкон майдони 15–20 кв. метр бўлгани яхши. Агар ҳозирги кунда кўпайиб бораётган савдо марказидан дўкон ижарага олсангиз, сизга қулай бўлади. Чунки у стеллажлар, витриналар, пештахталар билан олдиндан жиҳозланган бўлиши мумкин. Ускуналарга сарфланадиган пулдан чегириб қоласиз.
Ижара пулидан ташқари ходимларга иш ҳақи тўлайсиз. Аввалига ходимларни ишга олмасдан, ўзингиз сотувчилик қилиб турсангиз бўлади. Бу бизнеснинг ўзини-ўзи қоплаш муддатини 2-4 ойга яқинлаштиради.
Энг асосий маблағ товарларни харид қилишга сарфланади. Қимматбаҳо брендли кийим-кечак албатта катта маблағни талаб этади. Чўнтагингиз кўтаришига қараб, кийим етказиб берувчиларни танлаб, улар билан шартнома имзолайсиз. Агар маблағингиз етарли бўлмаса, шартномада аввалига маблағнинг бир қисмини тўлаб, қолган қисмини кейинроқ тўлашни назарда тутсангиз бўлади.
Қайд қилиш жоизки, ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар ойда 10 (Нукус шаҳри ва вилоят буйсунувидаги шаҳарлар учун — 6,5, бошқа аҳоли пунклари учун — 3,0) ЭКИҲ миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаб боради ( Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 12-илова ).
7. Хулоса
Энди либос дўкони очиш учун нималар керак бўлишини билиб олганингиздан кейин ўз имкониятларингизни тўғри баҳолай олишингиз ва бўлғуси дўконнинг майда деталларигача инобатга олган ҳолда батафсил бизнес-режани ишлаб чиқишингиз зарур. Кийим дўконининг қандай йўналишини танлашингиздан қатъи назар, муҳими — танланган йўлдан ортга қайтмасликдир. Фақат шундагина бизнесингизни кенгайтириб, барқарор даромадга эришишингиз мумкин.
Фозила Ашурова, мухбиримиз
Мавзуга оид материаллар:
Ўзбекистон Миср билан ҳамкорликда дори ишлаб чиқаради
Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида Миср билан ҳамкорликда дори ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Хабарга кўра, Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Мисрга ташрифининг иккинчи куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Мисрнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди, уларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, ElAraby Group бош директори Муҳамед Маҳмуд ал-Арабий билан маиший техника ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди (компания Sony, Toshiba, Sharp, Hitachi ва NEC Япония брендлари остида 1000 дан ортиқ турдаги маиший техника ишлаб чиқарадиган 26 заводга эга. Экспорт географияси дунёнинг 60 та давлатини қамраб олади. Активлар – 6 млрд доллар). Музокаралар натижасида маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳасини ишлаб чиқишни бошлаш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, Орасcом Investment Holding президенти Амжад Сабри билан учрашувда геология, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди (Мисрнинг энг йирик инвестиция компанияси. Инфратузилмавий лойиҳаларни қуриш ва шакар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания 12 мамлакатда 35 та меҳмонхонага эгалик қилади. Активлари – 10 миллиард доллар). Тоғ-кон ва озиқ-овқат саноатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, меҳмонхона мажмуаларини қуриш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш масаласи келишиб олинди.
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати
Бундан ташқари, Орасcом Construction компанияси билан музокаралар ташрифнинг иккинчи кунида давом этди (компания анъанавий ва қайта тикланадиган электр энергияси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, сув ресурсларини қайта ишлаш ва бошқариш соҳаларида 70 йиллик тажрибага эга). Бу сафар ушбу компания президенти Омар Бебарс билан аввал эришилган келишувлардан ташқари янги лойиҳавий ташаббуслар муҳокама қилинди. Шу тариқа, Миср томони Ўзбекистонда кейинчалик унинг ҳудудида лак-бўёқ ҳамда қурилиш материаллари учун кимёвий моддалар ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширган ҳолда саноат паркини ташкил этиш, шунингдек, янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун саноат корхоналари – компания ҳамкорларини жалб қилишга қизиқишини билдирди.
Poliserve компанияси (кимёвий ўғитлар ишлаб чиқарувчиси ва Африка мамлакатларига энг йирик етказиб берувчи ҳисобланади) раиси Шариф Мустафо ал-Габалий билан учрашувда кимё саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар компаниянинг Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишдаги иштироки таҳлил қилди.
Шу билан биргаликда, АCDIМА компанияси (Мисрдаги энг йирик фармацевтика ишлаб чиқарувчиси. 1000 дан ортиқ турдаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Экспорт географияси дунёнинг 60 мамлакатини ўз ичига олади) раиси Олфат Ғораб билан фармацевтика саноатида саноат кооперациясини ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ҳудудида дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Cоттонил компанияси (компания Мисрнинг энг йирик текстили, ички кийим ва пайпоқ ишлаб чиқарувчиси. Zara, Calvin Klein, Hugo Boss ва бошқа халқаро брендлар учун маҳсулотлар ишлаб чиқаради) бош директори Мерам Габр билан тўқимачилик саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тақдим этилиши ва саноат кооперацияси имкониятларини муҳокама қилиниши якунлари бўйича Қашқадарё вилоятида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани ташкил этиш масаласи келишиб олинди.