Press "Enter" to skip to content

Tushda yangi kiyim kiyib korsa

Кийим ечаётганда «Бисмиллоҳ», дейилади ва чап томондан бошлаб ечилади. Ечган кийимларни чиройли қилиб тахлаб қўйилади.

Tushda yangi kiyim kiyib korsa

Кийиниш одоби

1. Нима учун кийим кийилади?

Болалар, нима учун кийим кийилади, биласизларми?

Кийим кийишдан уч нарсани мақсад қилинади:

  1. Уят ерларини бекитиш;
  2. Иссиқ ва совуқдан сақланиш;
  3. Одамларга чиройли кўриниш.

Инсон ҳар куни уйқудан кўзини очиб, Аллоҳга ҳамд айтади. Шундан сўнг энг биринчи қиладиган иш – кийимларни кийиш. Уйқу вақтидаги юпқа кийим билан одамларга кўриниш одобдан эмас.

Аллоҳ ва Пайғамбаримиз бизни уят ерларимизни бекитиб юришга буюришган. Бекитиш керак бўлган аъзоларни аврат, дейилади.

Яна Ислом динимиз биздан соғлигимизни сақлашни ҳам талаб қилган. Шунинг учун биз иссиққа ва совуққа мослаб кийинамиз.

Чиройли ва озода кийиниш ҳам Ислом динимизда мақталади. Кийимнинг содда бўлиши ҳам яхши фазилат.

2. Кийим – ҳаё белгиси

Биз кийим кийишдан учта мақсад борлигини билдик. Ана шу мақсадларнинг ҳаммаси ҳам фойдалидир. Аммо уларнинг ичида энг муҳим бўлгани қайси?

– Уят (аврат) ерларни яшириш.

Уялиш инсондаги жуда қимматли хислат. Уялишни ҳаё ёки шармҳаё, деб айтилади. Пайғамбаримиз «Ҳаё иймондадир», деганлар. Ҳаё инсонни уят ишлардан узоқ бўлишга буюради. Авратнинг очилиб қолиши (наузу биллоҳ) уят ва шармандали ишдир. Ҳаёси бор одам доимо авратини яшириб юради. Исломда авратни яшириш – фарз. Бировнинг авратига қараш эса ҳаром. Инсон кийим кийганда авратини яшириб, ҳаёсини сақлаган бўлади. Демак, кийим ҳаё белгиси экан.

Эслатма: эркак кишининг аврати киндигидан тиззасигача. Тиззанинг кўзи ҳам яширилиши керак. Аёл кишининг ҳамма аъзоси аврат ҳисобланади. Фақат юзи ва икки кафти зарурат пайтида аврат эмас. Эркаклар бегона аёлларга қарамайдилар.

3. Кийим кийиш ва ечиш одоблари

1) Кийиниш пайтидаги суннатлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга кийим кийишда бир неча суннатларни ўргатганлар. Бу суннатлар мана булар:

  1. Кийим кийишда «Бисмиллоҳ», деб айтиш;
  2. Ўнг томондан бошлаб кийиш;
  3. Кийим дуосини ўқиш.

Бизнинг эгнимиздаги кийимлар Аллоҳнинг неъматидир. Шунинг учун кийим кияётганда Унга шукрона айтиб, дуо ўқиймиз:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا [الثَّوْبَ] وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ.

(Маъноси: «Менга мана шу кийимни кийгазган ва буни менинг кучим ва ҳаракатимсиз насиб этган Аллоҳга ҳамд бўлсин»).

Расулуллоҳ кимки шу дуони ўқиса, ўтган гуноҳлари кечирилади, деганлар.

Одам ўзи янги кийим кийганда ёки янги кийим кийган кишини кўрганда ўқиладиган дуолар ҳам бор. Уларни устозингиздан ўрганиб оласиз.

2) Кийим ечишдаги одоблар

Кийим ечаётганда «Бисмиллоҳ», дейилади ва чап томондан бошлаб ечилади. Ечган кийимларни чиройли қилиб тахлаб қўйилади.

Кийим қўйиладиган жой одамнинг кўзи тушмайдиган ерда, масалан шкаф ичида бўлгани афзал. Шунда кийимлар тоза сақланади. Уларга чанг юқмайди.

Ўғил болалаларнинг баъзи кийимлари (кўйлак, костьюм, устки кийимлар) вақтинчага кўз тушадиган ерда туриши мумкин. Аммо шим, шалвор ва ички кийимларни кўз тушмайдиган ерга қўйиш керак.

Қизларнинг кийимлари одамларнинг кўзи тушмайдиган ерда туради. Ўғил болаларнинг кийимига аралашмайди.

Одобсиз боланинг кийим ечишини кўрганмисизлар? У кўчадан келса, кийимларини ечиб, дуч келган ерга улоқтиради. Эртасига мактабга кетаётганда кийимларини топа олмайди. Чунки ечган жойини эсидан чиқариб қўйган бўлади. Баъзида у ичдан киядиган юпқа кийим билан кўчага чиқиб, ҳаммага кулги бўлади.

4. Кийим турлари

1) Ўғил болалар кийими. Ўғил болаларнинг кийимлари пахтадан, жундан ёки канопдан тайёрланади. Уларнинг ранги ҳар хил бўлиши мумкин. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оқ рангли кийимларни мақтаганлар. Чунки оқ ранг тоза ва ёқимли бўлади. Озгина кир бўлса ҳам билинади ва тезда ювилади. Расулуллоҳ яна яшил рангли кийимни ҳам ёқтирганлар. Баъзан қизил йўли бор, тўнга ўхшаган кийим кийганлар.

Кўйлак. Кўйлак ўғил болалар учун энг яхши кийимлардан биридир.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْها، قالتْ: كانَ أَحَبَّ الثِّيابِ إلى النبي صلى الله عليه وسلم القميصُ. (رواه أبو داود والترمذي؛ الألباني: صحيح).

Умми Салама айтдилар: «Кийимлар ичида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг кўп ёқадигани кўйлак эди». (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Эркаклар кўйлагининг турлари кўп. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос кўйлаклари бўлади. Баъзилари узун, баъзилари қисқароқ.

Шим, шалвар. Тикилиши оддий шимлар ўғил болалар учун яхши шимлардир. Шим ва шалварларнинг почаси тўпиққача бўлади.

Шортик. Шортик – ёзда кийиладиган калта шалвар. Шортикнинг почаси тиззани ёпиб турадиган бўлиши керак. Ўғил болалар чўмилганда ҳам шортикка ўхшаган иштон киядилар.

2) Аёлқизлар кийими. Қизлар ва аёлларнинг кийими каноп, пахта, жундан ташқари ипакдан ҳам тикилади. Ранглари ҳам ранг-барангроқ бўлади.

Рўмол. Рўмол қизлар ва аёллар энг яхши кўрадиган кийимлардан. Рўмолнинг катта-кичиклиги ҳар хил бўлади. Хотин-қизлар уйда кичикроқ рўмол ўрашади. Кичкина рўмол билан кўчага чиқишмайди.

Кўйлак ва лозим. Қизларнинг кўйлаги кенг ва узун бўлади. Узунлиги тўпиққача тушиб турадиган кўйлак – яхши кўйлак. Лозим ҳам узун ва кенг бўлиши керак.

Ҳижоб. Ҳижоб кўчага чиққанда кийилади. Аёллар, қизлар кўчага чиқсалар, таналарининг ҳаммасини яшириб юрадилар. Ҳижоб бошдан-оёқ ҳамма аъзони ўраб турадиган кенг бўлади.

5. Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар

1) Ўғил болалар учун. Ўғил болаларнинг кўйлаги қизларникига ўхшаган гулли ёки ялтироқ бўлмайди. Ипак кийимлар кийиш ҳам мумкин эмас. Ўғил болаларга қип-қизил, сап-сариқ, оловранг ёки пушти рангли кийимлар ярашмайди.

Ўғил болалар тор шимларни киймайдилар. Баъзи шимлар одамнинг орқасини аниқ билдириб туради. Буларни кийиш мумкин эмас. Шимнинг почаси ҳаддан ташқари узун бўлмаслиги керак. Тўпиқдан тушиб кетадиган шимни мақталмайди.

Шортикларнинг узунлиги агар тиззадан тепада бўлса, мусулмон болаларга тўғри келмайди.

Ўғил болалар қизларникига ўхшаган кийимларни киймайдилар. Кийимларига, баданларига ҳар хил бемаъни нарсаларни осиб юрмайдилар. Тилла соат тақмайдилар. Тилла тақинчоқлар қизлар учундир.

2) Қиз болалар учун. Бели тор, кўкраги очиқ, енги калта кўйлак муслималарга тўғри келмайди. Қиз бола шим ёки шортик киймайди. Чунки булар эркаклар кийимидир. Қизлар учун ўғил болага ўхшатиб қўядиган кийимларни кийиш мумкин эмас.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ўзини эркакка ўхшатган аёлларга ва ўзини аёлга ўхшатган эркакларга лаънат бўлсин», деганлар.

Муслима қизлар бегона одамларнинг олдида тақинчоқларини кўрсатиб юрмайдилар.

Баъзи ҳижобларга кўп гуллар тикилган, ялтироқ нарсалар тақилган бўлади. Бунақа ҳижоб ҳаммани ўзига қаратиб қўяди. Яна ҳижоб қип-қизил, сап-сариқ ёки гулли матодан тикилган бўлса ҳам бошқалардан ажралиб қолади.

3) Ҳамма учун. Қизлару ўғил болаларнинг кийимлари баданга ёпишиб турадиган тор бўлиши тўғри эмас. Тор кийим ахлоққа хилоф саналади ва соғликка зиён келтиради. Танада қоннинг айланишига халақит беради.

Танани кўрсатиб турадиган юпқа кийим кийиш ҳам гуноҳ. Юпқа кийимлар инсоннинг авратини яшира олмайди. Хулққа салбий таъсир кўрсатади.

Ақлли болаларга бачкана кийимлардан сақланиш тавсия қилинади. Масалан, жонли нарсаларнинг сурати бор, ёмон сўзлар ёзилган кийимлар мусулмонлар кийими эмас.

Исломдаги инсон ўзга диндагиларга хос бўлган кийимларни киймайди. Бошқа диндагилар киядиган шляпа, хоч шакли тушурилган кийимлар шулар жумласидан.

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир». Абу Довуд ривояти.

Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар рўйхати:

  1. Баданга ёпишиб турадиган тор кийим;
  2. Терини кўрсатиб турадиган юпқа кийим;
  3. Жонли нарсаларнинг расми бор кийим;
  4. Ёмон сўзлар ёзилган кийим;
  5. Ҳаммани ўзига қаратадиган ғайри оддий кийим;
  6. Бошқа диннинг рамзи тушурилган кийим;
  7. Ҳаром йўл,масалан, ўғирлик билан топилган кийим;
  8. Қиз болани ўғил болага ўхшатиб қўядиган кийим;
  9. Ўғил болани қизларга ўхшатиб қўядиган кийим;
  10. Ўғил болалар учун ипак кийим.

Tushda yangi kiyim kiyib korsa

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу маълумотлар устоз, доктор Носир ибн Муҳаммад ибн Машрий ал Ғомидий ҳазратларининг милодий 2012 – йили қайта 3 – марта нашр қилинган 2 томли لباس الرجل احكامه و ضوابطه في الفقه الاسلامي Ислом фиқҳидаги эркак кишининг кийими, унинг ҳукмлари ва қоида(норма)лари китобининг 1-жузини 797–803 бетигача бўлган саҳифаларидан деярли хеч қандай ўзгаришларсиз сўзма–сўз таржима қилиниб олинди.

Бешинчи бўлим – беҳаё ёзувларни ўз ичига олган кийимларни ёки ҳунуклиги ғолиб келганлигидан маъноси билинмайдиган кийимларни кийишнинг ҳукми

Бугунги кунда баъзи мусулмонлар, хусусан ўспирин йигитлар, беҳаё ёзувларни ўз ичига олган кийимларни кийиши оммалашди. Натижада Ислом ва унинг одоби, қадр-қиймати ва олий намунасидан нотўғри йўлга чиқишига сабаб бўлмоқда.

Бундай сўз ва ибораларни ўзида акс этган эркаклар кўйлаклари, оёқ кийимлар, соатлар, ва дўппилар кўпроқ динсизлар, яҳудийлар ва насоролар юртидан мусулмон ўлкаларига кириб келаётганини учратиш мумкин. Қўштирноқ ичидаги баъзи бир миллатимизнинг саводсизлари яҳудийлар ва насронийлар ҳақида яхши фикрда бўладилар, улар билан дўстона муносабатда бўлишга уринадилар. Улар яшаётган тараққиётига ва маданиятига қойил қоладилар. Уларнинг аҳмоқона шиор ва иборалари маъноларини тушунмасдан ёки улардан билинган нарсаларга эътибор бермасдан кўкларга кўтарадилар.

Дарҳақиқат, шу кунларда ўз динини ардоқловчи қанчадан-канча мусулмон болалари, аҳли ёки ўзи учун маъносини тушунмайдиган ажнабий (чет) тил билан ёзилмаган кийимларни топиш қийин. Балки баъзи ёзувлар билан материаллар безалиши ва безак шаклидаги кашта тикилиши мумкиндир. Мисол учун NIKE футболкалари ва спортивкаларининг материалларида ёзувлар каштага ўхшаб тўқилади. Шу сабабли, мусулмон кишиларга либосга тегмасдан, зарар етказмасдан, кийимни сифатини бузмасдан улардан қутилиш – халос бўлиш, уларни юлиш қийин бўлади.

Қуйидагилар шулар жумласидандир:

Биринчидан: Масон, насроний ёки социалистик ташкилотлар ва худосизлик – атеизм ва куфр ташкилотларнинг баъзилари ўзларининг бузувчи қоидаларига, хато шиорларига ва динлари бузиб кўрсатилган расм-русмларга чақирадиган иборалар, рамзлар ва шиорлар ёзилган кийимларни тарқатади. Уларнинг баъзилари араб тилига таржима қилинди. Аниқланишича, уларда бузуқлик, фасод ва ўз динлари ва ботил эътиқодларини тарқатиш кўзда тутилган.

1. Nike – Бу исм юнон ғалаба маъбудаси Niki исмидан келиб чиқган

2. Aphrodite – юнонларнинг наздида севги ва гўзаллик маъбудаси

3. Mason – Масон

4. Spirit – Муқаддас руҳ

5. Vicar – Руҳоний

6. Zionist –19 аср охирида вужудга келган яҳудий миллий ҳаракати (Қуддус яқинидаги «Сион» тепалиги номидан)

7. Pig – Чўчқа

8. Synagogue – Яҳудийлик ибодатхонаси

9. Kirk – Church – a) Kirk – бутхона, шотланд черкови; b) Church – бутхона, черков

10. I’m Christian – Мен Христианман (икки жинс вакилига ҳам тегишли)

11. I’m Jewish – Мен Яхудийман (икки жинс вакилига ҳам тегишли)

12. Bible – Яҳудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китобларнинг мажмуаси

13. Brahman – Ҳиндуизмдаги уч олий маъбуд(худо)дан бирининг номи

14. Christmas – Рождество (туғилиш, милод) Христиан динининг асосий байрамларидан бири

15. Gospel – Инжил, хушхабар

16. Eros – Севги худоси

17. Cupid – Римликларнинг наздида севги худоси ва унинг ҳайкалчаси

Афсуски бу ибора ва сўзларнинг ўхшаши борлиги болалар ва ўспирин йигитларнинг кийимларида кўпаймоқда. Хусусан спорт кийимларида ҳамда «NIKE» сўзидан иборат оёқ кийим, кичик ё катта бўлсин деярли шу ёзувдан ҳоли эмас. Шу ёзув сабаблики у катта иштиёққа, ўша (нарса) ҳақида мусулмонлар ғафлатда қолган пайтида ўзларининг бузуқ йўналишларига ва адашган ботил шиорларини тарқатишдаги гуруҳлари ва жинсларининг хилма-хиллигидаги уммат душманларидан бўлган жиддий фитна-макрга ва ўзлари хоҳлаган ва зиддига таъсир этадиган нарса сабабли улуғ бехабарликка далолат қилади.

Иккинчидан: Шаҳват, зино, хамр (харом ичимликлар) ва беҳаёликка чақирувчи, ташвиқот қилувчи сўзларни дунёга машҳур баъзи ширкатлар амалга оширади.

Эй дўстим, бугун атрофга назар сол! Ҳақиқатдан ҳам сен ўспирин йигит ёки бошқа мусулмонларнинг кийимларида беҳаё сўз ёзилган эркаклар кўйлаги ёки шим ёки костюмни кийганини кўрасан. Агар улар ёзувларнинг маъно-мазмунини билсалар ҳам ўзини (уларга) қарашлардан яширади (яъни кўрса ҳам кўрмасликка олади).

1. I’m ready for sexual affairs – Мен жинсий алоқаларга тайёрман (икки жинс вакилига ҳам тегишли)

3. Lusty – Шаҳвоний

4. Prostitute – Фоҳиша, зинокор (бузуқ)

5. Take me – Мени ол

6. Tippler – Пияниста

7. Whore – Фоҳиша, суюқоёқ

8. Adulterer – Зинокор

9. Adultery – Зино

10. Bastard – Зинодан туғилган бола, разил, пасткаш

11. Bitch – Урғочи ит, фоҳиша, зинокор аёл

12. Bawdy – Ярамас, сўкиниш, ахлоқсиз

13. Buy me – Мени сотиб ол

14. Dram – Спиртли ичимликнинг бир қултуми

15. Baseborn (аслий матнда шу бирикмада drum base born бўлиб илмовий хато бўлган) – Зинодан туғилган (ташландиқ) бола

16. Follow me – Менга эргаш, орқамдан юр

Учинчидан: Гарчи бу арабчага таржима қилинган сўзларда фасод, уларни киювчи ҳақида ёмон фикрга бориш ва махфий бўлмаган нарсаларнинг фаҳшга даъвати бор бўлса ҳам душманлар бу чегарада турмади балки, чет тилининг маъноларидан ва уларни янгилашдан кўп миқдорда фойдаландилар. Шу сабабли мусулмонларга кийдиришлари ва уларни ўзлари ўйламаган тарафдан ҳайрат ва гуноҳга дучор қилишлари учун бу ибораларни таниқли бўлмаган лафзлар билан ёза бошладилар. Бу тилларни мусулмонлар билмаслигидан ва уларнинг маъноларини тушиниб етиши озлигидан фойдаланиб, бу ибораларни инглиз тилидан ташқари хитой, француз ва бошқа тиллар билан ҳам ёза бошладилар.

Тўртинчидан: Нафақат бу балки Европа мамлакатларидан келадиган болалар кийимлари тўплами-коллекцияси ҳам аниқланди. Ҳақиқатда уларда Қуръон оятлари, Набавий ҳадислар ва шаръий зикрлар ёзилган. (Бу билан улар) Қуръони карим Аллоҳнинг китобини ва Расули амин соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини таҳқирлашни ва у(Қуръон оятлари, Набавий ҳадислар ва шаръий зикр)ларни чиқиндилар ва нажосатларга ёпишишини хоҳлайдилар. Гоҳида Исломга мансуб баъзиларга бу ёқади – маъқул тушади. Шу сабабли уларни табаррук қилиш мақсадида асраб – авайлайдилар.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм,

Фотиҳа сураси

Оятал курси

Ихлос сураси

Оли Имрон сураси 173 – оят,

Шуаро сураси 80 – оят

Саҳиҳи Муслим таҳорат бобидаги 223-ҳадис

Бу ёзувлар ва ибораларни ўз ичига олган кийимлар мусулмонларга ҳаромдир. Динни, эҳтиромни бузадиган нарсаларга ёзилган кийимни кийиш жоиз эмас. У араб тилида ва бундан бошқа тилда ёзилган бўлсин, эркаклар ёки аёллар учун бўлсин, баданни ҳаммасини ёки бир қисмини ва аъзолардан бир аъзони ўз ичига олган бўлсин, барибир. Унга яҳудийлар ё насронийлар ёки улардан бошқанинг диний эътиқодига ёки уларнинг байрамларидан бир байрамга ё хамр(ҳаром ичимлик) ичишга ё фахш қилишга ё шунга ўхшашларга далолат қиладиган ибора ёзилишига ўхшаш. Бунга ўхшаш кийимларни тарқатиш ё сотиш ё сотиб олиш жоиз эмас. Уларнинг баҳоси – қиймати ҳам ҳаромдир.

Азиз дин қардошим!

Ҳеч шубҳасиз сен қиёмат куни ушбу маълумотни эслайсан. У кунда сен икки кишининг бири бўласан. Маълумотни ўқигач ҳаётини яхши тарафга ўзгартиришга сабаб бўлган Аллоҳга ҳамд айтиб шариат ҳаром қилган бу ёзув остидаги ҳар қандай кийим ва нарсаларни тарк қилган киши, ёки ўқиган бўлсада шариат ҳаром қилган бу нарсаларга мунофиқларча эьтибор бермасдан унга амал қилмаган (унинг) оқибатида ушбу маълумотлар қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида унинг зарарига ҳужжат бўладиган киши.

Ҳар биримизга ИншаАллоҳ Аллоҳнинг Ўзи буюрган буйруқларини қойиллатиб бажаришни ва қайтарган қайтариқларидан сўзсиз қайтишни осон ва муяссар қилсин. Омин

(Давоми бор)

Таржимон: Аҳмаджон ал-Кашшофий

Islom.uz портали таҳририяти

Tushda yangi kiyim kiyib korsa

Мусулмон эркак қизил кийим кийса бўладими? 18.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака! Исломда йигит киши учун қизил рангдаги кийим кийиш ҳаром қилинганми? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бу масалада турли ривоятлар нақл қилинган. Мисол учун, Бухорий ва Муслим ривоят қилишича, Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қизил либосда кўрган экан.
Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ” тўпламида “Қизил рангдаги либос кийиш” боби бор. Термизийнинг “Сунан” китобида эса, “Эркаклар учун қизил рангдаги либос кийиш жоизлиги ҳақида келган хабарлар” боби мавжуд.
Насоий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан саҳиҳ санад билан нақл қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен қизил либосдан, тилло узукдан ва рукуда қироат қилишдан қайтарилдим”, деганлар.
Бу бобда сиртдан бир-бирига зид ривоятлар мавжудлиги учун уламолар томонидан турли қавллар айтилган. Жумладан, ҳофиз Ибн Ҳажар “Фатҳул борий”да зийнат ва шуҳрат учун қизил рангдаги либос кийиш макруҳ экани, уйда ё хизматда бўлса, бунинг жоизлиги ҳақидаги қавлни рожиҳ (тўғри, маъқул) санаган. Асқалоний бу қавлни Ибн Аббос ва Молик ибн Анасга нисбат берган.
Ҳанафий, Моликий ва Шофеий мазҳабига кўра эркаклар учун қизил ва қизғиш кийимларни кийиш ҳечқандай қайдсиз ва кароҳатсиз мутлақо жоиз ҳисобланади. Тўғри, баъзи китобларимизда қизил рангли кийим кийиш макруҳ дейилган жойлари ҳам учрайди. Макруҳ дейилар экан танзиҳий (енгил) макруҳ назарда тутилмоқда. Аммо, мазҳабимиздаги муҳаққиқ уламоларимиз сўзига кўра қизил, сариқ, қизғиш, сарғиш ва яшил либосларни кийиш кароҳатсиз жоиз саналади. Жумладан, ҳанафий мазҳабида машҳур ва мўътабар бўлган “радду-л-муҳтор” китобининг соҳиби Ибн Обидийн “жомеъу-л-фатово” номли манбадан нақл қилишича, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Шофеийлар муасфар яъни қизғиш рангга бўялган кийимни кийишни жоиз деганлар.
Демак, қизил рангдаги кийимларни кийиш жоиз, ҳаром эмас. Аммо киймаслик афзал. Унинг ўрнига оқ ва яшил рангли либосларни танлаган маъқул. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар “Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!” (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Сўнгги янгиликлар

2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур…

12.9.2019 11071 Батафсил

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган…

25.8.2019 10173 Батафсил

Муҳтарам ватандошлар! Халқимиз бутун мусулмон уммати билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб…