Вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Янги мавсум Жасур Яхшибоев учун аталадими? Футболчи суҳбатда нималарни айтди
Айтиш керакки, Meta Verified’га обуна бўлиш учун минимум талабларга жавоб беришингиз керак. Бунда 18 ёш ёки ундан каттароқ бўлишингиз ва Facebook/Instagram’даги исмингиз ва суратингизга мос келадиган давлат гувоҳномасини (ID карта ёки пасспорт) тақдим этишингиз талаб қилинади.
Энди Instagram’да “галочка” олиш ва “рекка чиқиш” учун пулли обунага эга бўлсангиз бас!
Марк Цукерберг ўзининг расмий Instagram каналида Facebook ва Instagram учун пулли ойлик обунани синовдан ўтказилаётганлигини эълон қилди. Маълум бўлишича, “Meta Verified” номли ушбу обуна, унинг эгаларига кўк верификация белгиси, аккаунтнинг платформада кўпроқ кўриниши, юқори қўллаб-қувватлаш хизмати ва бошқаларни тақдим қилади.
“Бу ҳафта биз Meta Verified хизматини ишга туширмоқдамиз — бу обуна аккаунтингизни давлат идентификатори билан тасдиқлаш, кўк нишон олиш, сиз эканлигингизни даъво қиладиган аккаунтлардан қўшимча ҳимоя ва мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматига тўғридан-тўғри кириш имкониятини беради”, деб ёзади Цукерберг.
Қўшимчасига, Meta Verified обуначилари Stories ва Reels’да фойдаланиш учун эксклюзив стикерлар ва ҳар ой Facebook’да контент яратувчиларни қўллаб-қувватлаш учун берса бўладиган 100 та “юлдуз”лар оладилар.
Айтиш керакки, Meta Verified’га обуна бўлиш учун минимум талабларга жавоб беришингиз керак. Бунда 18 ёш ёки ундан каттароқ бўлишингиз ва Facebook/Instagram’даги исмингиз ва суратингизга мос келадиган давлат гувоҳномасини (ID карта ёки пасспорт) тақдим этишингиз талаб қилинади.
Таъкидлаш жоизки, бу Илон Маскнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги янги Blue обунасига жуда ўхшаб кетади, аммо ундан фарқли ўлароқ Meta’нинг пулли обуна билан бериладиган верификацияси платформада аввал верификациядан ўтганларга таъсир қилмайди.
Meta Verified шу ҳафтанинг ўзидаёқ Австралия ва Янги Зенландияда ишга туширилади. Унинг нархи веб платформада 19.99 доллар ва мобил иловаларда эса 24.99 долларни ташкил қилади. iOS ва Android’да обуна нархининг юқорлигини Apple ва Google илова ичидаги харидлар учун оладиган комиссияни қоплашнинг бир усули дейиш мумкин.
“Вақтни орқага қайтариб бўлмайди”. Янги мавсум Жасур Яхшибоев учун аталадими? Футболчи суҳбатда нималарни айтди?
Янги мавсумда яна “Навбаҳор” фаворитлар қаторида тилга олинади. Чунки таркиби доимгидек кучли. Ахир наманганликлар сафида кимсан “Реал”дек дунёнинг биринчи рақамли клубига гол урган футболчи бор!
Жасур Яхшибоев ўзбек футболи тарихига кирган ижрочи. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида наманганликлар сафига қўшилган ярим ҳимоячи янги мавсумни ҳам яна “Навбаҳор”да бошлайди. Ушбу ўйинчи жамоанинг Анталиядаги йиғинида тўлиқ иштирок этди. Сафардан қайтар чоғимизда Яхшибоев билан Анталия аэропортида суҳбатлашдик. Футболчи аввало йиғин хусусида гапирди.
– Йиғинимиз яхши бўлди. Кўпроқ жисмоний томонлама ишладик. Ўртоқлик учрашувларида ҳам жиддий рақибларга қарши ўйнадик. Кучли жамоалар билан ўйнасангиз ҳар томонлама фойдали бўлади. Мана шундай ўйинларда ўзимизни яхши ва ёмон тарафларимизни кўриб олдик.
– Ўтган йили “Навбаҳор” учун ўйнадингиз. Шу вақт ичида клуб билан 2-ўрин ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси қўлга киритилди. Ҳаммаси сизни қониқтирдими ёки.
– 2022 йилда жамоамизни мақсади чемпионлик эди. Чемпионатда ҳам, Кубокда ҳам юқори мақсадни кўзлагандик. Аммо вазифамизни бажара олмадик. Бундай таркиб билан чемпион бўлишимиз шарт эди. Ўзимиз ўйинларда очколарни йўқотдик. Шу нарса чемпион бўлишимизга тўсқинлик қилди.
– Лекин “Навбаҳор” узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна Осиё майдонига қайтди ва чемпионлар лигасида иштирок этади. Бунгача Европа Чемпионлар лигасида ўйнадингиз. Энди навбатда ОЧЛга келди. Бу турнирдан нима кутяпсиз?
– Осиё Чемпионлар лигаси яхши турнир. У ерда кучли жамоалар билан ўйинлар бўлади. “Навбаҳор” узоқ йилдан кейин ОЧЛга чиқди. Бу Наманган учун катта байрам. Биз “Навбаҳор” ва унинг мухлислари учун ўйнаймиз. Осиё Чемпионлар лигасида Наманган аҳлини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
– Европа Чемпионлар лигасида ўйнаган футболчисиз ва “Реал” дарвозасига гол уриб ўзбек футболи тарихидан жой олдингиз. Ўша голингизни тез-тез эслаб турасизми?
– Бу энди тарихда қолди. Барибир яна яхши томонларимизни кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак. Биринчи навбатда “Навбаҳор”га, жамоага фойдали футболчи бўлишга интиламиз. Тўғри, ўша голимни эслаб тураман. Лекин бу энди тарих, вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Фақат олдинга ҳаракат қилиш керак.
– “Реал”га урган голим менинг ташриф қоғозимга айланди, деб айта оласизми?
– Билмадим. Бу саволга нима деб жавоб беришга ҳайронман. Ўйлайманки, бу ҳам ўзига яраша тарих. Европа Чемпионлар лигасида тўп суриш, “Реал”га гол уриш барибир бошқача. Ҳамма футболчи орзу қиладиган нарса. Мен вақтида шундай онларни орзу қилганман. Пешонамга ёзилган экан, амалга ошди.
– Шундан кейин “Реал”ни ва айниқса Куртуани янада кузатиб боряпсизми?
– Ундан олдин ҳам кўриб борардим. Мен аслида “Барселона”га қизиқаман.
– Демак, ўшанда икки ҳисса қувонган экансиз-да.
– Шунақа деса ҳам бўлади.
– Чемпионат якунлангач, Яхшибоевга яна хориждан вариантлар бор, кетиши мумкин, деб эшитгандик. Аммо кўриб турибмизки, сиз яна “Навбаҳор”дасиз. Ростдан четга кетишингиз мумкинмиди? Ёки бу йилги мавсумни яна “Навбаҳор”да бошлаш учун қарорингиз қатъиймиди?
– Қарорим қатъий эмасди. Ёдингизда бўлса, “Навбаҳор”га келганимда жароҳат олдим. Менга кетишим учун ўша жароҳат ҳам тўсқинлик қилиб қолди. Кўп ўйинларни ўтказиб юбордим. “Навбаҳор”га келишимдан олдин ўйин амалиётига етарли даражада эга эмасдим. Келиб яна жароҳат олдим. Аслида четдан вариантлар бор эди, жароҳатлар ва етарли ўйнамаганим халақит берди. Бу йил яна Самвел Бабаян ишонч билдирди. Бу йил ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.
– Сир бўлмаса хизматингизга қайси клублардан жиддий таклифлар бўлганди? Қайси бири сизни кўпроқ қизиқтирди?
– Бу ҳақида айтсам, гап-сўз бўлади. Худо хоҳласа, йил ўртасида ёки охирида қайси вариант қанақалигини билиб оламиз.
– Жасур, “Мавсум-2023” мен учун аталади, мен бу чемпионатда ўз сўзимни айта оламан, дея оласизми?
– Ҳамма футболчи шу нарсани ўзидан ўтказади. Бу йил зўр бўлишим керак, биринчи рақамли ўйинчига айланишим лозим, дея яхши ният қилишади. Барибир бу нарсалар ҳар қандай футболчига ишонч беради. Жамоамга фойда келтиришга, голлар уришга ҳаракат қиламиз. Мақсад ҳаммада катта. Бунинг учун ҳаракат қилиш керак. Барчаси ҳаракатга боғлиқ. Жамоага ёрдам беришга, яхши ўринларга олиб чиқишга ўз ҳиссамизни қўшишга боримизни берамиз.
Шуҳратбек Жўраев.