Press "Enter" to skip to content

O ZBEKISTON RESPUBLIKASIICHKI ISHLAR VAZIRLIGI

Ko’rik-tanlovda yosh xodimlarning bilimi, kitobxonligi, o’qigan badiiy asarlari sinovdan o’tkazildi.

Yosh kitobxon tanlovi 2023

Энг яхши тарбия воситаси китобдир! Бунга Андижон вилоятида бўлиб ўтган «Ёш китобхон» танлови иштирокчилари билан суҳбат давомида яна бир бор амин бўлдик. Унинг туман ва шаҳар босқичларида жами 301 нафар ёш китобхонлар иштирок этган бўлсалар, вилоят босқичида 48 нафар қатнашчилар китобга бўлган меҳрини, мутолаадан хулосаларини ифода этдилар.

— Биз ҳам бошқа тенгдошларимиз қатори ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланамиз, — дейди танлов ғолиби, Қўрғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси Илҳожон Исроилжонов. —Бироқ, улардан фарқли ўлароқ китоб мутолаасига ҳам меҳрим бошқача. Интернетнинг имкониятлари нечоғли кўп бўлмасин китоб берган таълимотни бера олмайди.

3 та шарт бўйича ўз билимларини намойиш этган ўқувчилар орасидан 3 нафари ғолиб, деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланмага эга бўлдилар. Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан уларга диплом ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари жой олган китоблар жамланмаси, 870 мингдан зиёд адабиётлар мавжуд бўлган вилоят Ахборот-кутубхона марказидан бепул фойдаланиш имконини берувчи «Китобхонлик гувоҳномаси» берилди. Муҳими, бугунги ёшлар китобнинг инсон ақлий салоҳиятини шакллантиришдаги аҳамиятини тўғри тушунаётганликларидадир. Тадбир шу жиҳати билан ҳам алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Дўстларингиз билан бўлишинг:

Тавсия этамиз

Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашув ўтказди

Ўзбекистонда 2 март куни ҳаво ҳарорати 22 даражага кўтарилади, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида 3 март куни ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати 24 даражага кўтарилади

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI

Ishlar organlari yosh xodimlarining bilimi va dunyoqarashini oshirish, o’zbek hamda jahon badiiy adabiyotiga bo’lgan qiziqishini uyg’otish maqsadida “YOsh kitobxon” ko’rik-tanlovining viloyat bosqichi o’tkazildi. Tanlovda har bir soha xizmat, shahar-tuman ichki ishlar bo’limlaridan 30 yaqin yosh xodimlar ishtirok etdi.

Ko’rik-tanlovda yosh xodimlarning bilimi, kitobxonligi, o’qigan badiiy asarlari sinovdan o’tkazildi.

Ko’rik tanlov yakuniga ko’ra, 1-o’rinni boshqarma Tergov boshqarmasi katta tergovchisi mayor Bekzod Turdiboev, 2-o’rinni Qarshi shahar IIO FMB 2-son IIB HPB HQMB katta inspektori kapitan Nafisa Xujanova, 3-o’rinni Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish boshqarmasi operatori safdor SHaxnoza Raxmonova band etishdi.

SHuningdek, tanlovning “Badiiy asarlar bilimdoni” nominatsiyasida G’uzor tuman IIB HPB XQMB katta inspektori kapitan Munira Toshniyozova, “eng zukko kitobxon” nominatsiyasida Qarshi tuman IIB huzuridagi Tergov bo’limi surishtiruvchisi leytenant Nurbek Azizov g’oliblikni qo’lga kiritdi.

G’oliblar boshqarma rahbariyatining qimmatbaho sovg’alari bilan taqdirlandi.

Qashqadaryo viloyati IIB Axborot xizmati