Ertaklar to’plami
Жaмoл қўлигa қaрaди вa йиғлaб юбoрди.
Эртаклар болалар учун (кизикарли ибратли узбекча эртак туплами)
Ушбу мақолада болалар учун эртаклар тўплами келтирилган. Эртаклар турли ёшдаги болажонларга мўлжалланган (ёш болажонлар учун, боғча болалари ва мактаб ёшидаги болаларга). Фарзандингизга маъқул келадиган эртак топилади деган умиддамиз, марҳамат!
Хозир эса даврага рекламани чақирамиз:
Қисқа эртаклар болалар учун
Очкўз бўри
Бир бор экан, бир йўқ экан, улкан ўрмонда бир айёр тулки бўлган экан. Бир куни у йўлда, бўрини учратибди. Бўри семизгина қуённи тишлаб кетаётган экан. Тулки бўрига:
– Ассалому алайкум, бўри тоға, ўлжа муборак. Мен сизга янги йилга семиз қўчқор олиб қўйгандим. Энди уни ўзим ея қоламан, – дебди.
Бўрини қувончи ичига сиғмай шошиб-пишиб тулкига:
– Йўғэ, нега энди, мен албатта, совғангни қабул қиламан. Сен ҳозир уйингга боравер, мен орқангдан тезда етиб оламан, – деб ўрмонга кириб кетибди.
Тулки эса бўрининг орқасидан сездирмай, пойлаб борибди. Бўри улкан эман кавагига қуённи яширибди. Сўнг тулкининг уйи томон кетибди. Бўри кетиши билан тулки дарахт кавагидан ўлжани олиб, паққос туширибди.
Бўри бориб қараса, уйда тулки ҳам, қўчқор ҳам йўқ экан. Шунда бўри алданганини сезиб, орқасига югурибди. Дарахт кавагига бориб қараса, у бўм-бўш экан. Лақма бўри очкўзлиги учун ўз луқмасидан айрилибди. Қиссадан ҳисса шуки:
Очкўзлик ёмон одат,
Келтирар фақат кулфат.
Бойлик топган бола
Бор экан-у, йўқ экан, қадим ўтган замонда бир чолнинг икки ўғли бўлиб, улардан бири сабрли ва меҳнаткаш, иккинчиси эса ялқов ва ишёқмас экан. Катта ўғил тинмай меҳнат қилгани учун ҳам соғлом ва бақувват бўлса, дангаса ўғил хўппа семиз ва дардманд экан.
Кунлардан бир куни қариб қолган ота меросни тақсимлашга келганда ўзи қурган иморатни қайси ўғлига қолдиришни билмай, боши қотибди. Шунда уларни синовдан ўтказмоқчи бўлибди.
– Шартим шундай, кимда-ким ўзига бўлиб берилган ердан мўл ҳосил олса, ҳовли-жой ўшанга қолади, дебди. Ва ўз-ўзича чамалаб, барибир катта ўғил ғолиб бўлса керак, чунки унинг суяги меҳнатда қотган, дея ўйлабди. Аммо, кичик ўғил бўш келмабди. Ўзига ажратилган ердан мўл ҳосил йиғиш учун ишчилар ёллабди. Йиғим-терим пайтида бир неча кишининг уйган хирмони баландроқ келибди. Катта ўғил бундан хафа бўлмабди. Чунки у худди отаси қурган иморатдек уй сола олишига кўзи етаркан-да. Аммо, натижа ҳаммани ҳайрон қолдирибди.
Кичик ўғил меҳнат қилмай роҳат кўриш мумкин эмаслигини тушуниб етибди. Чунки у камҳаракатликдан тобора семириб, худди коптокдай бўлиб қолибди.
Бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб, отасига экин-тикин ишларида, новвос боқишда, ўтин теришда яқиндан кўмаклашибди. Меҳнат унинг юзларига нур, танига тетиклик бағишлабди. Шунда кичик ўғил ҳақиқий бойлик бу – саломатлик эканини англаб, соғлиғини ва бахтини меҳнатдан топибди.
Хўроз билан бўри
Бир бўри дарахт устида ўтирган Хўрозни кўрибди ва уни тутиб емоқчи бўлиб, дарахт остига келди. Ҳийла билан бечора Хўрозни дарахтдан туширмоқчи бўлибди: «Эй, Хўроз ўртоқ! Мен сенга бир яхши хабар келтирдим. Ҳайвонлар билан қушлар ўртасида сулҳ бўлди. Бир-бирига зулм қилмасликка, бири иккинчисини тутиб емасликка қарор қилинди. Кел, биродар, пастга туш! Бир-биримизга дўст бўлиб, бирга ўйнайлик», — деди. Хўроз Бўрининг сўзига алданадиган даражада нодон ва аҳмоқ бўлмаганидан Бўрига қараб шундай деди:
— Дўстим, сўзинг рост. Лекин бироз сабр қил. Сендан бошқа икки ит ҳам сулҳ хабарни эшитиб, бу ерга келишмоқда. Ҳаммамиз бирга ўйнаймиз.
Бўри Хўроздан бу сўзни эшитган замон думини орқасига қўйиб, қоча бошлади.
Хўроз: «Ҳой, биродар, нима учун қочаяпсан, ўртамизда сулҳ бор-ку?» — деса. Бўри:
— Оҳ, дўстим! Бу золим итлар сулҳни бузганга ўхшайди, — деб қочиб кетибди. Хўроз орқасиндан: «қуқ- qa…ru…qu-u…», — деб қичқириб қолибди.
Нотаниш “дўст”
Бир бор экан, бир йўқ экан. Капа деган қурбақа бор экан. У сувда жуда яхши сузар экан. Яна куйлашни хуш кораркан.
Қишнинг совуқ аммо қуёшли кунларининг бирида Капа музлаган сув юзасида ўтириб, ҳаёл суриб турганида, сув остида бир мавжудодни унга боқиб турганини кўриб қолибди.
— Салом, қирғоққа чиқ, бирга ўйнаймиз, — деб таклиф қилибди Капа.
Нотаниш меҳмон нимадир дебди, лекин қурбақа тушунолмабди. Бу орада кун анча илиб, музлар эрий бошлабди.
— Кел, бирга сакраб қувлашмачоқ ўйнаймиз, — дебди Капа.
Сув тагидаги мавжудод ҳам жавоб қайтарибди, лекин, Капа яна тушунмабди. Улар кечгача бирга ўйнашибди. Кеч туша бошлагач Капанинг дўсти ғойиб бўлибди. Қурбақа дўстини овози борича чақирибди, лекин ҳеч ким садо бермабди. Бошини эгиб, хафа бўлибди. Уни бу аҳволда кўрган онаси, сабабини сўрабди.
— Шунга ҳам хафа бўласанми?, — дебди ойиси жилмайиб. — У сенинг сувдаги аксинг-ку. Қуёш ботаётганда ҳамма ёқ қоронғу бўла бошлайди ва аксинг йўқолади. Эртага кун чиқиши билан “дўстинг” сувда яна пайдо бўлади. Энди эса ётиб ухла, — дебди ойиси.
Қалам ва сичқон
Бир бор экан, бир йўқ экан. Оддийгина бир қалам бўлган экан. Бир куни унинг эгаси Валижон қаламини стол устида унитиб қолдирибди. Пайтдан фойдаланган сичқонча инидан чиқиб қаламни тишлаб олиб қочмоқчи бўлибди.
— Илтимос, мени қўйиб юбор — деб ялинибди Қалам. — Мени нима қилмоқчисан? Ёғочдан ясалган бўлсам, мени еб бўлмайди.
— Тишларим қичишаяпти, шунинг учун сени ғажимоқчиман, — дебди Сичқонча ва қаламни қаттиқ тишлаб олибди.
— Ўғрияпти, — деб бақирибди Қалам. Мен чизишни жуда яхши кўраман. Майлими сўнгги бор расм чизсам? — дебди Қалам.
Сичқон рози бўлибди. Қалам зўрға нафасини ростлаб оппоқ вараққа каттагина айлана чизибди.
— Бу нима? Пишлоқми? — деб сўрабди Сичқонча.
— Бўлиши мумкин, — дебди босиқлик билан Қалам ва чизишда давом этибди.
Аввал юзини кейин эса қулоқлари ва катта-катта кўзларини чизибди.
— Ахир, бу мушук-ку! Йўқ бўлди, чизма, илтимос, — деб Сичқон югурганча инига қочиб кетибди.
— Ҳа, бу ҳақиқий мушук, — деб бақаирибди Қалам.
Шундан буён Сичқонча инидан ташқарига чиқмайдиган бўлибди. Валижоннинг қалами эса ҳали соғ-омон, фақат озгина кичрайган, холос.
Тошбақанинг ҳикояси
Душанба оғир кун деганлари тўғри экан. Бугун ҳаво шунақаям исиб бердики, нафас олсанг, худди чўғ ютаётгандек боֲъласан. Ҳали ҳеч қанча йўл юрганим йўғ-у, силлам қуриб, томоғим қақраб кетди. Одамларнинг болаларига маза-да. Улар бунақа пайтда салқин жойни топволишиб, муздек шарбат ичиб ўтиришади, ё бўлмаса, бурунларини тортиб-тортиб, музқаймоқ ялашади. Умуман, тошбақа бўлиб минг йил судралгандан кўра, одам бўлиб юз йилгина яшаган маъқул экан. Сезиб турибман, шунчалик ҳолинг бор экан, сафарга чиқишни сенга ким қўйибди, деб ўйлаяпсиз. Ҳў бўйтеракни кўряпсизми? Ўша томонда битта холам бор. Холамнинг кенжа чевараси қадрдон ошнам. Келаси душанбада ўша кичкинтой о֥ъртоғим бир юз ўн ёшга тўлади. Уни табриклагани кетяпман. Нега менга бунақа қарайсиз? Бир ҳафта олдин йўлга чиққанимдан ҳайрон бўляпсиз шекилли? Нима, мен айғирмидимки, оёғимга тақа қоқволиб, тош йўлдан шақира-шуқур чопиб кетсам? Орқамдан ит қувласаям бўлган-битганим шу. Ана холос, гап билан бўлиб қумлоққа чиқиб қолибман-ку. Ҳаммадан ҳам анави дўнгликка тўғри келиб қолганимни кўрмайсизми? Ишлар чатоқ энди. Бунақа дўнглардан кўп панд еганман. Ўлиб-тирилиб тепага чиқдим деганингда бир сирғанасан-у ўзингни яна пастда кўрасан. …Umringda бировга яхшилик қилганмисан, дўстим? Малол келмаса, мени дўппингга солиб ана шу дўнгдан ўтказиб қўйгин. Нима бўлгандаям, яхши ният билан йўлга чиққанман, зиёфатдан қуруқ қолмайин тағин.
(- Анвар Обиджон)
Совға
Пучуқвой ҳеч қачон бировдан хат олмаган ва бировга ҳам ёзмаган. Хат ташувчи қарғавой унга конвертни тутқазганида ҳайрон бўлди. Мактубни шоша пиша очиб қараса, болаликдаги дўсти Бароқвойдан экан. “Ҳурматли дўстим Пучуқвой! Сени жудаям соғиндим. Сени уйимга меҳмонга таклиф қиламан”, деб ёзилган экан. Пучуқвой нима қиларини билмай қолди. Ахир шаҳарга бориш тугул қишлоғини ҳам тузукроқ билмас эди-да. Нима бўлса бўлди деб, йўлга тушди.“Зиёфат бўлса, бир-биридан мазали таомлар бўлиши тайин”, деган ўй уни орзиқтириб юборди. Шаҳарга келса, ҳаммаёқ ўзгача, у яшайдиган қишлоқдан бутунлай фарқ qiladi.Bir амаллаб Бароқвойни уйини топди. Бароқни аввалига танимади. У жуда чиройли, оқ, қора рангли юнги ва икки юзидаги кулранг яноғи ўзига жуда ярашган. Бароқвой Пучуқвойни дарров таниди. Чунки у хали ҳам ўша-ўша ўзгармаган. Унинг кўриниши ҳозиргина пала партиш овқатланган ёш болани эслатарди. Бароқвой эса дўстини уйига таклиф қилди. Ҳамма ёққа ҳайрат нигоҳини ўқлаган Пучуқнинг диққатини девордаги бир буюм тортди. Аввалига қўрқиб кетди, секин қўл текказиб кўриб: “Наҳот эгизагим бўлса”, деб ўйлади. Ахир, бу ойна-ку, бунда ўз аксинг кўринади холос, деди кулиб Бароқвой. Ойнада ўз аксини кўрганини билган Пучуқвой уялиб кетди. Икки дўст маза қилиб меҳмондорчилик қилишди. Пучуқвой уйига отланганида Бароқвой унга чиройли ойна совға қилди. Энди Пучуқнинг ҳам ўз аксини кўрсатадиган “дўсти” бор.
(- Шаҳноза Баҳромжонова)
Айиқ нима деди?
Бир куни икки дўст ўрмонда кетаётган экан, тўсатдан олдиларидан бир айиқ чиқиб қолибди ва уларга ҳамла қилибди. Улардан бири тезда қочиб кетибди-да, яшириниб олибди. Иккинчиси эса қочишга улгуролмай қолибди. Шунда ерга йиқилиб, ўзини ўликка солиб, жимгина ётаверибди. Айиқ унинг ёнига келиб, ҳамма ерини искаб кўргач, ўлик гумон қилиб, қайтиб кетибди. Айиқ кетгач, яширинган дўсти кулимсираб чиқиб келибди ва шеригидан сўрабди:
— Эй дўстим, айиқ сенинг қулоғингга нималар деди?
— У менга «хавф-хатар дуч келганда ўз дўстини ташлаб кетиш — бу энг ёмон одат» деди, —деб жавоб берган экан.
Ғоз билан турна
Кунлардан бир кун семиз, дангаса бир Ғоз кўлнинг бўйида мудраб ўтирган экан, тасодифан унинг ёнига Турна қўнибди. Турна Ғознинг қаршисида жуда ҳам озғин ва нимжон кўринбди. Олифта Ғоз уни масхара қилиб кулибди:
— Менга қара, оғайни Турна! Намунча чакак-чакак бўлиб озиб кетибсан? Қоқ суягинг қолибди-ку. Худди ёз бўйи ҳеч нарса татимаганга ўхшайсан-а?
Шу пайт милтиқ кўтарган овчининг қирғоқ ёқалаб аста-секин уларга яқинлашиб кела-ётганини сезиб қолишибди. Енгилгина Турна чаққон қанот қоқибди-ю, учиб кетибди. Аммо семиз, бақалоқ Ғоз ўзини ўнглаб қанотларини ёзишга улгурмасидан атрофни ўқ овози босиб кетибди.
Очофат, ишёқмас Ғоз қирғоқ бўйида мукка тушиб қолаверибди, ориқ Турна бўлса ҳозир ҳам кўкда парвоз қилармиш.
Қизғанчиқ ит
Бир бор экан, бир йўқ экан. жуда очкўз кучук бор экан. Бир куни у шериклари билан талашиб, каттакон бир суякни олиб қочибди. У сув устидаги якка чўпдан ўтаётса, сувда бир ит оғзида катта суяк тишлаб, кўзларини олайтириб итга тикилиб турган эмиш. Ит: “Ир-р,ир-р-р”, — деб тишини иржайтирган экан, сув ичидаги ит ҳам тишини иржайтирибди.
Қизғанчиқ ит унинг оғзидаги суякни ҳам тортиб олмоқчи бўлибди ва “Хап!” — деб итга ташланибди. “Хап” дейиши билан оғзидаги суяк ўзидан олдинроқ “чўлп” этиб сувга тушиб кетибди. Қизғанчиқ ит росса шалаббо бўлиб, суягидан ажралиб, сувдан чиқибди.
Қизиқарли ва ибратли эртаклар ОДАМЛАР ҳақида
Баҳодир табиб
Бор экан-у, йўқ экан, қадим-қадим замонда, жуда олис томонда, баланд тоғлар этагидаги кичкина бир кулбада Баҳодир исмли бола бобоси ва бувиси билан яшар экан. Баҳодир яшайдиган шаҳарда вабо касали кенг тарқалган бўлиб, отаси ва онаси шу касалга чалиниб вафот этган экан. Буваси уни эркалаб, Баҳодиртой, деб чақираркан. Аммо бу бахтли кунлар ҳам узоқ давом этмабди. Аввалига бувиси, кейин буваси қазо қилибди. Баҳодир бир ўзи қолибди.
Кунларнинг бирида кўчада бир қария билан учрашиб қолибди. Қариянинг қўлида тор кўриб, уни уйига меҳмонга таклиф қилибди. Уй деярли бўш бўлиб, катта шолчанинг устида иккита кўрпа ва иккита ёстиқ бор экан. Токчада эскирган идиш-товоқлар, деворда дутор осиғлиқ турганмиш. Дутор бувасиники экан. Демак, бола мусиқани севади, ўйлабди меҳмон ва унга куй чалиб берибди. Бола куйни диққат билан тинглабди. Кейин ўзи шу куйни дуторда ижро этибди. Унга дутор чалишни буваси ўргатган экан. Меҳмон билан бола суҳбатлашиб, куй чалиб, тунни бедор ўтказишибди.
Қария суҳбат орасида ўзини, табиб Муҳаммадалиман, деб таништирибди.
– Қишлоғингга бир табиб керак экан. Касаллар кўпайиб кетибди. Агар рози бўлсанг, сенга даво сирларини ўргатаман, қишлоқдаги касалларни даволайсан, – дебди, нонуштада.
– Розиман, – жавоб берибди, бола хурсанд бўлиб. – Қишлоғимизда табиб бўлмагани учун кўп одам дардига даво тополмай дунёдан ўтиб кетган экан. Отам мени катта бўлганимда шифокор бўлишимни васият қилган экан. Бувам айтиб бергандилар.
– Унда эшит: сенинг ёнингга шифо учун келган одамларни ажратмайсан, ҳеч нарса таъма қилмайсан. Уйингнинг эшигини ҳеч қачон тамбаламайсан.
Табиб унга олти ой тиббиётдан сабоқ берибди. Баҳодиртой табибликни анча ўзлаштириб олибди. Катта табиб кичик табибга тез-тез келиб хабар олиб туришга ваъда бериб ортига қайтибди.
Бола шу кундан бошлаб табибликка киришибди. Тоғ ёнбағрида ва ҳатто тоғ тепасида ўсадиган гиёҳларни йиғибди. Дарахтларнинг меваси-ю, барги, ўт-ўланлар, уларнинг илдизларигача кавлаб, шифобахш дори, малҳамлар тайёрлабди. Бир куни қўшниси кириб тез-тез иситмаси чиқаётганидан шикоят қилибди. Бола унинг қўлига малҳам тутқазаркан, “буни танангизга суртасиз, яна ҳар куни уч маҳал иккитадан олма ейсиз,” – деб тайинлабди. Икки-уч кун ўтиб қўшниси соғайибди. Буни эшитган бошқа бемор қўшнилар ҳам унинг ёнига дардларига даво истаб кела бошлабди. Қарабсизки, ёш табибнинг иши кундан-кунга кўпайибди. У ҳар тонг устози ўгитига амал қилиб тоққа чиқиб кетар, ўсимлик ва гиёҳлар, дарахтлар меваси, барги ва баъзиларининг илдизини кавлаб олиб келиб, улардан шифобахш дорилар тайёрларкан. Тушдан кейин эса касалларни қабул қиладиган бўлибди.
Шу қишлоқ оқсоқоли қизининг юзига доғ тушиб, табиблар уни даволай олмаётган экан.
– Сенинг жигаринг оғрибди. Уни даволаш учун анжирнинг хомидан ҳар куни тўйгунингча ейсан ва мен унинг баргидан тайёрлаб берадиган малҳамни ҳар кеч ётишдан аввал юзингга суртасан, – дебди Баҳодир, уни кўздан кечиргач.
– Пишганини емайман-ку, хомини қандай ейман, – дебди қиз чиройли жилмайиб.
– Танинг соғ, юзинг чиройли бўлишини истасанг, айтганларимни бажарасан, – дебди ёш табиб қатъий.
Бир ой деганда қизнинг юзидаги доғдан ном-нишон қолмабди.
Ёш табибга ихлоси ошган қизнинг дадаси ўғли ҳақида ҳам гап очибди. У тоғдан йиқилгач, оёғи ишламай, ётиб қолган экан.
Бола мусиқанинг ҳам кишилар саломатлигига яхши таъсир қилишини билгани учун ваъда қилган куни қўлида дутор кўтариб келибди. Қизга шўх-шўх куйлар чалиб берибди. Шу вақт сирли воқеа содир бўлибди. Ичкарида ётган қизнинг акаси улар олдига ўз оёғи билан юриб келибди ва ёш табибдан куйни яна бир марта чалиб беришини сўрабди. Эшитиб бўлгач, йиғлаб такрор-такрор чалдирибди. Шунда ёш табиб йигитдан мусиқага бунчалик меҳр қўйганлиги сабабини сўрабди.
– Мен тез-тез тоғ чўққисига чиқиб турардим. Кунларнинг бирида чўққида бургут ҳужум қилиб қолди. Мен ўзимни аранг четга олдим. Қуш учиб кетди. Шу пайт бир куй янгради, қарасам рўпарамда 12 ёшлардаги бир қиз дутор чалиб турибди. Қиз куйни чалиб тугатиши билан бояги бургут яна пайдо бўлди. Мен ундан қочаман, деб пастга думалаб кетдим. Қўл-оёқларим синди. Кейин билсам, қиз бургутнинг тутқуни экан. Мақсадим, ўша қизни қутқариш, аммо оёқларим панд берди, – дебди у хўрсиниб.
Ёш табиб йигитни даволашга киришибди. Улар ака-укадек иноқ бўлиб кетишибди. Кун кетини кунлар қувлаб, орадан ойлар ўтибди.
Бир куни Баҳодир дори-дармон тайёрлаш учун керак бўладиган мевалар, ўт-ўланлар йиғиш ниятида тоғ чўққисига кўтарилаётганда, йигит тепасида улкан бургут айлана бошлабди. Қўрқиб кетган табиб ёнгинасидаги ғорга яширинибди. Қайси кўз билан кўрсинки, ғорда дўсти ҳикоя қилган қиз ўтирганмиш. Салом-аликдан сўнг билса, қиз бургут таъқибидан қочиб, шу ғорга яшириниб олган экан.
Бургут кўздан йўқолгач, ёш табиб қизни пастга – тоғ ёнбағрига олиб тушиб, дўстига топширибди. Оқсоқолнинг ўғли қизни ота-онаси ҳузурига қайтарибди.
Шундай кунларнинг бирида катта табиб қишлоққа ташриф буюрибди. Устоз ва шогирд узоқ суҳбат қуришибди. Устоз чакмонини ечиб, шогирдига, энди сен чинакам табиб бўлдинг, деб оқ фотиҳа берибди.
Баҳодир табиб қишлоқ оқсоқоли қизига уйланибди. Қишлоқда каттагина шифохона қурибди. Буни қарангки, шифохонада ётишга бемор топилмай қолибди.
Чунки ёш табиб ҳамқишлоқларини доривор гиёҳлар билан ошно қилиб қўйган экан-да.
Деҳқон ва Жин
Қадим замонларда Балиқкўл томонларда бир Жин бўлган экан. Кунларнинг бирида унинг хожаси оламдан ўтиб, Жин озодликка чиқибди. У ҳеч қачон мустақил, озод яшаб кўрмаган экан. Энди нима қилсам экан, ё ўзимга бошқа хўжайин топсаммикан, деб кетаётиб далада меҳнат қилаётган деҳқонга дуч келибди. У терлаб-пишиб ер чопаётган экан. Жиннинг деҳқонга раҳми келиб:
– Одамларга қийин экан-а, деҳқон бобо. Бир парча нон топиб, қорнини тўйдириш учун эртани эрта, кечани кеча демай тер тўкишади, – дебди.
– Меҳнат сен ўйлаганингдай машаққат эмас. Сен ҳам меҳнат қилиб нон еганингда унинг қандай ширин бўлишини билардинг. Меҳнатнинг таги роҳат, дейдилар. Ишонмасанг, буни ўзинг синаб кўришинг мумкин, – дебди деҳқон.
Жин қизиқиб қолибди. Деҳқон мени лақиллатаётган бўлмасин тағин, деб синаб кўриш учун балиқ овламоқчи бўлибди. Бир айланиб одам қиёфасига кирибди-да, бозордан тўр сотиб олиб, дарёга борибди. Умрида балиқ овлаб кўрмаган Жин машаққат билан тўртта зоғора балиққа эга бўлибди. Бироқ у тутган балиғини пиширишни билмабди. Яна деҳқоннинг олдига борибди. Улар икковлашиб ўтин териб, балиқни оловга тутиб пиширибди. Сўнг уни ўртага қўйиб, бирга овқатланишибди.
– Оҳ, бунчалар ширин емак бўлмаса. Аввал сира бундай мазали балиқ емаган эдим. Чиндан ҳам, меҳнат қилиб топилган нарса тотли бўларкан. Сен мени алдамабсан. Энди доим нонимни меҳнат қилиб топаман, – дебди деҳқондан миннатдор бўлиб Жин.
– Чунки меҳнат қилганингда ҳаракатда бўласан, қонинг юришади. Ҳаракат қилган одамнинг тани ҳам соғ бўлади, – дебди деҳқон.
Орадан ойлар ўтибди. Жин деҳқон ўргатганидек ўз меҳнати орқасидан нон ва ҳаловат топиб мамнун яшай бошлабди. Балиқчилар орасидан ўзига дўстлар орттирибди. Кун сайин ҳаёт унга мароқли ва мазмунли туюлибди. Одамларга қул бўлиб, уларнинг бемаъни истакларини рўёбга чиқаришдан, меҳнат қилиб, ҳаёт кечириш яхшироқ эканини англабди. Ишлаб тер тўкиш, сўнг ҳордиқ чиқариш ҳам унга ёқиб қолибди. Энди ҳеч қачон қайта Жинга айланмасликка қарор қилибди.
Кунларнинг бирида яна балиқ овига чиқибди. Сувга тўр ташлаши билан унга олтин балиқ илинибди.
– Эй, одам, жонимга раҳм қил. Тила тилагингни, ортиғи билан адо қилай, – деб турганмиш олтин балиқ таъзим бажо қилганича.
– Жонинг ўзингга сийлов. Менга сендан ҳеч нарса керакмас. Мовий тўлқинлар ичра ўйноқлаб сузавер, – дебди Жин олтин балиқни ҳайратга солиб. У ҳали бирор одам зотидан бундай гап эшитмаган экан.
– Наҳотки, бирор тилагинг йўқ? Ўзинг бўлмаса бола-чақанг учун сўра, кейин пушаймон бўлма, – дебди олтин балиқ унинг гаплари қанчалик тўғрилигини билиш учун.
– Эй, олтин балиқ, менда бола-чақа йўқ. Бўлганида ҳам уларни меҳнатга ўргатардим. Сен менинг ғамимни ема. Меҳнат қилиб, нон топиб ейиш қанчалар роҳат эканини билганингда эди, бу роҳатни ҳеч нарсага алмаштирмаган бўлардинг, – дебди Жин.
Қиссадан ҳисса: меҳнатга меҳр қўйган одам ғойибдан келадиган бойликка кўз тикмас экан.
Луқмони Ҳаким
Луқмони Ҳаким дунёга донғи кетган табиб экан. У одамларнинг дил-дилини, гиёҳларнинг, жамики ҳайвон, жонли-жонсиз мавжудодларнинг тилини ҳам билар экан. Улар хасталанса, дардга чалинса, даволар экан.
Кунлардан бир куни бир кишининг кўзи қаттиқ оғриб қолибди. У кўзини жуда кўп табибларга кўрсатибди, даво топа олмабди, олим-у уламоларга боқтирибди, шифоланмабди. Охири излаб-излаб, узоқбир ўлкада йшовчи Луқмони Ҳаким ҳақида дарак топиб, унинг олдига борибди. Луқмони Ҳаким кўзи оғриган кишининг у ёқ-бу ёғини кўргандай бўлибди-да, оёғига хина қўйишни маслаҳат берибди. Шунда беъмор табибга қараб:
— Эй, улуғ ҳаким, бу нима деганинг, ё мен билан ҳазиллашаяпсанми? Ахир, менинг оёғим оғригани йўқ-ку, унга хина қўйсам. Кўзим оғрияпти, кўз қаёқда-ю, оёқ қаёқда? — деб хафа бўлибди. Шунда Луқмони Ҳаким беморга шундай дебди:
— Тоғри айтасан, мен ҳам сенинг қаеринг касаллигини кўриб-билиб турибман: сенинг кўзинг оғриган, бизнинг фаҳм-у фаросатимизга кўра, кўзнинг бир томири оёқнинг остида жойлашган. Сенинг ўша жойинг, яъни кўзингнинг оёғинг остига уланган томири шамоллаган. Шунга хина қўйсанг, зора кўзинг тузалиб, асл ҳолига қайтса.
Кўзи оғриган киши Луқмони Ҳаким айтгандай қилиб, оёғининг тагига хина қўйган экан, икки-уч кун ўтмасдан тузалиб, ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетибди.
Етти дангаса
Бир куни етти дангаса бозорга ўйнагани чиқишибди. Юриб-юриб қоринлари очибди. Улар пул йиғишиб, еттита хурмачада қатиқ ва еттита нон olishibdi.Olgan нарсаларини ейиш учун жой излашиб, бир чеккага ўтишибди. Улар атрофга қарасалар, қўлларини ювиш учун сув кўринмабди. Шунда уларнинг энг каттаси бошқаларига сув келтиришни буюрибди. Улар бир-бирларига сансалорлик қилиб, ҳеч қайсиси унамабди.
Шунда дангасалар бир-бирига шарт қўйишибди,
«Агар-да ким гапирса, ўша қўлга сув олиб келиб қуйсин», дейишибди. Шундай қилиб, дангасалар индамасдан ўтираверишибди.
Шу пайт бир гадой келиб тиланибди. Унга ҳеч ким жавоб бермабди. У нонни еб, қатиқни ичиб, идишнинг юқини уларнингбетига суркаб кетибди.
Бир оздан кейин бир ит келиб, қолган нон ушоқларини еса ҳам, улар индамай ўтираверишибди. Ит нон ушоқларини, идиш юқларини ялабди. Охири итнинг қорни тўймай қолиб, бир чеккадан дангасаларнинг бетидаги гадой суркаб кетган қатиқларни ялай бошлабди. Ит олтита дангасанинг бетини ялаб еттинчисини ялаётганда итнинг тили оғзига кириб кетибди. Шу вақтда дангаса «Кет!» деб юборибди. Шунда ҳалиги олти дангаса бирданига:
— Тур, қўлга сув келтир! — деб қичқиришибди. Қарашсаки, олдиларида на нон бор, на қатиқ.
Уч ўғил
Бор экан, йўқ экан, қадим замонда бир деҳқон бўлган экан. Унинг уч ўғли бўлиб, тирикчилиги ўртамиёна экан. Бир куни деҳқон узоқ сафарга чиқмоқчи бўлибди. Йўлга чиқиш олдидан ўғилларини ёнига чақириб шундай дебди:
-Мен узоқ юртларга кетяпман. Ҳар бирингизга бир жуфт товуқ, ўрдак ва ғоз бериб кетаман. Мен келгунимча уларнинг тухумини сотинглар, лекин пулини сарфламай, йиғиб қўйинглар. Кейин ўзларингга керак бўлади.
Деҳқон тўнғич ўғлига бир жуфт товуқ, ўртанчасига бир жуфт ўрдак, кенжасига эса бир жуфт ғоз берибди-да, жўнаб кетибди.
Орадан бир неча кун ўтгач, паррандалар тухум қўя бошлабди. Уч ўғил тухумларни сота бошлашибди. Қўлига пул тушган катта ўғилнинг фикри бузилибди. “Тухумнинг пулини йиғиб нима қилдим. Дадам келгунича яхшилаб ўйнаб олай. Дадам келиб тухумнинг пулини сўраса, товиғингиз туғмас экан, дейман”, деган хаёлга борибди. Ўртанча ўғил олдин ўрдакнинг тухумларини, кейин ўрдакларини ҳам сотибди. Икки ака-ука дўпписини яримта қилиб юраверишибди. Кенжа ўғил эса ғознинг тухумларини йиғиб, бостирибди. Ғозларни кўпайтириб, уларнинг тухумини сотибди. Отаси келгунича анчагина пул йиғибди. Отаси сафардан қайтгач, тўнғич ўғлини ҳузурига чақирибди. У олдиндан тайёрлаб қўйган жавобини айтибди. “Сен яхши одам бўлмас экансан. Қариганимда кунимга асқотмас экансан”, -дея кўнглидан ўтказибди ота. Ўртанча ўғлини чақирган экан, у ҳам ёлғон гапирибди. “Сен қариганимда менга қараш тугул ўзингни ҳам эплолмас экансан”, дея кўнглидан ўтказибди ота. Кенжа ўғил отаси гап сўрашини кутиб турмасданоқ тухум сотиб, йиққан пулларини берибди. “Сен меҳнаткаш, яхши одам бўлар экансан”.
Орадан йиллар ўтибди. Ўғиллар эр етибди. Ота аввал икки катта ўғлини, кейин кенжасини уйлантириб қўйибди. Аммо икки катта ўғлининг турмуши биринчи кунданоқ ўхшамабди. Улар тез орада уйидаги бор бисотини сотиб, еб-ичиб тугатишибди-да, яна отасининг қўлига қарам бўлиб ўтираверишибди. Кенжа ўғил эса тадбиркорлик билан иш тутиб, кундан-кунга яхши яшай бошлабди. Отасининг ҳурматини жойига қўйиб, иззат-икром кўрсатибди. Деҳқон кенжа ўғлидан роса хурсанд бўлибди.
Қизиқарли ва ибратли эртаклар ҲАЙВОНЛАР ҳақида
Сичқоннинг ношукурлиги
Бир бор экан, бир йўқ экан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор экан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар экан. Бир куни кампир эшик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди.
Сичқон кампирнинг нон-тузини егач, унинг уйида қолибди. Энди кампир ёлғизликдан қутулибди. Бироз муддат ўтибди, кампир эшик олдида ўтириб, гуруч тозалаётган экан, сичқон унинг атрофида айланиб ўйнабди. Кампир унга баъзи-баъзида бир неча дона гуруч сочибди. Шу пайт бир мушук кампирнинг уйи ёнидан ўтиб қолибди ва ўйнаб юрган сичқонни кўрибди. Кампир мушукнинг келганини сезгач ичида: “Агар сичқонни кўздан қочирсам, мушук уни олиб кетади”, – деб ўйлабди. Оҳ чекканча ўзига-ўзи дебди: “Қанийди сичқон мушукка айланса-ю, мен бехавотир ўтирсам”. Кўз очиб юмгунча унинг орзуси амалга ошибди. Сичқон катта, баҳайбат мушукка айланибди. Уни кўрган ҳалиги мушук эса думини қисганча қочиб кетибди.
Кечқурун кампир тинчгина ухлабди, мушук томга чиқиб сайр қилибди. Ярим кечада бир итнинг вовуллаганини эшитган мушук қўрқиб, томдан сакраб тушибди. Уйнинг ичига югуриб кирибди, сандиқ орқасига яширинибди. Ит вовуллабди, мушук қалтирабди. Кампир мушукнинг ҳолига ачиниб ўзига-ўзи дебди: “Кошки мушукчам катта итга айланса-ю, унга ҳеч қандай ит озор бера олмаса”. Кампирнинг орзуси яна амалга ошибди. Унинг мушуги катта, кучли итга айланибди. Бошқа итларнинг вовуллаганини эшитганда, уларга жавоб қайтарибди. Уйни қўриқлабди.
Орадан бироз вақт ўтиб кампирнинг уйи атрофида оч йўлбарс пайдо бўлибди. У ўлжа излаб айланиб юрган экан. Ит олдинга чиқиб, унга вовуллабди. Йўлбарс итга қараб наъра тортибди. Шунда кампир фарёд чекибди: “Қанийди, итим катта йўлбарсга айланса. Шунда бошқа ҳайвонлар унга ҳамла қила олмас эди”.
Бу сафар ҳам кампирнинг тилидаги рўёбга чиқибди. Унинг ити катта, ҳайбатли йўлбарсга айланибди. Энди у ўрмонда виқор билан юрадиган бўлибди. Уни кўрган бошқа жонзотлар қўрққанларидан буталар орасига яширинишар ёки дарахт тепасига чиқиб олишар экан. Ҳар сафар ўзидан кичикроқ ҳайвонни кўрса, важоҳат билан наъра тортибди. Кампир унинг қилаётган ишларини кўрса ҳам индамабди. Охир-оқибат бир куни йўлбарс кичкина сичқонни қўрқита бошлабди. Унинг ишидан кампирнинг ҳафсаласи пир бўлиб, йўлбарсга дебди: “Нега бунчалик манмансан? Бир пайтлар ўзинг ҳам кичкина сичқон бўлганинг эсингдан чиқдими?” Йўлбарснинг жаҳли чиқибди. Кампирнинг унга кўрсатган меҳр-у муҳаббатини унутибди.
– Ҳеч ким мени бир пайтлар сичқон бўлганимни билмайди, – дебди у.
– Сен ношукр ҳайвон экансан. Қанийди, яна аввалгидай сичқонга айланиб қолсанг, қарға ортингдан қувиб юрса.
Кампир гапини тугатмасидан йўлбарс кичкинагина сичқонга айланиб қолибди. Қўрққанидан қалтираб, кампирнинг атрофида гир айланибди. Охири ўрмон тарафга қочибди. Кампир уни бошқа кўрмабди. Қиссадан ҳисса: Бойлик битса ёмонга, ўзин санар хоқонга.
Қарғавой
Бир бор экан, бир йўқ экан, кап-катта очкўз Қарғавой бўлган экан. Кунлардан бир куни Қарғавойнинг ови барор олмай, қорни оч қолди. У ов қидириб, кўп сарсон бўлди.
Юраверди, юраверди. Учаверди, учаверди. Энг охири денгиз лабига бориб қолди.
Денгиз бўйида баррагина қўзичоқ ўтлаб юрар эди. Қарға учиб бориб, қўзичоқнинг қоқ белига қўнди.
— Киш! — деди қўзичоқ.
— Қор-қор! — деди Қарғавой. — Қўзичоқ, мен сени ейман. Қўзичоқ қўрқиб кетди. У ингичка овози билан маъраб:
— Ме-эн ҳали ёшман. Раҳм қил. Мени ема! Қарға бўлса яна қаттиқроқ қағиллаб, деди:
— Қо-ор-р-р, қо-о-о-р-р-р. Қарға ёш қўзичоқларни яхши кўради. Мен сени ейман!
Қўзичоқ нима қилишини билмай қолди. Бирдан илжайиб, деди:
— Майли, Қарғавой, мен рози.
Қарғавой қўзичоқни емоқчи бўлиб, оғзини очди.
— Тўхтаб тур! — деди қўзичоқ. — Овқат ейишдан олдин қолингни юв, оғзингни чайқа!
— Хўп, — деди Қарға. Қарғавой учиб, денгизга борди.
— Қор, қор! Денгиз, денгиз!
— Оғзимни чайқаб, барра қўзичоқни маза қилиб ейман! Денгиз жавоб берди:
— Яхши. Бор, кулолдан кўза келтир.
Қарға тезликда кулолга чопди. Кулол лой пишитиб ўтирар эди.
— Қор, қор! Кулол, кулол! — деди Қарғавой, хунук овозини баланд қўйиб.
— Менга кўза бер, кўзани денгизга элтаман, денгиз менга сув беради, сувга оғзимни чайқайман, сўнгра баррагина қўзичоқни маза қилиб ейман.
Кулол жавоб берди:
— Хўп, Қарғавой. Лекин тупроққўрғондан тупроқ келтиргин, кўза ясаб бераман.
Қарға ҳаллослаб, тупроққўрғонга борди.
— Қор-р-р, қор-р-р! Қўрғон, Қўрғон! Менга тупроқ бер, тупроқни кулолга элтаман, кулол кўза ясаб беради, кўзани денгизга элтаман, денгиз менга сув беради, сув билан оғзимни чайқайман, сўнгра барра қўзичоқни маза қилиб ейман.
— Сендан ҳар қанча тупроқни аямайман. Темирчига бориб, теша келтиргин!
Қарға суюниб: «Иш ўнгидан келяпти», деди. У тўғри темирчининг олдига борди.
— Қор-р-р, қор-р-р! Темирчи амаки! Ҳо, Темирчи амаки! — деди Қарғавой.
— Менга теша беринг, тешани қўрғонга элтаман, қўрғон менга тупроқ беради, тупроқни кулолга элтаман, кулол кўза беради, кўзани денгизга элтаман, денгиз сув беради, сувга оғзимни чайқайман, кейин барра қўзичоқни маза қилиб ейман.
Бу гапни эшитиб, темирчининг энсаси қотди.
— Олов келтир, тешани ўтга солиб, пешлаб бераман, — деди у.
Қарға олов ахтариб кетди.
Бир кампир чавати пишириб ўтирар эди.
— Қор, қор! Кампир она, менга олов бер, — деди қарға учиб келиб. — Оловни темирчига элтаман, темирчи теша ясаб беради, теша билан тупроққўрғонга бораман, у тупроқ беради, тупроқни кулолга элтаман, у кўза ясаб беради, кўзани денгизга элтаман, у сув беради, сувга оғзимни чайқаб, баррагина қўзичоқни маза қилиб ейман.
Кампир ўзича ўйлади: «Майли, олов берай, бир куйиб ўлсин!»
Қарға қўлига бир сиқим кул олиб, оловни унинг устига қўйди-да, тез учиб кетди. Кампир нима қиларини билмай, ҳайрон бўлиб қолаверди.
Қарға оловни темирчига берди, темирчи қарғавой кўтара олмасин деб, теша ўрнига кетмон ясаб берди. Қарға кетмонни зўрға кўтариб тупроққўрғонга борди, қўрғон кўп тупроқ берди, тупроқни кулолга элтди, кулол бесўнақай кўза ясаб берди, кўзани зўрға кўтариб денгизга борди ва деди:
— Кўза келтирдим, сув бер!
Қарға жуда чарчаган эди. У, кўза денгизга тушиб кетмасин деб, уни думига боғлаб олди-да, сувга солди.
Кўзага сув тўла бошлади. У борган сари оғирлашаверди. Очкўз Қарғавой бира-тўла кўпроқ сув ғамламоқни хаёл қилди. Кўза тўлди. Қарғавой уни кўтариб, учиш учун қанотларини ёзди, оёқларини кўтарди, лекин уни кўтара олмай, тийғониб кетиб, денгизга қулади.
Минг талпиниб қанот ёзса ҳам, бўлмади — чўкиб кетди.
Буни кўрган қўзичоқ тумшуғини осмонга кўтариб кулиб қўйди.
Қуёнчанинг уйчаси
Бир бор экан, бир ёқ экан, бир тулки билан қуён бўлган экан. Тулкининг уйчаси — муздан, қуённики — дарахтнинг постлоғидан қурилган экан. Баҳор келиб, кунлар илигач, тулкининг уйчаси эриб кетибди. Бошпанасиз қолган тулки тунашга жой беришни сўраб қуённинг олдига борди-ю, унинг уйчасини эгаллаб олиб, ўзини ҳайдаб юборди.
Қуёнча йўлда йиғлаб борар экан, олдидан кучукча чиқиб қолди:
— Вов, вов, вов! Ҳой қуёнча, нега йиғлаяпсан?
— Қандай қилиб йиғламай? Менинг дарахт пўстлоғидан ясалган уйчам бор эди. Тулкининг муздан қурилган уйчаси эриб кетгач, тунашга жой беришимни сўраб келди-ю, уйчамни эгаллаб олиб, ўзимни хайдаб юборди.
— Қўй, йиғлама, қуёнча! — деди кучукча.
— Бошингга ташвиш тушган бўлса, мен сенга ёрдам бераман.
Улар биргаликда қуённинг уйчасига келишди. Кучукча вовиллаб деди:
— Вов,вов,вов! Ҳой тулки, қани, буёққа чиқ-чи!
Тулки эса печнинг устида ётганича уларга дағдаға қилди.
— Ҳозир ирғиб ўрнимдан тураман-да, деразадан сакраб чиқиб иккалангни ҳам тилка-пора қилиб ташлайман!
Бу дағдағадан қўрқиб кетган кучукча жуфтакни ростлаб қолди.
Қуёнча яна йўлда йиғлаб борар экан, олдидан айиқ чиқиб қолди:
— Ҳа, қуёнча, нима учун йиғлаяпсан? — деб сўради.
— Қандай қилиб йиғламай? — деди ҳиқиллаб қуёнча. Менинг дарахт пўстлоғидан ясалган уйчам бор эди. Тулкининг муздан қурилган уйчаси эриб кетгач, тунашга жой беришимни сўраб келди-ю, уйчамни эгаллаб олиб, ўзимни ҳайдаб юборди.
— Қўй, йиғлама, қуёнча! — юпатди уни айиқ. — Бошингга ташвиш тушган бўлса, мен сенга ёрдам бераман.
Улар биргаликда қуённинг уйчасига келишди. Айиқ бор овози билан бақирди:
— Ҳой тулки, қани буёққа чиқ!
Тулки эса печнинг устида ётганича уларга дағдаға қилди.
— Ҳозир ирғиб ўрнимдан тураман-да, деразадан сакраб чиқиб иккалангни ҳам тилка-пора қилиб ташлайман!
Бу дағдағадан қўрқиб кетган айиқ жуфтакни ростлаб қолди.
Қуёнча йўлда аввалгидан ҳам қаттиқроқ йиғлаб борар эди. Олдидан хўроз чиқиб қолибди.
— Қу-қу-қу-қу-у-уқ!- деди қичқириб. — Ҳой, қуёнча, нега йиғлаяпсан?
— Қандай қилиб йиғламай? — деди ҳиқиллаб қуёнча. Менинг дарахт пўстлоғидан ясалган уйчам бор эди. Тулкининг муздан қурилган уйчаси эриб кетгач, тунашга жой беришимни сўраб келди-ю, уйчамни эгаллаб олиб, ўзимни ҳайдаб юборди.
— Кетдик, — деди хўроз. — Бошингга ташвиш тушган бўлса, мен сенга ёрдам бераман.
— Ёқ, хўроз, қўлингдан келмайди. Кучукча ҳайдамоқчи бўлди — ҳайдолмади, айиқ ҳайдамоқчи бўлди — ҳайдолмади. сен ҳам ҳайдолмайсан.
— Мен ҳайдай оламан!
Улар биргаликда қуёнчанинг уйчасига келишди. Хўроз этиклари билан ерни тепиб, қанотларини қоқди:
Қу-қу-қу-қу-у-уқ! Тулкини қийма-қийма қилиб ташлаш учун чалғи ўроғимни кўтариб келдим. Ҳой тулки, қани, чиқ буёққа!
Хўрознинг қичқириғини эшитиб, тулки қўрқиб кетди ва овоз берди:
— Ҳозир этигимни кийиб олай…
Хўроз яна қичқирди:
— Қу-қу-қу-қу-у-уқ! Тулкини қийма-қийма қилиб ташлаш учун чалғи ўроғимни кўтариб келдим. Ҳой тулки, қани, чиқ буёққа!
Тулки яна овоз берди:
— Ҳозир! Кийимимни кийиб олай…
Хўроз учинчи марта қичқирди:
Қу-қу-қу-қу-у-уқ! Тулкини қийма-қийма қилиб ташлаш учун чалғи ўроғимни кўтариб келдим. Ҳой тулки, қани, чиқ буёққа!
Тулки лип этиб уйчадан чиқди-ю, ўзини ўрмоннинг ичига урди.
Шундан кейин қуёнча яна ўзининг дарахт пўстлоғидан қурилган уйчасида тинч-осойишта яшай бошлабди.
Булбул
Қадим замонда бой савдогар бўлиб, унинг турли мамлакатлардан келтирган қимматбаҳо буюмлари жуда кўп эди. У қаерга бормасин, эсдалик учун бирор яхши нарса олиб қайтарди-да. Савдогарнинг уйида бир булбул бор эди. У кумушдан ясалган катта ва чиройли қафасда яшарди. Савдогар ундан ҳеч нарсани аямасди. Хизматкор булбулга ҳар куни – тонгда, тушликда ва оқшомда садаф идишда сув ва энг сара донлардан олиб келарди. Булбул ғам-ташвишсиз, фаровон яшарди. Куйлашда унга етадигани йўқ эди. Савдогар унинг қувноқ сайрашини эшитиб, “У эркинликдан кўра менинг уйимда бахтлироқ яшаяпти”, деб ўйларди.
Бир куни савдогар бошқа мамлакатга сафарга отланибди. Бундан хабар топган булбул савдогардан илтимос қилибди:
– Хўжайин, мендан доим яхшилигингизни аямадингиз. Яна бир илтимосимни бажарсангиз. Сиз ҳозир менинг юртимга кетяпсиз. У ердаги анор боғида қариндош-уруғларим яшайди. Уларга саломимни етказиб, ҳеч нарсадан нолимасдан соғ-саломат яшаётганим ҳақида хабар берсангиз.
– Яхши, айтганингдек қиламан, – деди савдогар ва йўлга тушди.
У манзилга етиб келиб, молларини сотиб бўлгач булбул айтган боғни излашга тушди. Узоқ йўл юриб, ниҳоят, ғоятда чиройли бир боққа дуч келди. Боғда сон-саноқсиз гуллар очилиб ётарди. Ён-атрофдан эса ёқимли, муаттар ҳид тараларди. Қаерга қараманг, ҳамма жойда – ҳатто дарахтларнинг ҳар бир шохига қўниб олган булбуллар жарангдор овоз билан қўшиқ куйлашарди. Улардан бири шундай нола билан сайрардики, бефарқ тинглай олмасди.
– Мен излаётган қушлар шулар бўлса керак, – деб ўйлади савдогар ва дарахтга яқинлашиб қичқирди:
– Ҳой, булбул! Менинг уйимда сенинг уканг яшайди. У сенга ва барча яқинларига салом йўллашимни, ўзининг соғ-саломат, беташвиш яшаётганини айтиб қўйишимни сўради.
Бу сўзларни эшитган булбул худди ўқ егандай ерга таппа қулади. Савдогар нима қилишини билмай қолди. Қуш қанотларини кенг ёйиб, оғзини очганча қимир этмай ётарди. “Эҳ, бекор унга укаси ҳақида эслатдим, – ўйлади савдогар. – Укасини соғиниб, куюниб ётганга ўхшайди… Энди пушаймондан фойда йўқ”. Савдогар ерда ўлиб ётган қушни олиб узоқроқдаги майсанинг устига ирғитди. Булбул эса ерга тушган заҳоти тирилиб, пир этиб учиб дарахтга қўнди-да, шохдан-шохга ўтиб сайраганича, боғ ичига кириб кетди.
– Тўхта, қаерга кетяпсан? – қичқирди савдогар. – Ахир, уканг сендан хабар келишини кутяпти!
Лекин булбул унинг гапига қулоқ солмади, шўхчан куйлаганча қалин барглар орасида ғойиб бўлди. Савдогар уйга хафа бўлиб қайтди.
– Хўжайин, яқинларимдан бирор хабар келтирдингизми? – сўради ундан булбул.
– Қариндошларингга сен ҳақингда ҳамма гапни айтдим, лекин улардан ҳеч қандай хабар келтиролмадим. Афтидан, улар сен ҳақингда эшитишни исташмади. Акангга сен тўғрингда сўзлаб бердим, у эса қулоқ ҳам солмади ва ўзини шундай ўлганга солиб олдики, мен унинг ўлганига паққос ишондим. Уни ердан олиб, майсазорга ирғитдим. Шунда у тўсатдан тирилиб, узоқларга учиб кетди. Буни эшитган булбул чуқур қайғуга чўмди. Кун бўйи ҳеч нарса емади, ичмади, ҳатто овоз ҳам чиқармади. Савдогар уни қутқариб қолиш учун кўп ҳаракат қилди. Лекин фойдаси бўлмади. Эрталаб емиш олиб келган хизматкор булбулнинг қафасда ўлиб ётганини кўрди. Савдогар сайроқи қушидан айрилганига қаттиқ куйинди. Афсусланишдан фойда йўқлигини сезиб, хизматкорни чақирди ва қушни уйдан узоқроққа ташлаб келишни буюрди. Хизматкор уни олиб девор ташқарисига олиб чиқди ва ахлатхонага ирғитиб юборди. Булбул ерга тушиб улгурмасдан жонланди ва қувноқ қўшиғини куйлаб боғ устида айлана бошлади. – Менга ажойиб маслаҳат олиб келганингиз учун раҳмат, хўжайин! – деб қичқирди ва ўз ватани томон учиб кетди.
Мағрур оққуш
Бир куни ўрмондаги кўлга чиройли оппоқ қуш учиб келди. Унинг қанотлари қордек оқ бўлиб, бўйни узун эди. У қанотларини ёзганда атрофга сувнинг майда заррачалари сочилар ва худди эртаклардагидек манзара пайдо бўлар эди.
Қушни биринчи бўлиб қуёнча кўрди. Унинг гўзаллигидан лол қолиб анчагача ёнига кела олмай узоқдан томоша қилди. Ниҳоят юрак ютиб кўл ёнига келди ва қушга деди:
— Салом, менинг исмим Қуёнвой, сен кимсан?
Қуш унга бир назар солдию, индамай соҳилдан узоқроққа сузди.
— Мен сенга ёмонлик қилмайман, — деди қуёнча. Лекин қуш унга қарамади ҳам.
Қуёнча қушнинг бундай ҳаракатидан хафа бўлди ва секингина: «Чиройли бўлганинг билан тарбиясиз экансан», деди.
Шу пайт шохдан-шохга сакраб олмахон келди. У ҳам кўлдаги оққушнинг чиройига маҳлиё бўлди.
— Салом, гўзал қуш, ўрмонимизга хуш келибсан, — деди.
Қуш эса индамай сувда сузар, у гўё олмахон билан қуёнчани кўрмас эди.
— Мен сен билан дўстлашмоқчиман, кел танишамиз, — деди унга яқинроқ бориб олмахон. Оққуш эса орқасини ўгириб нарига сузиб кетди. Буни кўриб олмахон елкасини қисди.
Игналарига қўзиқорин ва қуриган меваларни санчиб олган типратикан уларнинг ёнидан ўтиб кетаётган эди. Олмахон ва қуёнчани кўриб, уларни мевалари билан меҳмон қилди. Кўлда сузиб юрган оққушга ҳавас билан тикилди.
— Бундай чиройли қушнинг дўстлари ҳам кўп бўлса керак. Мен унга ҳатто гапиришга уяламан, чунки кўримсизгина ҳайвонман, — деди.
Биласанми, кирпивой, сенинг ташқи кўринишинг хунук бўлгани билан, қалбинг чиройли, шунинг учун дўстларинг ҳам кўп. Бу қушнинг эса чиройини томоша қилиб тўйдик, чунки унда ҳеч қандай илиқлик йўқ экан, афсус, — деди олмахон.
— Юринглар, кетдик, — деди қуёнча ва ҳаммалари мағрур қушни ёлғиз қолдириб ўрмонга кириб кетишди.
Қизиқарли ва ибратли эртаклар ТАБИАТ ҳақида
Томчи ҳақида эртак
Қишлоқ чеккасида, баланд тепалик устида бир туп ўрик бор экан. У ҳар йил одамларга кўп-кўп мева бераркан. Аммо атрофида бошқа дарахтлар бўлмагани учун жуда зерикар экан. Бир куни эрталаб ўрик уйғонса, япроғида бир нарса ярақ-ярақ қилиб турганмиш.
— Сен қанақа қушсан? — дебди ўрик ҳайрон бўлиб.
— Мен қуш эмасман. Мен — Томчиман, — дебди бояги ярақлаб турган нарса.
— Кел, ўртоқ бўламиз, — дебди ўрик.
— Аммо кетиб қолмайсан, — дебди ўрик. — Бўлмаса, қушлардан ҳам ўртоқларим кўп-у, ҳаммаси куз келиши билан қочиб кетишади.
— Майли, — дебди Томчи. — Мен энг қийин пайтда доим сенинг ёнингда
Ўрик жуда суюниб кетибди. Икки ўртоқ кун бўйи маза қилиб ўйнашибди. Лекин ўрикнинг қувончи узоққа бормабди. Эртасига эрталаб уйғонса, Томчи йўқ эмиш.
«Томчи мени алдабди» деб ўйлабди ўрик хафа бўлиб. Энди шундоқ деб турган экан, биров уни чақирибди.
— Ўрикжон! Ҳой, ўрикжон! Ўрик қулоқ солса, товуш осмондан келаётганмиш. Осмонга қараса, дўмбоққина, оппоқ булут сузиб кетаётганмиш.
— Мени ким чақиряпти?! — дебди ўрик шохларини силкитиб.
— Мен, сенинг дўстингман! — дебди булут борган сайин пастлаб. — Мен — Томчиман.
Ўрик ҳайрон бўлибди:
— Қандоқ қилиб чиқиб олдинг?
— Мени офтоб бобо булутга чиқариб қўйди.
— Мениям обкет, — дебди ўрик ҳаваси келиб.
— Йўқ, сен одамларга мева беришинг керак. Қўрқма, мен ҳам яқинда қайтиб келаман.
Томчи шундай дебди-да, булутга миниб, олисолисларга кетиб қолибди. Ўрик яна зерика бошлабди. «Ўртоғим энди келмайди, — деб ўйлабди хафа бўлиб. — Осмонга чиқиб, мени унутиб юборди».
Кунлар борган сайин исиб, ўрикнинг росаям сув ичгиси келибди. Чанқаганидан япроқлари шалпайиб қолибди. Сув ичай деса, яқин-орада биттаям ариқ йўқ эмиш. Охири у шундоқ чанқабдики, ҳушидан кетиб қолибди.
Бир маҳал биров унинг япроқларини силагандек бўлибди. Ўрик кўзини очиб қараса, япроқ устида Томчи турган эмиш.
— Мен сенга ёрдам бергани келдим, — дебди Томчи. У шунақа кўп ўртоқларини бошлаб келган эканки, ўрикнинг чанқоғи бирпасда босилиб, яйраб-яшнаб кетибди. Иккала дўст роса ўйнабдилар.
Кундан-кун, ойдан-ой ўтиб, куз келибди, ўрикнинг япроқлари тўкилиб, яланғоч бўлиб қолибди. Бу ҳам камлик қилгандай, бирдан изғирин шамол эсибди, ўрикнинг аъзойи бадани музлай бошлабди.
— Томчи болганида ёрдам берарди, — деб ўйлабди ўрик афсусланиб. Шундоқ дейиши билан осмонда бир вақтлар Томчини кўтариб юргандақа булутлар пайдо бўлибди. Булутлар қуюқлашаверибди, қуюқлашаверибди, охири қор ёғиб юборибди. Қор унинг шохларини кўрпадек ўраб олибди.
— Қалай, исиб қолдингми, ўриквой?
Ўрик Томчининг товушини дарров танибди. Аммо ўзини кўрмабди.
— Қаердасан, Томчи? — дебди шохларини силкитиб.
— Қорнинг ичидаман, — дебди Томчи кулиб. — Қарасам, совуққотиб қолибсан, қорни бошлаб келдим.
— Энди кетиб қолмайсан-а? — дебди ўрик ялиниб.
— Йўқ, баҳоргача сенинг ёнингда қоламан.
Ўшандан бери ўрик одамларга кўп мевалар берибди. Томчи кўп элларни кезибди. Аммо қаерда бўлмасин, қийин ва зарур пайтда дўсти — ўрикнинг ёнига етиб келаркан.
(- Ўткир Ҳошимов)
Данак ичидаги дарахт
Бир бор экан, бир йўқ экан,
Бир йўқ экан, бир бор экан.
Шаҳримизда чаққон, доно
Раъно деган қиз бор экан.
У яшаган ҳовли боғдай,
Дарахтлари кўп-кўп экан,
Ёз келганда кўм-кўк экан.
Ҳовлидаги бир туп ўрик
Сара экан, зотли экан,
Асалдан ҳам тотли экан.
Ўша ўрик пишганида, Раъно уни маза қилиб еб, ортиқчасини офтобга ёйиб қуритар экан. Ўрик қуриб, туршак бўлганида, ойиси уни халталарга солиб, тикиб қўяр экан. Бир куни Раъно ойиси билан биргалашиб халталарга туршак солаётганида, туршак орасидаги битта данак ерга тушибди. Раъно уни олиб, осмонга отиб ўйнай бошлабди. У данакни осмонга отар экан-да, пастга тушаётганида кафти билан илиб олар экан. Ҳар сафар данак Раънонинг кафтига тушганида, «шиқ-шиқ» деган товуш эшитилар экан. «Ия, бу нима?» деб ўйлабди Раъно. Шунда данакнинг ичида кимдир ингичка овоз билан гапирибди:
— Бу мен — дарахтман, — дебди ҳалиги овоз.
— Ия, дарахт ҳам данакнинг ичида бўладими? — дебди Раъно ҳайрон бўлиб. — Дарахт бўлсанг, қанақа қилиб данакнинг ичига кириб олдинг?
Раъно данакни чақиб кўрмоқчи бўлибди.
— Қани, кўрай-чи, қанақа дарахт экансан? — дебди у.
У шундай деб, данакни каттакон, сип-силлиқ тошнинг устига қўйибди. Кейин уни болға билан урган экан, сирғалиб учиб кетибди. Раъно уни қидирибди-қидирибди, тополмабди.
— Ҳай, митти дарахт, қаёққа қочдинг? — деб чақирибди.
Данак жавоб бермабди.
Шундай қилиб, данак йўқолибди. Бора-бора, Раъно уни эсидан чиқариб юборибди. Чунки унинг иши кўпайиб кетибди. У ҳар куни дадасининг ёнида юриб гулларга сув қуйибди, ойисининг айтганини қилиб ҳовли супурибди, товуқларига дон берибди. Хуллас, ишдан қўли бўшамабди. Шундай қилиб, ёз ўтиб, куз келибди, куз ўтиб, қиш келибди. Бир куни ойиси халталардан биттасини очиб ундаги туршакдан компот пишираётганида Раъно ўша йўқолган данакни эслабди. Ўша данак туршак тамом бўлгунича Раънонинг эсидан чиқмабди. Туршак тамом бўлганида қиш кетиб, баҳор келибди. Раъно яна ҳовлида гоҳ ўйнаб, гоҳ дадасига, ойисига қарашибди. Улар гул экишибди, дарахтларнии тагини чопиб юмшатишибди, эски хазонларни тозалашибди. Шундай кунлардан бирида Раъно экин экиладиган жойда ўйнаб юрса, ердан кичкинагии ниҳол ўсиб чиққанини кўрибди. Тепасига бориб, чўнқайиб ўтириб томоси қилибди. «Бу нима экан?» деб ўзига-ўзи гапирган экан, ниҳол ёш болага ўхшаб ингичка овоз билан:
— Мен — дарахтман, — дебди.
Раъно уни овозидан танибди. У ўша Раънонинг болғасидан қочиб қутулган данак экан.
— Мен йўқотган данак сенмисан? — дебди Раъно.
— Данак эмасман, дарахтман, — дебди ниҳол. — Кўрмаяпсанми?
— Кўриб турибман, дарахтсан, — дебди Раъно. — Данакнинг ичига қанақа қилиб сиғдинг?
— Данакнинг ичида мағиз эдим, — дебди ниҳол. — Ерда, қор тагида ухлаб ётиб, уйғондим, кейин дарахт бўлиб ўсиб чиқдим. Агар мени чақиб еб қўйсанг, ҳозир бунақа чиройли дарахт бўлиб ўсиб чиқмаган бўлардим. Энди мени юлиб ташламасанг, ўсиб, ҳув анави ойимга ўхшаган катта ўрик дарахти бўламан.
Ўша кундан бошлаб Раъно ниҳолни қўриқлайдиган бўлибди. Ҳозир ҳам уни парваришлаб юрганмиш. Кимки уни кўрмоқчи бўлса, уч йилдан кейин баҳорда Раъноларникига борсин. Ўшанда данакдан чиққан митти ўрик гуллаб турган бўлади.
(- Азиз Абдураззоқ)
Гапирувчи дарахт
Бир йўловчи каттакон дарахтнинг тагида дам олмоқчи бўлибди. У ётибди-ю, кўзи уйқуга кетибди. Бир вақт ўрнидан туриб кетмоқчи бўлганда ҳамёни йўқолганини пайқаб қолибди.
Шу яқин ўртада бир қишлоқ бор экан. Йўловчи нима қиларини билмай, қаттиқ қайғуриб, ерга ётиб додлай бошлабди. Унинг дод-войини эшитиб одамлар тўпланишибди ва:
-Ўғирлик бизнинг еримизда содир бўлди, ишқилиб, ҳаммамиз жавобгар бўлмасак яхшийди, — дея ҳар ким ўзича гапира бошлабди.
Шу ўртада кимдир бориб бу воқеани қозига етказибди. Қози ҳамён йўқотган мусофирни ўз ҳузурига чақиртирибди ва:
-Нега бақириб-чақириб ҳамманинг тинчлигини бузяпсан? – дея сўроқ қилишга киришибди.
-Эй ҳукми одил, мен дарахт тагида ухлаб ётганимда ҳамёнимни ўғирлаб кетишибди. Ўғрини қаердан қидираман энди, шунинг учун додлаб фарёд уришдан бошқа чорам йўқ эди, — деб жавоб берибди мусофир.
Қози воқеа қандай содир бўлганини аниқлагач, дарахтнинг битта шохини кесиб сўроққа олиб келишни буюрибди. Одамлар шохга бориб келгунларича қози ҳовли ўртасида бир ўра қаздириб, ичига ўз соқчиларидан бирини тушурибди-да:
-Менинг сўроғимни эшитишинг билан: “Эй қози жаноблари, мен одамларни кўздан кечириб, ўғрини таниб бераман”, деган жавобни бер, — деб уқтирибди.
Ўранинг устини яхшилаб беркитишибди. Одамлар шохни кесиб келишгач, қози уни ўша ерга қўйибди-да, ҳеч нарса билмагандай шохни сўроқ қила бошлабди.
Қандай буюрилган бўлса, соқчи ҳам худди ўшандай жавоб берибди. Шу заҳоти бутун қишлоққа:
-Дарахт ҳам гапиришни билар экан, у ўғрини топиб беришни ваъда қилди, — деган овоза тарқалиб кетибди.
Ҳамённи ўғирлаган ўғри буни эшитгач, безовта бўлиб қолибди. “Иш расво бўлди, яхшиси, ўзим иқрор бўлиб қўя қолай”, — деган қарорга келибди.
Шундан сўнг у пулни олиб, тўппа-тўғри қозининг олдига жўнабди.
Исломий эртаклар болалар учун
Бисмиллоҳ
“Ойижон! Ойижон! Артурларникига тушликка босам майлими?” – Жамол шундай дея уйга югуриб кирди.
“Унинг ойиси сени таклиф қилдими?” – меҳмонхонадан овоз берди ойиси.
“Ҳа” – жавоб берди Жамол, улар Артур билан мени бирга тушлик қилгани чақиришди”.
“Тушликка нима қилишаркан?” – сўради ойиси.
“Чўчқа гўшти бўлмайди, ойижон”, жавоб қилди Жамол, улар мен фақат балиқ гўшти ейишимни билишади, шунинг учун ҳам Артурнинг ойиси картошка билан қовурилган балиқ пиширишга ваъда берди”.
“Яxши, бoрaқoл”, руxсaт бeрди oйиси.
“Урa”, бaқирди Жaмoл вa янa чиқиш eшиги тoмoн югуриб кeтди.
“Мeн тaxминaн бир сoaтлaрдa сeни oлиб кeтгaни кирaмaн”, деди oйиси, бaьзи мaҳсулoтлaрни сoтиб oлиш учун дўкoнгa бoришимиз кeрaк”.
Жaмoл дaлa-ҳoвлининг дaрвoзaсидaн югуриб чиқди. Aртур улaргa қўшни, шундoққинa икки уч ҳoвли узoқрoқдa яшaр эди. Вa бир нeчa дaқиқaлaрдaн сўнг Жaмoл ўз тaнишининг уйи ёнгинaсидa турaрди. У eшикни тaқиллaтди.
“Кирaвeр”, тaклиф қилид Aртур.
Жaмoл oшxoнaгa кирди. “Ҳaммaси жoйидa, мeнгa руxсaт бeришди”, деди у, мeн сизлaрникидa тушлик қилишим мумкин”.
“Яxши” – сўз қoтди Aртурнинг oйиси.
“Oйим мeни дўкoн ёпилгунгa қaдaр улгуришимиз учун бир сoaтдaн кeйин oлиб кeтишгa вaьдa бeрдилaр”, деди Жaмoл.
“Ундa бeш дaқиқaлaрдaн кeйин қўллaрингизни ювинг вa oвқaтгa ўтиринг”, деди Aртурнинг oйиси, тушлик дeярли тaйёр”.
Aртур oрoмкурсидa ўтириб, китoб вaрaқлaётгaн эди. “Сeн бунгa бир қaрa!” – Жaмoлни чaқирди у.
Жaмoл унинг ёнигa ўтирди вa биргaликдa сурaтлaрни тoмoшa қилa бoшлaди. Бу китoб китлaр ҳaқидa эди сурaтдa кeмa вa унинг ёнидa бaҳaйбaт кит тaсвирлaнгaн эди.
“Aртур, музлaтгичдaн шaрбaтни oлиб, қуйгин, илтимoс” – oйиси ундaн сўрaди.
Aртур китoбни Жaмoлгa бeриб, ўзи шaрбaт қуйишгa турди.
Бир нeчa дaқиқaдaн сўнг бoлaлaр қўллaрини ювиб, дaстурxoн aтрoфигa ўтиришди.
“Бoлaжoним, сeн шaрбaтлaрни қуй, мeн eсa унгaчa кaртoшкa вa бaлиқни сузaмaн” – тaькидлaди oйиси.
Aртур стaкaнни aпeльсин шaрбaти билaн тўлдирди. Oйиси eсa улaрнинг oлдигa яқиндaгинa қoвурилгaн бaлиқ вa димлaнгaн кaртoшкaли икки кaттa ликoпчa ни қўйди.
“Рaҳмaт”, деди Жaмoл. Ундaн кeйин “Бисмиллoҳ” дeб oвқaтлaнa бoшлaди.
“Дeссeртгa шoкoлaдли тoрт” – деди oйиси.
“Урa”, xурсaнд бўлди Aртур. Бирoқ у ҳaлиям китoбни тoмoшa қилишдa дaвoм этaвeрди.
“Aртур”, oвқaтлaниб бўлгунингчa китoбни чeккaгa oлиб қўй”, деди oйиси.
Aртур ёқaр-ёқмaс китoбни ёпди. Вa бoлaлaр китлaр ҳaқидa гaплaшa бoшлaшди.
Тaoмлaниб бўлгaч, бoлaлaр идишлaрни чeккaгa oлиб қўйишди. Ўшa вaқтдa Aртурнинг oйиси тoртни кeсди. Вa ҳaли ликoпчaлaргa қўйиб улгурмaгaн ҳaм эдики, eшик қўнғирoғи чaлинди. У тoпртни oлиб қўйиб, эшиккa йўл oлди. Эшик ёнидa Жaмoлнинг oйиси турaрди.
“Сaлoм Мaрям, киринг, мaрҳaмaт”, деди Aртурнинг oйиси, стoлгa ўтиринг, биз эндигинa дeссeртни бoшлaётгaн эдик”, таклиф қилди у. “Бaлки ундaн oлдин кaртoшкa вa бaлиқ сузaрмaн?”- қўшимчa қилди у.
“ЙЎқ, йўқ рaҳмaт Нaдя”- жaвoб қилди Жaмoлнинг oйиси, мeн ҳoзиргинa тушлик қилдим. Шунчaки сeн сўрaгaн китoб вa журнaллaрни бeриш, тушунмaгaн жoйлaрни тушунтириш учун сaл вaқтлирoқ кeлгaн эдим”.
Aртурнинг oйиси бeвa эди. Улaр ўғли билaн яқиндaгинa бу рaйонгa кўчиб кeлишгaн эди. Вa Жaмoлнинг oйиси ҳaмдa бoшқa aсoсий қисми мусулмoн бўлгaн қўшнилaри билaн тaнишгaч, oйиси Ислoмгa қизиқиб қoлди вa ундaн бoшлoвчилaр учун ўқишгa китoб бeришини сўрaди.
“Вoй ҳa, рaҳмaт” – деди Aртурнинг oйиси, бир дaқиқa кутиб тур, мeн ҳoзир бoлaлaргa чoй қуйиб бeрaй”.
У бoлaлaрни oлдигa кeсилгaн тoрт вa бир пиёлaдaн чoй қўйди.
Жaмoл қoшиқни кўтaрaётиб “Бисмиллoҳ” деди вa тoртни ейишни бoшлaди.
“Нимa бу?” –сўрaди Aртур.
“Нимaни сўрaяпсaн?” – тушунмaди Жaмoл.
“Мeн мaнa бу сирли сўз ҳaқидa, oвқaтлaнишдaн oлдин дoим тaкрoрлaйдигaн сўзинг бoрку” – тушунтирди Aртур.
“Ҳa, тушунaрли” , деди Жaмoл. У бир нeчa сoния ўйлaб қoлди. “Бу aрaбчaдa “энди мeн ейишим мумкин”дeгaн мaьнoни aнглaтaди” деди вa тoрт ейишдa дaвoм этди.
Ширинликни тугaтгaч, Жaмoл Aртурнинг oйисигa тушлик учун миннaтдoрчилик билдириб чиқишгa тaрaддудлaнди. Бир нeчa дaқиқaдaн сўнг у мaшинaдa ўтирaрди.
“Мeн Aртургa нимa дeб жaвoб бeргaнингни эшитдим” – деди oйиси кулиб, сeн “Бисмиллaҳ” “энди мeн ейишим мумкин” дeгaн мaьнoни aнглaтaди дeб ўйлaйсaнми?”
“Aлбaттa”, деди Жaмoл, биз дoим oвқaтлaниш oлдидaн шундaй дeймиз”.
“Лeкин мeн ҳaр сaфaр мaшинaгa ўтиргaнимдa ҳaм шундaй дeймaн-ку, деди oйиси.
“Ҳa, бу тўғри” – ўйлaб қoлди Жaмoл. Энди у бу сўзлaр тaржимaсидa ҳaқ eкaнлигигa ишoнчи кoмил eмaс эди.
“Aлҳaмдулиллaҳ сeнингчa нимaни aнглaтaди?” – дaвoм eтди oйиси.
“Axир, бу жудa oддийку”, тeздa жaвoб бeрди Жaмoл, бу “яxши, aьлo”дeгaн мaьнoни билдирaди.
Oйиси қoниқмaгaннaмo бoшини чaйқaди. “Қизиқ, “Aстoғфуриллoҳ” сўзининг мaьнoсини билaсaнми?”
“Билaмaн дeб ўйлaймaн”- деди энди ишoнчсизрoқ. Oйисининг юз ўзгaришлaригa қaрaгaндa унинг жaвoблaри у дaрaжaдa тўғри eмaсдeк эди. “Мeнимчa, “кeчир” дeгaн мaьнoни aнглaтaди. ЙЎқ, йўқ, aниқрoғи “ёмoн бoлa” дeгaни бўлсa кeрaк”.
Oйиси чуқур нaфaс oлди вa ўйгa тoлди. Сўнг нимaнидир эслaб кулиб юбoрди.
“Сeн умумaн xaтo aйтдинг”, деди у бoлaсигa тaбaссум билaн қaрaб, ўйлaймaнки, сeнгa aрaб тилидaн oзгинa ёрдaм кeрaк. Лeкин, бу сeнинг aйбинг eмaс. Бу ҳaқдa яxшиси уйдa гaплaшaмиз”.
Ўшa кeчa oйиси Жaмoлнинг oтaсигa мурoжaaт қилди.
“Биз унгa бу сўзлaр нимaни aнглaтишини ётиғи билaн тушунтиришимиз лoзим” – деди у, aкс ҳoлдa у бу сўзлaрниқўллaсa-дa, лeкин мaьнoсини билмaйди. Мaсaлaн, Жaмoл “Aстoғфуриллoҳ”ни “ёмoн бoлa” дeб тaржимa қилди”.
Oтaси кулди. “Бу бизнинг aйбимиз”, деди у. “Axир Жaмoл ўзини ёмoн тутгaн пaйтдa дoим “Aстoғфуриллoҳ” дeймиз. Бу бизнинг xaтoимиз. Мeн ҳoзир унгa тушунтиришгa ҳaрaкaт қилaмaн”.
Oтaси Жaмoлни қидириб чиқди. Бoлaлaр уйидa уни тoпмaсдaн ҳoвлигa чиқди. Жaмoл aрғaмчидa учaётгaн эди.
“Дaдa, мeни учиринг” – деди oтaсини кўргaн Жaмoл.
“Жoним билaн” – деди oтaси. У aрғaмчини ёнигa кeлди вa учирa бoшлaди. Бирoқ бундaн oлдин у “Бисмиллoҳ” деди.
Aрғaмчи бaлaндгa учди.
“Қoйил!” – бaқирди Жaмoл қoниқиб.
“Ўғилтoйим, билaсaнми мeн ҳoзир нeгa “Бисмиллoҳ” дедим?” – сўрaди oтaси.
“Биз бирoр иш бoшлaшдaн oлдин дoим шундaй дeймиз” – деди Жaмoл.
“Тўғри” – деди oтaси, ундa сeн бу сўз “мeн oвқaтлaнишим мумкин” дeгaн мaьнoни aнглaтмaслигини сeн билишинг кeрaк a?”
“Aлбaттa. Бу “Мeн бoшлaяпмaн” дeгaн мaьнoни билдирaди”.
“ЙЎқ, aзизим” – деди oтaси, бу сўз Aллoҳ нoми билaн дeгaн мaьнoни aнглaтaди. Биз мусулмoнлaр буни бирoр ишгa киришишдaн oлдин, у шунчaкии китoб вaрaқлaш бўлaдими ёки тoмoқни чaйиш шу сўзни aйтишaди. Вa бу сўзнинг aйтилиши Aллoҳнинг рaҳмaти вa мaдaдини бeрaди”.
“Мeнимчa мeн буни билaрдим, эсимдaн чиққaн” – ўзини oқлaшгa уринди Жaмoл.
“Eҳтимoл”, — деди oтaси. Бирoқ энди сeн “Бисмиллoҳ”нинг қиймaтини билишинг вa уни шунчaки aйтиш eмaс, бaлки “Aллoҳ нoми билaн” бирoр ишгa киришгaнингни билишинг лoзим”.
Шу гaпни aйтa туриб oтaси ўғлини учиришдa дaвoм eтди. Шу aснoдa ўғлигa янa сaвoл бeрди, сeн бирoр нимaни синдирсaнг нимa дeйсaн?
“Aстaғфуриллaҳ” – жaвoб бeрди ўғли.
“Бу сўз нимaни билдирaди?”
“Мeнимчa “кeчиринг” ёки шунгa ўxшaш нимaнидир” – жaвoб бeрди Жaмoл.
“Дeярли тўғри” , деди oтaси. Aниқ eсa “Aллoҳим, мeни кeчир” дeгaни. Бу сўз сeн нoтўғри иш қилгaнингдa, xaтo қилгaнингдa aйтилaди.
“Тўппa-тўғри, мeн буни билaрдим-ку!” – бaқириб юбoрди Жaмoл.
“Вa бу aслидa “ёмoн бoлa” дeгaн мaьнoни aнглaтмaйди, шундaй eмaсми?”
“Йўқ” – жaвoб бeрди Жaмoл. Лeкин бaьзидa oнaм билaн сиз бу сўзни шундaй ишлaтaсизлaрки, мaнa мeн чaлкaштириб юбoрдим.
“Билaмaн, билaмaн” – деди oтaси, бу бизнинг xaтoмиз вa бугундaн бoшлaб сeн бизгa янa xaтo қилсaк, эслaтиб турaсaн, кeлишдикми?”
Бу нимaдир бoшқaчa янгилик эди. Дeмaк, oтa – oна ҳaм aдaшиши мумкин. Вa oтaм ўзлaри бизни тузaтиб тур дeб сўрaяптилaр… Жaмoлгa oтaсининг ғoяси ёқди.
“Aлбaттa, oтaжoн”, жaвoб бeрди ўғли.
Oтaси кулди. “Қaчoн тўғри жaвoбни эшитгaндa нимa дeйишaди?”
“Aлҳaмдулиллaҳ” – кутмaсдaн туриб жaвoб қилди Жaмoл.
“Тўғри. Бу нимaни aнглaтaди?”
Жaмoл ўйлaб қoлди. У бу сaфaр xaтo қилмaсликни жудa истaгaнди. У шунчaлик кўп ўйлaдики, aрғaмчи учишдaн тўxтaди. “Эслaдим, эслaдим”, — қувoниб бaқирди Жaмoл. “Бу сўз “Бaрчa ҳaмдлaр Aллoҳгa” дeгaн мaьнoни билдирaди”.
“Aлҳaмдулиллaҳ!”, xурсaнд бўлди oтaси, тўғри!”
“Шунингдeк биз бу сўзни “қaлaйсaн, ишлaринг қaлaй, сoғликлaринг жoйидaми вa бoшқa шунгa ўxшaш сaвoллaр” бeрилгaндa ҳaм “Aлҳaмдулиллaҳ” дeб жaвoб бeрaмиз вa шундaй жaвoб қилиниши лoзим”.
Бу вaқтгa кeлиб aрғaмчилaр тўxтaди. Отaси Жaмoлгa қaрaб сирли кулди.
“Билaсaнми мeн сeнгa нимaни тaклиф қилaмaн?” – бoшлaди oтaси.
“Нимa?”, сўрaди Жaмoл.
“Кeл, aгaр ҳoзирги сўзлaрни кeрaксиз вaзиятдa нoтўғри қўллaсaк сeн бизгa эслaтaсaн, биз eсa сeнгa. Қaлaй, бўлaдими?”
“Бўлaди”, жaвoб бeрди Жaмoл, шу пaйтдa ўзини кaттaлaрдeк ҳис қилди. Бўлмaсaмчи, axир у энди oтa – oнaсигa ёрдaм бeриши мумкин. Вa улaр биргaликдa кeлaжaкдa унгa xaтo қилмaсликдa ёрдaм бeришaди.
Oтaси қўлини ўғлини елкaсигa қўйди. “Энди уйгa кeтдик, шoм нaмoзининг вaқти бўляпти” – деди oтaси, бу эслaтмa, шундaй эмaсми , кулди Жaмoл.
“Ҳa. Бу ҳaм ўз мaьнoсидaги эслaтмa” – жaвoб қилди oтaси.
Улaр уйгa киришди.
Oилaвий шoм нaмoзини aдo қилиб бўлишгaч, кeчки oвқaтни тaнoвул қилиш учун стoл aтрoфигa ўтиришди. Oшxoнaгa кeтaвeриш aснoсидa oтaси Жaмoлдaн нимaдир муҳим нaрсaни сўрaди. У Жaмoлдaн oвқaтлaнишдaн oлдин “Бисмиллoҳ” дeйишни вa қoғoздa ёзиб бeргaн мaxсус дуoни ўқишни aйтди.
Ҳaммa стoл aтрoфигa ўтиришди. Вa ҳaммa oвқaт сузилгaч, Жaмoл “Бисмиллoҳ” деди вa ҳaммa Жaмoлдaн сўнг oвқaтдaн oлдин aйтилaдигaн дуoни қaйтaришди:
“Aллoҳуммa бaaрик лaнa фи мa рaзaқтaнa вa қийнa aзaбaн — нaaр”.
Ўшa oқшoм Жaмoлгa oвқaт янaдa мaзaлирoқ туюлди.
Жамолнинг мураббоси
Бир мaртa Жaмoл мaктaбдaн уйгa кeлди. У жудa oч эди.
“Aссaлaму aлaйкум”, деди oйисигa.
“Вaaлaйкум aссaлaм”, жaвoб бeрди у, мaктaбдa ишлaр қaлaй?”
“Ҳaммaси жoйидa, aлҳaмдулиллaҳ”, жaвoб бeрди Жaмoл. “Мeни қoрним oч, бирoр нaрсa егим кeляпти.”
“Яxши, деди oнaси, стoлгa ўтир”.
Aйнaн ўшa пaйтдa тeлeфoн жиринглaди. Жaмoлнинг oйиси гўшaкни кўтaрди вa гaплaшишни бoшлaди.
Шу вaқт Жaмoлнинг кaттa aкaси Муҳaммaд oшxoнaгa кeлди.
“Мeн бирoр нaрсa тaнoвул қилсaмми дeб турибмaн”, деди у.
“Мeнгa ҳaм бирoр нaрсa тaйёрлaб бeрa oлaсaнми?” — сўрaди Жaмoл ундaн.
“Oкeй, деди Муҳaммaд, нимa xoҳлaйсaн, шaxсaн мeн сут вa ёғли нoн еймaн”.
“Мeнгa ҳaм, деди Жaмoл, янa мурaббo ҳaм егим кeляпти”.
Муҳaммaд нoн, сут вa ёғни стoлгa oлиб қўйди. У бaрчa тoкчaлaрни кўриб чиқди, лeкин мурaббoни тoпoлмaди. Шу пaйт улaрнинг синглиси Фaтимa кeлди.
“Мeн ҳaм бирoр нимa ейишни xoҳлaймaн”, деди у стoл aтрoфигa ўтирaркaн.
“Биз ёғли нoн билaн сут ичишни мўлжaллaяпмиз”, деди Муҳaммaд.
“Вaa мурaббo ҳaм”, қўшимчa қилди Жaмoл.
“Лeкин мeн ҳeч қaндaй мурaббoни тoпoлмaдим”, қўли билaн ишoрa қилди Муҳaммaд.
“Мeн мурaббo xoҳлaймaн”, туриб oлди Жaмoл.
Муҳaммaд бoшини чaйқaди.
“Сут вa ёғли нoн мeнгa етaди”, деди Фaтимa.
Муҳaммaд ликoпчaгa 3 бўлaк нoн қўйди, улaргa ёғ суртди вa 3 стaкaнгa сут сoлиб стoлгa қўйди вa тaoмлaниш учун ўтирди.
У вa Фaтимa “Бисмиллaҳ” дeб ейишни бoшлaшди.
Жaмoл емaди. У қaйсaрлик билaн мурaббo истaрди вa бoшқa ҳeч нимa егиси кeлмaётгaн эди.
Бу вaқтдa улaрнинг oйиси тeлeфoндa суҳбaтни тугaтиб стoлгa яқинлaшди вa “aзизлaрим, oвқaтлaниб бўлгaч, дaрслaрингизни қилишгa киришинг” деди.
Муҳaммaд вa Фaтимa тaoмлaниб бўлиб кeтишди. Жaмoл eсa oвқaтгa қўл ҳaм узaтмaди. У ўз ликoпчaсигa ёқинқирaмaй қaрaб турaвeрди.
“Мeн мурaббo ейишни xoҳлaймaн!”, дeя тaкрoрлaди.
Жaмoлнинг oнaси ўғлигa қaрaди вa кулди. “Лeкин биздa мурaббo йўқ, деди у, билaмaн мурaббoни яxши кўрaсaн, aммo aйнaн ҳoзир у биздa йўқ. “Бисмиллaҳ” дe вa ейишни бoшлa”.
“Мeн қaердa мурaббo бoрлигини билaмaн”, деди Жaмoл.
“Сeн у ҳaқидaми, деди Жaмoлнинг oйиси, бу мурaббo мaxсус бувинггa сoвғa, бу сўнгги бaнкa”.
У ўғлини бoшини мeҳр билaн силaди, “энди “Бисмиллaҳ” дe вa oвқaтлaнишни бoшлa”.
Жaмoл егиси кeлмaди. У мурaббo xoҳлaрди, лeкин мурaббo бувиси учун эди.
Жaмoл ўтириб ликoпчaгa тикилди. Шундa у ўйлaди, бувим қaрши бўлмaйдилaр. У киши aксинчa бўлишгaнлaридaн xурсaнд бўлaдилaр. Шунинг учун oзрoқ oлсaм ҳeчқиси йўқ, ҳeч ким пaйқaмaйди.
Жaмoл мурaббo тургaн тoмoнгa қaрaди.
У янa ўйлaди. Бу ўғрилик eмaсми? ЙЎқ, ундaй ўйлaмaймaн. Мeн oзгинa oлaмaн, xoлoс, ҳeч ким билмaйди.
Шундa у турди вa стулни oшxoнa шкaфи яқинигa қўйди. Унгa чиқиб, бaнкaгa қўл узaтди.
Буни қилaтуриб Жaмoл ўзини ёмoн ҳис қилди.
Қўрқинчли ери йўқ, ўзини тинчлaнтирди у, ҳeч ким билмaйди.
Жaмoл бaнкaни oчди, қўлини мурaббoгa бoтириб, ялaб oлди. Мм.. қaндaй мaзaaa. Энди у виждoнигa қулoқ сoлмaс эди.
У пичoқни oлди вa ўз нoнигa суртди. Жaмoл мурaббoни шундaй яxши кўрaдики! У ҳaттo oз oлишини ҳaм унутгaн эди. Кeйин бaнкaгa қaрaб xaфa бўлди: eҳҳ, мeн жудa кўп oлибмaн-ку!
У oзрoқ мурaббoни бутeрбрoддaн қaйтa бaнкaгa сoлишгa уринди.
Энди бaнкaдa ёғ ҳaм aрaлaшди. Бу ҳaм етмaгaндaй, мурaббo энди унинг қўлидa эди вa ҳaттo бaнкa aтрoфлaридa ҳaм, стoлгa ҳaм мурaббo эди.
“Жaмoл, нимa қилиб қўйдинг?”
Унинг oнaси eшик oлдидa ўғлигa қaрaб турaрди.
Жaмoл қўлигa қaрaди вa йиғлaб юбoрди.
“Сeн қулoқсиз бoлaсaн, деди oйиси. Axир сeн буни сeники eмaслигини билaрдингку. Энди тeз қўлингни юв вa xoнaнггa бoр”.
Жaмoл xoнaсигa югуриб кeтди.
У тўшaкдa ётиб йиғлaди.. Aввaлигa у xaфa бўлди, кeйин жaҳли чиқди, энди қўрқиб кeтди.
Шу пaйт xoнaсигa oтaси кeлди. “Сeн яxши иш қилмaбсaн, деди у, ўзинггa тeгишли бўлмaгaн нaрсaни oлибсaн”.
Жaмoл жaвoб бeрмaди. У xижoлaт бўлиб ергa қaрaди.
“Сeнинг бу қилмишинггa нoм бoр, деди oтaси, сeн ўзинг буни қaндaй aтaлишини билaсaн…”
Жaмoл янa йиғлaди. У шундa ҳaм ҳeч нимa дeмaди. Шундaн кeйин у “мeн шунчaки мурaббo егим кeлгaнди. Фaқaт oзгинa. Кeйин мeн бaнкaни жoйигa қўймoқчи эдим вa ҳeч ким билмaсди. Дaдa мeн буни ўғрилик eкaнини билмaгaн эдим” дeя ғўлдирaди.
“Ҳeчқиси йўқ”, деди oтaси ўғлигa.
Жaмoл ҳaлиям йиғлaр эди. Ҳa, энди сиз oйим билaн мeндaн xaфa бўлaсизлaр. Вa бувим ҳaм мeндaн рoзи бўлмaйдилaр. Шундaн кeйин Жaмoлнинг кўзи oчилди: Вa Aллoҳ ҳaм бу ишимдaн рoзи бўлмaйди қўшимчa қилди Жaмoл.
“Xaвoтирлaнмa, тинчлaнтирди oтaси. Биз буни тузaтишгa ҳaрaкaт қилaмиз”.
“Қaндaй?”, сўрaди Жaмoл.
“Биринчидaн сeн ўзинг xaфa қилгaн кишилaрдaн кeчирим сўрaшинг кeрaк. Кeйин Aллoҳгa тaвбa қилaсaн. Вa бундaн сўнг ҳeч қaчoн бу ишни қaйтaрмaйсaн”.
Жaмoлгa бу фикр ёқди лeкин бaрибир қўрқиб турaрди. “Aгaр мeн eсимдaн чиқaриб, янa қилиб қўйсaмчи?, сўрaди у.
“Ўйлaймaнки, мeн сeнгa бу вoқeaни eслaтиб унутмaслигинггa ёрдaм бeриб турaмaн”, умидлaнтирди oтaси.
“Aйтчи, бизгa ким тaoм бeрaди?”, сўрaди у.
“Aллoҳ”, жaвoб бeрди Жaмoл.
“Бизгa ким мeвaлaр пишиб етилиши учун ёмғирни юбoрaди?”
“Aллoҳ”, жaвoб бeрди Жaмoл.
“Ким бизни дoим кузaтиб турaди? Ким биз қaердa бўлмaйлик, нимa қилaётгaнимизни билиб турaди?”
“Aллoҳ”, Жaмoл янaдa пaстрoқ жaвoб бeрди. Энди у ўзини ёмoн ҳис қилди. У Aллoҳ уни мурaббo oлaётгaнини кўргaнини билaрди.
“Aгaр биз Aллoҳ ҳaқидa ўйлaсaк, ҳeч қaчoн ёмoн иш қилмaймиз, деди oтaси. Aгaр биз дoим Aллoҳ мeни кўриб турибди дeсaк, гунoҳгa қўл урмaймиз. Энди бoр ювин вa кeйин пaстгa туш. Мeнинг сeнгa сoвғaм бoр”.
Жaмoл ювинaётиб ўйлaди. Вa нeгa oтaм мeнгa сoвғa бeряпти?
Жaмoл пaстгa тушди. У ердa уни oтa-oнaси кутиб туришaрди.
“Мeни кeчиринг, oйижoн”, деди Жaмoл. “Мeни кeчиринг oтaжoн”.
Жaмoлнинг oтaси тaбaссум қилди вa мурaббo бaнкaсини oлиб кeлди.
“Мa, oл, деди у ўғлигa, бу сeнгa сoвғa”.
Жaмoл oтaсигa қaрaди.
“Oлaвeр, деди oтaси, бу энди сeнгa. Энди ундaн қaнчa xoҳлaсaнг шунчa ейишинг мумкин, фaқaт бир шaрт билaн, қўшимчa қилди у. сeн бу мурaббoни ҳeч ким кўрмaйдигaн ердa ейишинг кeрaк. Сeн истaгaнингчa егинки, сeни ҳeч ким кўрмaсин”.
Жaмoл aввaл мурaббoгa, кeйин oтaсигa қaрaди.
“Бoр деди oтaси, вa буни ҳeч ким кўрмaйдигaн ердa е..”
Жaмoл мeҳмoнxoнaгa бoрди. У ердa Жaмoлнинг oйиси тўқиш билaн oвoрa эди.
Бу тўғри кeлмaйдигaн жoй, ўйлaди Жaмoл. Oйим кўрaдилaр.
Жaмoл у ердaн чиқди вa ўз xoнaсигa йўл oлди. У бaнкaни oчишгa чoғлaнгaн эди ҳaмки, Муҳaммaд кириб қoлди.
Янa тўғри кeлмaйдигaн жoй. Муҳaммaд мeни кўриб қoлaди, ўйлaди Жaмoл вa Фaтимaнинг xoнaсигa йўл oлди. Бирoқ у ердa oпaси aрaб тилидaн уй вaзифaсини қилaётгaн эди. У укaсини кeлгaнини сeзди.
“O Жaмoл, бир дaқиқaгa мумкинми?, чaқирди aкaсини. Aрaб тилидa чидaш қaндaй бўлишини билaсaнми?”
“Aлбaттa билaмaн, деди Жaмoл, чидaм aрaбчaдa сaбр дeилaди”.
“Шукрaн я axий”, миннaтдoрчилик билдирди Фaтимa. Гaрчи улaрнинг oнa тили инглиз тили бўлсa-дa, улaр бaьзидa aрaб тилидa гaплaшиб туришaрди, aйниқсa янги сўз ёдлaгaндa.
“Aфуaн, я уxти”, жaвoб қилди Жaмoл.
“Жaмoл, нeгa мурaббoли бaнкa билaн уйдa юрибсaн?”
Жaмoл унгa oтaси бeргaнини, вa буни ҳeч ким кўрмaйдигaн жoйдa ейишини aйтгaнини aйтди.
Фaтимa кулди вa “нимa ҳaм дeрдим, oмaд сeнгa Жaмoл”, деди..
Жaмoлни ҳaйрoн қилгaни у мурaббoни бўлишишни сўрaмaгaни бўлди, чунки у ҳaм мурaббoни жудa яxши кўрaрди.
“Ҳa,ҳa, деди Жaмoл, нaҳoтки бундaй жoйни тoпиш шунчaлaр қийин?”
Шундa Жaмoл oтaсининг xoнaсигa бoрди. Oтaсининг тaфсир ўқиётгaнини кўриб бeзoвтa қилмaслик учун eшикни сeкингинa ёпди.
Кeйин у янa ўйлaдим, қaергa бoрсaм eкaн?
“Oҳҳ, мeндa фикр бoр!”, деди у вa ҳaммoмгa кирди.
Жaмoл eшикни ёпди, вaннa чeтигa ўтириб бaнкaни oчa бoшлaди.
Шу ердa у қушлaрнинг чуғурлaшини eшитди. У дeрaзaдaн тaшқaригa қaрaди. Дaрaxт шoxидa қушчa ўтирaрди.
“Эҳҳ йўқ, xўрсинди Жaмoл, қуш мeни кўриши мумкин”.
Жaмoл нимaдир ўйлaб тoпишгa ҳaрaкaт қилaрди. Ўйлaшимчa пaстгa бoриш кeрaк.
Жaмoл зинaдaн бoлaлaр xoнaсигa тушди. Энди у ёлғиз эди. Ҳeч ким мeни кўрмaйди деди у пoлгa ўтирa туриб. Ҳa, у бир ўзи эди.
Тaсoдифaн у oвoзни eшитди. “Мяу”, бу улaрнинг мушуги эди.
“Сeн бу ердa нимa қиляпсaн a?”, деди Жaмoл.
“Мяу”, янa oвoз чиқaрди мушук.
“Xўш, энди мeн қaергa бoрсaм a?”, кaйфияти бузилди Жaмoлнинг.
Бирдaн юзи ёришиб кeтди.
“Мeн билaмaн қaергa бoришни!”, xурсaнд бўлди у вa зинa oстидa oтa – oнaси бaьзи нaрсaлaрни сaқлaйдигaн қoрoнғу xoнaгa йўл oлди.
Жaмoл у ергa кирди вa eшикни ёпди.
Бу вaзиятдa ушбу жoй eнг яxши жoй эди. Xoнa жудa қoрoнғу эди.
Жaмoл aтaлгaн бaнкaни oлди. У бундaй зулмaтдa уни кўрa oлмaди ҳaм.
“Ҳeч ким мeни кўрoлмaйди, бу ердa умумaн қoрoнғулик, ўйлaди у бaнкa oғзини oчиб, мeни oйим oтaм ҳaм, вa ҳaттo мушугимиз ҳaм кўрoлмaйди бу ердa. Ҳeч ким мeни қoрoнғудa кўрмaйди.”
Кeйин Жaмoл ўйлaй бoшлaди.
“Лeкин кимдир мeни шундaй зулмaтдa ҳaм кўряпти, бирдaн ўйлaди у, ҳaa, Aллoҳ мeн яxширoқ яширинсaм ҳaм, бaрибир кўрaди. Вa у мeн қилaётгaн бaрчa ишни кўрa oлaди!”
Жaмoл бaнкa oғзини қaйтa ёпди. Вa ниҳoят унинг oпaси нeгa кулгaнини тушунди. Вa энди у қaтьий тушундики, бу мурaббoни ҳeч ким кўрмaйдигaн ердa ҳeч қaчoн ея oлмaйди! Aллoҳ уни ҳaр қaчoн вa ҳaр қaердa кўриб турaди.
Жaмoл oшxoнaгa қaйтиб бoрди вa oтaсигa бaнкaни бeрa туриб шундaй деди: “Мeн бу мурaббoни ея oлмaймaн”.
“Лeкин нeгa”, кулмисирaди oтaси.
“Чунки Aллoҳ мeни истaгaн ердa кўриши мумкин”, жaвoб бeрди ўғли.
Жaмoлнинг oтaси бундaй жaвoбни eшитиб жудa xурсaнд бўлди. У жЖaмoлгa яқинлaшди вa юзидaн ўпди.
“Aнa энди сeн жудa муҳим нaрсaни ўргaндинг. Вa бу ИншaAллoҳ сeни гунoҳ ишлaрдaн aсрaйди”, деди Жaмoлнинг oтaси.
“Ҳa, деди Жaмoлнинг oйиси, ўғилтoйим, энди мeн билaн дўкoнгa бoрaсaн вa биз бувинг учун биттa ҳaмдa сeн учун биттa мурaббo сoтиб oлaмиз”.
“Урa!, xурсaнд бўлди Жaмoл, мeн энди бу янги мурaббoни ея oлaмaн”.
Энди у жудa бaxтли эди, “қaндaй сoз, бу мурaббo мaxсус мeн учун бўлaди вa мeн уни Aллoҳ кўз oлдидa ҳaм ея oлaмaн!”
(- Гўзал Аҳлиддин қизи)
Ўзбек халқ эртаклари
Зумрад ва қиммат
Бир замонда катта бир сой бўйида кичкина бир уй бўлар экан. Бу уйда чол, унинг Зумрад деган қизи, ўгай она ва унинг Қиммат деган арзанда қизи турар эканлар. Кампирнинг Зумрадни кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ экан. У ҳадеб қизни уриб, қарғаб, эртадан кечгача ишлатаркан, бечорага бирпас ҳам тинчлик бермас экан.
Зумрад чиройли, одобли, мулойим, ақлли қиз экан. Уни бир кўрган киши яна кўрсам деб орзу қилар экан. Хуллас, у жуда ажойиб қиз экан. Қиммат эса ишёқмас, инжиқ ва димоғдор экан. Унинг бутун куни уриш-жанжал ва тўполон билан ўтар экан.
Зумрад эрта билан барвақт кўзасини кўтариб, сой ёқалаб булоқ бошига бораркан, йўлда учраган лола гуллар бошларини эгиб, унга салом берарканлар. Зумрад майсалар устида ўтириб дам олганида гуллар уни олқишлар, булбуллар қувониб унга ҳикоялар айтиб берарканлар.
Аммо худди шу гуллар кампирнинг арзандасини севмас, уни эркаламас эканлар, чунки бу қиз уларни юлиб ташлар, хушбўй гулларни ҳидсиз деб тепкилар экан. Шунинг учун ҳам улар Қиммат келар бўлса, қовоқларини солиб, юмилиб қоларканлар.
Буларнинг ҳаммаси ёвуз кампирнинг ғазабини келтирар экан. Кампир эса, буни Зумраддан кўраркан.
Бир кун кампир Зумрадни ёмонлаб, чолга дўқ урибди:
— Қизинг беодоб, ишёқмас, уни ҳайдаб юбор! Бўлмаса сен билан бир нафас ҳам бирга турмайман!
Чол нима қиларини билмай қолибди. Ахири кампир:
— Қизингни ўрмонга обориб адаштириб кел! У билан бирга турмайман! — дебди.
Чол қизини адаштириб келиш учун тоғ-тошларни кезиб, бир ўрмонга борибди. Ота-бола ўрмон ичида узоқ юришибди. Ахири қуюқ сояли бир жойга бориб тўхташибди. Кейин чол ўтин кесгани кетибди. Зумрад ёлғиз қолибди.
Шу пайтда бирдан шамол турибди. Чол эса ўрмондаги бир катта дарахтга болтасини осибди-да, унга оғирроқ тош боғлаб, қаттиқ итариб юборибди. Болта у ёқдан бу ёққа урилиб тўқиллайверибди.
Шамол жуда кучайибди. Болта шамол кучи билан узоқ вақт дарахтга урилиб “тўқ-тўқ” қилиб товуш чиқарибди.
Зумрад “Отам ўтин кесаётибди”, деб ўйлаб, отасини анчагача кутибди. Кеч бўлибди, отасидан дарак бўлмабди. Шамол тўхтабди. Қиз ўрмондаги чучмомаларни териб юриб, бехосдан болта осилган дарахт тагига бориб қолибди. Қараса, отаси йўқ эмиш.
— Вой шўрим қурсин! Вой, отажон?! — деб уввос солиб йиғлаб, тўрт томонга югурибди. Ҳеч кимдан дарак бўлмабди, қиз адашиб қолибди. Ўрмон унга яна ҳам ваҳимали бўлиб кўринибди. Қиз қаёққа боришини билмай, ахири кичик бир сўқмоқдан чопиб кетаверибди.
Зумрад узоқ йўл босибди. Қоронғида гуллар унинг йўлини ёритибди. Кетатуриб бир вақт қараса, узоқда милтиллаган чироқ кўринибди, итнинг ҳуригани эшитилибди. Қиз ўша томонга қараб юраверибди. Тезда кичик бир уйга етибди. Уйнинг деразасидан қараса, бир кампир ўтирган эмиш. Қиз севиниб, кампир олдига кирибди, бошидан кечирган воқеаларни кампирга бирма-бир айтиб берибди.
Уйга шундай чиройли қизчанинг келганини кўрган кампир жуда қувонибди. Бу кампир ўрмонда яшайдиган сеҳргар кампир экан. Кампир қизнинг йиғлаганини кўриб:
— Кўп хафа бўлма, қизим, сенга ёрдам бераман, — деб қизни овутибди. Қиз ҳам унга:
— Раҳмат! Мен сизни онамдек кўраман. Буюрган ишингизни жоним билан қиламан, — деб жавоб берибди.
Шу чоқ кампирнинг уйи тепасига жуда кўп қушлар йиғилибди, улар қизчани мақтаб, сайрашибди. Қушлар тилини билган сеҳргар кампир яна ҳам қувонибди. Хосиятли қизга дунёда топилмайдиган расмли китоб ва қўғирчоқлар бериб:
— Оппоқ қизим, ширин қизим! Дўмбоғим, мунчоғим! — деб қизнинг бошини силаб эркалабди.
Улар узоқ вақт бирга туришибди. Кампир қизчани яхшилаб парвариш қилибди. Зумрад озода қиз бўлгани учун уйни супуриб-сидириб, ойналарни артиб-суртиб, ҳамма ёқни чиннидай қилиб қўяр экан. Буни кўриб кампир яна ҳам қувонар экан.
Бир кун кампир қизга ош қилиб бермоқчи бўлиб:
— Томдан ўтин олиб туш, қизим, — дебди. Қиз дик этиб ўрнидан туриб:
— Хўп бўлади, онажон, — деб дарров томга чиқибди.
Том баланд экан, ундан ҳамма ёқ кўринар экан. Қиз атрофга қараб туриб, бирдан ўз уйининг томини кўриб қолибди. Юраги орзиқиб йиғлаб юборибди. Буни эшитган кампир:
— Нега йиғлайсан, жон қизим? — деб сўраган экан. Қиз:
— Кўзимга уйимиз кўринди, отамни соғиндим, — дебди.
Кампир уни алдаб-сулдаб юпатибди, икковлари овқат пишириб ейишибди.
Эрта билан кампир қизга:
— Нарсаларингни йиғиштир, қизим! — дебди.
Қиз қўғирчоқларини йиғиштирибди. Кампир қизга:
— Томда қизил ва оқ сандиқ бор, оқ сандиқни қолдириб, қизил сандиқни олиб туш! — дебди-ю ўрмонга кириб кетибди. Бир вақтдан кейин ўрмондан саман от қўшилган бир арава етаклаб чиқиб, қизни аравага ўтқазибди.
— Қизил сандиқни уйга боргандан кейин оч! — деб кампир қизга бир калит берибди.
Қиз кампир билан қайта-қайта хайрлашиб йўлга чиқибди. Бир зумда арава қизнинг уйи олдида ҳозир бўлибди. Шу пайтда уй эшиги олдида чол ўз қизини соғиниб, унинг дардида йиғлаб ўтирган экан. Қиз меҳрибон отасини кўриши билан:
— Салом, отажон! — деб отасининг бағрига ташланибди.
Чол бениҳоят хурсанд бўлганидан анчагача кўз ёшларини тўхтатолмабди. Ахири йиғидан тўхтаб, қизига:
— Оппоғим, мени кечир, — дебди.
Улар уйга киришибди. Қизнинг келгани ҳаммага маълум бўлибди. Қўни-қўшнилар йиғилишибди. Қиз қизил сандиқни очиши билан ҳамма ҳайрон қолибди: қизил сандиқ асл моллар билан лиқ тўла экан. Мол шунча кўп, шу қадар ажойиб эмишки, Зумраднинг бутун умрига етиб ортар эмиш.
Бу нарса ўгай онани оғир ташвишга солибди.
У чолга қизи Қимматни ҳам тезда ўрмонга олиб бориб адаштириб келишни буюрибди. Чол “Хўп” деб, Қимматни дарров ўрмонга адаштириб келибди.
Кеч кирганда Қиммат, худди Зумрадга ўхшаб, болта осилган дарахт тагига бориб қолибди. Адашганини сезибди. Ҳўнг-ҳўнг йиғласа ҳам, лекин уни овутадиган одам топилмабди. Фақат унинг рўпарасида бойқушлар ўтириб олиб, қоронғи, ваҳимали ўрмонлар ҳақида сайрармиш. Бу куйлар Қимматни ваҳимага солибди. У қўрқиб ўрмондан қоча бошлабди. Қоронғи тушган пайтда сеҳргар кампирнинг уйига кириб борибди. Кампир уни яхши кутиб олибди, овутибди, меҳмон қилибди. Сўнгра қизга қараб:
— Хафа бўлма, қизим, ўзим ёрдам бераман, — дебди.
Аммо Қиммат кампирга яхши сўзлар топиб айтолмабди, чунки онаси унга яхши сўзлар ўргатмаган экан. Кампир уни севмабди, яхши эртаклар ҳам айтиб бермабди, дунёда топилмайдиган суратли китоблар ва қўғирчоқлар ҳам бермабди.
Қиммат эртадан қора кечгача ялқовланиб ўтираверар экан. Уйни йиғиштириб, супурмас экан.
Бир кун кампир ўрмондан қайтиб келиб, унга:
— Томдан ўтин олиб туш, қизим! — деган экан, қиз:
— Ўзингиз олиб тушинг, малайингиз йўқ! — дебди.
Кампир жудаям хафа бўлибди, шунга қарамай қизни алдаб-сулдаб томга чиқарибди. Лекин қиз ўтин олиб тушиш ўрнига том бошида чинқириб йиғлайверибди. Кампир буни эшитиб:
— Нега йиғлайсан, қизим? —деб сўраган экан, Қиммат ер тепиниб:
— Уйимни кўрдим, кетаман, — деб яна ҳўнграбди.
Сеҳргар кампир қизга:
— Жуда яхши, томдаги сандиқни олиб туш, — дебди.
Қиммат сандиқни олиб тушибди. Кейин кампир қизга бир калит узата туриб:
— Мана калит, сандиқни уйингга борганингда очасан, — дебди.
Қиз ўша онда йиғисини ҳам унутиб, оқ сандиқни орқалаб жўнабди. Сеҳргар кампир унга арава ҳам бермабди, қиз оғир сандиқни кўтарганича уйига пиёда келибди.
Қизнинг келишини даставвал олапар ит сезибди. У Қимматнинг онаси олдига бориб:
— Вов, вов, вов, — деган экан, кампир қулоқ солмабди, ит яна вовуллаб:
— Опам келаётирлар, орқалаганлари оқ сандиқ, илон билан лиқ тўлиқ, — дебди.
Кампир ғазабланиб, ўқлоғи билан итни уриб, оёғини синдирибди.
— Менинг ақлли қизим қимматли моллар келтиради, — дебди у.
Қизининг келганини кўриб кампир ўзида йўқ севинибди. Қўни-қўшнилар йиғилибди, сандиқни очмоқчи бўлишибди.
Шунда кампир билан қизи иккиси: “Йўқ, очманглар!” деб ўзларини сандиқ устига ташлабдилар. Кейин икки қулоғидан кўтариб уйга олиб кирибдилар.
Ярим кеча пайти экан, кампир билан қиз эшик-эликни ёпиб, сандиқни очишибди-ю бирданига “Войдод, қутқаринглар!”, “Аждар!”, “Войдод!” деб baqirishibdi…
Сандиқда каттакон иккита аждар ётган экан. Қоқвош кампир билан унинг уришқоқ қизи додлашиб, уйни гир-гир айланишибди, қўрққанларидан қулфланган эшикни очишолмабди.
Икки аждар кампир билан қизни ютиб, дарчадан чиқиб кетибди.
“Дод, вой!” деган овозни эшитган қўни-қўшнилар эшикни бузиб ичкари кирибдилар. Қарасалар, ҳеч ким йўқ эмиш. Уйда ёвуз кампирни ҳам, унинг уришқоқ қизини ҳам тополмабдилар.
Шундан сўнг оқ кўнгил Зумрад билан ота иккиси тинчгина яшаб, мурод-мақсадларига етибдилар.
КЕНЖА БОТИР
Уч оға-ини овга чиқибди. Қош қорайгач, бир ўрмонзорга келиб ётишмоқчи бўлишибди. Биринчи кун кечаси катта акаси пойлоқчилик қилибди. Ярим кечадан сўнг ухлаб қолибди, қозондаги овқатни кимдир еб кетибди. Ўртанча оғаси пойлоқчилик қилган кечада ҳам шу ҳодиса такрор-ланибди. Учинчи куни кечаси Кенжа ботир пойлоқчилик қилибди, ярим кечадан кейин уйқуси келибди. Шунда ёнидан пичоқчасини олиб, жимжилоғини бироз қонатибди. Унинг оғриғига чидай олмай ухламабди. Бир қанча вақт ўтгач, ўрмон ичидан бир нарса чиқиб, тўғри қозон тепасига келибди. Кенжа ботир ўзини панага олиб, келган нарсани кузатиб турибди. Бу махлуқнинг бўйи бир қарич, соқоли ўн қарич экан. У қозонда пишиб турган гўштларни секин олмоқчи бўлиб турган пайтда Кенжа ботир қилич билан шартта калласини кесиб ташлабди. Кесилган калла думалаб кета берибди, Кенжа ботир уни қувлаб бора берибди.
Калла думалаб-думалаб бориб, ўрмон четидаги бир ўрага тушиб кетибди. Кенжа ботир бир белги қўйиб қайтиб келибди, овқатни пишириб қўйибди.
Эрталаб Кенжа ботир кечаси бўлган воқеани акаларига айтиб берибди. Акаларини бошлаб, калла тушиб кетган ўранинг тепасига олиб келибди. Қарашса, ўра жуда чуқур экан. Ўртанча билан Кенжа оға-ини катта акасининг белига арқон боғлаб, уни туширишибди. У ўранинг ярмига боргач, “Дод, тортиб олинглар!” деб бақирибди. Икки оға-ини уни тортиб олишибди. Кейин ўртанчаси белига арқон боғлаб тушибди. У ҳам ўранинг ярмига бормай: “Дод, тортиб олинглар!” деб қичқирибди. Уни ҳам тортиб олишибди. Ниҳоят навбат Кенжа ботирга келибди.
Кенжа ботир белини маҳкам боғлаб акаларига: — Агар мен, “дод” деб йиғлаб, бақирсам ҳам тортиб олманглар, арқонни бўш қўйиб, тушира беринглар! — дебди. Акалари “хўп” деб уни ўрага туширибди. Кенжа ботир ўрага туша берибди, туша берибди Ярим йўлда нафас олиш оғирлашиб, дод дегиси келса ҳам индамай, тишини-тишига қўйиб тушиб бора берибди. Бир вақт узун арқон ҳам тугабди, йигит ҳам ер остига етибди. Ер ости қоп-қоронғи, зим-зиё экан. Йигит нима қилишини билмай, тимирскилаб, эмаклаб, сўқмоқ йўл билан бораверибди. Бироз юргач, бир шуъла кўринибди. Шуълага қараб эмаклаб бораверибди. Кенжа ботир юриб-юриб шуъла тушиб турган тешикдан ёруғ бир ҳовлига чиқибди, қаддини ростлабди. Узоқдан бир уй кўринибди. Уйнинг деразаси ёнига бориб, қулоқ солиб турса, бир чиройли қиз ҳалиги каллани қўлига олиб:
— Мен сизга эҳтиёт бўлинг, ҳар куни ер юзига чиқаверманг, қўлга тушиб қолсангиз сизни ўлдириб қўядилар, деб айтмабмидим. Мана энди менинг айтганим келди. Танангиз ер юзида қолди, каллангиз менинг қўлимда. Энди нима қиламиз, — дебди. Шу пайт Кенжа ботир қизнинг қошига кириб борибди. Қиз қўрқиб қочмоқчи бўлибди. Шунда Кенжа ботир:
— Қўрқманг, синглим, мен сизни озод қилгани келдим. Сиз кимсиз, қаерликсиз, нима учун бу ерда яшайсиз? — деб сўрабди. Аввал қўрққан қиз, йигитнинг меҳрибонлигини кўриб, ўзини босиб олибди. Йигитга шундай жавоб берибди:
— Мен ер юзидаги подшонинг қизиман. Тоғ сайрида юрганимда мени девлар ўғирлаб, шу ерга келтиришган. Мана бу калла Серка ботирнинг хизматкори, ер ости бойлигининг эгаси экан. Мени Серка ботир хотин қилиб олмоқчи эди.
Кенжа ботир қиздан:
— Калланинг жони қаерда? — деб сўрабди.
Қиз йигитни бир уйга олиб кирибди. Сандиқни очибди. Унинг ичида кичкина қути, қути ичида пахтага ўралган бир қурт бор экан. Уни кўрсатибди. Йигит қуртни эзиб ўлдирибди, калла ҳаракатдан тўхтабди. Кенжа ботир қирқ ҳужранинг калитини сўрабди, қиз калитни топиб берибди. Ҳужраларда турли мамлакатлардан олиб келинган қимматли моллар, асбоблар, дурлар, gavharlar…абаржадлар, ёқутлар, олтинлар, кумушлар бор экан. Буларнинг ҳаммасини сандиқларга солиб, ер юзига чиқариб юбормоқчи бўлибди. У қизга:
— Мен сизни ёвуз кучлардан қутқардим, энди ер юзига олиб чиқиб қўяман, — дебди.
Қиз:
— Хўп, — дебди. Йигит сандиқларни кўтариб, ўранинг тагига олиб келибди. Арқонга боғлабди. Арқонни қимирлатибди, акалари арқонни тортишибди. Сандиқни очиб қарашса, турли қимматли моллар. Яна арқонни тушириб, тортишибди. Яна сандиқ ичида дур-у gavharlar…
Акалари яна арқонни тушириб, бир сандиқни тортиб олибдилар. Унинг ичини очиб қарашса, бир қиз: ой деса оғзи, кун деса кўзи бор, ниҳоятда гўзал. Ака-ука уни кўриб, ҳушидан кетай деб қолибди. Улар яна арқонни туширишибди, арқонни тортиб қарашса Кенжа ботир чиқаётганини кўришибди. Шунда иккиси маслаҳат қилишибди. Катта акаси:
— Агар укамиз чиқса, бизга бойлик ҳам, қиз ҳам тегмайди. Шунинг учун арқонни кесиб юборайлик, — дебди. Иккиси арқонни кесиб юборишибди. Бечора Кенжа ботир ерга йиқилиб тушибди. Жуда хафа бўлиб: “Ҳа, мен акаларимга яхшилик қилсам-у, улар мени шу аҳволга туширишди-я. Бу қандай гап бўлди. Бошим омон бўлса, ахир ер юзига чиқиб мурод-мақсадимга етарман”, деб ўйлабди. Бироз ўтириб дамини олгач, ҳовлига қайтиб кириб, у ердан керакли нарсаларни олиб, ер ости бўйлаб йўлга чиқибди. Бир қанча вақт йўл юргандан сўнг узоқдан “ҳў-ҳўк” деган товуш эшитилибди. Товуш келаётган томонга борса, бир чол-деҳқон қўш ҳайдаётган экан. Йигит чолнинг олдига бориб:
— Ассалому алайкум, ота! — дебди.
Чол:
— Секин, секин, ўғлим, девлар сезиб қолмасин, кўриб қолса сени соғ қўймайди. Сен бу ерда нима қилиб юрибсан. Ахир бу ер одам юрса оёғи, қуш учса қаноти куядиган жой-ку! — дебди. Йигит чолга:
— Ота, мен адашиб қолдим, ер юзига чиқиш йўлини кўрсатинг! — дебди. Чол:
— Ўғлим, мана шу йўл билан эҳтиёт бўлиб борасан. Узоқда бир чинор кўринади. Шу чинорда Семурғ қушнинг уяси бор. Шу кунда Семурғ бола очади. Семурғ болаларига овқат келтириш учун кетганда бир аждаҳо келиб бир боласини еб кетади. Агар сен ботир бўлсанг, шу аждаҳони ўлдирсанг, балки Семурғ сени ер юзига олиб чиқиб қўяр, — дебди. Йигит чол кўрсатган йўл билан чинор яқинига борибди, ўзини панага олиб ётибди. Бир вақт аждаҳо ўрмалаб келиб, чинорга чирмаша бошлабди. Семурғ болалари аждаҳони кўриб чирқиллашибди.
Кенжа ботир секин ўрнидан туриб, қўлига қиличини олиб, чинор тагига бориб аждаҳони шартта иккига бўлиб ташлабди. Аждаҳо ўлибди.
Семурғ болалари соғ қолибди. Семурғ болаларидан бири Кенжа ботирни ўз қаноти остига олиб сақлабди. Кечга яқин осмонда Семурғ гувиллаб учиб келибди. Семурғ болалари онасига бўлган воқеани айтиб берибдилар. Семурғ болаларидан:
— Қани ўша сизларни аждаҳо чангалидан қутқариб қолган одамзод? — деб сўрабди. Кенжа ботирни қаноти остида яшириб ўтирган Семурғ боласи йигитни кўрсатибди. Семурғ йигитга:
— Эй, одамзод, менинг болаларимни ўлимдан қутқариб қолибсан. Тила тилагингни, — дебди. Йигит Семурғдан ер юзига олиб чиқиб қўйишини сўрабди. Семурғ:
— Қийин ишни сўрадинг-ку. Ҳа, майли, бунинг учун икки меш тайёрла. Бир мешда сув, бир мешда гўшт бўлсин. Мен сув десам, гўшт берасан, гўшт десам, сув берасан. Мен сени ер юзига олиб чиқиб қўяман, — дебди.
Йигит Семурғнинг айтганига рози бўлибди. Унинг ҳамма нарсаларини тайёрлабди. Семурғ қуш устига мешдаги сув билан гўштни жойлаб ўзи ҳам чиқиб олибди. Семурғ парвоз қилибди. Бир қанча вақт ўтгач, Семурғ йигитдан:
— Ер ости қандай кўриняпти? — деб сўрабди. Йигит:
— Қутичадек, — деб жавоб берибди.
Семурғ яна учишни тезлатибди. Бироз ўтгач “Энди-чи”, деб сўрабди. “Данакдек” деб жавоб берибди йигит.
— Энди оз қолибди, — дебди учиб кета туриб Семурғ, — Сув! — дебди. Гўшт тамом бўлган экан. Йигит шартта сонидан кесиб Семурғга берибди. Семурғ унинг мазасидан одам гўшти эканини билиб, тилининг тагига ташлаб қўйибди.
Семурғ учиб-учиб ер юзига етибди. Йигитни устидан туширибди. Семурғ йигитга:
— Кейинги берган гўштни қаердан олдинг? — деб сўрабди. Йигит:
— Мешдаги гўштдан, — дебди. Семурғ ишонмабди.
— Мендан яширма, тўғрисини айт! — дебди.
— Мешдаги гўшт тамом бўлган эди. Ўнг сонимдан кесиб берган эдим, — дебди.
Семурғ тили остида сақлаган гўштни олиб йигитнинг сонига ёпиштирибди. Кейин:
— Хайр, йигит, мен сени ер юзига олиб чиқиб қўйдим, — дебди-да, ўз болалари ёнига учиб кетибди.
Йигит ер юзида юра-юра овора бўлиб, ўз акалари турган ўрмонга етиб келибди. Қараса, иккала акаси ўрмондаги ўша ўра тепасида ўтирган эмиш. Тўнғич акаси: “Қизни мен оламан”, деб айтса, ўртанчаси: “Мен оламан”, дер эмиш. Йигит акаларининг жанжаллашиб тургани устидан чиқиб қолибди. Қиз Кенжа ботирни кўрган замоноқ, унга ўзини отибди. Акалари ҳайрон бўлиб, уялиб қолишибди. Икки оға-ини Кенжа ботирга хиёнат қилган бўлса ҳам, у акаларига жазони раво кўрмабди. Кенжа ботир уларга ҳам олтин, кумушлардан берибди, ўзи қизни никоҳлаб олибди, мурод-мақсадига етибди.
ЭГРИ ВА ТЎҒРИ
Қадим замонда бир қишлоқда бир йигит бор экан. Унга Тўғрибой деб ном берган эканлар. Унинг биттагина озғин отидан бўлак нарсаси йўқ экан. Бора-бора қишлоқда иш топилмайдиган бўлиб, унинг аҳволи оғирлашибди. Оти билан мардикор ишлашга иккинчи бир томонга жўнаб кетибди. Йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Йўлда унга битта пиёда йигит ҳамроҳ бўлибди. Иккиси суҳбатлашиб кетаверибди.
— Хўш, йўл бўлсин? — дебди Тўғрибой.
— Мардикорлик қилиш учун узоқ шаҳарга кетаётибман, — деб жавоб берибди пиёда йигит.
— Исминг нима?
— Эгрибой.
— Сеники-чи?
— Тўғрибой. Иккимизнинг номимиз бир-бирига мос экан, кел, энди дўст бўлайлик, бирга ишлаб, бирга юрайлик,— дебди Тўғрибой. Икковлари шундай деб аҳдлашибди.
Отлиқ йигит шеригининг пиёда юрганига раҳм қилиб, унга отини берибди. Эгрибой эгарга ўтириши билан отга бир қамчи бериб, тезда кўздан ғойиб бўлибди. Тўғрибой ҳайрон бўлиб қолаверибди. “Дўстман, деб душманнинг ишини қилиб кетди,” деб ўйлабди у. Ранги ўчибди, қони қочибди. Охири пиёда йўлга равона бўлибди. Кеч кирибди. Тик йўлдан адашиб, бир сўқмоққа қайрилибди. Сўқмоқ ҳам қалин бир ўрмонга кириб йўқолгач, Тўғрибой қаёққа боришини билмай, саросимага тушибди.
Кеч куз палласи экан. Дарахтларнинг япроқлари тўкилган, қир яланғоч, баргсиз қолган қалин ўрмон экан. Тўғрибой ҳамон йўл ахтариб юраверибди. Кеч кириб қоронғу тушибди. Осмонда юлдузлар ҳам кўрина бошлабди. Тўғрибой йўлда бир эски тандирга дуч келибди. У ўйлабди: “Қоронғу кечада ўрмонда юриш яхши эмас, кечани шу тандирда ётиб ўтказайин”, деб ухлаш учун тандир ичига кириб ётибди.
Шу вақтларда ўрмонда арслон — подшоҳ, йўлбарс — вазир, бўри—карнайчи, қашқир — сурнайчи, тулки — достончи экан. Ҳалиги тандир турган жой шуларнинг базмгоҳи экан. Бироздан кейин бир қашқир келиб, тандир атрофини айланиб, увлабди. Орадан сал ўтмай, ўрмондаги бутун ҳайвон шу ерга йиғилибди. Арслон подшоҳ ўрнига ўтириб, ўрмон аҳлларининг мажлисини давом эттирибди. Тулки достон бошлабди:
— Ёронлар, шу ўрмон орқасидаги тоғда бир ғор бор, мен ўн йилдан буён ўша ғорда яшайман. Одамларнинг уйида нимаики бўлса, менинг уйимда ҳам бор. Ўн йилдан бери мол йиғаман: гилам, палос, кўрпа, тўшак — ҳаммаси бор менда. Яхши-яхши овқатлар ҳам бор.
Тандир ичида ўтирган Тўғрибой ўзича ўйлабди: “Яхши, тулкибойникига меҳмонга борсам бўлар экан”. Навбати билан қашқир сўз бошлабди:
— Сенинг жойинг қизиқ эмас, тулкибой. Мана бу тепа остида менинг бир сичқоним бор, ҳар кун туш вақтида шуни томоша қиламан. Унинг қирқ битта тилласи бор. Шуларни инидан чиқариб ўйнайди, кейин уларни ўртага уйиб, ўзи томоша қилади, атрофида айланади, кейин яна инига опкириб кетади.
Энди айиқ афсонасини эшитинг:
— Бу ҳам қизиқ эмас, — деб сўзга киришибди айиқ, — бизнинг шу ўрмонда бир қайрағоч бор, унинг пастроғида икки шохчаси бор. Шу шохчаларнинг япроқлари бутун касалларга даво. Мана шу шаҳардаги подшоҳнинг қизи етти йилдан буён касал. Подшоҳ жар солдиради: “Кимда-ким шу қизимни соғайтирса, уни ўшанга бераман” дейди. Соғайтиролмаган кишини ўлдиради. Кўп табиблар қизни соғайтиролмасдан, дорга осилиб кетдилар. Агар ўша қайрағоч япроғини эзиб, шу қизга ичирилса, у дарров соғаяр ва шу ишни қилган киши подшоҳ қизини олар эди.
Сўнгра бўри афсона бошлабди:
— Ёронлар, бизнинг ҳам бир қизиқ ҳикоямиз бор. Шу ўрмоннинг нариги чеккасида бир бойнинг қирқ мингта қўйи бор. Мен ҳар куни икки қўйни ейман. Мени ушлаш учун ҳамма ҳийлани ишлатдилар. Лекин ҳеч илож тополмадилар. Мана шу яқин орадаги қир бошида турувчи чол бобонинг бир ити бор. Агар шу итни сотиб олсалар, у мени тилка-пора қилар эди.
Энг охирида йўлбарс гап бошлабди:
— Бўри айтган бойнинг ўн минг йилқиси шу ўрмоннинг бир чеккасида ўтлаб юради. Мен шундан ҳар куни бир от ейман. Лекин шу отларнинг ичида бир ола айғир бор. Бир киши ана шу ола айғирга миниб, қўлига қирқ қилдан эшилган каманд олса, бир қўлида узун хода ушлаб, бўйнимга каманд солиб, мени ўлгунча урса, шу йилқига сира яқинлашмас эдим. Менинг энг катта душманим шу ола айғир эканлигини бой bilmaydi…
Йўлбарс афсонасини тугатиши билан тонг ҳам ёришибди. Ҳамма ҳайвонлар жой-жойига тарқаб кетибдилар.
Тўғрибой тандирдан чиқиб тулкининг маконига борибди. Қараса, ҳамма нарса жой-жойида, гўшт ҳам бор, ёғ ҳам бор, гуруч ҳам бор. Дарҳол қозонга ёғ солиб, оловни ёқа бошлаган экан, тоғ бошидан ошиб келаётган тулкини кўриб қолибди ва ўзини панага олибди. Тулки уйга келгач, қозонда ёғ доғ бўлаётганини кўриб, ҳайрон бўлиб қолибди. Шунда Тўғрибой тулкини таппа босиб, бўғиб ўлдирибди. Ош қилиб еб, қорнини тўйдирибди ва ётиб ухлабди.
Эртасига Тўғрибой қашқир айтган тепаликни излаб кетибди. Уни ҳам топиб сичқонни ўлдирибди ва тиллаларини белига тугиб олибди. Кейин айиқ айтган қайрағочнинг япроғини ҳам олибди.
Сўнгра чўпон томонга йўл солибди. Чўпонни топиб, ундан ҳол-аҳвол сўрабди. Шунда чўпон:
— Аҳвол ёмон, — дебди, — анча вақтдан бери бир бўри ҳар куни иккитадан қўйимни еб кетади. Ҳеч иложини қилолмайман. Хўжайин мени балога қўяди.
Тўғрибой сўрабди:
— Мен шу бўридан сизни қутқазсам, нима берасиз?
Чўпон хўжайиндан қирқ қўй олиб беришга ваъда қилибди.
Тўғрибой ҳалиги бобонинг итини сотиб олиб, чўпонга берибди.
Чўпон бўри офатидан қутулибди ва Тўғрибойга хўжайиндан қирқ қўй олиб берибди.
Шундан сўнг Тўғрибой йилқичининг олдига борибди. У билан ҳол-аҳвол сўрашгандан кейин: шу кечаси ола айғирни эгарлаб, қирқ қилдан эшилган камандни, уч газ ходани менга тўғрилаб беринг! — дебди.
Тўғрибой отни миниб, йўлбарс келадиган сўқмоқни пойлаб турибди. Бирдан йўлбарс ўрмондан югуриб чиқиб, ўзини отлар орасига урибди. Тўғрибой камандни ростлаб туриб, йўлбарснинг бўйнига солибди. Ўрмонда йўлбарсни айлантириб юриб, ўлгудай урибди. Йўлбарс ҳолдан кетиб йиқилибди. Йилқибон Тўғрибойнинг хизмати учун ола айғирни берибди. Тўғрибой ола айғирни миниб шаҳарга йўл солибди. Шаҳарга борса, бозорда жарчи жар солаётган экан: — Подшоҳнинг қизи етти йилдан буён касал, кимки уни соғайтирса, подшоҳ ўшанга қизини беради. Соғайтиролмаса, ўлдиради!
Тўғрибой жарчининг орқасидан подшоҳ ҳузурига борибди ва қизини боқиб тузатишга ваъда берибди. Подшоҳ Тўғрибойни қизининг ҳузурига бошлаб кирибди. Тўғрибой ёнидаги япроқни қизга эзиб ичирибди. Шу билан қиз уч кун деганда соғайиб кетибди. Подшоҳ қизини Тўғрибойга берибди.
Подшоҳ Тўғрибойдан сўрабди:
— Энди сизни қайси шаҳарга ҳоким қилай?
Тўғрибой айтибди:
— Менга ҳокимлик керак эмас. Ўрмон этагидаги тоғ устига бир уй солиб берсангиз, бас. Мен ўз меҳнатим билан кун кечираман.
Подшоҳ унинг айтганини қилибди. Тўғрибой хотини билан тоғда яшабди. Кунлардан бир кун туш вақтида ўзининг қадимги отини миниб бораётган ҳамроҳи Эгрибойга кўзи тушибди. Уни чақириб келтирибди ва яхшилаб зиёфат қилибди. Эгрибой:
— Дўстим, — дебди, бундай баланд жойга қандай қилиб иморат солдинг? Уйли-жойли бўлибсан, буларни қаердан топдинг? Бировга хиёнат қилган кишининг қорни сира тўймас экан. Сенинг отингни олиб қочиб, қаерга борсам, ишим чаппасидан келди. Ўшандан бери бир марта ҳам қорним нонга тўйганини билмайман.
Тўғрибой:
— Мана бу ўрмон ичида бир тандир бор. Мен ўша тандир ичида бир кеча ётиб, бу нарсаларга эришдим, — деган экан, Эгрибой:
— Садағанг бўлай, менга ҳам кўрсатиб қўй, мен ҳам ўша тандирда бир кеча ётиб чиқай, — дебди.
Тўғрибой уни бошлаб бориб, тандирни кўрсатибди. Эгрибой тандирга кириб ётибди.
Ўрмон ҳайвонлари яна йиғилишибди. Арслон подшоҳ:
— Менинг афсоначи дўстим тулки қаерда? — деб сўрабди.
Қашқир ўрнидан туриб шундай дебди:
— Афсона қурсин: у кунги афсонанинг касофати билан сиз тулки дўстингиздан, мен тиллали сичқонимдан айрилдим.
Унинг кетидан айиқ ўрнидан туриб:
— Қайрағочимизнинг япроқларини ҳам олиб кетибдилар, — дебди.
Навбат бўрига келганда, подшоҳга қараб дебди:
— Мен озиқ-овқатимдан ажрадим, чўпон мен айтган итни сотиб олди, тилка-порамни чиқазди. Калтак зарбидан аъзойи-баданим шишиб кетди.
Арслон подшоҳ қовоғини солиб туриб, буюрибди:
— Ким чақимчи бўлса, тутиб ўлдиринг!
Қашқир тустовуқдан кўрибди. Тустовуқ: “Чақимчи тандирда” деб учиб кетибди. Ҳамма ҳайвонлар бирданига тандирга югуришиб, унинг ичида беркиниб ётган Эгрибойни тутиб олишибди ва “чақимчининг жазоси — шу!”, деб уни тилка-тилка қилиб ташлашибди.
Шундай қилиб, Тўғрибой тўғрилигидан мақсадига етибди. Эгрибой эса эгрилигидан жазосини тортибди.
ҲУНАРНИНГ ХОСИЯТИ
Кунлардан бир куни бир камбағал деҳқон қариган чоғида ўғли Рафиқни ҳунар ўргатиш учун дурадгорга шогирд қилиб бериб, одат бўйича: “Эти сизга, суяги бизга, шу болани сизга топширдим”, дебди. Дурадгор болани олиб қолиб, ишни қунт билан ўрганиш ва қийинчиликларни енгиш кераклигини унга айтибди. Рафиқ бироз оқ-қорани таниган экан, бир неча йил дурадгорга ёрдамчи бўлиб ишлаб, унинг ҳунарини пухта ўрганибди.
Кунлардан бир куни Рафиқ ухлаб қолибди. Туш кўрибди. Тушида бир қанча қизлар келиб: “Тур, қачонгача ухлайсан”, деб ҳазил қилиб турган эмишлар. Шу қизлардан бири жуда гўзал экан. У қизни бошқа қизлар ўраб олиб, Рафиққа кўрсатмас эмиш. Рафиқ бир илож қилиб кўрибди. Жойидан турса, ҳеч ким йўқ, ёлғиз ўзи ўтирган эмиш. Шу кундан бошлаб Рафиқ қизни ўйлаб, борган сари озиб кета берибди. Дурадгор уста ҳам, отаси ҳам ҳайрон бўлишибди. Дори-дармон қилишибди, тузалмабди. Дурадгор билан боланинг отаси бунинг сабабини билмоқчи бўлишибди. Отаси қўймагандан кейин бола тушида кўрган воқеани айтибди. Шу қизни севиб қолганини билдирибди. Отаси билан дурадгор бу болани саёҳатга юбориш мақсадида бир ёғоч от қилиб беришибди. Бир неча кунлик озиқ-овқат тайёрлаб, шу ёғоч отга миндириб жўнатмоқчи бўлишибди. Дурадгор “Ўнг қулоғини бурасанг тепага чиқади, чап қулоғини бурасанг пастга тушади”, деб ўргатибди. Бола сафарга жўнабди. Бир неча кун йўл юриб, чўл-у саҳролардан ошиб, бир кичкина қишлоққа етиб борибди. Отининг чап қулоғини бураб ерга тушиб, қишлоққа кирибди.
Бу қишлоқнинг чеккасида бир кампир яшар экан. У шу қишлоқдаги бир катта ҳовузга қоровул экан. Рафиқ кампир олдига бориб салом берибди. Кампир боланинг саломига алик олиб: “Эй, болам, бу жойларда қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куяди. Сен нима қилиб юрибсан?” дебди. Рафиқ дадиллик билан келишининг сабабини кампирга гапириб берибди. Кампир воқеани билгандан кейин Рафиққа ёрдам қилмоқчи бўлиб, маслаҳат берибди:
— Ўғлим, бугун мана бу ҳовузга бир қанча қизлар келиб чўмилишади. Сенинг севганинг шу қизлар орасида бўлса керак. Сен яхшилаб қара, агар ўша қиз бўлса, улар сувдан чиққунча секин билдирмай кўйлагини олиб кет. Қиз сувдан чиққандан кейин кўйлагини топа олмай шу ҳовуз ёнида қолишга мажбур бўлади, — дебди. Рафиқ ҳовуз ёнидаги бир дарахт тагида пойлаб ўтирибди. Азон вақтида бир қанча каптарлар учиб келиб, бир думалаб қизга айланибди-да, сувга тушиб чўмила бошлашибди. Рафиқ қараса, ўша тушида кўрган қизлар эмиш. Қизлар орасида севган қизи ҳам бор. Секин бориб қизнинг кўйлагини олмоқчи бўлиб турганда, қиз сезиб қолиб, сувдан югуриб чиқибди-да, йигитни бир шапалоқ уриб, каптар бўлиб учиб кетибди. Унинг орқасидан қолган қизлар ҳам бир юмалаб каптар бўлиб учиб кетибди. Рафиқ кампир олдига келиб воқеани айтиб, кампирдан уларнинг яшайдиган маконларини сўрабди.
Кампир: “Уларнинг макони тоғнинг кун чиқиш томонида”, дебди. Рафиқ яна ёғоч отига миниб сафарга жўнабди. Бир неча кун йўл юриб, кампир айтган тоғга етиб борибди. Тепадан қараса, тоғнинг орқасида бир тўда қизларнинг сайр қилиб ўйнаб юрганларини кўрибди. Қизларнинг ҳар қайсиси юлдуз каби порлаб тургандек кўринибди. Рафиқ отининг чап қулоғини бураб пастга тушибди. Қизлар ичида ўз севганини кўриб, отини бир ерга яшириб қўйибди-да, бир чеккага бориб пойлаб ўтирибди. Бироздан кейин қизлар ўйнаб юриб чарчаб, ҳаммаси бир майса жойда ётиб ухлаб қолишибди. Рафиқ секин бориб қизнинг қўлидаги узугини олиб, ўзининг узугини тақиб, қайтиб жойига ўтирибди. Қиз уйғониб қараса, қўлидаги узуги ўзиники эмас. Ҳайрон бўлибди, лекин бу сирни ҳеч кимга айтмабди. Қизларга билдирмасдан, узукнинг эгасини қидирибди. Қиз юриб-юриб Рафиқ ўтирган дарахт тагига бориб қолибди. Рафиқни кўриб:
— Эй, йигит, бу ерларда нима қилиб юрибсиз? Агар отам билиб қолса, сизни майда-майда қилиб ташлайди, — дебди.
Рафиқ жойидан туриб, дадиллик билан уни тушида яхши кўриб қолганини айтибди. Қиз ҳам Рафиқни севиб қолибди. Улар кампирнинг уйига келиб, турмуш қурибдилар ва бир қанча вақт шу ерда яшабдилар. Бир куни Рафиқ ўз шаҳрига қайтмоқчи бўлибди, отини миниб кечаси жўнашибди. Бир қанча йўл юргандан кейин хотинининг вақти-соати етиб, бир ўғил туғибди. Бу ерда на сув ва на ўт йўқлигидан Рафиқ ўт ва сув қидириб кетибди. Анча юргандан кейин бир уйдан тутун чиққанини кўрибди. Ўша уйга кириб ўт тилабди. Уй эгаси ўт берибди. Рафиқ ўтни қандай қилиб олиб кетишни билмай, охири белбоғининг бир учини ёндириб, оти билан учиб келаётганда ўт ёғоч отга тегиб, куйиб, ерга тушибди.
Хотин уни кутиб хафа бўлиб ўтирса, карвонлар келиб қолибди. Карвонлар хотинни ўзлари билан бирга олиб кетиб, бир саройда асрабдилар. Орадан бир неча йил ўтгандан кейин ўғли Расулжон анча катта бўлиб қолибди. Бир куни хотин Рафиқнинг расмини кўчага осиб қўйиб, ўғли Расулжонга:
— Сен кўчада пойлаб ўтир. Кимки шу расмга қараб бошини ушлаб турса, дарров менга хабар бер, — дебди.
Расулжон бир неча кунлар пойлабди. Кунлардан бир куни Рафиқ кўп йўлларни юриб шу қишлоққа келиб қолибди.
Кўчада кетаётиб, бир сарой эшигида осилиб турган ўзининг расмини кўриб ҳайрон бўлиб қолибди. Расулжон расмга тикилиб қараб турган одамни кўриб, онасига хабар берибди. Онаси келиб эри Рафиқни таниб кўришибди, хурсанд бўлишибди. Рафиқнинг сочлари ўсган, уст-боши тўзиб кетган экан. Хотини уни ювинтириб, янги кийимлар кийдирибди. Бир куни Рафиқ устасидан ўрганган дурадгорлик ҳунарини ишлатиб учар ёғоч от ясабди. Бир неча кун шу саройда яшабдилар. Рафиқ хотинини соғ-саломат олиб келганларга раҳмат айтиб, ўғли билан учар отга мингашиб, ўз шаҳрига жўнабди.
Ўз юртига келиб, отаси ва дурадгор устози билан кўришибди. Отаси ўғлининг соғ-саломат излаган қизини олиб келганига хурсанд бўлиб, тўй-томоша қилиб берибди. Рафиқ дурадгорнинг ҳунар ўргатганига кўп раҳматлар айтибди. Мурод-мақсадларига етишибди.
Фарход ва Ширин
Қадим замонда бир подшоҳнинг қизи бўлган экан. Қизнинг ой деса оғзи, кун деса кўзи бўлиб, кулса оғзидан гуллар тўкилар, юрса оёғидан тилла сочилар экан. Қиз гулбоғда қирқ қизлари билан сайр этиб юрар экан. Нима учундир қиз ёшлигидан бери доимо ғамгин кўринар экан. Қирқ қиз Шириннинг ҳар қанча кўнглини олиш учун уринсалар ҳам ўйнаб-кулиб, очилиб юрмас экан.
Бир кун канизаклардан бири:
— Ҳеч нарсадан камчилигингиз бўлмаса, нима учун доимо хафа кўринасиз, — деб сўрабди. Шунда Ширин:
Мен ўйнаб, даврон суриб кулиб юрсам, бошқалар қайғу-ғамда бўлса, ундан нима фойда? — деган жавобни қайтарибди.
Бир кун Ширин дарё бўйида сочини ювиб ўтирган экан. Унинг қошига бир кампир келиб:
— Қизим, қани сенинг бу бўйингга муносиб йигит бўлса, — дебди. Ширин:
— Мен ҳам ўша сиз айтган йигитни истар эдим, — дебди. Бу сўзни эшитган кампир:
— Ана, сен истаган йигит дарёда оқиб келаётир, — деб айтибди. Ширин дарёга қарайман деганда, бошидаги тилла тароғи сувга тушиб кетибди.
Иккинчи бир мамлакат подшосининг ўғли дарёда чўмилаётган экан. Тилла тароқни тутиб олиб, “Шу тароқнинг эгаси ким бўлса, ўшани оламан”, деб аҳд қилибди. Элда юриб суриштира бошлабди. Бир кампир бу тароқнинг эгаси Ширин эканлигини айтибди. Йигит қизни ахтариб йўлга чиқибди.
Кунчиқарда бир подшоҳ бор экан, унинг биргина Фарҳод номли ўғли бўлган экан. Фарҳод қайғуриб, ғамгин бўлиб юрар экан. Бир кун отаси ўғлини қирқ йигити билан сайрга чиқарибди. Фарҳоднинг кўзи тош йўниб турган устага тушибди. Шу ҳунарга ишқибоз бўлиб, уни ўргана бошлабди. Отаси уни бу ишдан қайтарса ҳам унамабди, ўз билганидан қолмабди. Кунлардан бир кун Фарҳод отасининг хазинасига кириб қолибди. Ундаги тош сандиқни очиб, ойинайи жаҳоннамога қарабди. Ойнада аввал Гулиқаҳқаҳ парини кўрибди. Кейин кунботар томонда Шириннинг арғимчоқ учиб турганини кўрибди. Қизга ошиқ бўлиб, бошидан ҳуши кетиб йиқилгач, қўлидаги ойна ерга тушиб синибди. Фарҳод Ширинни қидириб йўлга чиқибди.
Йўлда бир дарахтнинг соясида бир йигитнинг ухлаб ётганини кўрибди. Дарахт тепасидан бир илон тушиб йигитга заҳар солай деб турганида, Фарҳод югуриб келиб ханжар билан илонни ўлдирибди. Йигит чўчиб уйғонибди ва Фарҳодга: “Ҳозир тушимда бир киши “Тур, дўстинг келди”, деб айтди”, дебди ва бу фожианинг олдини олиб қутқаргани учун Фарҳодга раҳмат айтибди. У билан умрбод дўст бўлибди.
Булар йўл юриб, Шириннинг мамлакатига етиб келишибди, Фарҳод бир тоғ тагида бир неча минг аскар тўпланиб турганини кўрибди, бир чўпондан бу аскарлар кимники эканини билиб олибди. Шу вақт Ширин қирқ канизаги билан келибди. Шамол Шириннинг юзидаги пардасини кўтарибди. Фарҳод уни кўриб ошиғ-у беқарор бўлиб ҳушидан кетибди. Дўсти суяб уни ўзига келтирибди. Бироқ Ширин ва қирқ қиз кетиб қолган экан. Фарҳод Шириннинг қаерга кетганини сўрабди. Дўсти: “Ширин шу тоғга сув чиқарган йигитга тегаман, деб айтди”, — дебди. Шу сўзни эшитган Фарҳод ғайратга келиб, тоғ-тошни қўпора бошлабди. Охири бу ишни тугатиб, тоғга сув чиқарибди. Дўсти тоғнинг бир томонига Шириннинг, иккинчи томонига Фарҳоднинг расмини чизибди.
Бир куни Ширин тоғ этагида Фарҳод қурган ҳовузни кўриш учун қирқ канизаги билан келибди. Ширин мевали дарахтлар билан безанган обод жойни кўрибди. Бу чўлни сувга сероб қилиб, боғ-у бўстонга айлантирган баҳодир Фарҳодни кўриб Ширин ҳам уни севиб қолибди. Фарҳодни ўз қасрига олиб бориб, зиёфат қилибди.
Шундай қилиб, улар мурод-мақсадларига етибдилар.
САБР ТАГИ — САРИҚ ОЛТИН
Ўтган замонларда Боқижон номли бир йигит яшаган экан. Унинг ота-онаси ўлиб, улардан бир танобча ер қолган экан. Боқижон шу ерда кеча-кундуз ишлаб, олган ҳосили билан ўз рўзғорини тебратар экан. Унинг экинлари айни пишар чоғида бойлар, судхўрлар сувни ўз ерларига буриб олиб қўйишар, экинлари сувсизликдан қовжираб қолар экан. Камбағал йигит бориб мироб, оқсоқоллардан сув талаб қилса, улар қўлига қамчи олиб, дўқ қилиб ҳайдаб юборар экан. Шундай азоб-уқубатда қорни ошга, усти кийимга ёлчимай зўрға ҳаёт кечирар экан. Бироқ Боқижон катта йигитча бўлиб қолган, у энди уйланишни, оила қуришни орзу қилиб яшар экан. Боқижон яшаган қишлоқда бир камбағал деҳқоннинг Гулойим номли қизи бор экан. Гулойимнинг қадди-қомати келишган, қош-кўзи қора, ой деса оғзи бор, кун деса кўзи бор, унинг ойдай ҳусн-жамоли ўзига муносиб бир қиз экан. Боқижон Гулойимни сувга чиққанида кўриб, севиб қолган экан. Гулойим ҳам рўмолчасини бошига елвагай ташлаб, Боқижонга бир қиё боқиб, мийиғида кулиб қўйган экан. Боқижон Гулойимга бўлган муҳаббатини кимга айтишини билмай, кўп ташвиш тортиб юрар экан. Боқижон аҳён-аҳёнда сувга чиққанида қизни кўриб, саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашиб турар экан.
Бир куни Боқижон холасини ўз уйига чақирибди. Унга ўз истагини айтибди. Холаси Гулойимнинг уйига совчиликка боришга рози бўлибди.
Бир куни Боқижоннинг холаси Гулойимларникига совчи бўлиб борибди. Гулойимнинг онаси қизининг юриш-туришидан хабардор экан. Ҳатто гулойим
Боқижонни ёқтириб қолганини онасига айтган экан. Бироқ Гулойимнинг отаси бу ишга қаршилик кўрсатибди. Отаси Гулойимга келган совчиларнинг бирини ўпоқ, бирини сўпоқ деб, рози бўлмай қайтариб юборибди. Лекин Боқижоннинг холаси совчиликка бораверибди, бораверибди. Ниҳоят, Гулойимнинг ота-онаси рози бўлишибди. Қишлоқда ўзига яраша кичкинагина тўй қилишибди ва Боқижон билан Гулойим бирга ҳаёт кечира бошлашибди.
Орадан бир неча йиллар ўтибди. Боқижон билан Гулойим меҳнат қилиб, ўз боғ-роғларида ишлаб, олган ҳосиллари билан ўз рўзғорларини тебратишар экан.
Бир куни Боқижон қаттиқ қасал бўлиб, ётиб қолибди. Бутун уй-рўзғор, ер ишлари — деҳқончилик фақат биргина Гулойим бошига тушибди. Бечора Гулойим эрта тонг-саҳарда туриб то хуфтонгача тинмай меҳнат қилар экан. У Боқижонни яхшилаб даволаш, рўзғорга қараш, экинларни суғориш, кир ювиш, ҳамма ёқни супуриш-сидириш каби ишларни ҳам бажарар, ҳеч тинмас экан. Боқижоннинг касалига ҳеч қандай табибнинг дориси кор қилмабди. Унинг яраси зўрайиб, ўзи чўпдай озиб, ҳеч қимирламай қолибди. Гулойим ҳам бу дард-у ғам, ташвишдан ориқлаб, нима қилишини билмай, кимдан ёрдам сўрашга ҳайрон бўлиб юраверибди. Гулойимнинг ота-онаси ниҳоят камбағал бўлгани учун буларга ҳеч қандай ёрдам кўрсата олишмас экан. Гулойим Боқижоннинг касалини тузатишга кўп уринибди, натижа чиқмабди. У бойларнинг уйига бориб, уларнинг кирини ювиб, хизматларини бажариб, топган нон ва озиқ-овқатлари билан Боқижонни боқиб юраверибди. Энди қишлоқда дув-дув гап тарқалибди. Боқижонга ёмон яра чиққанмиш, одамларга юқармиш. Уни бу қишлоқдан бошқа жойга, четга чиқариб юбориш зарур эмиш. Бу гапни қишлоқ оқсоқоли, бойлар ва элликбошилар тарқатишибди. Бу гаплар Гулойимнинг қулоғига ҳам етибди. У Боқижонга билдирмай роса йиғлабди.
Кунлардан бир куни эшикни биров қаттиқ тақиллатибди. Гулойим чиқиб:
— Кимсиз, нима учун келдингиз? — деб сўрабди, Улар эса қишлоқ оқсоқоли, бир иккита оғзи катта корчалонлар экан. Улар Гулойимга:
— Сенлар шу кундан бошлаб қишлоқни ташлаб чиқиб кетишларинг шарт. Чунки эринг юқумли касал билан оғриган, бир неча йилдан бери ётибди. Бизларга ҳам юқади. Шунинг учун шу бугундан қолмай қишлоқни ташлаб кетинглар, бошқа гап йўқ! Агарда кетмасаларинг, ўзимиз от-арава олиб келиб сизларни дала-даштга чиқариб ташлаймиз, — деб дўқ уришибди. Бечора Гулойим: «Энди бизларга бу азоб ҳам бормиди», — деб ҳўнграб йиғлаб, Боқижоннинг ёнига бориб нима дейишини билмай:
— Бугун биз ўз қишлоғимиздан, уйимиздан бошқа жойга кетишимиз керак экан. Қишлоқ катталари келиб тайинлаб кетишди, —дебди. Боқижон ётган жойида йиғлаб, не қиларини билмай, ҳеч қандай илож тополмай:
— Хўш, бу ердан қаерга борамиз ва қандай яшаймиз? — деб Гулойимдан сўрабди. Гулойим:
— Бир иложини топармиз, пешонамизга нима ёзилган бўлса, шуни кўраверамиз-да, — дебди. Ўша куни тунда Гулойим Боқижонни ювинтирибди, сўнгра уни опичлаб қишлоқдан чиқиб кетибди. У Боқижонни кўтара-кўтара охири бир дашт-биёбонга келиб, бир дарахт тагида дам олишга ўтирибди. У ниҳоятда чарчаган экан, ухлаб қолибди. Эрталаб туриб юз-қўлини ювиб, Боқижонни ҳам ювинтириб, битта нон билан нонушта қилишибди. Улар мана шу дарахт тагини макон этиб, чодир тикиб олишибди. Боқижон чодир ичида ётар, Гулойим эса шаҳарга, атроф-қишлоқларга иш ахтариб кетар экан. Ҳар кимнинг ишини бажариб, топган-тутганини Боқижонга келтирар экан.
Бир куни Гулойим иш тополмай, еярга нон-овқати бўлмай, нима қилишини билмай, ҳайрон бўлиб қайтар экан, йўлда унга бир савдогар учрабди. У савдогар аёл Гулойимга:
— Сочингизни менга сотмайсизми? — дебди. Гулойимнинг сочи йигирма беш жамалак бўлиб, орқа трвонига тушар экан. У ноилож беш жамалагини сотишга рози бўлибди. Гулойим уйга пулга нон ва бошқа озиқ-овқатлар олиб, Боқижоннинг ёнига келибди. Боқижон бу воқеадан бехабар қолибди. Гулойим ҳам бу сирни яширибди.
Бир куни Боқижон қараса, Гулойимнинг сочи бир оз камайганга ўхшабди. Шунда Гулойимдан сўрабди. Гулойим эса:
— Ўзи тўкилиб кетяпти, — дебди. Шунда Боқижон:
— Сиз мени деб азиз жонингизни қийнаб, шу аҳволга келдингиз. Энди мен бир тузалмас балога йўлиқдим. Сиз ёш умрингизни хазон қилманг, ота-онангиз қошига боринг, мен умрим тугагунча шу жойда яшаб, тузалсам бир кунимни кўрарман, — деса, Гулойим йиғлаб:
— Сиз мени ким деб ўйлайсиз? Мен сизни шу аҳволда ташлаб кетганимдан кўра, ўлганим минг марта яхшироқ эмасми? Мен сизни тузатмай, ҳаётимизни тикламай бу ердан, қошингиздан жилмайман, сиз билан умримнинг охиригача биргаман. Ундай гапларни айтиб, ўзингизни ва мени қийнаманг. Танимда жоним бор экан, сизнинг хизматингизга доимо тайёрман, — дебди.
Орадан бир неча ойлар ўтгач, Гулойим иш ахтариб кетганида, Боқижон қошига бир мўйсафид келибди. Боқижон чолга ўз бошидан кечган кунларни сўзлаб берибди. Ниҳоят, мана шу дардга мубтало бўлганини, тузала олмай ётганини, шу касал туфайли ўз ватанидан жудо бўлганларини айтиб берибди. Боқижоннинг сўзларига қулоқ солган чол унга шундай дебди:
— Ўғлим кўп қайғурма, мана шу йўл билан борганингда, тахминан бундан уч тўрт тош узоқликда, бир тоғ бағрида катта чинор бор. Чинор тагидан бир чашма суви қайнаб чиқиб турибди. Суви иссиқ. Агарда боришга иложинг бўлса, тунда бориб, ўша булоққа тушиб чўмилиб кўр-чи, зора шифо топсанг.
Гулойим келиб қараса, эрининг чеҳраси очиқ.
— Ҳа, ўзи нима гап, бугун хурсанд кўринасиз? — деб сўрабди Гулойим. Шунда Боқижон мўйсафид билан бўлган суҳбатини айтибди. Гулойим Боқижонни кўтариб чашма томон йўл олибди. Қидира-қидира чашмани топишибди. Боқижонни чашма сувига чўмилтирибди. Улар ўша чашмага яқинроқ жойни макон қилишибди. Орадан бир-икки ой ўтгач, ҳалиги чашма сувидан Боқижон шифо топа бошлабди, тузала берибди. Ниҳоят, Боқижон, оёққа турадиган, кейин юрадиган, ниҳоят, меҳнатга яроқли ҳолга келибди. Гулойим иккиси ўша жойдан қуруқ ер танлаб олиб, иккиси меҳнат қилиб, сув чиқариб уй-жой қуришибди. Ҳовлининг атрофини боғ-роғ қилишибди. У жойда бир қўрғон пайдо бўлибди. Ҳовли, боғларига турли мевалар экиб, гуллар ўтқазишибди. Бошқа одамлар ҳам у ерга кўчиб келиб, уй-жой қуриб яшай бошлашибди. У ернинг халқи йиғилиб, бу қўрғонга «Гулобод» деб ном қўйибди. Боқижон Гулойимнинг ота-онасини чақиртирибди. Улар Боқижон билан Гулойимнинг ҳаётини кўриб ниҳоятда севинишибди. Улар бола-чақали, ували-жували бўлиб, ошларини ошаб, ёшларини яшаб, мурод-мақсадларига етишибди.
НИМА ЭКСАНГ, ШУНИ ЎРАСАН
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир чол яшаган экан. Унинг хотини вафот қилган, чол балоғатга етган ўғли билан бир ўзи қолган экан.
Отаси ўғлини икки йилдан кейин уйлантирибди. Келини ишёқмас, қўпол экан. У ҳар куни арзимаган нарсалардан жанжал кўтарар, чолнинг аҳволидан хабар олмас экан.
— Нима, мени отангизга чўриликка олганмидингиз? Кийимларини ювсам, ҳали у qilsam…али бу qilsam… Менинг жоним ўнта эмас-ку, ахир? — деркан ҳар куни минғиллаб.
Чол бечора шол бўлиб қолган, эрта-ю кеч бир жойда қимирламасдан ётар экан. Ўғли охири тоқати-тоқ бўлиб, хотинига:
— Хўш, мақсадинг нима, нима қилишим керак? — дебди.
— Отангизни бу ердан йўқотинг. Иложи бўлса, гадой топмас бирор жойга ташлаб келинг! — дебди хотини.
Ўғил «шундай qilsam…у лаънатининг жаврашидан қутуламан шекияли», деб ўйлаб, отасини опичлаб жўнабди. Отаси ҳам, ўғли ҳам бир-бири билан уришгандай жим кетаётганмиш. Теварак-атроф жимжит, фақат чигирткаларнинг чириллаши-ю, оёқ тагидаги хасларнинг шитирлаб синишидан бошқа товуш эшитилмас эмиш.
Ўғил йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди, охири тоғ чўққисига етиб борибди. Тоғнинг бир томони жарлик экан. У ўзича, «Агар шу жарликка ташлаб юборсам, бу ноинсофлик бўлади. Яхшиси, ана у кўриниб турган тошнинг устига ўтқазиб қўяй-да, ўзим кетиб қолай. Кейин нима бўлса бўлар, пешонасида борини кўрар», деб ўйлабди.
— Отажон, — дебди чолни тош устига ўтқазар экан, — сиз шу ерда бирпас ўтириб дам олиб туринг, мен ҳозир келаман.
Чол кулиб қўйибди. Бундан ажабланган ўғли тўхтаб:
— Отажон, нимага куляпсиз? — деб сўрабди.
— Йўқ, ўзим шундай, кетавер, йўлингдан қолма, — деб жавоб берибди отаси ва яна кулиб қўйибди.
Ўғли, «йўқ, айтасиз» деб, оёғини тираб туриб олгандан кейин, отаси айтишга мажбур бўлибди:
— Мени бу ерга олиб келишингдан мақсад — ташлаб кетиш. Буни билиб турибман. Хотининг шунга сени мажбур қилганини ҳам биламан. Лекин мен хафа эмасман. Чунки буни мен ҳам ўз бошимдан кечирганман. Мен ҳам отамни ойингнинг гапига кириб, худди шу харсанг тош устига ташлаб кетган эдим. Қайтар дунё экан. Хўп энди, ўғлим, хайр, бахтли бўл, — деб сўзини тугатибди чол.
Ўғли отасидан бу гапни эшитиб: «Нима эксанг, шуни ўрасан», деган нақлни эслабди. У ногирон отасини хўрлаганига ўкиниб, чолни опичлаб уйига қайтариб олиб кетибди ва ўзи парваришлай бошлабди.
Ertaklar to’plami
Ertaklar to’plami — Bolajonlar uchun barcha mavzularga doir eng sara, qiziqarli, ibratli o’zbek va jahon xalq ertaklari to’plami.
Dono yigit ertagi bolalar uchun
Quyonning labi nega tirtiq? ertagi bolalar uchun
Qalam va sichqon ertagi bolalar uchun
Yaxshilik ketidan yaxshilik keladi ertagi bolalar uchun
Yaxshivoy bilan Yomonvoy ertagi bolalar uchun
Opa-singil daryolar ertagi bolalar uchun
Tuz qadri ertagi bolalar uchun
Mukofot ertagi bolalar uchun
Hunarli yigit ertagi bolalar uchun
Tulkining jazosi ertagi bolalar uchun
Shayton bilan dehqon ertagi bolalar uchun
Chol bilan Bo‘ri ertagi bolalar uchun
Maqtanchoq kesak ertagi bolalar uchun
Xurmacha polvon ertagi bolalar uchun
Eng katta sehr ertagi bolalar uchun
Til tig‘dan o‘tkir ertagi bolalar uchun
Och bo‘ri ertagi bolalar uchun
Qaysi qush baxtli? ertagi bolalar uchun
Dunyoda nima lazzatli? ertagi bolalar uchun
Qarg‘a bilan qo‘zi ertagi bolalar uchun
Samoviy poyga ertagi bolalar uchun
Piyozvoy nega xomush? ertagi bolalar uchun
Maqtanchoq jo‘ja ertagi bolalar uchun
Sichqonga aylangan yo‘lbars ertagi bolalar uchun
Ikki to’lqin ertagi bolalar uchun
Qizil shapkacha (qalpoqcha) ertagi bolalar uchun
Kenja o‘g‘il ertagi bolalar uchun
Quyonchaning uychasi ertagi bolalar uchun
Bahodir tabib ertagi bolalar uchun
Dehqon bilan Jin ertagi bolalar uchun
- Qiziqarli malumotlar
- Foydali malumotlar
- Shaxsiy rivojlanish
- Ota-onalarga
- Psixologik testlar
- Mantiqiy savollar
- Salomatlik sirlari
- Muslim kundaligi
- Hadislar to‘plami
- Hikoyalar va Rivoyatlar
- Ismlar manosi
- Sherlar to‘plami
- Maqollar to‘plami
- Topishmoqlar to‘plami
- Ertaklar to‘plami
- Tadbir senariylari
So‘nggi yuklangan maqola
Bo‘limlardan birini tanlang
- Qiziqarli malumotlar
- Foydali malumotlar
- Shaxsiy rivojlanish
- Ota-onalarga
- Psixologik testlar
- Mantiqiy savollar
- Salomatlik sirlari
- Muslim kundaligi
- Hadislar to‘plami
- Hikoyalar va Rivoyatlar
- Ismlar manosi
- Sherlar to‘plami
- Maqollar to‘plami
- Topishmoqlar to‘plami
- Ertaklar to‘plami
- Tadbir senariylari
Данная Политика конфиденциальности (далее — Политика) содержит сведения о том, какую информацию мы получаем и собираем, когда вы пользуетесь Сайтом, и какие варианты и права вы имеете в отношении этой информации. Мы надеемся, что эти сведения помогут Вам принимать осознанные решения в отношении предоставляемой нам личной информации. В соответствии с применяемым законодательством о персональных данных мы просим вас ознакомиться с основными положениями Политики. Настоящая Политика конфиденциальности действует в отношении всей информации, включая персональные данные в понимании применимого законодательства (далее — Персональная информация), которую Администрация сайта https://uzbaza.uz/ может получить о Вас во время использования Вами этого Сайта. Использование сайта https://uzbaza.uz/ означает безоговорочное согласие пользователя с настоящей Политикой и указанными в ней условиями обработки его персональной информации. В случае несогласия с этими условиями пользователь должен воздержаться от использования данного ресурса и немедленно покинуть Сайт. 1. Персональная информация пользователей, которую получает и обрабатывает Сайт 1.1. В рамках настоящей Политики под «персональной информацией пользователя» понимаются: 1.1.1. Персональная информация, которую Вы предоставляете о себе самостоятельно, когда оставляете комментарий на Сайте (имя); 1.1.2. Данные, которые автоматически передаются Сайтом, когда Вы используете его с помощью установленного на Вашем устройстве программного обеспечения, в том числе IР-адрес, информация о браузере пользователя (или иной программе с помощью которой осуществляется доступ к Сайту), время доступа, адрес запрашиваемой страницы. 1.2. Настоящая Политика применима только к сайту https://uzbaza.uz/ и не контролирует и не несет ответственность за сайты третьих лиц, на которые пользователь может перейти по ссылкам (в том числе рекламным), доступным на сайте https://uzbaza.uz/. На таких сайтах у пользователя может собираться или запрашиваться иная персональная информация, а также могут совершаться иные действия. Передача информации личного характера при посещении сторонних сайтов, включая сайты компаний-партнеров, даже если другой веб-сайт содержит ссылку на Сайт или на Сайте есть ссылка на эти веб-сайты, не подпадает под действия данного документа. Администрация Сайта не несет ответственности за действия других веб-сайтов. Процесс сбора и передачи информации личного характера при посещении этих веб-сайтов регламентируется опубликованным на них документом «Политика конфиденциальности» или аналогичным. 2. Цели сбора и обработки персональной информации пользователей 2.1. Администрация Сайта собирает и хранит только те персональные данные, которые необходимы для стабильной работы Сайта и работающих на нем сервисов. Это необходимо нам для того, чтобы лучше понимать, как Вы взаимодействуете с Сайтом, а также для того, чтобы совершенствовать, менять или иным образом улучшать Сайт в интересах всех пользователей, делать его удобнее. 3. Условия обработки персональной информации пользователя и ее передачи третьим лицам 3.1. Администрация Сайта не раскрывает и не передает предоставленную Вами личную информацию за исключением случаев, предусмотренных законодательством [ Республика Узбекистан ], или если посетитель дал на это свое согласие. 3.2. В отношении персональной информации пользователя сохраняется ее конфиденциальность, кроме случаев добровольного предоставления пользователем информации о себе для общего доступа неограниченному кругу лиц. 3.3. Сайт вправе передать персональную информацию пользователя третьим лицам в следующих случаях: 3.3.1. Пользователь выразил свое согласие на такие действия, путем согласия выразившегося в предоставлении таких данных; 3.3.2. Передача необходима в рамках использования пользователем Сайта, либо для оказания услуги пользователю; 3.3.3. В целях обеспечения возможности защиты прав и законных интересов Сайта или третьих лиц в случаях, когда пользователь нарушает Пользовательское соглашение Сайта. 4. Меры, применяемые для защиты персональной информации пользователей Администрация Сайта принимает разумные и необходимые организационные и технические меры для защиты персональной информации пользователя от неправомерного или случайного доступа, уничтожения, изменения, блокирования, копирования, распространения, а также от иных неправомерных действий с ней третьих лиц. 5. Изменение Политики конфиденциальности, применимое законодательство 5.1. Администрация Сайта имеет право вносить изменения в настоящую Политику конфиденциальности. При внесении изменений в актуальной редакции указывается дата последнего обновления. Новая редакция Политики вступает в силу с момента ее размещения, если иное не предусмотрено новой редакцией. 5.2. К настоящей Политике и отношениям между пользователем и Сайтом, возникающим в связи с применением Политики конфиденциальности, подлежит применению право [ Республика Узбекистан ]. 6. Ваши права В случае если это предусмотрено применимым законодательством, Вы имеете право на доступ к Вашей Персональной информации, обрабатываемой Администратором Сайта в соответствии с настоящей Политикой. Если это предусмотрено применяемым законодательством, Вы имеете право: Требовать удаления Вашей Персональной информации; Требовать ограничений на обработку Вашей Персональной информации; Возражать против обработки Вашей Персональной информации. Отзыв согласия на обработку Персональной информации не повлияет на законность любой обработки, которую мы проводили до отзыва, а также не повлияет на обработку Вашей личной информации, проводимую в соответствии с иными законными основаниями обработки, отличными от согласия. Администрация Сайта будет выполнять указанные запросы в соответствии с применимым законодательством. Настоящее Соглашение определяет условия использования Пользователями материалов и сервисов сайта uzbaza.uz (далее — «Сайт»). 1. Общие условия 1.1. Использование материалов и сервисов Сайта регулируется нормами действующего законодательства [ Республика Узбекистан ]. 1.2. Настоящее Соглашение является публичной офертой. Получая доступ к материалам Сайта Пользователь считается присоединившимся к настоящему Соглашению. 1.3. Администрация Сайта вправе в любое время в одностороннем порядке изменять условия настоящего Соглашения. Такие изменения вступают в силу по истечении 3 (Трех) дней с момента размещения новой версии Соглашения на сайте. При несогласии Пользователя с внесенными изменениями он обязан отказаться от доступа к Сайту, прекратить использование материалов и сервисов Сайта. 2. Обязательства Пользователя 2.1. Пользователь соглашается не предпринимать действий, которые могут рассматриваться как нарушающие [ Республика Узбекистан ] законодательство или нормы международного права, в том числе в сфереинтеллектуальной собственности, авторских и/или смежных правах, а также любых действий, которые приводят или могут привести к нарушению нормальной работы Сайта и сервисов Сайта. 2.2. Использование материалов Сайта без согласия правообладателей не допускается. Для правомерного использования материалов Сайта необходимо заключение лицензионных договоров (получение лицензий) от Правообладателей. 2.3. При цитировании материалов Сайта, включая охраняемые авторские произведения, ссылка на Сайт обязательна. 2.4. Комментарии и иные записи Пользователя на Сайте не должны вступать в противоречие с требованиями законодательства [ Республика Узбекистан ] и общепринятых норм морали и нравственности. 2.5. Пользователь предупрежден о том, что Администрация Сайта не несет ответственности за посещение и использование им внешних ресурсов, ссылки на которые могут содержаться на сайте. 2.6. Пользователь согласен с тем, что Администрация Сайта не несет ответственности и не имеет прямых или косвенных обязательств перед Пользователем в связи с любыми возможными или возникшими потерями или убытками, связанными с любым содержанием Сайта, регистрацией авторских прав и сведениями о такой регистрации, товарами или услугами, доступными на или полученными через внешние сайты или ресурсы либо иные контакты Пользователя, в которые он вступил, используя размещенную на Сайте информацию или ссылки на внешние ресурсы. 2.7. Пользователь принимает положение о том, что все материалы и сервисы Сайта или любая их часть могут сопровождаться рекламой. Пользователь согласен с тем, что Администрация Сайта не несет какой-либо ответственности и не имеет каких-либо обязательств в связи с такой рекламой. 3. Прочие условия 3.1. Все возможные споры, вытекающие из настоящего Соглашения или связанные с ним, подлежат разрешению в соответствии с действующим законодательством [ Республика Узбекистан ]. 3.2. Ничто в Соглашении не может пониматься как установление между Пользователем и Администрации Сайта агентских отношений, отношений товарищества, отношений по совместной деятельности, отношений личного найма, либо каких-то иных отношений, прямо не предусмотренных Соглашением. 3.3. Признание судом какого-либо положения Соглашения недействительным или не подлежащим принудительному исполнению не влечет недействительности иных положений Соглашения. 3.4. Бездействие со стороны Администрации Сайта в случае нарушения кем-либо из Пользователей положений Соглашения не лишает Администрацию Сайта права предпринять позднее соответствующие действия в защиту своих интересов и защиту авторских прав на охраняемые в соответствии с законодательством материалы Сайта. Пользователь подтверждает, что ознакомлен со всеми пунктами настоящего Соглашения и безусловно принимает их.
© 2020-2023 «UzBaza.uz» — Использование материалов, опубликованных на сайте допускается только с письменного разрешения правообладателя и с обязательной прямой гиперссылкой на страницу, с которой заимствован материал!