Збекистон хабарлари
Ўзбекистонда электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш бундан буён ўғрилик ўлароқ малакаланиши ва мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун мамлакат президенти томонидан 13 март куни имзоланган.
Kitob tumani yangiliklari
Президент Шавкат Мирзиёев яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда шу йил 23-январ куни қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда кўрсатма берилган эди. Ўзбекистонда 21 миллион гектардан зиёд яйловлар мавжуд бўлиб, улар чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик каби кўплаб тармоқлар учун муҳим манба. Лекин улардан фойдаланишга оид ҳозирги тартиб яйловларда тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳсулот етиштиришни чекламоқда. Шу боис, янги таҳрирда “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳамда яйлов майдонларини ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Бу […]
ZO’R.TV ТЕЛЕКАНАЛИНИНГ “ТИЛЛА ОВИ” КЎРСАТУВИДА НЕГА ҲАЙВОНЛАРНИ ҚИЙНАШМОҚДА?
Ўзбекистонда атроф-муҳитга нисбатан муносабат ҳамон салбийлигича қолмоқда. “Қизил китоб”га киритилган ноёб жонзотларнинг браконьерлар томонидан ўлдирилаётгани, бошпанасиз жониворларнинг оммавий заҳарланаётгани, ёввойи ҳайвонларни қишлоқ жойларда қириш авж олгани, айрим ўринларда қўчқор, хўроз уруштириш, итлар жангги ҳамон барҳам топмаганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Ёввойи ҳайвонларни турли томошалар натижасида қийноқларга солинаётганини рад этиб бўлмайди. Сабаби амалдаги қонунчилигимиз экологик ҳуқуқбузарликларга, айниқса жониворларга озор берганларга нисбатан жуда “юмшоқ” муомалада. Одамлар томонидан ва цирк томошаларида ҳайвонлар қийноқга солинаётгани етмаётгандек энди уларни кўрсатувларда ҳам қийнашмоқда. Zo’r.Tv телеканали томонидан эфирга […]
Қизил китобга киритилган сақоқушни овлаган фуқаронинг шахси аниқланди
Ижтимоий тармоқларда пушти сақоқуш овланиб, шафқатсизларча ўлдирилган тасвир тарқалди. Табиат вазирлиги инспекторлари ва “Экологик патруль” гуруҳи ҳолат содир бўлган манзилни ва фуқаронинг шахсини аниқлади. Вазирликнинг «Айдар-Арнасой» кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда ҳолат Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган кўлда содир бўлгани ва фуқаро E.Д. бир бош сақоқуш (пеликан)ни қармоқ ёрдамида ушлаб, нобуд қилгани аниқланди. Мазкур ҳолатда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари бузилган. […]
Ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди
2023-йилнинг 24-январ куни Сурхондарё вилоятида жойлашган “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан ушбу хўжалик ходимлари томонидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилган, Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг сайтимизга хабар беришича. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган Тян-шан қўнғир айиқ турига мансуб бўлган ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда. Қишнинг ҳозирги совуқ кунларида унинг ёввойи табиатда озуқа тополмай нобуд бўлиши ҳамда браконйерлар томонидан овланиши эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олиниб, Табиат ресурслари вазирлиги томонидан айиқ боласи ветеринария кўригидан […]
Шарқ чинори
Ареали ажралган камёб, реликт тур. Бўйи 30 м га етадиган кенг шохшаббали дарахт. Барги панжасимон қирқилган, 5–7 бўлакли, эни 12–18 см. Бўлаклари чўзиқроқ, ўйилган, йирик тишчали. Гуллари бир жинсли, шарсимон тўпгулга йиғилган. Мевали каллакчаси 2–7 тадан, диаметри 2–5 см атрофида. Меваси ёнғоқчасимон, тумшуқчали, ётиқ қалин туклар билан қопланган. Апрель ойида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади. Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари: Ҳисор тизмасида Сангардак, Тўпаланг, Қашқадарё, Обизаранг дарёларининг ҳавзаларида ўсади. Ўрта Ер денгизи – Болқон яриморолидан Ҳимолайгача тарқалган. Тоғларнинг ўрта қисмида, дарё бўйларида, булоқлар […]
Ҳақиқат ва уйдирма: Қизил китобга киритилган кўк суғурлар ўпка саратонига давоми?
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти камёб ҳайвонлар ҳисобини юритиш ва кадастри лабораторияси ходими Шаҳзод Деҳқонов ўзининг Facebook-саҳифасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кўк суғурларнинг қирилиб кетаётгани ҳақидаги видеомурожаатни жойлаштирди. Кўк суғурлар — йўқолиб бораётган, локал тарқалган ғарбий Тянь-Шань эндемик кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. «Ўтлоқлардан чорвачиликда ҳаддан зиёд фойдаланиш, браконьерлик, чўпон итлари ва табиий кушандалар (бўри, тулки, бургут, илвирс) томонидан таъқиб қилиниши, касалликлар сабабли ушбу тур кундан-кун камайиб боряпти», — деган Шаҳзод Деҳқонов. Видеомурожаат Ангрен платаси, Наманган вилояти Поп туманига тегишли […]
ТУРОН ЙЎЛБАРСИ НЕГА ЙЎҚОЛГАН?
Самарқанднинг машҳур Шердор мадрасаси пештоқида, қадимий гиламларда, хаттоки Ўзбекистоннинг миллий валютасида тасвирланган йўлбарс расми қадимдан Турон заминида йўлбарслар яшаганидан дарак беради. Александр Македонский ҳақидаги асарларда ёзилишича, Ўрта Осиёни истило қилган ва Сирдарё бўйида Александрия Эсхата (ҳозирги Хўжанд) шаҳрини қуриганидан кейин Сирдарё ортидаги кам аҳолили жойга юриш қилиб, ҳозирги Тошкент шаҳри атрофларида йўлбарсларни овлаган. XIX асрда Турон йўлбарсининг сони 10 мингга яқин бўлган бўлса, XX асрнинг иккинчи ярмига келиб эса у бутунлай қириб ташланди. Ўрта Осиёда йўлбарслар популяциясининг кескин камайиб кетиши […]
[:ru]Редкий вид растения в Узбекистане продают на автотрассах.[:]
[:ru]Редкий вид тюльпанов стали продавать на автотрассах, туристических зонах, которые внесены в Красную книгу Узбекистана.[:]
Карантинга ёпилган Китоб туманида бемор коронавирусдан ўлгани рад этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Китоб туманида коронавирусда гумонланган бемор Covid-19дан эмас, ёндош касалликдан ўлгани ҳақида 1 июнда маълум қилди. Аммо шунга қарамай Китоб тумани ёпиқлигича қолмоқда.
Вазирлик баёнотида айтилишича, 1963 йилда туғилган фуқаро Н.О., 9 май куни Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтган ва Тошкент вилоятидаги Карантин марказига тиббий кузатувга олинган. 10 май куни у коронавирусда гумонланиб Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимига пневмония ташхиси билан ётқизилган.
Ўтказилган диагностик тахлиллардан сўнг беморда Covid-19 инфекцияси аниқланмаган. Бундан аввал у жигар циррози ташхиси билан даволанган.
“Бемор 29 май куни Китоб туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Коронавирус инфекциясига олинган тахлил унда гумон натижани қайд этгани боис суртма намуналари 31 май куни ўрнатилган тартибга кўра, махсус лабораторияга юборилган. Шу куни у ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан вафот этган”, – дейилади хабарда.
Вазирликнининг билдиришича, коронавирусга гумонланган марҳум билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар эҳтиёт чораси сифатида стационар ва уй карантинига олинган. Китоб туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилган.
“Шу йилнинг 31 май куни юборилган суртма намуналарини такрор текширув натижаларига кўра, марҳум беморда коронавирус инфекцияси аниқланмади. Демак, бир ой ичида ўтказилган иккинчи бор диагностик тахлил ҳам Н.О. “Covid-19” инфекциясига чалинмаганлигини кўрсатган. У ёндош касалликлар туфайли вафот этганлиги маълум бўлди. Шундай бўлса-да, қатъий санитария қоидаларига кўра, карантинга олинган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлишади”, – дейилади хабарда.
Кун янгиликлари
март 14, 2023
Энергия манбаларидан ноқонуний фойдаланганлар беш йилгача қамалиши мумкин
Иллюстратив сурат
Ўзбекистонда электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш бундан буён ўғрилик ўлароқ малакаланиши ва мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун мамлакат президенти томонидан 13 март куни имзоланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага мувофиқ, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахслар маъмурий чора сифатида БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 миллион сўмдан 6 миллион сўмгача) жаримага тортилишлари ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиниши мумкин.
“Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан 3 март куни тасдиқланган эди.
Бундан бир ой муқаддам президент Мирзиёевнинг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган. Унда электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилаш кўзда тутилган эди.
март 14, 2023
Россия терма жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциацияси турнирида қатнашади
УЕФА ва ФИФА санкциялари ортидан халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган Россия футбол терма жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) турнирида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда Тожикистон Футбол федерацияси матбуот котиби Фаридун Солиевга таянган ҳолда “Матч ТВ” маълум қилди.
Солиевга кўра, футбол бўйича Россия терма жамоаси 9−21 июнь кунлари бўлиб ўтадиган биринчи CAFA чемпионатида иштирок этади, Турнир Тошкент ва Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган.
Россиянинг Украинага босқини муносабати билан Ғарб давлатлари Москвага жорий этган санкциялар ортидан УЕФА ва ФИФА ҳам Россия футбол клубларини халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди. Шундан сўнг Россия футбол иттифоқи УЕФА аъзолигидан чиқиш ва Осиё футбол конфедерациясига қўшилиш масаласини муҳокама қила бошлаган эди. Ҳозирча бу борада бирон натижага эришилмаган.
Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади.
март 14, 2023
Тошкентда Россия фуқароси еттинчи қаватдан қулаб ҳалок бўлди
Бош прокуратура телеграм каналидан олинган фотосурат.
Тошкентда Россия фуқароси Андрей Ш., еттинчи қаватдан қулаб, ҳалок бўлди. Бош прокуратуранинг билдиришича, ҳодиса 13 март куни тахминан соат 18:30 ларда содир бўлди.
Бош прокуратура 1995 йилда туғилган Андрей Ш., Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан “ўзини пастга ташлаб, вафот этган”, деб ҳисоблайди.
Текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Бу сўнгги ўн кунда Тошкентда Россия фуқаролари билан боғлиқ иккинчи ўлимдир. Бундан аввал россиялик 36 ёшли журналист Александр Нечаев Тошкентдаги хонадонлардан бирида ўлик ҳолда топилган эди.
Бош прокуратура 9 март куни Нечаев ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлганини билдирган.
“Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими “сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги”дан келиб чиққан. А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган. Текшириш давом этмоқда”, дейилади расмий билдирувда.
март 13, 2023
Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Улуғбек Қосимов
Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи вазифасида ишлаб келаётган Улуғбек Қосимов 13 март куни вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. Президент матбуот хизмати қайдича, бу иш Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси амалга ошган.
Ёши қирқни қоралаган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи вазифасида 2022 йилнинг декабрь ойидан буён ишлаб келаётган эди. Бунгача у Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.
У. Қосимов ўтган йилнинг 26 декабрида ишдан олинган Тўра Боболовнинг ўрнини эгаллаган. Кейинроқ Т. Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум бўлган.
март 13, 2023
Конституциявий суд: Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдум ўтказилишига монелик йўқ
Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, Ўзбекистоннинг бошқа ҳамма қонунлари ва халқаро ҳужжатларга тўлиқ мос келади. Бу хулоса Ўзбекистон Конституциявий суди раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов томонидан 13 март куни Тошкентда бўлиб ўтган мажлисда айтилди.
Конституциявий суднинг Асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилган мазкур мажлисида Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдум ўтказишга тўсқинлик қилувчи омилларга дуч келинмагани таъкидланган.
Қонун лойиҳаси ўтган ҳафта якунида Олий мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумни шу йилнинг 30 апрелига белгилашга қарор қилинганди. Киритилаётган ўзгартишлар натижасида Асосий қонун 65 фоизга ўзгариши, Конституция таркибига 27 та янги модда қўшилган ортидан моддалар сони 155 тага чиқиши айтилган.
Бу орада ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида “янгиланган ёки янги Конституциянинг тўлиқ матни эълон қилинадими?” деган савол устида баҳслар авж олмоқда. Фойдаланувчиларни энг кўп қизиқтираётган масалалардан бири Конституциянинг 90-моддасига киритилажак ўзгартишлардир. Тармоқ фаоллари мазкур моддага киритилган ўзгартишлар туфайли амалдаги президентнинг икки муддати “ноллашиб”, учинчи муддатга президентликка номзодини қўйиши учун унга йўл очилиши юзасидан хавотир билдиришмоқда.
март 13, 2023
Давлат хизматчиларига Ўзбекистон ичкарисида совға олиш тақиқланди
Адлия вазирлигининг билдиришича, 13 март куни давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирларда олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек, уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга асосан хизматчи Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.
Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.
Олинадиган совға миллий қонунчиликда тақиқланмаган ва ихтиёрий ҳамда очиқ-ошкора берилган бщлиши шарт.
Хизматчи олинган совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига топширади. Унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға хизматчига қайтарилади.
Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.
Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.
март 13, 2023
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида бузилган автобусдан 63 ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Ақтўбеда муҳожирлар кетаётган автобусларнинг бузилиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.
Ақтўбе вилояти қутқарувчилари тунда бузилиб қолган автобусдан 63 нафар ўзбекистонликни эвакуация қилди, деб хабар берди Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Автобус 12 март куни Қорабутоқ-Қўстанай йўлининг 144-километрида бузилган. Автобусдан олиб чиқилган ўзбекистонликлар Айтекебий туманидаги мактаблардан бирига жойлаштирилди.
Март ойининг бошларида қор буронлари оқибатида Ақтўбеда йўлда кетаётган 106 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинган эди.
Мазкур вилоятда Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобусларнинг бузилиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Жумладан, январь ойида иккита автобус бузилиб қолган ва ўнлаб ўзбек ва тожик ватандошлари хавфсиз жойларга эвакуация қилинганди.
Ақтўбеда энг фожиали воқеа 2018 йил 18 январь куни юз берган эди. Ўшанда Ақтўбе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Чимкент” трассасининг 1068 километрида, Калибай посёлкасидан 10 километр масофада “Икарус” автобуси ёниб кетганди. Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. 52 нафар ўзбекистонлик автобус ичида ёниб кетган.