Shum bola»
Dystinct Omri Kouz1
“Шум бола”ни тасвирга олиш пайтида росмана калтаклашган
Миллий адабиётимизнинг машҳур намоёндаларидан бири Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” комедик асари асосида суратга олинган фильмни ҳамон зўр қизиқиш билан томоша қиламиз.
Миллий киномиз дурдоналари қаторидан муносиб ўрин олган мазкур киноасар суратга олинганига салкам қирқ йил бўлди. Шу муносабат билан фильм ижодкорларини топиб, улар билан суҳбатлашишга ва тарихга айланган суратга олиш жараёнларини ёдга олишга қарор қилдик.
“ШУМ БОЛА” фильми Ғафур Ғуломнинг шу номли асари асосида 1977 йилда суратга олинган.
Режиссёр: Дамир Салимов
Оператор: Тимур Қаюмов
Бастакор: Румил Вильданов
Рассом: Бахтиёр Назаров
Премьера: 1978 йилнинг май ойида тақдим этилган.
Ролларда: Абдураим Абдуваҳобов (Қоравой), Саидкарим Саидорипов (Омон), Хамза Умаров (1925 -1987, Султон ўғри, киссавурлар бошлиғи), Воҳид Қодиров (1925-1992. Бой ота), Абдулхайр Қосимов (1907 – 2001. Мадраса имоми), Бахтиёр Ихтиёров (девона), Сагди Табибуллаев (1906-2000. Сафар ота), Эргаш Каримов (1935-2009. домла), Рихси Ибрагимова (Қоравойнинг онаси) ва бошқалар.
Фильмнинг қисқача мазмуни:
Фильм бош қаҳрамони Қоравой исмли шум бола. У навбатдаги шўхлиги учун онасининг калтагидан қочиб, ўз уйини тарк этади. Шундан кейин турли саргузаштларни бошидан кечириб, тинмаслиги сабаб ҳар хил қалтис вазиятларга дуч келади ва ўз уйига қайтади.
“ҚОРАВОЙНИ ЎЙНАШИМГА ҚАРШИ БЎЛИШГАН”
Абдураим Абдуваҳобов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
Фильм суратга олинишидан аввал болалар газетасида кастинг эълон қилинганди. Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асарини мен бешинчи синфлигимда ўқиган эдим. Биринчи марта 1968 йилда шум бола роли Ўзбекистон Халқ артисти Хайрулла Саъдиев тетартда маромига етказиб ўйнаган эди. Хуллас, “Шум бола” фильмига кастингдан ўтганимдан сўнг асарни қайта ўқиб чиққанман. Учинчи синфда ўқиб юрганимда “Оталар сўзи — ақлнинг кўзи” телекўрсатуви бошловчиси, режиссёр Мираббос Мирзааҳмедов бошчилигидаги драма тўгарагига қатнашардим, “Шум бола” фильми учун кастинг эълон қилинганда Қоравой ролига мени Мираббос ака тавсия қилганлар. Аввалига шум бола роли Саидкарим Саидорипов тасдиқланган. Фильмнинг съёмка жараёлари бошланганидан сўнг маслаҳатлашиб, бош ролга мени суратга оладиган бўлишди. Фильм бадиий кенгашида бош роль учун жуда катта тортишувлар бўлган “Бу бола дўмбоққина бўлса, қандай қилиб ночор оиланинг боласига ўхшасин” деб шум болани ижро этишимга унашмаган.
Драма тўгарагига қатнашиб юрган пайтларимнинг ўзидаёқ мен актёр бўлишга ошиққанман. Шум бола ролини ўйнаб, томошабинлар яхши кутиб олганидан сўнг қарорим янада қатъийлашиб, демак, тўғри йўни танлаган эканман, деб ўйладим.
Фильмда мен учун ижроси қийин кечган кадрлар бўлмаган. Сабаби, мен ўз замонининг дарғалари — Ҳамза Умаров, Эргаш Каримов, Воҳид Қодиров, Рихси Иброҳимова сингари буюк артистлар билан бирга роль ижро этганман, уларнинг сабоғини олганман. Бола бўлганим учунми, менга фильмдаги воқеалар худди ҳаётда бўлаётгандек туюларди. Режиссёр ва актёрлар менга ролимнинг мазмунини шундай тушунтириб қўйишган эдики, ижро жараёнида табиий кулиб, табиий йиғлаганман. Айниқса, Ҳамза Умаровнинг жиддий қарашлари, салобат билан гапиришлари мени ижро жараёнида сергак тутиб турарди. Актёрларнинг маҳорати ва партнёрларнинг ижобий маънодаги турткиси сабаб, кўплаб кадрлар репетициянинг ўзидаёқ “пишиб”, суратга олинарди.
Фильмнинг муваффақияти асарни ҳамма ўқиганлигида. “Шум бола”асари Ғафур Ғулом томонидан жуда мукаммал ёзилган. Асарнинг эллик фоизинигина суратга олганмиз. Агар асардаги ҳар бир воқеага тўхталадиган бўлсак, бутун бошли сериал суратга олинарди. Фильм суратга олинганига салкам 40 йил бўптики, томошабин ҳамон классик киноасар сифатида томоша қилиб келяпти. Ҳисоблаб кўрсак, фильмни камида ўсмир ёшидаги уч авлод кўришга улгурибди. Ўша қиёфам ҳали ҳам сақланиб қолганлиги учун кўчада кўриб қолган мухлислар, аниқса, болалар “Ана, шум бола келяпти”, деб қийқиришади.
РОСМАНА КАЛТАКЛАШГАН.
— Съёмка жараёнида мени хипчин билан ростмана калтаклашгани боис, орқаларим зирқираб, туни билан оғриб чиқарди. Шундай қилмаса ҳам бўлмасди. Сабаби, мен воқеаларнинг ростдан бўлаётганга ишонмаслигим, ўша давр оғирлигини ҳис қилмаслигим мумкин эди. Шу боис режиссёр актёрлардан мени ростдан калтаклашларини илтимос қилган. Калтак зўридан ўша давр оғирлигини яхшигина ҳис қилганман.
Фильмда тухумни ўғирлаб дўппимнинг ичига яшириб қўйганимда онам (Рихси Иброҳимова) бошимга муштлайдиган кадр бор. Айнан шу кадр қайта-қайта суратга олинган, ҳаммаси бўлиб бошимда бир қути тухум чақилган. Тухум юмалоқлиги боис дўппининг остидан тушиб кетаверарди. Тухум шилимшиқ бўлганлиги учун, сочларимда қотиб қолар, ҳар бир дублдан олдин сочимни ювишимга тўғри келган. Тухумнинг ҳидига зўрға чидаганимни гапирмасам ҳам бўлар (кулади).
“Девонанинг дарди бор эди”
Бахтиёр Ихтиёров, Ўзбекистон халқ артисти:
— Ўша пайтларда маҳалладаги девоналарни соғайсин деган мақсадда масжид олдига боғлаб қўйишган. Масжидга намоз ўқигани келганларнинг ҳар бари “Дард ўтса, соғаяди”, деган мақсадда девонани бирма-бир калтаклаб кетавериши керак эди. Бу саҳна суратга олинмаганлиги боис образимнинг шу қисми унчалик аниқ чиқмаган. Эътибор берган бўлсангиз, фильмда ҳам кўча-кўйда одамлар берган нон ва овқатлар билан қорнимни тўйдириб, яна келиб жойимга ўзим ўтираман. Занжирни ҳам қўлимга ўзим боғлайман. Кинонинг шу кадри ноаниқ чиқиб қолган. Лекин ролим жуда ишонарли чиққанини, кўзида дарди борлигини мухлислар кўп бора таъкидлашган.
“МЕНИ ЙИҒЛАТГАН КАДРЛАР”
Рихси Иброҳимова, Ўзбекистон Халқ артисти:
Режиссёр Дамир Салимов мени тўсатдан шум боланинг онаси ролига таклиф этди. Жуда хурсанд бўлдим, сабаби шунга ўхшаш миллий фильмларда суратга тушишни жуда яхши кўраман. Эски шаҳар ҳудуди илгари “гўшт бозор” дея юритилиб, шаҳарнинг тор кўчаларида беркиниб гўшт сотишарди. Бозор, савдо-сотиқ ҳам эркин эмасди. Кимдир “қоч, мелиса келди”, деса, сотувчилар қўлидаги нарсасини дуч келган одамнинг қўлига тутиб, қочиб қолишарди. Фильм ана шундай оғир даврда суратга олинган. Фильм охирида Қоравойннинг онаси ўлиб, қаёққа боришини билмай қолган кадрини кўрсам, ўзимни йиғидан тўхтатолмайман. Фильмда илк саҳналар бизнинг хонадонимиз суратга олинган. Аввалига Қоравойни Саидкарим Саидумаров ўйнаётган эди. Саидкомил тортинчоқлиги сабабми, бир-иккита дублда ҳам Қоравойни ўйнолмади. Мен “Бошимга битган бало бўлдинг”, дея унинг бошига муштлаганимда ҳам ҳолатга кира олмаяпти. Абдураим Абдуваҳобов эса буёқдан “Мен ўйнай, мен ўйнаб берай”, дея тойчоқдек кишнаб турипти (кулади). Кўпчилик бош ролга тасдиқлаганидан сўнг, Абдурайим Қоравойни ўйнайдиган бўлди. Фильмдаги “кичкина қизим”инг тақдири ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Яқинда фильмдаги “катта қизим” Назира Акбаровани кўриб қолдим. Ҳозир оилали, бола-чақали бўлиб кетган, чет элда яшаётган экан.
БЕШ ОЙ ЭКРАНГА ЧИҚАРИШМАГАН
Дамир Салимов, режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби:
Фильмнинг бошидаги саҳналар Эски шаҳарнинг тор кўчалари, Чақар, Сағбон маҳаллаларида, бозор саҳналари, Андижонда, эски кўчалар ва уйлардаги кадрлар эса, Исфарада суратга олинган. Исфара ўша пайтда электор симлари ўтмаган, чекка, лой томли уйлар, ўрикзор боғлар, тоғлар, сувлари шарқираб турган ҳудуд бўлиб, бизнинг фильмимиз учун айни муддао эди.
Фильм кўплаб мухлислар юрагини забт этди. Аммо режиссёр сифатида камчиликларим кўплигини биламан. Ўша камчиликлар керакли кадр ва эпизодик ролларнинг кесиб ташланганлиги сабаб юзага келган. Шу боис фильмнинг айрим қисмлари мавҳум бўлиб қолган. Фильм болалар комедияси бўлса-да, унда ўз даврининг оғир муаммолари акс эттирилган эди. Бу эса айрим идораларнинг эътирозига сабаб бўлди. Ҳатто фильм тайёр бўлганида кейин ҳам беш ой давомида эфирга узатилмади.
АКТЁРЛАР МАОШСИЗ ТЕР ТЎКИШГАН
Фильм жамоаси текинга суратга тушган, десам эҳтимол ҳеч ким ишонмас, лекин бу бор гап. Фильм бюджети учун оз маблағ ажратилган бўлиб, актёрларни текин суратга тушишга кўндирганмиз. Аслида эса бу суперпостановкали фильм бюджети ўша пайтда камида бир неча миллион рублни ташкил этиши керак эди. “Мосфильм” ҳеч қачон бунчалик кам маблағ билан фильм суратга олмагани учун бизга ҳайрон қолган. Сабаби, биз фидойи эдик.
Фильм суратга олиниб, уни рус тилида овозлаштириш ишлари бошланганида Ўзбекистон Халқ артисти Ҳамза Умаровга овоз бериш учун Москвадан таниқли артистлардан бири Армен Жигарханянни таклиф этдим. У Тошкентга келиб, фильмдаги образга икки соатда овоз бераман, деб ўйлаган экан. Аммо Ҳамза Умаровнинг образини кўриб, унинг монологини тинглаганидан сўнг ўйланиб қолди ва “Қандай буюк актёр, ишониш қийин!” деб лол бўлди. Эртасига яна студияга келди. Биласизми, Ҳамза Умаровнинг актёрлик маҳоратидан жуда кам фойдаланганимиздан афсусланаман. У исталган ролни қойилмақом қилиб ўйнаши мумкин эди. Шу ўринда Ўзбекистон Халқ артисти Бахтиёр Ихтиров ҳам ўз ролини маҳорат билан ўйнаганини таъкидлаш жоиз. Аслида у девона эмас, шунчаки ўз даврининг оғриқларини билмаётганга, кўрмаётганга оларди халос. Агар эътибор берган бўлсангиз фильмда ҳам кўча-кўйдан одамлар берган нон-овқатларни еб, ҳеч кимга аралашмайдиган девона қўлини ҳам ўзи бориб занжирга боғлайди. Аммо унинг кўзлари бўлаётган воқеаларни ҳис қила олмаётган девонаники эмас.
Фильм сценарий муаллифи ҳам менман. Фильмнинг илк сценарийсини қўлимга тутқазишганда варақлаб кўриб, ҳақиқий театр учун ёзилган кассабоп пьесани ўқигандек бўлдим. Агар ўша сценарий асосида фильм суратга олганимда муваффақият қозонмаган бўларди, деб ўйлайман. Мен “Шум бола” фильми экранлаштирилидан бир нечя йил аввал съёмка жараёнлари учун тузган режаларим, фикрларимни қоғозга тушириб, асар муаллифи Ғафур Ғуломга ўқиб бергандим. Ғафур Ғулом эса шаҳд билан ўрнидан туриб менга шундай деганлар “Сен ўқиб берган режалар жуда қизиқарли. Фильмни қандай тасаввур қилган бўлсанг шундай суратга ол. Сенга ишонаман!”. У шундай деб қўлимни сиқиб қўйди. Бу бизнинг буюк ёзувчи билан бўлган охирги учрашувимиз эди.
Шундан сўнг орадан йиллар ўтиб, “Шум бола” асари учун қайта сценарий ёзиб, ўзим ёзган сценарий асосида фильмни суратга олишни бошладим.
Қизиқарли маълумотлар:
- Съёмка гуруҳи жамоаси 50 га яқин кишини ташкил этган. Фильмда оммавий саҳналарни ҳам ҳисобга олганда салкам 6.000 минг киши иштирок этган.
- Фильмда Бой отанинг “Иннайкейинчи?” деган сўзи миллий фильмларимиздаги энг учар сўзлар қаторига киради.
- Фильмда Қоравойнинг синглиси — Шафоат ролини ижро этган қиз Наргиза Акбарова айни дамда чет элда истиқомат қиляпти.
«Shum bola»
Biz bugun sevib o‘qiyotgan kitoblarni yigirma-o‘ttiz yil o‘tib balki varaqlagimiz ham kelmas, xohish topa olmasmiz. Lekin “Shum bola” qissasini esa har gal, har qanday yoshda bolalik sho’xliklarini qo‘msab, sog‘inib, mutolaa qilishga ehtiyoj sezamiz Adibimiz G‘. G’ulomning bu qissasi tasviriy vositalarga boyligi bilan boshqa asarlaridan ajralib turadi.
“Dandon sopli pichoq”dan boshlanib, chuvalashib ketgan gapni boyning qizi – Adolning “o‘g‘il tug‘ib bergani”ga borib ulab “innankeyin”chi, o‘lgudek injiq, ziqna, ezma Sariboyni mot qilgan Shum bolaning bir-biridan qiziq sarguzashtlaridan xabardor bolishni xohlasangiz kitob mutolaasiga shoshiling.
Asar keng kitobxonlar ommasi uchun moljallangan.
Muallif: G‘ofur G‘ulom
Nomi: «Shum bola»
Nashriyot: «Yangi asr avlodi» nashriyoti
Sana: 2015-yil
Hajmi: 160 bet
ISBN: 978-9943-27-176-0
O‘lchami: 84×108 1/32
Muqovasi: yumshoq
Shum Bola Asari Kitobi – Бесплатно скачать Mp3
Здесь Вы можете прослушать и скачать песни по запросу Shum Bola Asari Kitobi в высоком качестве. Для того чтобы прослушать песню нажмите на кнопку «Слушать», если Вы хотите скачать песню или посмотреть клип нажмите на кнопку «Скачать» и Вы попадете на страницу с возможностью скачать песню, прослушать ее и посмотреть клип. Рекомендуем прослушать первую композицию G G Ulom Shum Bola Asari Asosida Booktrailer длительностью 3.25 MB, размер файла 2 мин и 28 сек.
Все песни были найдены в свободном доступе сети интернет, а файлы с произведениями не хранятся и не загружаются на наш сервер. Если Вы являетесь правообладателем или лицом, представляющим правообладателя, и не хотите чтобы страница с произведением, нарушающие Ваши права, присутствовала на сайте, воспользуйтесь данной формой DMCA.
Сейчас слушают песни
Cigarettes Out The Window Speed Up
Green Sans Theme
Miss You Slowed Reverb
Высоцкий Концерты 1979
F Ckwithmeyouknowigotit Feat Rick Ross Jay Z
Мариус Андрей Балан
Ты Мой Наркотик Моя Печаль Ты Была Против Но Я Скучал
Dystinct Omri Kouz1
Ваенга Золотая Рыбка Скачать
Владимир Поселягин Дитё Посредник
Pain Best Of Full Album
Песни Из Передачи Малахова Привет Андрей
Мужик Орёт Матами
Stardust Speedway Past Jpn Pal Sonic Cd Music Extended
Notice Me Senpai Мужская Версия
Kubi Producent Zatapiamy Się
S4Nri0 Mortal Kombat Phonk Edition
А Я Влюблен Нас Было Трое